ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.04.2021 й. 174-сон "Cувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.04.2021 й.

N 174




CУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА СУВ ИСТЕЪМОЛИДА

CУВ РЕСУРСЛАРИНИНГ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИНИ

ҲАМДА МОНИТОРИНГИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Cувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида cув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартибини, шунингдек, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ базасини ҳисоблаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Cувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида cув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2021 йил 1 октябрдан бошлаб амалга киритилсин:

сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида cув ресурсларининг ҳисобини юритишнинг шаффоф тизими;

сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида cув ресурсларининг ҳисоботини юритишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида cув ресурслари соҳасида мониторингни юритиш тартиби.


2. Белгилаб қўйилсинки, сувдан барча махсус фойдаланувчилар ва махсус сув истеъмолчилари (коммунал сув таъминоти тизимидан сув олувчи сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларидан ташқари) сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботларни 2021 йил 1 октябрдан бошлаб электрон шаклда юритади.


3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:

а) Рақамли технологиялар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

2021 йил 1 июлга қадар сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботларни электрон шаклда юритишни таъминловчи дастурий таъминот яратсин;

2021 йил 1 сентябрга қадар сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботларни электрон шаклда юритиш бўйича дастурий таъминотдан фойдаланиш тўғрисида йўриқнома ишлаб чиқиб, тасдиқласин ҳамда сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан ушбу дастурдан фойдаланиш бўйича қисқа муддатли ўқувларни ташкил қилсин;

б) сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботларни электрон шаклда юритиш бўйича дастурий таъминотни Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларнинг тасдиқланган харажатлар сметасида режалаштирилган маблағлар ёки чет эл (халқаро) грант ҳисобидан ишлаб чиқиш ва амалга ошириш чорасини кўрсин;

в) Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш бўйича 2021 йилда жадвал бўйича жойларда кўргазмали амалий семинарларни ташкил қилсин;

г) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси:

сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин;

жойларда мақсадли ўрганишларни амалга ошириб, қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари юзасидан тегишли чоралар кўриб борсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3-апрелдаги

174-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш

ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомда:


1. 54-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"54. Cувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида cув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Коммунал сув таъминоти тизимидаги сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларини олиш, ҳисобини ва ҳисоботини юритиш тартиби Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан белгиланади";


2. 55-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 апрель

































Время: 0.0147
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск