ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий-тадқиқот фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.04.2021 й. 172-сон "Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.04.2021 й.

N 172




ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ ИШТИРОКИДА

"ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ИННОВАЦИОН ТИЗИМИНИ

МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистоннинг миллий инновацион тизимини модернизация қилиш, глобал бозорда миллий маҳсулотлар ва хизматларнинг рақобатбардошлигини, иқтисодиёт диверсификацияси самарадорлигини ҳамда аҳолининг турмуш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) молиялаштириш учун Жаҳон банки Директорлар кенгаши томонидан 2020 йил 28 октябрдаги Халқаро тараққиёт уюшмасининг (кейинги ўринларда - ХТУ) Ўзбекистон Республикасига 30 йил муддатга, шу жумладан 5 йил имтиёзли давр билан 50 млн АҚШ доллари эквивалентида қарз ажратиш бўйича келишувга эришилганлиги;

лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил қилиш, зарур асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда хорижий консультантларни жалб қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банки ўртасида алоҳида имзоланадиган Бўнак келишуви доирасида 1 924 минг АҚШ доллари эквивалентида қарз ажратилганлиги;

лойиҳани амалга ошириш муддати беш йил (2021-2026 йиллар) этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилишини мувофиқлаштириш, шунингдек, ХТУ қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул ҳисобланади;

ХТУ томонидан ажратиладиган қарзларни қайтариш, фоиз ва хизмат кўрсатиш ҳамда мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Лойиҳа доирасида ўтказиладиган танловларда вазирликнинг 2021-2022 йиллардаги устувор фаолият йўналишларида белгиланган соҳалар, жумладан биотехнологияларни ривожлантириш, тупроқ унумдорлигини ошириш, сунъий интеллектни жорий этиш, қайта тикланувчи энергетика, чорвачилик ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга оид лойиҳалар иштирокини таъминласин.


4. Қуйидагилар:

"Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш" лойиҳасининг асосий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

"Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш" лойиҳаси маблағларидан фойдаланиш схемаси 2-иловага мувофиқ;

"Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратиладиган қарзларни қайтариш, фоиз ва хизмат кўрсатиш ҳамда мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси ва ХТУ ўртасидаги лойиҳани молиялаштириш юзасидан молиявий битимни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолашга ваколат берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида тижорат банкида ўзининг депозит ҳисобварақларига эга бўлган юридик шахсмақомига эга бўлган ХТУ маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 16 штат бирлигидан ошмаган Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи (кейинги ўринларда - ЛАОГ) ташкил этилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 майдаги 239-ф-сон фармойиши билан ташкил этилган ЛАОГ тузилмаси тугатилсин ва Бўнак келишуви доирасида харид қилинган асосий воситалар янги ташкил этилган ЛАОГ балансига ўтказилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бир ой муддатда:

ЛАОГни лойиҳани амалга ошириш даврида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Университет кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин;

ЛАОГ тузилмаси ва штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 апрелдаги

172-сонқарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон миллий инновацион тизимини

модернизация қилиш" лойиҳасининг асосий

ПАРАМЕТРЛАРИ

N

Кўрсаткич номи


Ўлчов

бирлиги


Жами


Шу жумладан:


Қарз


Бюджет

маблағлари


1

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ

долл. экв.


53 600,0

50 000,0

3 600


Шу жумладан:






1.1.

инвестицион даврда/дан кейинги молиявий кечикишлар






1.2.

Солиқ ва божхона харажатлари



3 600


3 600

2

Хорижий валютадаги капитал қўйилмалар, жами



50 000,0

50 000,0



улардан:






2.1.

1-компонент


минг АҚШ

долл. экв.


20 000,0

20 000,0


2.2.

2-компонент


минг АҚШ

долл. экв.


20 000,0

20 000,0


2.3.

3-компонент


минг АҚШ

долл. экв.


5 000,0

5 000,0


2.4.

4-компонент


минг АҚШ

долл. экв.


5 000,0

5 000,0


3

Инвестиция даврининг давомийлиги


йил

2021-2026 йй.

4

Қарзни қайтариш муддати


йил

30


Шу жумладан:




4.1.

имтиёзли муддат


йил

5

      





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 апрелдаги

172-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбекистон миллий инновацион тизимини

модернизация қилиш" лойиҳаси

маблағларидан фойдаланиш

СХЕМАСИ

Компонентлар


Қарз суммаси


Маблағларни йўналтириш мақсади


Сумма (минг

АҚШ долл.)


фоиз


1-компонент. Илмий тадқиқот ва тижоратлаштириш сифатини ошириш

Илмий тадқиқот сифатини ошириш дастури (илмий тадқиқот грантлари)


10 000


20


Ҳар бир тадқиқот гуруҳи учун 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга (истисно тарзда айрим лойиҳаларга қўшимча муддат берилиши мумкин) 200-600 минг АҚШ доллари эквивалентида грант ажратилади.


Илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш дастури(илмий тадқиқот ишланмаларини тижоратлаштириш грантлари)


4 000

8

Илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришга 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга 75-150 минг АҚШ долларида грант ажратилади. Шунингдек, лойиҳа компонентининг жаҳон тажрибалари асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида бутун лойиҳа давомида хорижий экспертлар ва консультинг компаниялар жалб этилади.


Илмий ташкилотларни модернизация қилиш (грантлар)


6 000

12

Миллий илмий тадқиқот фаолиятларини жаҳон илм-фани ютуқлари билан интеграциясини таъминлаш мақсадида замонавий лаборатория асбоб-ускуна ва қурилмалари харид қилинади.


Жами


20 000

40


2-компонент. Хусусий секторда инновацияларни рағбатлантириш

Инновацион салоҳиятни ривожлантириш дастури (грантлар)


10 000

20

Илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш мақсадида хусусий ишлаб чиқариш корхоналарига сифат сертификатлари ва кичик ҳажмли ишлаб чиқаришни йўлга қўйишлари учун 50 минг АҚШ доллари бўлган ҳажмда грант маблағлари ажратилади (аёллар раҳбарлик қилаётган бизнес вакилларига 10% ортиқ). Шунингдек, кичик ва ўрта бизнесни халқаро сифат сертификатларини қўлга киритиш орқали ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлилигини оширишни қўллаб-қувватлаш мақсадида замонавий технологик ишлаб чиқариш қурилмаларига грант маблағлари ажратилади.

Мамлакатда миллий сифат инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида лаборатория ва синов ускуналари харид қилинади.


Илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишланмаларига бизнес-инвестиция дастури (грантлар)


10 000

20

Илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишланмаларини хусусий сектор томонидан тижоратлаштирилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигида лойиҳалар молиялаштирилади. Молиялаштириш миқдори 300 минг АҚШ долларидан 600 минг АҚШ долларигача 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга хусусий сектор билан ҳамкорликда молиялаштиришга ажратилади (аёллар томонидан бошқарилувчи компанияларга молиялаштириш ҳажми 10% га оширилиши мумкин).


Жами


20 000

40


3-компонент. Илм-фан, технология, инновация соҳаларидаги

сиёсатни ишлаб чиқиш ва ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш

Миллий инновацион тизимнишакллантириш учун консалтинг хизматлари


5000

10

Илм-фан, технология ва инновацион фаолиятларни мувофиқлаштирган ҳолда таклиф ишлаб чиқиш ва амалга оширишда нуфузли ҳамда соҳада катта тажрибага эга якка тартибдаги консультант ва консалтинг компанияларни жалб этиш.

Илм-фан ва инновациялар йўналишидаги ташкилий масалаларда ҳамкорлик, шунингдек, лойиҳа доирасида маҳаллий ҳамда халқаро миқёсдаги тадбирлар ва анжуманларни ташкил этиш.


Жами


5 000

10


4-компонент. Лойиҳани бошқариш, мониторинг

қилиш ва натижаларни баҳолаш

Лойиҳани бошқариш

2500

5

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида ЛАОГнинг барча молиявий харажатларини (жумладан, ходимларнинг ойлик маоши, хизмат сафари, молиявий аудит, алоқа, транспорт ва бошқа офис харажатлари) қоплаш ҳамда қисқа муддатли тренинглар ва ўқув семинарлар ўтказиш.

Ажратилган грант маблағларини самарадорлиги ва мақсадли йўналтирилганлигини баҳолаш учун ташқи аудит жалб этиш.


Якка тартибдаги халқаро экспертларнинг консултацион хизматлари (тегишли компонентлар бўйича)


2 500

5

Лойиҳа компонентлари доирасида грантни мақсадли йўналтириш, танлов иштирокчилари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, саралаш, эксперт хулосаларини олиш ва мунтазам тарзда илмий-техник кўмак кўрсатувчи якка тартибдаги халқаро экспертларни 5 йил муддатга жалб қилиш учун йўналтириш.


Жами


5 000

10


Ҳаммаси


50 000

100


      





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 апрелдаги

172-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўзбекистон миллий инновацион тизимини

модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш

доирасида Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан

ажратиладиган қарзларни қайтариш, фоиз ва хизмат

кўрсатиш ҳамда мажбуриятлар учун воситачилик

ҳақи бўйича тўловларни амалга оширишнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз суммаси


50 млн АҚШ доллари

Қарз муддати


30 йил

Имтиёзли давр


5 йил

Фоиз ставкаси


1,25% + тўғрилаш ставкаси*

Хизмат кўрсатганлик учун тўлов


0,75%+ тўғрилаш ставкаси**

Мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи


0,50%

АҚШ доллари

Тўлов даври


Ечилмаган

қисми


Ўзлаштириш

графиги


Қарз

қолдиғи


Тўлов миқдори


Тўланиши

лозим бўлган

умумий

маблағ****


асосий

қарз


фоизлар*


хизмат

кўрсатганлик

учун тўлов


мажбурият-

лар учун

воситачилик

ҳақи***


01.03.2021


50 000 000








15.04.2021


44 444 444

5 555 556

5 555 556




31 250

31 250

15.10.2021


38 888 889

5 555 556

11 111 111


37 278

72 296

112 963

222 537

15.04.2022


33 333 333

5 555 556

16 666 667


74 148

107 852

98 302

280 302

15.10.2022


27 777 778

5 555 556

22 222 222


111 833

144 593

84 722

341 148

15.04.2023


22 222 222

5 555 556

27 777 778


148 296

179 753

70 216

398 265

15.10.2023


16 666 667

5 555 556

33 333 333


186 389

216 889

56 481

459 759

15.04.2024


11 111 111

5 555 556

38 888 889


223 667

253 037

42 361

519 065

15.10.2024


5 555 556

5 555 556

44 444 444


260 944

289 185

28 241

578 370

15.04.2025


0

5 555 556

50 000 000


296 593

323 556

14 043

634 191

15.10.2025




49 175 000

825 000

335 500

319 965


1 480 465

15.04.2026




48 350 000

825 000

328 161

312 878


1 466 039

15.10.2026




47 525 000

825 000

324 429

309 229


1 458 658

15.04.2027




46 700 000

825 000

317 150

302 201


1 444 351

15.10.2027




45 875 000

825 000

313 357

298 493


1 436 850

15.04.2028




45 050 000

825 000

307 821

293 125


1 425 947

15.10.2028




44 225 000

825 000

302 286

287 757


1 415 043

15.04.2029




43 400 000

825 000

295 128

280 846


1 400 974

15.10.2029




42 575 000

825 000

291 214

277 021


1 393 235

15.04.2030




41 750 000

825 000

284 117

270 169


1 379 286

15.10.2030




40 925 000

825 000

280 143

266 285


1 371 428

15.04.2031




40 100 000

825 000

273 106

259 492


1 357 598

15.10.2031




39 275 000

825 000

269 071

255 549


1 349 620

15.04.2032




38 450 000

825 000

263 535

250 181


1 338 717

15.10.2032




37 625 000

825 000

258 000

244 813


1 327 813

15.04.2033




36 800 000

825 000

251 084

238 137


1 314 221

15.10.2033




35 975 000

825 000

246 928

234 077


1 306 005

15.04.2034




35 150 000

825 000

240 073

227 460


1 292 533

15.10.2034




34 325 000

825 000

235 857

223 341


1 284 198

15.04.2035




33 500 000

825 000

229 062

216 782


1 270 844

15.10.2035




32 675 000

825 000

224 785

212 605


1 262 390

15.04.2036




31 850 000

825 000

219 249

207 237


1 251 487

15.10.2036




31 025 000

825 000

213 714

201 869


1 240 583

15.04.2037




30 200 000

825 000

207 040

195 428


1 227 468

15.10.2037




29 375 000

825 000

202 642

191 133


1 218 775

15.04.2038




28 550 000

825 000

196 029

184 750


1 205 779

15.10.2038




27 725 000

825 000

191 571

180 397


1 196 968

15.04.2039




26 900 000

825 000

185 018

174 073


1 184 091

15.10.2039




26 075 000

825 000

180 499

169 661


1 175 160

15.04.2040




25 250 000

825 000

174 963

164 293


1 164 257

15.10.2040




24 425 000

825 000

169 428

158 925


1 153 353

15.04.2041




23 600 000

825 000

162 996

152 718


1 140 714

15.10.2041




22 775 000

825 000

158 356

148 189


1 131 545

15.04.2042




21 950 000

825 000

151 985

142 041


1 119 026

15.10.2042




21 125 000

825 000

147 285

137 453


1 109 738

15.04.2043




20 300 000

825 000

140 974

131 364


1 097 338

15.10.2043




19 475 000

825 000

136 213

126 717


1 087 930

15.04.2044




18 650 000

825 000

130 677

121 349


1 077 027

15.10.2044




17 825 000

825 000

125 142

115 981


1 066 123

15.04.2045




17 000 000

825 000

118 952

110 009


1 053 961

15.10.2045




15 300 000

1 700 000

114 070

99 552


1 913 622

15.04.2046




13 600 000

1 700 000

102 102

88 007


1 890 109

15.10.2046




11 900 000

1 700 000

91 256

77 429


1 868 685

15.04.2047




10 200 000

1 700 000

79 413

66 005


1 845 418

15.10.2047




8 500 000

1 700 000

68 442

55 307


1 823 749

15.04.2048




6 800 000

1 700 000

57 035

44 245


1 801 280

15.10.2048




5 100 000

1 700 000

45 628

33 184


1 778 812

15.04.2049




3 400 000

1 700 000

34 034

22 002


1 756 036

15.10.2049




1 700 000

1 700 000

22 814

11 061


1 733 875

15.04.2050




0

1 700 000

11 345

0


1 711 345

Жами





50 000 000

11 048 825

10 677 953

538 580

72 265 359

          

*) 2021 йил 1 январь ҳолатига фоиз тўлови учун тўғрилаш ставкаси йиллик 0,1 фоизни ташкил этади.

**) 2021 йил 1 январь ҳолатига хизмат кўрсатганлик учун тўғрилаш ставкаси йиллик 0,73 фоизни ташкил этади.

***) Мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи қарз битими имзолангандан сўнг 60 кундан кейин ҳисобланади.

****) Тўлов суммалари қарзларнинг амалда ўзлаштирилишидан келиб чиқиб аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 апрель










































Время: 0.0224
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск