ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Фан соҳасида бошқарув. ОАК /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.04.2021 й. ПФ-6198-сон "Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.04.2021 й.

N ПФ-6198



ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани инновацион ривожлантириш, илм-фан ва илмий фаолиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва натижадорлигини ошириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилди.

Республикани инновациялар соҳасидаги глобал рейтингдаги илғор 50 та мамлакатлар рўйхатига киритишга қаратилган стратегик дастур тасдиқланди, илмий лойиҳаларни молиялаштиришнинг янги механизмлари жорий этилди, илм-фан соҳасида юқори малакали кадрларни молиявий рағбатлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратилди.

Шундай бўлсада, мамлакат тараққиётининг замонавий босқичида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар илм-фан ва инновация соҳасида давлат бошқаруви механизмларини такомиллаштириш, илмий фаолиятга оид давлат дастурларини шакллантиришда шаффофликни ошириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда илм-фан ютуқлари ва инновацион технологияларни жорий этиш ишларини жадаллаштириш лозимлигини кўрсатмоқда.

Миллий илм-фан ва инновация тизимини ижтимоий-иқтисодий тараққиётдаги ўрнини ошириш, ҳудудларда инновацион фаолиятни ривожлантириш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига асосан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб:


1. Қуйидагилар Инновацион ривожланиш вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) асосий вазифалари этиб белгилансин:

мамлакатни инновацион ривожлантиришнинг узоқ муддатли сценарийлари асосида устувор соҳа ва тармоқларни илм-фан ютуқлари ва инновациялар асосида ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш;

ҳудудларнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш, илмийва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш;

илмий фаолиятга оид давлат дастурларини шакллантириш, тасдиқлаш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;

илмий даражали кадрларни тайёрлаш тизимини мувофиқлаштириш;

ёшларни илмий ва инновацион фаолиятга жалб этишнинг самарали механизмларини жорий қилиш ва улар ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда инвестицияларни кенг жалб этиш, хусусий сектор фаоллигини ошириш ва венчурга асосланган молиялаштиришни ривожлантириш;

инновацион ишланмалар асосида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг молиявий, иқтисодий ва техник экспертизасини ўтказиш ва интеллектуал мулк объектларини татбиқ этиш учун зарур шароитларни таъминлаш;

иқтисодиётнинг реал сектори ва ишлаб чиқариш тармоқларининг илмий ишланма ва инновацияларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда тармоқ илмий-тадқиқотларни ривожлантириш асосида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш;

янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш, стартап лойиҳаларини амалга ошириш, интеллектуал мулк қатнашадиган янги ташкилотларни шакллантириш ва рационализаторлик фаолиятини ривожлантириш учун зарур шарт-шароит яратиш;

илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, инновациялар ва технологиялар трансфери бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


2. Қуйидагилар Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021-2022 йиллардаги устувор фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

биотехнологияларни ривожлантириш соҳасида биофармацевтик маҳсулотлар, рекомбинант ва ДНК вакциналар, биотиббиёт ташхислаш технологиялари ҳамда ҳудудлар хусусиятидан келиб чиқиб ген ва ҳужайра муҳандислигига асосланган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги биотехнологик навларини яратиш;

тупроқ унумдорлигини ошириш соҳасида тупроқ ресурслари ҳолатини комплекс мониторинг қилиш тизими ҳамда ресурс тежамкор суғориш ва ўғитлантириш агротехнологияларини яратиш, бунда ҳудудларда мобиль лабораториялар тармоғини ташкил этиб, тупроқдаги мавжуд фойдали ва зарарли моддаларни аниқлаш асосида қишлоқ хўжалиги экинларининг агрокимёвий хариталарини ишлаб чиқиш;

"сунъий интеллект"ни жорий этиш соҳасида йўл транспорт инфратузилмаси, таълим ва суд тизимида "ақлли" инновацион технологияларни яратиш;

қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш соҳасида муқобил ва экологик тоза энергия манбаи - "яшил" водородни ишлаб чиқариш, сақлаш ва қўллаш бўйича инновацион технологияларни яратиш;

чорвачиликни ривожлантириш соҳасида генетика усулларини қўллаш орқали чорва зотларининг генофондини кўпайтириш ва гўшт маҳсулдорлигини ошириш, ем-озуқа базасини кенгайтириш бўйича инновацион технологияларни жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида қайта ишлаш самарадорлигини оширишга қаратилган қишлоқ хўжалиги техникасининг инновацион конструкцияларини ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг янги технологияларини яратиш.


3. Қуйидагилар:

Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021-2022 йиллардаги устувор фаолият йўналишларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар дастури (кейинги - ўринларда чора-тадбирлар дастури) 1-иловага мувофиқ;

Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021-2022 йиллардаги фаолияти натижадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, чора-тадбирлар дастури доирасида:

Инновацион ривожланиш вазирлиги - лойиҳалар (ишланмалар)ни ташаббус қилиш (яратиш) ва амалга оширишда кўмаклашади, инновацион технологиялар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради ҳамда белгиланган тадбирларнинг ўз муддатида ва сифатли бажарилиши устидан тизимли мониторинг олиб боради;

илмий ташкилотлар ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар - ҳар бир лойиҳа (ишланма)ни амалга ошириш (яратиш) учун чуқур илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга оширади ҳамда уларнинг тегишли тармоқларга жорий этилишини таъминлайди.

Вазирлик чора-тадбирлар дастурида белгиланган лойиҳалар (ишланмалар)ни молиялаштиришга венчур жамғармалари ва хусусий сектор вакилларини кенг жалб қилсин.


4. Ҳудудларда илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш мақсадида Вазирлик тизимида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инновацион ривожланиш бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) ташкил этилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

Вазирликка юклатилган асосий вазифалар ва функцияларнинг ҳудудлардаги ижроси ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилади;

ҳудудий бошқармалар томонидан шакллантирилган илмий фаолиятга оид ҳудудий дастурлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади ва уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш ҳудудий бошқармалар зиммасига юклатилади;

ҳудудлардаги илм-фан ва инновацион фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Инновацион фаолият ва технологиялар трансфери марказлари фаолияти ҳудудий бошқармалар томонидан мувофиқлаштирилади.


5. Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси унга Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармасини ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академиясининг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини қўшиб олиш йўли билан Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) этиб қайта ташкил этилсин.

Белгилансинки:

Жамғарма мазкур банднинг биринчи хатбошисидаги ташкилотларнинг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

илмий фаолиятга оид давлат дастурларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар Жамғарма томонидан молиялаштирилади.


6. Барча вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган йирик ташкилотларда амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига инновацияларни жорий этиш (Chief Innovation Officer) вазифаси юклатилсин.

Инновацияларни жорий этиш вазифаси юклатилган раҳбар ўринбосарларининг тегишли йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш Вазирликка юклатилсин ҳамда уларнинг базавий лавозим маошига ҳар ойда 30 фоиз миқдорида устама тўлансин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда инновацион ҳудудга айлантирилаётган туманлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирлик (И.Ю. Абдурахмонов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда бир ой муддатда 3-иловада кўрсатилган туманларни инновацион ҳудудларга айлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Наманган вилояти Чуст тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратида ҳокимликнинг умумий штат бирликлари чекланган сони доирасида туман ҳокимининг инновацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими (кейинги ўринларда - ҳоким ўринбосари) жорий этилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

ҳоким ўринбосари Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг тавсияномаси асосида белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Чуст туманида янги ҳудудий инновацион инфратузилмалар яратиш ва инновацион тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида "Яшнобод" инновация технопарки резидентларини экстерриториал тамойил асосида Чуст тумани ҳудудида жойлаштиришга рухсат этилади.


9. Вазирлик томонидан илмий ташкилотлар рейтинги юритилаётганлиги ҳамда уларнинг илмий ва инновацион фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Вазирлик ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда олий таълим муассасаларининг илмий ва инновацион фаолиятини баҳолаш тизимини жорий қилсин.


10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Вазирлик томонидан ҳар календарь йил якуни бўйича илмий ташкилотларнинг ҳамда ҳар ўқув йили якуни бўйича олий таълим муассасаларининг илмий ва инновацион фаолияти баҳоланади;

Вазирлик баҳолаш натижаларига кўра олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар раҳбарлари, шу жумладан ректор (директор) ҳамда уларнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорига (директор ўринбосарига) нисбатан рағбатлантириш ёки интизомий жазоларни қўллаш ҳақида тизимида олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлари бўлган тегишли вазирлик ва идораларга тақдимнома киритади;

олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар раҳбарларининг (ректор, директор) илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор ва директор ўринбосари Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг тақдимномасига мувофиқ тизимида олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлари бўлган тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарининг буйруғига асосан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.


11. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги ва Вазирлик билан биргаликда 2021 йил 1 майга қадар нуфузли хорижий университетлар ва илмий марказлар билан илмий-инновацион соҳада икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар режасини тасдиқласин ва амалга оширилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


13. Вазирлик бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов белгилансин.

Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 2022 йил 1 январга қадар ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 1 апрелдаги

ПФ-6198-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Инновацион ривожланиш вазирлигининг

2021-2022 йиллардаги устувор фаолият йўналишларини

амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Бажариш

муддатлари


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


I. БИОТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИДА

1.

Биотехнологик йўл билан Ўзбекистон шароитида коронавирус инфекциясига қарши маҳаллий вакцина яратиш.


1. Биотехнологик йўл билан коронавирус инфекциясига қарши янги авлод вакциналарини яратишга йўналтирилган технологияларни ишлаб чиқиш учун илмий изланишларни олиб бориш.


2021 йил

1 июль


Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар, ижрочилар маблағлари, давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Геномика ва биоинформатика маркази, Ўсимлик моддалари кимёси институти, Микробиология институти, Биоорганик кимё институти, Иммунология ва инсон геномикаси институти, Вирусология илмий-тадқиқот институти, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги


2. Вакциналарнинг лаборатория шароитида тажриба намуналарини ишлаб чиқариш технологиясини яратиш, вакцина самарадорлиги ва хавфсизлигини аниқлаш бўйича илмий-тадқиқотларни амалга ошириш.


2021 йил

15 сентябрь


3. Яратилган вакциналарнинг тажриба намуналарини ишлаб чиқиш ва илмий-техникавий ҳужжатларни шакллантириш.


2021 йил

1 декабрь


4. Яратилган вакциналарнинг клиник синовларини ўтказиш.


2022 йил

1 декабрь


5. Биотехнологик йўл билан яратилган маҳаллий вакциналарни давлат рўйхатидан ўтказиш ва оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.


2022 йил

1 март


2.

Юқумли касалликларни аниқлаш учун янги ташхислаш тест-тизимлари - гeпатит В вируси ДНКсини аниқлаш учун сeзувчанлиги 99 фоиздан кам бўлмаган ПЗР диагностикум ишлаб чиқиш.


1. Гeпатит В вируси гeномининг гeнeтик структурасини таҳлил қилиш, ПЗР таҳлилини ўтказиш учун зарур бўлган синтeзланган ва тозаланган праймeр ҳамда флуорeсeнт зондларнинг эритмаларини тайёрлаш.


2021 йил

1 сентябрь



Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар


Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўсимлик моддалари кимёси институти


2. Гeпатит В вирусининг ДНКси ПЗР таҳлилини лаборатория тeкширувидан ўтказиш ва натижаларига кўра гeпатит Ввирусининг ДНКга нисбатан юқори аниқлик ва сeзувчанликка эга бўлган праймeрлар ва флуорeсeнт зондларини танлаб олиш.


2022 йил

1 март


3. Ишлаб чиқилган диагностикумни тиббиёт муассасаларида клиник синовлардан ўтказиш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тeхник ҳужжатларни тайёрлаш.


2022 йил

10 август


4. Сeзувчанлиги 99 фоиздан кам бўлмаган ва 100 фоизўзига хосликка эга ПЗР диагностикумини ишлаб чиқиш, уни ПЗР таҳлиллари ёрдамида клиник намуналарда гeпатит В вируси ДНКсини аниқлаш учун қўллаш.


2022 йил

15 сентябрь


5. Диагностикумни давлат рўйхатидан ўтказиш.


2022 йил

15 ноябрь


3.

Замонавий пост-геномик технологиялар асосида ўсимликларнинг янги генотиплари - маккажўхорининг қурғоқчиликка, шўрхокликка ва совуққа бардошлиги янги навларини яратиш.


1. Қишлоқ хўжалиги экинларида қурғоқчиликка алоқадор номзод генлар рўйхатини тузиш. NCBI, Ensemble Plants датабазаларидан номзод геннинг маккажўхоридаги ортологини излаб топиш. Вектор конструкция тайёрлашда фойдаланиладиган оралиқ векторларни кўпайтириб олиш.


2021 йил

1 декабрь


Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар


Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Геномика ва биоинформатика маркази


2. Тўқима культураси ва соматик эмбриогенез усулларини қўллаган ҳолда генетик конструкцияни маккажўхори хужайрасига киритиш.


2022 йил

1 ноябрь


3. Геномида CRISPR/CAS9 вектор конструкция ўтирган Т0 ўсимликлардан Т1 авлод олиш ва фитотрон шароитида дастлабки морфологик белгиларни аниқлаш.


2022 йил

15 декабрь


4. Замонавий генларни таҳрирловчи технологиялардан фойдаланган ҳолда қурғоқчилик, шўрхоклик ва совуққа бардошли янги маккажўхори навларини яратиш, кўпгина ресурсларни, хусусан, сув, минерал ўғитлар ва кўплаб ишчи кучини тежаб, кўпроқ ҳосил олишга эришиш.


2022 йил

21 декабрь


4.

"Gene pyramiding" технологиялари асосида тола сифати юқори бўлган, қурғоқчилик ва шўрхокликкачидамли, юқори ҳосилдор пахта навини яратиш.


1. Тола сифати ва вилт касаллигига чидамли бўлган бир нечта QTL (Quantitative trait locus-миқдорий белгилар локуслари) локусларини генларни пирамидалаш усули билан бир генотипга жамланган авлод дурагайларини олиш учун илмий тадқиқотларни амалга ошириш.


2021 йил

10 декабрь


Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар


Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Геномика ва биоинформатика маркази


2. Қурғоқчилик ва шўрхокликка чидамли бўлган ғўза линиялари асосида янги авлод дурагай намуналарини олиш.


2022 йил

15 ноябрь


3. Олинган янги авлод дурагайларида лаборатория таҳлилларини ўтказиш ҳамда уруғларини тайёрлаш.


2022 йил

1 декабрь


4. Янги авлод дурагайлари лаборатория таҳлилларини давом эттириш ҳамда уруғларини тайёрлаб дала шароитида кўчатзорлар ташкил этиш учун экиш.


2022 йил

1 декабрь


5. Қурғоқчилик, шўрланишга чидамлиликни таъминловчи ва тола сифати белгиларига генетик бириккан янги ғўза навини белгиланган тартибда синовдан ўтказиш. Тақдим этилган янги ғўза навига патент олиш чораларини кўриш.


2022 йил

15 декабрь


II. ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИНИ ОШИРИШ СОҲАСИДА

5.

Наманган ва Тошкент вилоятларида мобил лабораториялар тармоғини ташкил этиб, тупроқдаги мавжуд фойдали ва зарарли моддаларни аниқлаш асосида қишлоқ хўжалиги экинларининг агрокимёвий хариталарини ишлаб чиқиш.


1. Наманган ва Тошкент вилоятларида мобил лабораториялар тармоғини ташкил этиш.


2021 йил

1 декабрь


Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги


2. Мобил лабораториялар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамкорлигида экин ерлари тупроғида мавжуд фойдали ва зарарли моддалар даражасини баҳолаш ишларини ташкил этиш.


2022 йил

1 февраль


3. Мобил лабораторияларда агрокимёвий хариталарни ишлаб чиқиш ва улар асосида тавсиялар тайёрлашни йўлга қўйиш.


2022 йил

1 март


6.

Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Фарғона, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида танлаб олинган пилот ер майдонларида тупроқларнинг соғломлик даражасини баҳоловчи тупроқ-экологик хариталарини ишлаб чиқиш.


1. Тупроқнинг соғломлик даражасини баҳоловчи индексларни ва услубий кўрсатмани ишлаб чиқиш.


2021 йил

1 сентябрь





2021 йил

1 декабрь

Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Наманган, Фарғона, Сурхондарё ва Тошкент вилояти ҳокимликлари


2. Тупроқнинг соғломлик даражасини баҳоловчи индекслар асосида Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Фарғона, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида танлаб олинган пилот ер майдонларида дала тадқиқотларини ўтказишва тупроқ-экологик хариталарини ишлаб чиқиш.


7.

Ишлаб чиқилган агрокимёвий ва тупроқ-экологик хариталари асосида танлаб олинган пилот ер майдонларида асосий қишлоқ хўжалиги экинларини синовдан ўтказиш.


1. Асосий қишлоқ хўжалиги экин турларини аниқлаб олиш ва экилишини таъминлаш.


2022 йил

1 апрель

Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти

2. Вегетация даврида ҳар бир экин тури бўйича фенологик кузатувларни олиб бориш, тупроқ таркибидаги заҳарли элементларни ўсимлик вегетатив органларига ва ҳосилига таъсирини ўрганиш.


2022 йил

1 октябрь


3. Олинган якуний маълумотлар асосида заҳарли элементларнинг тупроққа, асосий қишлоқ хўжалиги экинларига ва ҳосилига салбий таъсирлари ва тупроқни соғломлаштириш тадбирлари юзасидан услубий қўлланма ишлаб чиқиш.


2022 йил

1 декабрь

8.

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани тупроқларида агрокимёвий хариталар асосида тупроқ ресурсларини комплекс мониторинг қилиш ва бошқариш тизимининг информацион таъминотини ишлаб чиқиш.


1. Сунъий интеллект ва катта маълумотлар технологиялари асосида таҳлил қилишнинг мавжуд услубларини ўрганиш ва янги мос услублар ишлаб чиқиш ҳамда рақамли тупроқшунослик асосларини шакллантириш.


2021 йил

1 декабрь


Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


2. Мирзаобод тумани тупроқларини комплекс таҳлил қилиш асосида тупроқ ҳолати маълумотлари базасини шакллантириш.


2022 йил

1 июль

3. Сунъий интеллект технологияларида катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш услубларидан фойдаланган ҳолда тупроқ ҳолати, унинг унумдорлик кўрсаткичлари ҳамда мазкур кўрсаткичларнинг ўзаро функционал боғланиши асосида интеллектуал моделлар ишлаб чиқиш.


2022 йил

1 сентябрь


4. Ишлаб чиқилган моделлар асосида тупроқ ресурсларини тезкор, аниқ ва самарали таҳлил қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш ҳамда бошқариш юзасидан илмий асосланган тавсиялар берувчи интерактив тизимни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.


2022 йил

1 декабрь


9.

Бухоро вилояти Бухоро туманида геоахборот тизими технологиялари ёрдамида тупроқлар деградациясини баҳолаш ва хариталаш.


1. Тупроқлар деградациясини баҳолаш учун зарур индикаторлар тизимини ишлаб чиқиш.


2021 йил

1 май

FAO грант маблағлари, Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, Бухоро вилояти ҳокимлиги


2. Бухоро тумани мисолида тупроқлар деградацияси ҳолатини таҳлил қилиш ва танлаб олинган деградация индикаторлари асосида баҳолаш.


2021 йил

1 октябрь


3. Геоахборот тизими технологияларидан фойдаланган ҳолда пилот ер майдони деградацияси ҳолатининг 3D агрокимёвий ва тупроқ экологик хариталарини ишлаб чиқиш.


2021 йил

1 декабрь


10.

Фарғона вилояти Фурқат туманидаги пилот ер майдонлар мисолида суғориладиган шўрланган қишлоқ хўжалиги ерларининг тезкор маълумотлари ва уларни қайта ишлашга йўналтирилган "Шўрланган тупроқ" мобиль илова яратиш


1. "Шўрланган тупроқ" мобиль иловасини яратиш мақсадида Фарғона вилояти Фурқат туманидан ер майдони танлаш ҳамда дала тупроқ тадқиқотларини бажариш.


2022 йил

1 апрель


Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти, Фарғона вилояти ҳокимлиги

2. Лаборатория ва камерал шароитда танланган ер майдони тупроқларининг умумий ҳолати бўйича маълумотларни олиш.


2022 йил

1 август


3. Пилот ер майдони тупроқларининг механик таркиби, шўрланиш даражаси ва типлари, умумий ва заҳарли тузлар миқдори, тупроқ муҳитининг маълумотлари базасини яратиш.


2022 йил

1 ноябрь


4. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари шўрланган майдонларининг геосервер харитасидан фойдаланган ҳолда мобиль иловасини яратиш.


2022 йил

1 декабрь


5. Мобиль иловага ердан фойдаланувчиларнинг жойлашган ўрнини аниқлаш имконини берувчи "геолокация" функциясини киритиш.


2022 йил

1 декабрь


6. Ердан фойдаланувчилар учун шўрланган ерлардан самарали фойдаланиш тадбирларини кенг татбиқ қилиш мавзуларида илмий-амалий роликлар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш.


2022 йил

1 декабрь


III. "СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ"НИ ЖОРИЙ ЭТИШ СОҲАСИДА

11.

Тошкент шаҳри Нурафшон кўчасида "ақлли светофор"лар орқали йўл ҳаракатини тартибга солиш тизимини жорий қилиш.


1. Нурафшон кўчасида 12 та "ақлли светофор" ўрнатилиши учун мавжуд чорраҳалар таҳлилини қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.


2021 йил

апрель


Маҳаллий бюджет ва шу мақсадлар учун жалб қилинган бошқа маблағлар ҳисобидан

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. "Ақлли светофор" объектларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2021 йил

май

3. Нурафшон кўчасида 12 та "ақлли светофор" ўрнатиш ва 3 ой синов муддати давомида мониторинг ишларини олиб бориш.


2021 йил

август


12.

Ўзбек тили нутқини таниб олиш ва синтез қилиш технологиясини яратиш.


1. Нутқни таниб олиш, синтез қилиш ва таҳрирлашнинг рақамли технологиясини яратиш мавзусида танлов эълон қилиш.


2021 йил

1 май


Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари


Инновацион ривожланиш вазирлиги


2. Келиб тушган лойиҳаларни илмий-техник экспертизадан ўтказиш.


2021 йил

1 июнь


3. Танловда ғолиб бўлган лойиҳа ижрочиси билан шартнома тузиш.


2021 йил

1 июль


4. Илмий-тадқиқот лойиҳасини молиялаштириш.


2021 йил

1 сентябрь


13.

Таълим жараёнида кенг фойдаланиладиган "ақлли дисплей" технологияларини жорий этиш.


1. "Ақлли дисплей" прототипларини яратиш учун техник топшириқ ишлаб чиқиш.


2021 йил

1 июнь

Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари, маҳаллий ва хорижий инвестициялар, бюджетдан ташқари маблағлар


Инновацион ривожланиш вазирлиги, лойиҳа ташаббускорлари


2. "Ақлли дисплей"ларни маҳаллийлаштириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2021 йил

1 июль


3. Илмий лойиҳа танловини эълон қилиш ва танлов натижасига кўра ғолибларни аниқлаш, лойиҳаларни молиялаштириш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш.


2021 йил

1 сентябрь


4. "Ақлли дисплей"нинг дастурий таъминоти ва контентини ишлаб чиқиш.


2021 йил

1 ноябрь


5. "Ақлли дисплей" қурилмаларини форсайт, форум ва innoweek тадбирлари доирасида жорий этилишини таъминлаш.


2022 йил

1 апрель


6. Тайёр маҳсулотни электротехника ва электроника саноатига шартнома асосида етказиб бериш.


2022 йил

1 май


14.

"I-SUD" интеллектуал тизимини жорий қилиш.



1. Нутқ ва матнни таниб олиш ҳамда матнларни таснифлаш учун маълумотлар базасини шакллантириш.


2021 йил

1 июль


Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари


Олий суд, Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. Суд ҳужжатларини автоматик равишда тайёрлашда интеллектуал дастурий таъминотни яратиш.


2021 йил

1 октябрь


3. Дастурий таъминотни синовдан ўтказиш.


2021 йил

1 декабрь


4. "I-SUD" интеллектуал тизимини жорий қилиш


2022 йил

1 февраль


IV. ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГЕТИКАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИДА

15.

Водород олиш учун мўлжалланган қуёш энергияси асосида ишлайдиган қурилманинг тажриба намунасини яратиш.


1. Қуёш электр модуллари асосида электролизер ишлаб чиқиш методикасини яратиш.


2021 йил

1 май


Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Материалшунослик институти


2. Қуввати 10 кВтга тенг электролизер тажриба нусхасини яратиш ва синовдан ўтказиш.


2021 йил

1 ноябрь

3. Яратилган технология асосида водороднинг тажриба партиясини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.


2022 йил

1 июль


16.

Ўзбекистондаги "Катта қуёш печи"да қуёш термокимёвий цикли ёрдамида водород ишлаб чиқариш.


1. Термокимёвий цикл асосида водород олиш тизимини моделлаштириш.


2021 йил

1 октябрь


Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари


Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Физика-техника институти


2. Қуввати 10 кВтга тенг реакторнинг тажриба нусхасини яратиш ва синовдан ўтказиш.


2021 йил

31 декабрь


3. Яратилган технология асосида водороднинг тажриба партиясини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.


2022 йил

31 декабрь


17.

Республикада карбон толаларини ишлаб чиқариш технологиясини яратиш.


1. Илмий лойиҳа танловини эълон қилиш.


2021 йил

1 июнь


Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Материалшунослик институти


2. Ғолиб лойиҳани молиялаштириш.


2021 йил

1 сентябрь


3. Технологиянинг тажриба-пилот қурилмасини яратиб, тижоратлаштиришга тайёрлаш.


2023 йил

1 май


4. Яратилган технология асосида маҳсулотнинг тажриба партиясини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.


2023 йил

1 июль


18.

Импорт ўрнини босувчи нефтгаз конларидан керн намуналари олиш снарядларини яратиш.


1. Илмий лойиҳа танловини эълон қилиш.


2021 йил

1 июнь


Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари, ижрочилар маблағлари


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, "Ўзбекнефтгаз" АЖ


2. Ғолиб лойиҳани молиялаштириш.


2021 йил

1 сентябрь


3. Технологиянинг тажриба-пилот қурилмасини яратиб, тижоратлаштиришга тайёрлаш.


2022 йил

1 май


4. Яратилган технология асосида маҳсулотнинг тажриба партиясини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва истеъмолчиларга шартнома асосида етказиб бериш.


2022 йил

1 июль


V. ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИДА

19.

Жайдари "меринос" зотли қўй ва "ангор" зотли эчкиларнинг сермаҳсул генотипларини яратиш, гўштдор ва жундор қўйларнинг генофондини сақлаш ва кўпайтириш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун асосий материаллар, шу жумладан, селекция ва генетика амаллари учун зарур ускуна ва жиҳозларни харид қилиш.


2021 йил

1 октябрь


Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети, Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси, маҳаллий бюджет маблағлари

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги


2. Тошкент вилояти Оҳангарон туманида гўштдор ва жундор қўйларнинг генофондини таҳлил қилиш асосида жайдари зотли қўй ва "ангор" зотли эчкиларнинг сермаҳсул генотипларини яратишнинг селекция усулларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

1 апрель

3. Репродуктив функция ва ҳаётийлик даражасининг пасайиши, аномалиялар тарқалишининг сабабларини таҳлил қилиш орқали уларнинг олдини олишнинг илмий асосланган тизимини ишлаб чиқиш.


2022 йил

1 август

4. Гўштдор ва жундор ("меринос") қўйларнинг сонини 25 минг бошга, иқтисодий самарадорлигини 32 фоизга, соф жун миқдорини 65 тонна/йил, гўшт ва сут маҳсулдорлигини 30-32 фоизга ошириш.


2022 йил

1 октябрь


5. Жайдари зотли қўй ва "ангор" зотли эчкининг молекуляр генетикаси лабораториясини яратиш, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида молекуляр генетик ва цитогенетик тадқиқотлар бошлаш ва шу асосда ҳайвонларнинг генетик мониторингини йўлга қўйиш.


2022 йил

1 июль


20.

Сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда инновацион яшил гидропоника озуқасини етиштиришни ташкил қилиш.


1. Лойиҳани амалга ошириш учун асосий материалларни харид қилиш.


2021 йил

1 сентябрь


Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари, лойиҳа ташаббускорлари маблағлари


Инновацион ривожланиш вазирлиги, лойиҳа ташаббускори


2. Қурилиш-монтаж ишларини ташкиллаштириш.


2021 йил

1 октябрь


3. Инновацион яшил гидропоника ускунасини сертификациядан ўтказиш.


2022 йил

1 февраль


4. Инновацион яшил гидропоника озуқасини етиштириш.


2022 йил

1 май


21.

Юқори оқсилли ва компакт кўринишдаги силос тайёрлаш технологиясини жорий қилиш.


1. Лойиҳани амалга ошириш учун асосий материаллар, шу жумладан озуқа-ем тайёрлаш учун зарур ускуналар ҳамда материаллар харид қилиш.


2021 йил

1 ноябрь


Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари, лойиҳа ташаббускорлари маблағлари


Инновацион ривожланиш вазирлиги, лойиҳа ташаббускорлари


2. Озуқа экини етиштириладиган ер майдонларини тайёрлаш.


2021 йил

1 ноябрь


3. Амарант, маккажўхори ва вигна ўсимликлари экишни ташкиллаштириш.


2022 йил

1 апрель


4. Амарант, маккажўхори ва вигна ўсимликлари бирлашмасидан гранулаланган ем-озуқа тайёрлашни йўлга қўйиш. Бунда янги силоснинг анъанавий силосга нисбатан озуқа миқдори камида 8 марта ва ҳажми 3 марта юқори бўлишига эришиш.


2022 йил

1 ноябрь


5. Янги ишлаб чиқарилган озуқани белгиланган тартибда сертификациядан ўтказиш.


2022 йил

1 декабрь


22.

Турли тупроққлим шароитларида касалликлар ва зараркунандаларга чидамли озуқабоп лавлагининг "Ўзбекистон-85" нави бирламчи уруғчилигини ташкил қилиш.


1. Лойиҳани амалга ошириш учун асосий материаллар ва зарур ускуналарни харид қилиш.


2021 йил

1 октябрь


Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари, лойиҳа ташаббускорлари маблағлари


Инновацион ривожланиш вазирлиги, лойиҳа ташаббускорлари


2. Озуқабоп лавлагининг "Ўзбекистон-85" нави экиладиган ер майдонларини тайёрлаш.


2021 йил

1 ноябрь


3. Озуқабоп лавлагининг "Ўзбекистон-85" навини Оҳангарон туманида экишни ташкиллаштириш. Бунда илдизмева ҳосилдорлигини 900 ц/га (амалда 500 ц/га), ундаги қанд миқдорининг 9 фоизга ҳамда сут маҳсулдорлигини 15 фоизга оширишни таъминлаш.


2022 йил

1 апрель


4. Оналик кўчатзорларда 25 тонна илдизмевалар ва уруғлик кўчатзорларидан 2 тонна уруғлик тайёрланишини йўлга қўйиш.


2022 йил

1 ноябрь


5. Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини элита уруғлик материаллари билан таъминлашни йўлга қўйиш.


2022 йил

1 декабрь


23.

Қашқарбедани бошоқли экинлар билан аралаш ҳолда етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш.


1. Лойиҳани амалга ошириш учун асосий материаллар ва зарур ускуналарни харид қилиш.


2021 йил

1 октябрь


Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети маблағлари, лойиҳа ташаббускорлари маблағлари


Инновацион ривожланиш вазирлиги, лойиҳа ташаббускорлари




2. Қашқарбеда озуқа экинини "Оқжўхори-8" билан "қўш экин" технологияси асосида экиладиган ер майдонларини тайёрлаш.


2021 йил

1 ноябрь






3. Қашқарбеда ва "Оқжўхори-8" озуқа ўсимликларини экишни ташкиллаштириш. Бунда ҳосилдорликни 430 ц/га (амалда 200 ц/га) етказиш.


2022 йил

1 апрель






5. Янги ишлаб чиқарилган озуқани белгиланган тартибда сертификациядан ўтказиш.


2022 йил

1 декабрь




24.

Озуқабоп ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлаш асосида ем-озуқа ишлаб чиқариш технологиясини яратиш.


1. Лойиҳани амалга ошириш учун асосий материаллар ва зарур ускуналарни, шу жумладан гранулалаштирадиган ускуналарни харид қилиш.


2021 йил

1 октябрь


Илмий лойиҳаларга ажратилган давлат бюджети, лойиҳа ташаббускорлари маблағлари


Инновацион ривожланиш вазирлиги, лойиҳа ташаббускорлари


2. 25 турдаги озуқабоп экинлар етиштириладиган ер майдонларини ҳар бир ўсимлик хусусияти асосида тайёрлаш.


2021 йил

1 ноябрь


3. Ер тупроққлим шароитини инобатга олиб, озуқа экинларини экишни ташкиллаштириш. Бунда ҳосилдорликни 30 тонна/га (амалда 15 тонна/га) етказиш агротехник чораларини кўриш.


2022 йил

1 апрель


4. 25 турдаги озуқабоп экинлар ҳосилидан чорвачилик учун оқсилга бой гранулаланган тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.


2022 йил

1 ноябрь


5. Янги ишлаб чиқарилган озуқа маҳсулотларини белгиланган тартибда сертификациядан ўтказиш.


2022 йил

1 декабрь


25.

Ўзбекистоннинг ягона миллий қорамол зоти - "Бушуев" зотли қорамолларнинг генетик паспортини яратиш, унинг маҳсулдорлик ва пуштдорлик кўрсаткичларини яхшилаш.


1. Турли генотипдаги "Бушуев" зотли қорамоллардан қон намуналарини олиш ва илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш.


2021 йил

1 август


Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги


2. "Бушуев" зотли қорамолларнинг қон оқсил полиморф тизимларини ўрганиш ва таҳлил этиш орқали зотнинг молекуляр панелини ишлаб чиқиш ҳамда генетик паспортини яратиш.


2022 йил

10 август


3. Турли генотипдаги "Бушуев" зотли қорамолларнинг маҳсулдорлик кўрсаткичлари улар қон, оқсил, полиморф тизимларига боғлиқ равишда ўрганиш орқали генетик маркерлар асосида зотнинг маҳсулдорлик ва пуштдорлик кўрсаткичларини аниқлаш.


2022 йил

15 сентябрь


4. Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида "Бушуев" зотли қорамолларни аҳоли хонадонларида кўпайтириш, унинг маҳсулдорлик ва пуштдорлик кўрсаткичларини яхшилаш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш.


2022 йил

1 декабрь


VI. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА

26.

Чуст тумани фермер хўжаликлари учун майда уруғли сабзавот экинларини экиш машинасининг саноат намунасини яратиш.


1. Лойиҳани илмий-техник экспертизадан ўтказиш ва молиялаштириш.


2021 йил

1 апрель


Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, АЖ "Ўзавтосаноат" Наманган муҳандислик қурилиш институти


2. Ускунанинг тажриба нусхасини яратиб, тижоратлаштиришга тайёрлаш.


2021 йил

1 ноябрь


3. Яратилган технология асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.


2021 йил

1 декабрь


4. Ишлаб чиқилган маҳсулотни фермер хўжаликларига шартнома асосида етказиб бериш.


2022 йилдан

бошлаб


27.

Чусттумани фермер хўжаликлари учун картошка ковлагичнинг саноат намунасини яратиш.


1. Лойиҳани илмий-техник экспертизадан ўтказиш ва молиялаштириш.


2021 йил

1 апрель


Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, АЖ "Ўзавтосаноат", Наманган муҳандислик-қурилиш институти


2. Ускунанинг тажриба нусхасини яратиб, тижоратлаштиришга тайёрлаш.


2021 йил

1 октябрь


3. Яратилган технология асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.


2021 йил

1 ноябрь


4. Ишлаб чиқилган маҳсулотни фермер хўжаликларига шартнома асосида етказиб бериш.


2022 йилдан

бошлаб


28.

Деҳқон ва фермер хўжаликлари учун кенг қамровли чизель-культиваторнинг саноат намунасини яратиш.


1. Лойиҳани илмий-техник экспертизадан ўтказиш ва молиялаштириш.


2021 йил

1 апрель

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, АЖ "Ўзавтосаноат", Наманган муҳандислик-қурилиш институти


2. Чизель-культиваторнинг саноат намунасини тайёрлаш учун техник ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқарувчига тақдим этиш.


2021 йил

25 март


3. Технологиянинг саноат намунасини яратиб, синовдан ўтказиш.


2021 йил

1 октябрь


4. Яратилган технология асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.


2021 йил

1 декабрь


5. Ишлаб чиқилган маҳсулотни фермер хўжаликларига шартнома асосида етказиб бериш.


2022 йилдан

бошлаб


29.

Толанинг сифатини яхшилаш мақсадида пахта сепараторининг саноат намунасини яратиш.


1. Лойиҳани илмий-техник экспертизадан ўтказиш ва молиялаштириш.


2021 йил

1 апрель


Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, АЖ "Ўзавтосаноат"


2. Технологиянинг тажриба нусхасини яратиб, тижоратлаштиришга тайёрлаш.


2021 йил

1 октябрь


3. Яратилган технология асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.


2021 йил

1 ноябрь


4. Ишлаб чиқилган маҳсулотни пахта тозалаш заводларига шартнома асосида етказиб бериш.


2022 йилдан

бошлаб


30.

Ерёнғоқ ҳосилини йиғиштириш машинасининг кўп функцияли (ковлаш, поясини донидан ажратиш, саралаш ва юклаш) мукаммаллаштирилган конструкциясини яратиш.


1. Лойиҳани илмий-техник экспертизадан ўтказиш ва молиялаштириш.


2021 йил

1 апрель

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, АЖ "Ўзавтосаноат"


2. Технологияни тажриба нусхасини яратиб, тижоратлаштиришга тайёрлаш.


2021 йил

1 октябрь

3. Яратилган технология асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.


2021 йил

1 ноябрь

4. Ишлаб чиқилган маҳсулотни истеъмолчиларга шартнома асосида етказиб бериш.


2022 йилдан

бошлаб

31.

Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида ғўза ва сояни, соя ва маккажўхорини қўш экин усулида экиш технологиясини яратиш.


1. Сирдарё туманида қўш экин учун пилот ер майдонларини танлаш ва қишлоқ хўжалиги корхонаси билан ижара шартномасини расмийлаштириш.


2021 йил

1 апрель

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар, маҳаллий бюджет маблағлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, лойиҳа ташаббускори


2. Соя ва маккажўхорининг қўш экин сифатида экишга мос келадиган навларини танлаш.


2021 йил

1 апрель

3. Соя ва маккажўхорининг уруғларини, ўғитлар ва бошқа моддий техника жиҳоз ва ускуналарини харид қилиш.


2021 йил

1 апрель

4. Ғўза ва сояни, ғўза ва маккажўхорини қўш экин усулида экишни ташкил қилиш.


2021 йил

1 апрель


5. Қўш экин усулида экилган соя донини йиғиштириб олиш. Ҳар бир гектар ер майдонидан қўшимча 12-14 центнер соя дони олиш. Тупроқ таркибидаги гумус, азот ва фосфор миқдорини 15 фоизга оширишга эришиш.


2021 йил

1 август


6. Қўш экин усулида экилган маккажўхори ва соя кўк массасини (маҳсулотини) йиғиштириб олиш. Гектаридан 650 центнер кўк масса ва силос таркибидаги ҳазм бўладиган протеин миқдорини 35 фоизга (амалда 950 кг/га; қўш экинда 1 250 кг/га) оширишга, бир гектар ер майдонидан олинадиган озуқа бирлигини 26 фоизга (амалдаги 10,6 тонна/га дан 13,4 тонна/га) оширишга эришиш, тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш.


2021 йил

1 октябрь

32.

Республиканинг турли тупроққлим шароитларига мос узумнинг агробиологик хусусиятларини Тошкент вилоятининг Қибрай туманида ўрганиш асосида экспортбоп хўраки ва истиқболли техник навларни яратиш.


1. Ташкилий техника ва узумнинг техник ва хўраки навларини қайта ишлаш ускуна ва жиҳозларини харид қилиш.


2021 йил

1 октябрь


Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар, маҳаллий бюджет маблағлари


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти


2. Узумнинг техник ва хўраки навларини лаборатория шароитида механик таҳлилини ўтказиш. Таҳлил ва белгиланган тадбирларни амалга ошириш натижасида узумнинг техник навида шарбат миқдорини 700 литр/тоннага (амалда 600 литр/тонна) ва хўраки навларда қуруқ масса миқдорини 35 кг/ц (амалда 20 кг/ц) га етказиш.


2021 год

1 ноябрь

3. Узумнинг қиш ва баҳорги совуқларга ва бошқа агрессив иқлим шароитларига чидамлигини дала шароитида ўрганиш. Йўқотиш даражасини 30 фоизгача камайтириш (ҳозирда 50 фоиз ва ундан юқори).


2022 йил

1 апрель

4. Узумни қайта ишлаш ва унинг якуний маҳсулот - винога нисбатан яроқлилиги даражасини таҳлил қилиш. Узум маҳсулотларининг импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган вино маҳсулотига нисбатан яроқлилиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.


2022 йил

1 октябрь


33.

Тошкент (Бўстонлиқ ва Оҳангарон туманлари), Жиззах (Зомин, Бахмал ва Фориш) ҳамда Сурхондарё вилоятларида ковул доривор ўсимлигини етиштириш ва қайта ишлаш технологиясини жорий этиш.


1. Ковул доривор ўсимлигини инновацион технология асосида етиштиришни йўлга қўйиш.


2021 йил

1 декабрь

Маҳаллий бюджет маблағлари, лойиҳа ташаббускорлари маблағлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент, Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари


2. Яратилган технология асосида саноат корхоналарида маҳсулотни қайта ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.


2022 йил

1 апрель


34.

Наманганвилояти Чуст туманида Goji (дереза) доривор ўсимлигини етиштириш ва қайта ишлаш технологиясини жорий этиш.


1. Чуст туманида Goji  (дереза) доривор ўсимлигини етиштириш, қайта ишлаш технологиясини (уруғ маҳсулотини) тижоратлаштиришга тайёрлаш.


2021 йил

1 октябрь


Маҳаллий бюджет маблағлари, лойиҳа ташаббускорлари маблағлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги


2. Маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ишлаб чиқилган маҳсулотни қайта ишлашни ташкил этиш.


2022 йилдан

бошлаб


35.

Хоразм, Тошкент, Андижон вилоятлари ва Сурхондарё вилояти (Шўрчи тумани)да стевия доривор ўсимлигини етиштириш ва қайта ишлаш технологиясини жорий этиш.


1. Яратилган технология асосида саноат корхоналарида маҳсулотни қайта ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.


2021 йил

1 октябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари, лойиҳа ташаббускорлари маблағлари


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Хоразм, Тошкент, Андижон ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари


2. Маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ишлаб чиқилган маҳсулотни қайта ишлашни ташкил этиш.


2022 йил

1 январдан

бошлаб


3. Стевия ўсимлигининг пояси ва баргларидан қанд-шакар ўрнини босадиган модда ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш.


2022 йил


         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 1 апрелдаги

ПФ-6198-cон Фармонига

2-ИЛОВА



Инновацион ривожланиш

вазирлигининг 2021-2022 йиллардаги фаолияти

натижадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов

бирлиги


Амалдаги


2021 йил

натижалари

бўйича


2022 йил

натижалари

бўйича


1.

Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолияти билан шуғулланаётган ходимлар сони (1 млн аҳоли сонига нисбатан)


нафар

932

950

1 050

2.

Илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни молиялаштиришга хориждан жалб этилган маблағлар


млрд сўм

6,9

7,2

12,0

3.

Хорижга қисқа муддатли илмий стажировка ўташга юборилаётган ёш олимлар


нафар

180

242

450

4.

Халқаро қўшма илмий лойиҳалар сони


дона

21

49

79

5.

Стартап лойиҳалар акселерацияси дастурларидаги иштирокчилар сони


дона

50

60

210

6.

Тижоратлаштириладиган илмий ишланмалар жами сони


дона

-

102

200

7.

Тижоратлаштирилган илмий ишланмаларга асосланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми


млрд сўм

-

35

70

8.

Ўзбекистон шароитида коронавирус инфекциясига қарши биотехнологик йўл билан яратиладиган маҳаллий вакцина сони


дона

-

2

2

9.

Пост-геномик технологиялар асосида яратиладиган маккажўхорининг қурғоқчиликка, шўрхокликка ва совуққа бардошли янги навининг ҳосилдорлик кўрсаткичи


ц/га

20-35

20-35

45-50

10.

SNP-микрочиплаштириш технологиясига асосланган GWAS усули ёрдамида олинган молекуляр маркерлар сони


дона

-

-

384

11.

Метаболомик муҳандислик технологияси асосида олинадиган ғўзанинг трансформант линиялари синовдан ўтказиладиган экспериментал-тажриба майдонлари


га

-

-

10

12.

Чорвачилик соҳаси учун озуқабоп лавлагининг "Ўзбекистон-85" навини Оҳангарон туманида етиштиришдан олинадиган ҳосилдорлик динамикаси


ц/га

500

500

900

13.

Қашқарбеда ва "Оқжўхори-8" озуқа ўсимликларини етиштиришдан олинадиган ҳосилдорлик динамикаси


ц/га

200

200

430

14.

Республика ҳудудларида ташкил этиладиган тупроқнинг агрокимёвий, микробиологик ва биокимёвий таҳлилини амалга оширувчи ва унинг таркибидаги зарарли моддаларни аниқловчи инновацион "тупроқ клиникалари" сони


дона

-

2

5

15.

Маккажўхори ва сояни қўш экин усулида етиштириш натижасида олинадиган


кўк массаси миқдори кўрсаткичи


ц/га

420

650

720

силос таркибидаги протеин миқдори


кг/га

950

1 250

1 420

озуқа бирлиги миқдори


тн/га

10,6

13,4

14,8

16.

Қорақалпоғистон Республикасида сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун инновацион яшил гидропоника усулида тайёрланадиган озуқа миқдори


кг

671 000

1 073 600

1 525 000

          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 1 апрелдаги

ПФ-6198-cон Фармонига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда

инновацион ҳудудга айлантирилаётган туманлар

РЎЙХАТИ


Ҳудудлар


Туманлар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


Нукус тумани

2.

Андижон вилояти


Марҳамат тумани

3.

Бухоро вилояти


Ромитан тумани

4.

Жиззах вилояти


Дўстлик тумани

5.

Қашқадарё вилояти


Нишон тумани

6.

Навоий вилояти


Кармана тумани

7.

Наманган вилояти


Чуст тумани

8.

Самарқанд вилояти


Ургут тумани

9.

Сирдарё вилояти


Сирдарё тумани

10.

Сурхондарё вилояти


Олтинсой тумани

11.

Тошкент вилояти


Оҳангарон тумани

12.

Фарғона вилояти


Олтиариқ тумани

13.

Хоразм вилояти


Гурлан тумани

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 1 апрелдаги

ПФ-6198-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 июлдаги "Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида"ги ПФ-3781-сон Фармонида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларига талабгорлар бўйича тавсияномаларни қабул қилиш ва уларни саралаш, давлат мукофотларига номзодлар рўйхатини шакллантириш, уларнинг илмий, ижодий, адабий ва бадиий ишларининг кенг муҳокамасини ташкил қилиш, экспертизадан ўтказиш ҳамда тегишли таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этишда:

фан ва техника соҳасида - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашига юклатилсин;

адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотлари бўйича кенгашнинг асосий вазифаси этиб ҳисоблансин.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотлари бўйича кенгаш таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон

Республикасининг адабиёт, санъат ва меъморчилик

соҳасидаги Давлат мукофотлари бўйича кенгаш

ТАРКИБИ

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Кенгаш раиси


2. А.А. Абдувахитов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Кенгаш раиси ўринбосари


3. Х.М. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Спичрайтери, Кенгаш раиси ўринбосари


Кенгашнинг адабиёт соҳаси бўйича шўъбаси:

4. С.С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, шўъба мудири


5. Н.М. Маҳмудов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессор (тилшунос)


6. Б. Сайфуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт қўмитаси раиси


7. Ш.Т. Ризаев

-

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, филология фанлари номзоди, доцент (адабиётшунос)


8. Ш.С. Сирожиддинов

-

Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, филология фанлари доктори, профессор (адабиётшунос)


9. Э.А. Сидикова

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими раҳбари, Ўзбекистон халқ шоири


10. Э.Ж. Шукуров

-

"Маънавий ҳаёт" журнали бош муҳаррири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими


11. К.А. Каримов

-

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Қорақалпоғистон халқ шоири, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист


Кенгашнинг санъат ва меъморчилик соҳаси бўйича шўъбаси:


12. О.А. Назарбеков

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, шўъба мудири


13. А.В. Нуриддинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми


14. Лавозимига кўра

-

Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари - шаҳар бош архитектори


15. Р. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси, Ўзбекистон санъат арбоби


16. С.А. Абдуллаев

-

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори, Ўзбекистон санъат арбоби (рассом)


17. Н.Ғ. Каримова

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими, санъатшунослик фанлари номзоди (кинотанқидчи)


18. М.М. Азизов

-

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори, Ўзбекистон халқ артисти


19. М.Қ. Аҳмедов

-

Тошкент архитектура-қурилиш институти профессори, архитектура фанлари доктори


20. И. Жабборов

-

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори, Ўзбекистон санъат арбоби (ҳайкалтарош)


21. М.М. Муратов

-

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори


22. М.А. Йўлчиева

-

Ю.Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институти "Мақом хонандалиги" кафедраси профессори, Ўзбекистон халқ артисти


23. А.М. Мансуров

-

Ўзбекистон давлат консерваторияси проректори, профессор


24. Қ.Т. Мўминов

-

"Ўзбекистон" ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари, Ўзбекистон халқ артисти


25. О. Матякубов

-

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Давлат мукофоти соҳиби, мусиқашунос


26. М.Ж. Сапаева

-

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри артисти, Ўзбекистон халқ артисти


27. А.Ш. Шаҳобиддинов

-

"Ўзбекфильм" киностудияси режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими


28. О.А. Васильев

-

Ўзбекистон давлат академик рус драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист";


в) 2-илованинг матнида:


3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат мукофотларини бериш тўғрисидаги таклифлар:

фан ва техника соҳасида - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши;

адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотлари бўйича кенгаши томонидан тақдим этилади.

Тегишли давлат мукофотларини бериш тўғрисидаги таклифлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотлари бўйича кенгаши (кейинги ўринларда - Давлат мукофотлари бўйича кенгашлар) қарорига мувофиқ белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш киритилади";


4-банднинг бешинчи хатбошиси, 6-банднинг тўртинчи ва олтинчи хатбошиларидаги "кенгаш" сўзи "кенгашлар" сўзи билан алмаштирилсин;


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат мукофотларига талабгорлар бўйича тавсияномалар ва уларга тегишли материалларни тайёрлаш, Давлат мукофотлари бўйича кенгашларга тақдим этиш, уларни Давлат мукофотлари бўйича кенгашларнинг ишчи органларида расмийлаштириш, экспертизадан ўтказиш, Давлат мукофотлари бўйича кенгашларида кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


8-банддаги "кенгаш" сўзи "кенгашлар" сўзи билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги "Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида"ги ПФ-5068-сон Фармонида:


а) 1-банддан "1-иловага мувофиқ қатнашувчилар таркиби билан" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 6-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги "Яшнобод" технопарки фаолиятини мувофиқлаштиради, хўжалик юритувчи субъектларга "Яшнобод" технопарки резиденти мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилади ва "Яшнобод" технопарки раҳбарини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади";


г) 7-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошидагиқтисодиёт" сўзи "инновацион ривожланиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5264-сон Фармонининг 1 ва 3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020йил 5 октябрдаги "Рақамли Ўзбекистон-2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6079-сон Фармони 22-иловасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Рақамли Ўзбекистон-2030" стратегиясини амалга

ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси

ТАРКИБИ

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси


2. О.М. Умаров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси, комиссия раисининг ўринбосари


3. Ш.М. Садиков

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири


4. Т.А. Ишметов

-

молия вазири


5. Р.К. Давлетов

-

адлия вазири


6. А.В. Шин

-

мактабгача таълим вазири


7. Ш.Х. Шерматов

-

халқ таълими вазири


8. А.Х. Тошқулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


9. А.М. Хаджибаев

-

соғлиқни сақлаш вазири


10. А.С. Султанов

-

энергетика вазири


11. Ж.А. Ходжаев

-

қишлоқ хўжалиги вазири


12. Ш.Р. Хамраев

-

сув хўжалиги вазири


13. Н.Б. Хусанов

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири


14. Б.Э. Закиров

-

қурилиш вазири


15. И.Ю. Абдурахмонов

-

инновацион ривожланиш вазири


16. И.Р. Махкамов

-

транспорт вазири


17. Ш.Д. Кудбиев

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси


18. М.Б. Азимов

-

Давлат божхона қўмитаси раиси


19. И.И. Норқулов

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари


20. Б.Э. Захидов

-

Марказий банк раисинингбиринчи ўринбосари


21. О.А. Пекось

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари


22. А.Ж. Ортиков

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


23. Ғ.М. Зияев

-

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи


24. А.Д. Хаджаев

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси


25. Ф.К. Умаров

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари - Кадастр агентлиги директори


26. У.И. Муҳаммадиев

-

Давлат хизматлари агентлиги директори


27. Б.К. Зияев

-

Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директори в.б., комиссия котиби".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги "Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3365-сон қарорида:


а) 1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "2018-2021 йилларда" сўзлари "2018-2022 йилларда" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 10-банддан учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"2018-2022 йилларда Дастурни амалга ошириш

молиявий харажатларининг ҳисоб-китоб ҳажмлари

ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Харажатларнинг

номланиши


Валюта

тури


Жами*


шу жумладан йиллар бўйича:


2018 й.


2019 й.


2020 й.


2021 й.


2022 й.



Жами харажатлар


млн сўм


116 019,4


26 500,0


27 262,0


32 352,1


29 905,3


-

минг.

АҚШ

доллари


32 270,74


900,0

1 650,0

8 201,3

8 713,1

12 806,3



шу жумладан:









1.

Илмий-тадқиқот муассасаларининг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш


млн сўм

116 019,4


26 500,0

27 262,0

32 352,1

29 905,3

-

2.

Илмийва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш**


минг.

АҚШ

доллари


30 375,27


900,0

1 650,0

8 201,3

8 201,3

11 422,7

3.

Зарур бутловчи буюмлар, сарфлаш материаллари ва реактивлар билан таъминлаш**


минг.

АҚШ

доллари


1 895,47

-

-


511,8

1 383,67

               

*) Харажатлар қиймати жорий нархларда кўрсатилган ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда ўтказиладиган тендер (танлов) савдоларининг якунларига кўра аниқлаштирилиши лозим.

**) Маблағ ажратиш Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига маблағлар келиб тушишига қараб амалга оширилади. Бунда Жамғарма маблағларининг етишмаётган қисми бўйича харажатлар ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан ва унинг доирасида амалга оширилади.


Изоҳ. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг қўшма таклифлари асосида, ажратилаётган маблағлардан режали ва рационал фойдаланишни таъминлашни инобатга олган ҳолда Дастур параметрларига ўзгартиришлар киритишга ҳақлидир".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3416-сон қарорида:


а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Вазирликка қуйидаги мақсадлар учун шартнома асосида, жумладан хорижий консультантлар ва экспертларни, шунингдек техник кўмак ва грантларини жалб қилишга рухсат этилсин:

инновацион ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш ва илм-фан соҳасида илғор халқаро тажрибани ўрганиш ва татбиқ этиш, шунингдек вазирликка юклатилган бошқа вазифалар ва топшириқларни бажариш;

вазирлик ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек илмий-инновацион ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича тадқиқотлар ўтказиш, инвестиция сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш;

хорижий мамлакатларнинг тегишли вазирликлари ва идоралари билан самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш";


в) қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:

"7-1. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқа вазирлик ва идоралар статистик ахборот бюллетенларини мажбурий тарқатиш рўйхатига киритилсин";


г) 1-6-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Илғор технологиялар марказини ташкил қилиш тўғрисида"ги ПҚ-3674-сон қарорининг 2-банди қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Марказ фаолияти, шу жумладан тижоратлаштириш, илмий тадбиркорлик ва бизнес бўйича билим ва кўникмаларни ошириш бўйича пулли тўлов асосида ўқув ва тренинг курсларини ташкил этиш".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 апрелдаги "Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3682-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2018 йилдан бошлаб ҳар йили хорижий инновацион ва илмий марказлар, инвестицион фондлар, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес-инкубаторларнинг фаол иштирокида Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги - "InnoWeek.Uz" (кейинги ўринларда - ҳафталик) ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин";


б) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги "Инновациялар ярмаркалари ва халқаро форумларни" сўзлари "Ҳафталикни" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "инновациялар ярмаркасини" сўзлари "ҳафталикни" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 4-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "инновациялар ярмаркаларини" сўзлари "ҳафталикни" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "инновациялар ярмаркаларини ўтказишнинг" сўзлари "ҳафталикни ўтказиш жойи," сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


д) 5 ва 7-бандлардаги "инновациялар ярмаркалари ва халқаро форумларни" сўзлари "ҳафталикни" сўзи билан алмаштирилсин;


е) 8-бандда:

иккинчи хатбошидаги "инновациялар ярмаркалари ва халқаро форумларда" сўзлари "ҳафталикда" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "инновациялар ярмаркалари ва халқаро форумларнинг" сўзлари "ҳафталикнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


ж) 9-банднинг учинчи хатбошисидаги "инновациялар ярмаркалари ва халқаро форумларнинг" сўзлари "ҳафталикнинг" сўзи билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида уруғчилик тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3683-сон қарорида:


а) 1-банднинг бешинчи хатбошисидаги "хулосасига асосан Инновацион ривожланиш вазирлигининг қарори бўйича" сўзлари "қарорига биноан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги "Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5708-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Уруғчиликни ривожлантириш маркази ва унинг бўлинмалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази этиб қайта ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин";


в) 4-6 ва 8-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 7-банддан бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


д) 12-банддаги "Инновацион ривожланиш" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 майдаги "Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3697-сон қарорида:


а) 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "давлат-хусусий шериклик шартларида" сўзлари "давлат ташкилотларининг бюджетдан ташқари инновацияларни ривожлантириш жамғармалари маблағларини, халқаро молия институтларининг грант ва/ёки кредитларини, хорижий инвесторларнинг маблағ ва сармояларини жалб қилган ҳолда ҳамда" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Икки ёки ундан ортиқ шахслар иштирокида ташкил этиладиган инновация марказлари акциядорлик ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда ҳам тузилиши мумкин. Бундай ҳолларда таъсис ҳужжатларида унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, иштирокчиларнинг шартлари ва вазифалари аниқ кўрсатилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 3-бандда:

биринчи хатбошидаги "давлат-хусусий шерикликнинг" сўзлари "марказлар ташкил этишнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи-еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошидаги "давлат шериги" сўзлари "маҳаллий ҳокимиятлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"марказ ташкил этиш билан боғлиқ келишув томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, Инновацион ривожланиш вазирлиги розилиги билан тузиладиган келишувларда белгиланади";


в) 4-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат ва жамият мақсадлари учун янги, инновацион маҳсулотлар яратиш, ишлаб чиқариш ва хизматларни йўлга қўйиш мақсадида давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, нодавлат ташкилотлар ҳамда хусусий тадбиркорлар марказлар фаолиятини молиялаштиришлари мумкин";


г) 5-бандда:

учинчи-бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошидан "марказларни ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги келишувда белгиланган муддатларни ҳисобга олган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


д) 7-бандда:

биринчи хатбошидаги "бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидан "давлат-хусусий шериклик" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда доимий равишда марказларни ташкил этишга хорижий давлат вакилларини жалб қилиш, шунингдек, грантлар ва ҳомийлик хайрияларини ажратиш мақсадида халқаро ва хорижий ташкилотлар, молия институтлари вакиллари билан музокаралар ўтказишни;";

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидаги "мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини" сўзлари "марказлар фаолиятини" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши "туман (шаҳар)ларда" сўзларидан кейин "хорижий инвесторлар ёки ҳомийлар иштирокида" сўзлари билан тўлдирилсин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


е) 8-банддаги "давлат ва хусусий шерикларнинг" сўзлари "ташаббускорлар" сўзи билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги "Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3698-сон қарорида:


а) 1-банддан учинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


б) 2-бандда:

иккинчи хатбоши "лавозимга тайинлаш" сўзларидан кейин "ва лавозимидан озод этиш" сўзлари билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг тегишли ўринбосари илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлар ҳамда илм-фан бўйича директор ўринбосарларининг фаолиятини самарали мувофиқлаштириш бўйича масъул ҳисобланади";

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"кичик стартап лойиҳаларни молиялаштиришга";

ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар тегишлича ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 6-банднинг биринчи хатбошисидан "ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги "Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3855-сон қарорида:


а) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ва илмий-техникавий фаолият натижаларидан фойдаланган" сўзлари "фаолият натижаларини қўллаган" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"интеллектуал мулк объектларига бўлган мулкий ҳуқуқларни учинчи шахсларга ўтказиш ва мазкур объектлардан фойдаланиш ҳуқуқини роялти тўловларига асосланган лицензия шартномаларини тузиш орқали, шу жумладан, уларни кейинчалик ушбу ҳуқуқлар олувчиси томонидан тижоратлаштириш шарти билан бериш ва бошқа усуллар орқали амалга оширилади";


б) 7-банддаги ва 9-банднинг "в" кичик бандидаги "бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "ва ташқи савдо вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан яратилган интеллектуал мулк объектлари бўйича ахборотнинг доимий асосда уларни кейинчалик тижоратлаштирилишини чораларини кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилишини таъминласин".


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июлдаги "Фан ва олий таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорини янада ошириш, илмий ва илмий-техник фаолият натижалари жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3876-сон қарорида:


2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқарув аппарати ходимларининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқарув аппарати ҳамда Қорақалпоғистон ва Навоий бўлимлари маъмурий-бошқарув ходимларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқарув аппарати ходимлари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқарув аппарати ҳамда Қорақалпоғистон, Навоий бўлимлари маъмурий-бошқарув ходимлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги "Математика таълими ва фанларини янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И. Романовский номидаги Математика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4387-сон қарорида:


а) 19-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) бешинчи-ўнинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи-тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 1-илованинг 4, 5, 6, 14-позициялари "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Давлат илмий-техник дастурларини" сўзлари "Илмий фаолиятга оид давлат дастурларини" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 августдаги "Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4433-сон қарорида:


а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги "вазирининг биринчи" сўзлари "вазири томонидан унинг тегишли" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг иккинчи хатбошисидагиқтидорли ёшлар билан ишлаш" сўзлари "Ёшлар салоҳиятини ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 9-банддан учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


г) 15-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 3-илованинг 13-позицияси "Ижро муддати" устунидаги "2020 йил 15 сентябрь" сўзлари "Тадбир доирасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 2 апрель


"Халқ сўзи", 2021 йил 2 апрель








































Время: 0.1954
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск