Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳоли бандлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.2021 й. 152-сон "Маҳаллабай" ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.03.2021 й.

N 152




"МАҲАЛЛАБАЙ" ИШЛАШ ТИЗИМИНИ

АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИШ ВА АҲОЛИНИНГ

ТАДБИРКОРЛИК ТАШАББУСЛАРИНИ ЯНАДА

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда 2021 йилда аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик интилишларини молиявий қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда "маҳаллабай" ишлаш тизимини жорий этиш орқали аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини янги босқичга олиб чиқиш, ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (кейинги ўринларда - Иқтисодий тараққиёт вазирлиги) Марказий банк, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар ҳамда тижорат банклари билан биргаликда ҳар бир маҳаллада қуйидаги устувор йўналишларни назарда тутувчи янгича ишлаш тизимини жорий этсин:

оилаларнинг даромад манбаларини, шу жумладан, томорқа ерлардан фойдаланиш ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини "хонадонбай" ўрганиш;

банд бўлмаган аҳолининг, айниқса, ишсиз ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи курсларга йўналтириш ва меҳнат фаолияти билан шуғулланишга амалий кўмаклашиш;

ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари ва стартап ғояларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган кредитлар ажратиш;

маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталари"ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш ва янги тадбиркорликни, шу жумладан, "драйвер" лойиҳаларни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш ва шу орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш;

мавжуд имкониятларни (бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ер майдонлари ва бандликнинг анъанавий соҳалари) ўрганиш ва улардан самарали фойдаланиш орқали жойларда тадбиркорлик, инвестициявий ва рақобат муҳитини яхшилаш;

самарадорлик ва даромадлилик тамойилларидан келиб чиқиб, тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, маслаҳат бериш ва бизнес-режаларни тайёрлаш учун банкларнинг қуйи бўғин ходимларини тўлиқ қайта тайёрлаш орқали мижозга йўналтирилган хизмат кўрсатиш ("мижозбай" ишлаш) тизимини такомиллаштириш;

жойларда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган (ер ажратиш, қурилиш учун рухсат бериш, турли хил фаолиятлар учун лицензия олиш, бўш бино ва ер майдонларини тадбиркорлик учун ажратиш, коммуникация тизимларига уланиш) муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш.


2. "Маҳаллабай" ишлаш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида қуйидагилар:

Республика ҳудудларида "маҳаллабай" ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда - Республика комиссияси) таркиби 1-иловага мувофиқ;

"Маҳаллабай" ишлаш тизимини ташкил этиш ва амалга ошириш тўғрисидаги вақтинчалик низом (кейинги ўринларда - Вақтинчалик низом) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Республика комиссияси:

а) 2021 йил 10 апрелга қадар:

маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаоллари билан биргаликда оилаларнинг даромад манбаларини, даромадли меҳнатга бўлган эҳтиёжларини "хонадонбай" ҳамда тадбиркорларнинг муаммоларини "мижозбай" ўрганиш ва муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича - ҳар бир маҳаллага тижорат банкларининг туман (шаҳар) филиалларидан бир нафар доимий вакил (кейинги ўринларда - доимий вакил) бириктирилишини;

маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталари"ни аниқлаш, банд бўлмаган аҳолининг, айниқса, ишсиз ёшлар ва хотин-қизларнинг касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатиш орқали меҳнат билан бандлигига кўмаклашиш, маҳаллаларда тадбиркорлик, инвестициявий ва рақобат муҳитини яхшилаш ҳамда "драйвер" лойиҳаларни амалга ошириш бўйича - ҳар бир сектор ҳузурида бошқарув офислари (кейинги ўринларда - бошқарув офиси) ташкил этилишини;

маҳаллалардаги муаммоларни тезкор ҳал этиш, бошқарув офислари ва доимий вакилларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш бўйича - туман (шаҳар) ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари раҳбарлик қиладиган мувофиқлаштирувчи гуруҳлар (кейинги ўринларда - мувофиқлаштирувчи гуруҳ) шакллантирилишини таъминласин;

б) 2021 йил 15 апрелга қадар:

маҳалла паспортлари, маҳаллаларда ўтказиладиган сўровномалар, маҳаллани комплекс ривожлантириш дастурларининг намунавий шаклларини ишлаб чиқсин ва доимий вакилларга, бошқарув офисларга ва мувофиқлаштирувчи гуруҳларга етказсин;

доимий вакиллар, бошқарув офислари ва мувофиқлаштирувчи гуруҳлар томонидан Вақтинчалик низом бўйича ишлар олиб борилишини ташкил этсин;

в) 2021 йил 20 апрелга қадар ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш, шу жумладан, уларни тадбиркорликка ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ўрганиш орқали уларга амалий кўмаклашиш юзасидан комплекс чора-тадбирларни белгиласин;

г) Республика комиссияси республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман (шаҳар)лар ҳокимликларига ҳамда тижорат банкларининг раҳбарларига "маҳаллабай" ишлаш тизимини жорий этиш жараёни доирасида тегишли кўрсатмалар бериш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш бўйича ваколатли ҳисоблансин;

д) доимий равишда жойларда "маҳаллабай" ишлаш тизимини самарали жорий этсин ҳамда ушбу вазифаларни амалга ошириш учун масъул эканлиги белгилансин;

е) ҳар бир маҳаллада тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш орқали янги иш ўринлари яратиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни мувофиқлаштириб борсин;

ж) амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин;

з) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2021 йил 1 декабрга қадар Вақтинчалик низомни амалиётда қўллаш натижаларини таҳлил қилсин ва уни янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритсин.


4. Белгилансинки, "маҳаллабай" ишлаш тизими бўйича жойларда амалга оширилган ишлар тўғрисида барча турдаги ҳисоботлар ва ахборотлар Иқтисодий тараққиёт вазирлиги томонидан умумлаштириб борилади, бу борадаги ҳисоботлар ва ахборотлар Иқтисодий тараққиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда манфаатдор вазирликлар ва идоралардан олинади.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда:

"маҳаллабай" ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича методик қўлланма ва ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ва Республика комиссиясига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман (шаҳар) ҳокимликларига, маҳалла фуқаролар йиғинларига етказиш;

ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда маҳаллаларга бириктирилган доимий вакилларни, туман (шаҳар)лардаги бошқарув офислари масъулларини ва мувофиқлаштирувчи гуруҳ аъзоларини ўқитиш бўйича режа-жадвал тузсин ҳамда ўқитиш жараёнини ташкил этиш чораларини кўрсин.


6. "Микрокредитбанк" АТБга:

бир ой муддатда ёш тадбиркорларнинг ташаббуслари, стартап ва инновацион ғояларини йиғиш, таҳлил қилиш ва уларни молиялаштириш вазифаларини амалга оширувчи алоҳида таркибий тузилма ташкил этиш;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ягона платформа интеграциясини амалга ошириш орқали ёшларга ўз бизнесини йўлга қўйишда "ягона дарча" тамойили асосида хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш;

ёшларнинг энг самарали лойиҳаларини "франшиза" усулида республика бўйлаб кенг тарғиб қилиш ва амалга ошириш чораларини кўриш;

ҳудудларда ташкил этиладиган "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари"да ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратиш тавсия қилинсин.


7. АТ "Халқ банки"га:

банк ходимларининг тадбиркор ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизлар билан манзилли ишлаш механизмини яратиш ва уларга банк томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар бўйича бизнес-режаларни тузишда кўмаклашиш;

хотин-қизларни тадбиркорликка алоҳида ўқув дастури бўйича ўқитиш тизимини йўлга қўйиш ҳамда ўқитиш натижаларига кўра уларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун кредит ажратилишида амалий кўмаклашиш;

тажрибали тадбиркор хотин-қизларни бириктириш орқали тадбиркорлик кўникмаларига ўргатиш;

хотин-қизларнинг тадбиркорлиги учун кредит ажратилгандан сўнг уларнинг бизнесини ривожлантиришга ҳар томонлама амалий ёрдам бериб бориш;

"бизнес инкубатор" лойиҳаси самарадорлигини ошириш, муваффақиятли лойиҳаларни кенг жорий этиш механизмини ишлаб чиққан ҳолда унинг тизимли ишлашини таъминлаш тавсия этилсин.

Бунда юқорида қайд этилган вазифалар бошқа ташкилотлар, шу жумладан, халқаро молия институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари ҳамда ваколатли тижорат банкларининг буюртманомалари асосида бир ҳафта муддатда ҳар бир вилоят учун муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантиришга 30 млн АҚШ долларига, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга 30 млн АҚШ долларига тенг маблағ ажратилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Республика комиссияси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш марказларида аҳолини тадбиркорликка ўқитиш жараёнлари самарали мувофиқлаштирилишини таъминласин.


10. Тижорат банкларига "маҳаллабай" ишлаш тизимига жалб этилган ўз ходимларининг бириктирилган маҳаллалардаги фаолияти натижаларидан келиб чиқиб, уларни моддий рағбатлантириб бориш тавсия этилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда "маҳаллабай" ишлаш тизимининг электрон базаси ишлаб чиқилишини таъминласин ҳамда ўзаро интеграциялашган ахборот алмашинуви тизими фаолиятини йўлга қўйсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 17-банди учинчи хатбошисига "Томорқа хизмати" МЧЖларга" сўзларидан кейин "ва қишлоқ хўжалиги кооперативларига" сўзлари қўшилсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 19 мартдаги

152-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республика ҳудудларида "маҳаллабай" ишлаш тизимини

ташкил этиш бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

С.М. Холхўжаев

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари, республика комиссияси раҳбари


Б.Э. Захидов

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари, республика комиссияси раҳбари


Н.Б. Хусанов

-

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири


А.И.Икрамов

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси


А.Ж. Ортиков

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


Ф.К. Умаров

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори


Г.М. Маруфова

-

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари


Д.К. Адилов

-

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари


С.И. Саифназаров

-

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари


А.Б. Воитов

-

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари


Ш.Ш. Мирзаев

-

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари


Қ.Х. Тапаров

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари


А.И. Икрамов

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари


Ш.Ҳ. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг ўринбосари


А.Э. Файзибаев

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


С.Ғ. Ашуров

-

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари


Б.И. Ахмедов

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори вазифасини бажарувчи


Рўйхат бўйича

-

давлат улушига эга бўлган тижорат банклари раислари


      

Изоҳ. Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 март





















Время: 0.2045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск