Умная подшивка

2021 й. / НМ, 14 /

Биз яшайдиган уй

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*



ҲИСОБЛАГИЧМИ ЁКИ БОШ ОҒРИҒИ?


Хато кўрсаткичлар, қарздорликлар, шу жумладан асосланмаган қарздорликлар туфайли ўчириб қўйилган замонавий газ ҳисоблагичини блокировкадан чиқариш учун истеъмолчилар тахминан 30 га яқин ҳаракатни амалга ошириши керак. Бу ҳазил иш эмас. Ҳисобга олиш ускуналарининг ишлаб чиқарувчиси бўлган "Texnopark" ўзининг texnopark.uz сайтида ҳисоблагичнинг клапанини очиш учун пароль қандай киритилиши тўғрисидаги видеойўриқномани жойлаштирган.


Унинг матнини келтирамиз:

Махсус кодни киритишдан аввал, уйингизда жойлашган барча газ қурилмаларининг ўчиқлигига ва асосий газ қувури крани ёпиқлигига ишонч ҳосил қилинг. Акс ҳолда бу ўз навбатида ҳисоблагичнинг блокировкага тушиб қолишига олиб келади, чунки ҳисоблагич истеъмолчилар хавфсизлиги учун 6 дақиқа мобайнида автоматик тарзда сизиб чиқишга текширув ўтказади.


1. ENTER тугмасини босиб, ҳисоблагич дисплейини ёқинг.


2. Дисплейда айни пайтгача ҳисобланган газ ҳажмининг ҳисоб ҳолати акс этади.


3. ЮҚОРИГА ёки ПАСТГА тугмаларини босиш орқали VAL 20 С менюсига ўтинг.


4. ENTER тугмасини босиб, VAL 20 C менюсига киринг.


5. ПАСТГА тугмасини бир неча бор босиб, UP PSSD менюсини топинг.


6. ENTER тугмасини босиб, UP PSSD менюсига киринг.


7. Махсус кодни киритинг. Махсус код истеъмолчи қарздорлик ҳолатидан чиққандан сўнг, яъни ҳисобрақамига тўлов амалга оширилгандан сўнг SMS хабарнома орқали маълум қилинади.


8. SMS хабарномада кўрсатилган махсус кодни ТЕПА ёки ПАСТ тугмалар ёрдамида танланади.


9. Ҳар бир рақамни танлагандан сўнг ENTER тугмасини босиб, кейинги рақамга ўтилади.


10. Махсус кодни киритгандан сўнг ENTER тугмасини босинг.


11. ENTER тугмаси босилгандан сўнг PUD OK менюси очилади. Бу ўз навбатида махсус код тўғри киритилган ва тасдиқланганини билдиради.


12. Махсус код тасдиқлангандан сўнг ENTER тугмасини босиб, VAL 40 R менюсига ўтинг.


13. ENTER тугмасини босинг.


14. ПАСТГА тугмасини бир неча бор босиб, UP OPEN менюсини топинг.


15. ENTER тугмасини босинг.


16. 7 сониядан сўнг клапан очиқ ҳолатга ўтади.



Махсус код нотўғри киритилган тақдирда

қандай йўл тутилади?


1. Бизнинг ҳолатимиз махсус код - 1234. ENTER тугмасини босиб, UP PSSD менюсига киринг.


2. Масалан, биринчи бўлиб 1 рақамини киритамиз, ENTER тугмаси босилади, иккинчи бўлиб 2 рақами ўрнига 1 рақамини киритамиз.


3. Сўнг яна икки маротаба ENTER тугмаси босилгач, PUD ERR менюси очилади.


4. Яна бир бор ENTER тугмасини босиш орқали VAL 20 С менюсига киринг.


5. ENTER тугмасини босинг.


6. ПАСТГА тугмасини бир неча бор босиш орқали UP PSSD менюсига ўтамиз.


7. ENTER тугмасини босиб, UP PSSD менюсига киринг ва махсус кодни қайтадан киритинг.


8. ENTER тугмасини босинг.


Диққат! Клапан очиқ ҳолатга ўтгандан сўнг ҳисоблагич 6 дақиқа мобайнида сизиб чиқишга текширув ўтказади. Ушбу вақт давомида табиий газни истеъмол қилиш клапаннинг қайта ёпилиб қолишига олиб келади.



Сохта қарздорликми ёки ҳақиқатдаги қарздорликми -

ҳисоблагич учун фарқи йўқ


Йўриқнома ижтимоий тармоқларни "ёриб юборди": блокировкадан чиқариш тизими ўта ноқулай, мураккаб, машаққатли ишдан иборат деган фикрлар билдирилди. Ҳар қанча истак бўлса-да, уни ўзлаштириш, тушуниб олиш ва шунчаки қадамма-қадам йўриқномага эргашиш ҳатто техникани чуқур тушунадиганлар учун ҳам душвор иш. Кексаларни эса айтмаса

...
Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск