ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2021 й. 171-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимларга тайинлашни ва уларнинг фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.03.2021 й.

N 171




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ

ТИЗИМИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ, ХЎЖАЛИК

БИРЛАШМАЛАРИ ВА БОШҚА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ИЖРО

ИНТИЗОМИГА МАСЪУЛ ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРИ

РАҲБАРЛАРИНИ ЛАВОЗИМЛАРГА ТАЙИНЛАШНИ

ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ижросини ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларда ижро интизомига масъул таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари лавозимларига малакали кадрларни тайинлашни тартибга солиш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш ва ижро интизомини мустаҳкамлашда уларнинг масъулияти ҳамда талабчанлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига мувофиқ 2021 йил 1 апрелдан бошлаб, барча республика даражасидаги давлат органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Назорат инспекцияси билан келишилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларда ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари лавозимларига номзодларни танлаш. лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озол этиш масалаларини келишиш, уларнинг стажировкадан ўтказилишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига кирмайдиган давлат органларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Назорат инспекцияси билан келишиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан белгиланадиган тартибга асосан амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг (кейинги ўринларда - давлат органлари ва ташкилотлар) биринчи раҳбарлари:

жорий йил 1 июлга қадар ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари бўлмаган марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларида уларнинг штат бирликлари чекланган сони доирасида ижро интизомига масъул алоҳида штат бирлиги жорий этилишини таъминлашга;

ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари лавозимлари бўйича вакант ўринларга номзодларни келишиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган муддатда тақдимномалар киритилишига;

ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари лавозимларига амалий тажрибага эга, юқори малакали, пухта танланган номзодлар тавсия этилишига ва ушбу лавозимлар бўйича кадрлар захираси шакллантирилишига;

ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотларидаги ижро интизомига масъул ходимлар малакасини ошириш ишлари ва стажировкалари тизимли ташкил этилишига;

ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотларидаги ижро интизомига масъул ходимларни марказий аппарат билан келишув асосида лавозимга тайинлаш тизимининг жорий қилинишига шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.


4. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари қуйидагиларга жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин:

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ҳисобга олиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш, улар бўйича аниқ ижрочилар, муддатлар ва бажариш механизмлари кўрсатилган топшириқлар тайёрланишини ҳамда уларнинг ижрочиларга етказилишини назоратга олиш;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича амалга ошириш графикларининг (назорат режалари) тайёрланишини, тасдиқланишини ва ижрога қаратилишини назорат қилиш;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этиш ҳамда чуқур таҳлиллар асосида мониторингини олиб бориш;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг ҳар ҳафталик таҳлилларини амалга ошириш, ижроси кечикаётган топшириқларнинг ҳисобини юритиш ва кечикиш сабабларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф қилиш юзасидан раҳбариятга таклифлар киритиб бориш;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг бажарилиш ҳолати бўйича раҳбарнинг биринчи ўринбосари ҳузурида ҳар ҳафта жума куни, раҳбар ҳузурида ҳар ҳафтанинг душанба куни ўтказиладиган муҳокамаларга таҳлилий материаллар тайёрлаш;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг бажарилиш ҳолати ҳар ой якунида коллегиал орган мажлисларида муҳокама қилинишини ҳамда масъул раҳбарлар ва ходимларнинг ҳисоботлари эшитилишини ташкил қилиш;

тизим ташкилотларида ижро интизоми ҳолатини мақсадли ўрганиш ишларини тизимли равишда амалга ошириш ва уларнинг натижаларини ҳар чорак якунида коллегиал орган мажлисларида муҳокама этиш бўйича таклифлар киритиш;

"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали келиб тушган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросининг тизимли назоратини амалга ошириш;

масъул ижрочилар томонидан назорат ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилиши бўйича "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимига маълумотлар ва тасдиқловчи ҳужжатларнинг ўз вақтида киритилишини мунтазам назорат ва таҳлил қилиб бориш;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимига киритилган маълумотлар ва тасдиқловчи ҳужжатларга асосан топшириқларни назоратдан ечиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ҳисоб палатаси билан мунтазам равишда ҳамкорликда иш олиб бориш;

бошқа давлат органлари ва ташкилотлар томонидан келишиш учун киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини таркибий бўлинмаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда кўриб чиқиш ва келишиш жараёнларини назоратга олиш ҳамда натижалари бўйича раҳбариятга ахборот бериб бориш.


5. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаси билан ҳамкорлиқца бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Ташкилий-назорат гуруҳлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси раҳбарлари лавозимларига номзодларни танлаш, удар билан суҳбат ўтказиш ва лавозимларга тайинлаш бўйича қўшма тартиб ишлаб чиқсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларининг сифат таркиби таҳлиллари ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси жорий йил апрель-сентябрь ойларида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида стажировкалари ташкил этилишини таъминласин.


7. Давлат органлари ва ташкилотлар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Бош вазир маслаҳатчилари ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 1 апрель






















Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск