ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.04.2021 й. 180-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида "Агросервис оператор" давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.04.2021 й.

N 180




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА

"АГРОСЕРВИС ОПЕРАТОР" ДАВЛАТ УНИТАР

КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4803-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, интенсив технологияларга асосланган боғ ва токзорларни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш инфратузилмасини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига "тайёр ҳолда топширишнинг" замонавий механизмларини жорий этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида "Агросервис оператор" давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда - "Агросервис оператор" ДУК) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар "Агросервис оператор" ДУКнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

боғдорчилик ва узумчилик хўжаликларини, қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш инфратузилмасини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган мақсадли комплекс дастурларни амалга ошириш;

боғдорчилик ва узумчилик хўжалигида илмий ютуқлар, илғор илмий ишланмалар ва интенсив агротехнологияларни кенг жорий этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш;

рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш, шунингдек, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида инвестицияларни, шу жумладан, хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш;

интенсив ва ресурстежамкор технологияларга асосланган боғ ва токзорлар плантацияларини, қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш инфратузилмасини барпо этишга илғор тажрибага эга салоҳиятли ва молиявий барқарор пудратчи ташкилотларни белгиланган тартибда жалб этиш;

Жаҳон банки томонидан белгиланган тартиб асосида боғ ва токзорлар плантацияларини босқичма-босқич барпо этиш ҳамда уларни тайёр ҳолда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатга, бўлиб тўлаш шарти билан реализация қилиш;

боғдорчилик ва узумчилик хўжаликлари фаолиятини ҳамда қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш инфратузилмасини ташкил этишда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига шартнома асосида агротехник ҳамда бошқа хизматлар кўрсатиш.


3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги "Агросервис оператор" ДУКнинг муассиси ҳисобланади;

"Агросервис оператор" ДУКнинг фаолияти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Агросервис оператор" давлат унитар корхонасининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқланcин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда:

"Агросервис оператор" ДУКнинг уставини тасдиқласин ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

"Агросервис оператор" ДУКнинг моддий-техник базасини яратиш, шу жумладан, уни жойлаштириш ҳамда юқори малакали кадрлар билан жамлаш чораларини кўрсин.


6. Қуйидагилар "Агросервис оператор" ДУК фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

хўжалик фаолиятидан ва шартномалар асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

боғ ва токзорларни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига реализация қилишдан тушган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Белгилансинки, "Агросервис оператор" ДУК томонидан барпо этилган боғ ва токзорларни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига реализация қилишдан тушган маблағлар янги боғлар ва токзорлар майдонини кенгайтириш ва агротехник тадбирларни ўтказиш, шунингдек, боғдорчилик ва узумчилик хўжаликлари салоҳиятини оширишга қаратилган тадбирлар учун йўналтирилади.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари "Агросервис оператор" ДУК томонидан янги боғ ва токзорлар барпо этишга қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган очиқ ер майдонлари, захирада турган ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан қисқарган майдонлар, яроқсиз ҳамда иқтисодий жиҳатдан самарасиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган ер майдонлари ажратилишини таъминласин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Фарғона вилоятида интенсив технологияларга асосланган боғ ва токзорлар барпо этиш лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 25 ноябрдаги 950-сон қарорининг 1-бандига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 апрелдаги

180-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги ҳузуридаги "Агросервис оператор"

давлат унитар корхонасининг

ТУЗИЛМАСИ








Директор


































































Директор ўринбосари - бош муҳандис

1





Инвестициялар, экспорт ва мониторинг бўлими

3

































Лойиҳалаш ва капитал қурилиш бўлими

4





Бухгалтерия бўлими

2

































Агротехнология ва инновациялар бўлими

2





Юрисконсульт

1












Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 14 нафар.

Ишлаб чиқариш ходимлари сони белгиланган тартибда бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 апрелдаги

180-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Фарғона вилоятида

интенсив технологияларга асосланган боғ ва токзорлар

барпо этиш лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар

тўғрисида" 2019 йил 25 ноябрдаги 950-сон қарорининг

1-бандига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


1. Иккинчи хатбошига "Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Олтиариқ, Қува" сўзларидан кейин "Қўштепа" сўзи қўшилсин;


2. Тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"акциядорлик жамияти устав капиталини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига - 13 фоиз, Фарғона вилояти ҳокимлигига - 2 фоиз, маҳаллий ва хорижий инвесторларга - 85 фоиз миқдорида тақсимлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 апрель











































Время: 0.0132
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск