ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.04.2021 й. ПҚ-5054-сон "Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2021 й.

N ПҚ-5054



ТУРИЗМ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги "Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6199-сон Фармонига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

Туризм ва спорт вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Туризм ва спорт вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 156 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Маданият вазирлигининг моддий маданий мерос соҳасидаги ЮНЕСКО билан ишлаш ҳамда музейлар ва кутубхоналарни ривожлантириш билан боғлиқ вазифа ва функциялари тегишлилигича Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Маданий мерос агентлигига ўтказилсин.


3. Туризм ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сони 980 нафар этиб белгилансин.


4. Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазирига:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, экспертларни маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;

зарур ҳолларда, ходимларнинг штатдаги белгиланган умумий сони доирасида Туризм ва спорт вазирлиги марказий аппарати, шунингдек, тизим ташкилотлари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари тузилмалари ва низомларини тасдиқлаш, шунингдек, улар бошқарув ходимларининг чекланган сонини белгилаш ҳуқуқи берилсин.

5. Белгилаб қўйилсинки:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда маслаҳатчилари лавозимлари тегишлигича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари этиб қайта номланади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси туризм ва спорт вазири, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар туризм ва спорт бош бошқармаларининг раҳбарлари ҳисобланади;

туризм ва спорт вазирининг маслаҳатчилари (хорижий маслаҳатчилардан ташқари) ҳамда аппарат бошқарувчиси мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра туризм ва спорт вазирининг ўринбосарларига тенглаштирилади;

Туризм ва спорт вазирлигига ишга қабул қилиш Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири томонидан тегишли давлат органлари томонидан илгари амалга оширилган келишувларни инобатга олган ҳолда, мустақил амалга оширилади;

Туризм ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқлангунга қадар, Туризм ва спорт вазирлиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан тўланадиган тўловлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги ПҚ-2666-сон қарори билан тасдиқланган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади;

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) этиб қайта номланади. Бунда, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами маблағлари Жамғармага тўлиқ ўтказилади;

Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбаси этиб Давлат бюджети маблағлари, вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар эса унинг фаолиятини молиялаштиришнинг қўшимча манбалари ҳисобланади;

Жамғарма маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Туризм ва спорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, тизим ташкилотлари ходимларини қўшимча рағбатлантиришга йўналтирилади.

Туризм ва спорт вазирлиги "Миллий PR-маркази" ДУКга Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини тарғиб қилишга йўналтирилган хорижий компанияларнинг продюсерлик ва реклама хизматлари, хорижий телерадиокомпаниялар ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг рекламалари, репортажлари ва бошқа роликларини тайёрлаш ва трансляция қилиш бўйича хизматлари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқи берилади;

Туризм ва спорт вазирлиги, Маданий мерос агентлиги ҳамда "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳузуридаги илмий ва таълим муассасаларининг кутубхона фондини тўлдириш мақсадида хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган китоб ва қўлланмалар "Uzbekistan Airways" АЖ орқали беғараз олиб келинади ва божхона божини тўлашдан озод этилади;

Мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган лавозимларга номзодлар Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири тақдимномасига асосан белгиланган тартибда тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши белгилаб қўйилсин.


5-1. Белгилансинки, 2022 йил 1 январдан бошлаб Давлат бюджети ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахс, устав капиталининг 50 фоизи ва ундан ортиғи устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахс маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган барча турдаги хорижда ўтказиладиган спорт тадбирларига транспорт (авиа, темирйўл, авто ва бошқалар) учун чипталарни харид қилиш ҳамда жойлаштириш воситалари билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш (чипталарни ва жойларни банд қилиш, сотиб олиш ва етказиб бериш, бошқалар) фақатгина Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги "Туристларга хизмат кўрсатиш маркази" ДУК томонидан амалга оширилади.

Белгилансинки:

харид қилувчилар хорижда ўтказиладиган спорт тадбирларига транспорт учун чипталарни харид қилиш ҳамда жойлаштириш воситалари билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш бўйича "Туристларга хизмат кўрсатиш маркази" ДУКга тегишли тадбир ўтказишдан камида 3 ой олдин мурожаат қилади;

харид қилувчилар томонидан таклиф қилинаётган мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган хизматлар нархи "Туристларга хизмат кўрсатиш маркази" ДУК томонидан тақдим этилаётган нархларга нисбатан арзон бўлган тақдирда ушбу харидлар тегишли харид қилувчилар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади;

"Туристларга хизмат кўрсатиш маркази" ДУК томонидан мазкур бандда кўрсатилган хизматлар бўйича белгиланган устама миқдори Туризм ва спорт вазирлиги томонидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.

6. Молия вазирлиги ушбу қарор ижросини таъминлаш юзасидан Туризм ва спорт вазирлиги харажатлари учун асосланган ҳисоб-китоблар бўйича 2021 йилги Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағ ажратсин ва 2022 йилдан бошлаб зарур бюджет маблағларини кўзда тутсин.

Туризм ва спорт вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Давлат бюджетининг 2021 йил учун тасдиқланган бюджет параметрларига ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг қўшимча манбалари этиб белгилансин:

муассиси Туризм ва спорт вазирлиги ҳисобланган корхоналар ва ташкилотлар (кейинги ўринларда - давлат ташкилотлари) ихтиёрида солиқлар ва йиғимлар тўланганидан кейин қоладиган соф фойданинг бир қисми;

хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорларга мувофиқ давлат мулки объектларини реализация қилишдан тушадиган тегишли маблағлар;

давлат ташкилотларининг мол-мулкини (кўчмас мулк бундан мустасно) сотишдан тушган маблағларнинг 50 фоизи;

давлат ташкилотларининг мол-мулкини ижарага беришдан тушган бюджетга йўналтирилаётган маблағларнинг 50 фоизи;

давлат ташкилотлари фаолиятини текшириш натижалари бўйича Туризм ва спорт вазирлигининг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган ҳамда Давлат бюджети маблағларининг, талон-торож, растраталар, камомадлар суммаларининг 50 фоизи;

давлат ташкилотлари фаолиятини текшириш натижалари бўйича Туризм ва спорт вазирлигининг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган ҳамда давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари жамғармалар даромадига ундирилган ноқонуний сарфланган бюджет маблағлари, талон-торож, растраталар, камомадлар суммалари;

давлат ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган маблағларнинг 10 фоизи;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдан тушадиган маблағлар;

Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.


8. Туризм ва спорт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб моддий маданий мерос объектларини консервациялаш, реставрация қилиш, тузатиш, таъмирлаш, илмий ва илмий-техник тадқиқ этиш, лойиҳалаш бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва ушбу соҳага етакчи мутахассисларни жалб қилиш мақсадида:

Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида маданий мерос объектларини асраш факультетларини ташкил қилиш;

Бухоро архитектура ва қурилиш коллежида Маданий мерос объектларини асраш йўналишини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


9. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти этиб қайта номлансин.


10. Туризм ва спорт вазирлиги уч ой муддатда:

"Спорт медиа маркази" давлат унитар корхонасини "Миллий PR маркази" давлат унитар корхонасига;

"Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази" давлат унитар корхонасини "Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" давлат унитар корхонасига;

Сув спорт турларини ривожлантириш Республика маркази ҳамда Сув спорт турлари бўйича Республика олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабини Сув спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига қўшиш чораларини кўрсин.


11. Туризм ва спорт вазирлиги таъсисчилигида "Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш дирекцияси" давлат унитар корхонаси ташкил этилсин.

Бунда, "Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш дирекцияси" давлат унитар корхонаси штат бирликлари Сув спорт турларини ривожлантириш Республика маркази ҳамда Сув спорт турлари бўйича Республика олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби бошқарув ходимларининг 14 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.

13. Туризм ва спорт вазирлиги:

а) бир ой муддатда:

вазирликнинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларини зарур назарий билимлар ва амалий кўникмаларга, юклатилган вазифаларни профессионал даражада амалга ошириш қобилиятига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдиришни;

вазирлик таркибий ва қуйи бўлинмалари тўғрисидаги низомлар (уставлар), шунингдек, ходимларнинг лавозим йўриқномалари тасдиқланишини таъминласин;

б) уч ой муддатда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига:

вазирлик бўлинмалари ва бошқа ваколатли органларининг мазкур соҳадаги ваколатларини аниқ белгилаган ҳолда, шунингдек, давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ҳамкорлигининг механизмларини назарда тутувчи Туризм ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомни;

қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритсин.


14. Туризм ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Маданий мерос агентлиги 2021 йил давомида моддий маданий мерос объектлари, музей, спорт мажмуалари ва бошқа намойиш объектларида электрон тўлов, турникет (лазер-датчикли) ва видео қайд қилиш мосламаларини ўрнатишни, кириш билетларини олдиндан сотиб олишни назарда тутувчи ягона марказлашган электрон тизимни жорий этсин. Бунда, электрон тизимни яратиш, ишга тушириш ва техник қўллаб-қувватлаш Жамғарма ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Туризм ва спорт вазирлиги:

икки ой муддатда ягона марказлашган электрон тизимга 2021 йилда интеграция қилиниши лозим бўлган объектлар рўйхатини шакллантирсин ва уларда жорий этилишини таъминласин;

2022 йил 1 сентябрга қадар Жамғарма маблағлари ҳисобидан моддий маданий мерос объектлари, музей, спорт мажмуалари ва бошқа намойиш объектларида электрон тўлов, турникет (лазер-датчикли) ва видео қайд қилиш мосламаларини ўрнатиш ҳамда кириш билетларини олдиндан сотиб олиш тизимини намуна сифатида Самарқанд шаҳрида жорий этсин.

15. Реставрация ва таъмиршунослик соҳасининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олиб, ҳудудларда узоқ йиллар давомида шаклланган меъморчилик мактабларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш мақсадида давлат муассасаси шаклида "Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси" ва босқичма-босқич равишда унинг минтақавий реставрация марказлари ташкил этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Давлат бюджетидан маданий мерос объектларини асрашга доир ишлар учун ажратиладиган маблағлар устувор равишда тўғридан-тўғри шартнома асосида "Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси", Маданий мерос илмий-тадқиқот институти ва Самарқанд археология институтига йўналтирилади.

"Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси" ва минтақавий реставрация марказлари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар, халқаро молия институтлари ва ташкилотлари грантлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.


16. Белгилансинки:

ягона марказлашган электрон тизимни ташкил этиш учун Туризм ва спорт вазирлиги таъсисчилигида давлат ташкилоти ташкил этилади;

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Маданий мерос департаментининг мол-мулки, шу жумладан автотранспорт воситаларини Туризм ва спорт вазирлигига ўтказишда қайта расмийлаштириш учун тўловлар ундирилмайди.

Маданий мерос агентлиги томонидан қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган, ўзгартирилаётган ва бошқа ташкилотлар тизимига ўтказилаётган ташкилотларга бириктирилган кўчмас мулк объектларига ва бошқа мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни тегишли йиғимлар ва бошқа тўловларни ундирмаган ҳолда қайта расмийлаштирилади.

17. Туризм ва спорт вазирлиги Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107б-уй манзили бўйича, Маданий мерос агентлиги эса Тошкент шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси, 2-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.


18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2021 йил 1 июль ва 2022 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 6 апрелдаги

ПҚ-5054-сон қарорига

1-ИЛОВА


Туризм ва спорт вазирлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ












Туризм ва спорт вазирлиги
























































































Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм ва спорт бош бошқармалари



"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳамда унинг Тошкент филиали


Олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари







































Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус ва Фарғона филиаллари


Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари



Туманлар (шаҳарлар) туризм ва спорт бўлимлари






































Спорт мактаблари



Маданий мерос агентлиги



"Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети" федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг Самарқанд филиали




























Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи



"Миллий PR-маркази" ДУК





































Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари


Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларидаги  нодавлат нотижорат ташкилотлари



"Спорт ва туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК








































"Туристларга хизмат кўрсатиш маркази" ДУК
























Маданий мерос илмий-тадқиқот институти

































"Ипак йўли офиси" УК








































































"Бинолардан фойдаланиш дирекцияси" ДУК








































































"Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси" ДУК








































































"Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш дирекцияси" ДУК








































































"Белдирсой-Чимён-Нанай" халқаро умуммавсумий курортни қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси" ДУК








































































"Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси" давлат муассасаси










































        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 6 апрелдаги

ПҚ-5054-сон қарорига

2-ИЛОВА


Туризм ва спорт вазирлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ















Хорижий маслаҳатчилар


Вазир


Ёрдамчи

























































































Вазирнинг биринчи ўринбосари




Вазир ўринбосари




Вазир ўринбосари




Вазир ўринбосари




















































Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бошқармаси

5




Рақамлаштириш бошқармаси

5




Олимпия спорт турларини ривожлантириш бошқармаси

5




Молия-иқтисодиёт департаменти

1




















































Инвестиция департаменти

1




Таълим ва илм-фанни ривожлантириш ҳамда тадқиқотлар департаменти

1




Паралимпия спорт турларини ривожлантириш бўлими

2




Молия-режа бошқармаси

4




















































Инвестицияларни жалб қилиш ва ҳудудий дастурлар ижросини таъминлаш бошқармаси

4




Олий ва ўрта махсус таълим бошқармаси

4




Жамоавий спорт турларини ривожлантириш бўлими

3




Тушумларни назорат қилиш бўлими

2




















































Махсус зоналар, кластерларни ташкил этиш ва ривожлантириш бўлими

3




Илм-фанни ривожлантириш, малака ошириш ва илмий-методик таъминлаш бўлими

3




Спорт федерациялари (ассоциациялар) фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

3




Бухгалтерия

4




















































Туризм ва спорт инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси

5




Сертификат-

лаштириш ва стандартлаштириш бўлими

3




Вазир ўринбосари




Давлат харидларини ташкил этиш бўлими

3




















































Туризм ва спорт соҳаларида хизматларни диверсификациялаш бўлими

3




ННТлар билан ҳамкорлик қилиш бўлими

3




Оммавий спортни ривожлантириш бошқармаси

4




Монетизация, букмекерлик ва лотерея бўлими

2




















































Санитария-гигиена шохобчалари ва ахборот марказларини ташкил этиш бўлими

3













Миллий (этно) ва ноолимпия спорт турларини ривожлантириш бошқармаси

4




Манзилли инвестиция дастурини амалга ошириш бўлими

4













































































Жисмоний тайёргарлик нормативларини ўтказиш бўлими

3




































































































Спорт мактаблари билан ишлаш ва ҳудудларни спортга ихтисослаштириш бўлими

3





















































































































Вазир маслаҳатчиси - Зиёрат туризмини ривожлантириш департаменти бошлиғи




Аппарат бошқарувчиси


















































































Зиёрат туризмини ривожлантириш департаменти

8




Юридик ва методология департаменти

1


















































































Вазир маслаҳатчиси




Юридик бошқарма

5


















































































Халқаро алоқалар ва грантларни жалб этиш бошқармаси

5




Методология бошқармаси

5


















































































Халқаро туристик-транспорт логистикасини ривожлантириш бўлими

3




Комплаенс назорат ва ички аудит хизмати

2


















































































Маркетинг бошқармаси

4




Ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси

4












































































Матбуот хизмати

4


































Йиғма ахборот-таҳлил ва стратегик ривожланиш бошқармаси

4




















































Вазир котибияти ва протокол хизмати

3
































































Девонхона

1






















ЮНЕСКО билан ишлаш бўлими

2
































































Хўжалик бўлими

2






















Вазирмаслаҳатчиси (маънавий- маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича)


























































Инсон ресурсларини ривожлантириш бошқармаси

4



























































































Биринчи бўлим

1



















































            

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 158 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 7 апрель


"Халқ сўзи", 2021 йил 7 апрель















































Время: 0.1989
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск