ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2021 й. 188-сон "Бухоро давлат университетининг Педагогика институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2021 й.

N 188




БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ

ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 27 февралдаги ПҚ-4623-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, педагогик таълим соҳаси учун рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, таълим сифатини ошириш, соҳага илғор таълим технологияларини жорий қилиш, замонавий билим ва педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 27 февралдаги ПҚ-4623-сон қарорига мувофиқ Бухоро давлат университетининг (кейинги ўринларда - Университет) педагогика таълим соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Бухоро давлат университетининг Педагогика институти (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Институтнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ҳудудда педагогика соҳа ва тармоқларининг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифалари, шунингдек, замонавий техника ҳамда технологияларнинг ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда педагогика соҳаси бўйича тарбия ва ўқитиш усуллари, таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга профессионал олий маълумотли кадрларни тайёрлаш;

Институтнинг минтақа ва халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш мақсадида хорижий фуқаролар учун таълим олиш имкониятини кенгайтириш ва илғор халқаро тажрибани татбиқ этиш;

ўқув ва илмий лаборатория хоналарини ташкил этиш, замонавий технологиялар асосида жиҳозлаш ҳамда ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш;

таълим ва илмий изланишлар жараёнига малакали мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

хорижий етакчи ва нуфузли олий таълим муассасаларининг илғор тажрибасини татбиқ этиш асосида малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш, ўқув ва илмий-услубий таъминотни такомиллаштириш ва амалиётга жорий этиш;

таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш, замонавий ахборот-коммуникация ва таълим технологияларининг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш;

педагогика таълим соҳасини ривожлантиришнинг илмий-методик вазифаларини ҳал этиш, илғор хорижий педагогик технологияларни жорий қилишга йўналтирилган илмий тадқиқотлар олиб бориш ва иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш;

республика ва хорижий олий таълим ҳамда илмий муассасаларига истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Институтнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш;

халқаро баҳолаш дастурлари (PISA, TIMSS, PIRLS) ва STEAM стандартларидан фойдаланиш, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш ва баҳолашнинг замонавий шакллари, методлари ва технологияларини жорий этиш ҳамда ушбу билим ва кўникмаларга эга бўлган педагогларини тайёрлаш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Институт Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;

Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Университетда педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади ҳамда ушбу бакалавриат таълим йўналиши ва унинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича таҳсил олаётган талабалар ўқишни битиргунларига қадар Университетда таълим жараёнини давом эттирадилар;

Институтга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул қилиш сони ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;

ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишларини бирлаштирган ҳолда битирувчиларга иккита квалификация бериш тизими йўлга қўйилади;

Институт Университетнинг ўқув ва илмий лабораторияларидан, спорт иншоотларидан ҳамда ахборот-ресурс марказидан режалаштирилган дарс жараёнларига таъсир этмаган ҳолда текин фойдаланади;

Институтга кафедра мудири ва профессор-ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш Университет кенгаши қарорига асосан амалга оширилади.


4. Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 2-уй манзилидаги ва Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, К.Муртазоев кўчаси, 16-уй манзилидаги Университетнинг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда Институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Университет билан биргаликда 2021 йил 1 июнга қадар:

а) Институт:

тузилмаси олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ тасдиқланишини;

устави белгиланган тартибда тасдиқланиши ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини;

ахборот-ресурс марказини қўшимча ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан таъминласин;

б) Институтни танлов асосида амалий тажрибага эга бўлган мутахассислардан иборат юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан тўлдириш чораларини кўрсин.


6. Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, талабаларнинг тўлов-контракт асосида таълим олишидан, шартномалар асосида хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар, халқаро молия ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.


7. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

Зарур ҳолларда, Университет кенгашининг қарорига асосан Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Институт моддий-техник базасини ривожлантиришга ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Университет моддий-техник базасини ривожлантиришга рухсат берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

умумий ўрта таълим муассасаларида Институт талабалари амалиётини самарали ташкил этиш учун тегишли шароитлар яратилишини таъминласин;

ўқувчиларни педагог касбига йўналтириш мақсадида Бухоро вилоятидаги етакчи умумий ўрта таълим муассасаларининг 10 тасида 3-4-синф ўқувчилари учун "Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар", 8-9-синф ўқувчилари учун "Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар", 10-11-синф ўқувчилари учун "Педагогик синфлар"ни ташкил этсин ва Институт таклифи асосида дарс жараёнига таъсир этмаган ҳолда ўқув жараёнига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


9. Университет:

салоҳиятли кадрларни жалб этган ҳолда таълим ва илмий фаолиятни сифатли ташкил этиш;

таълим, тарбия, илмий ва услубий жараёнларни самарали бошқариш;

таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни жорий этиш;

дарслик, ўқув қўлланмалар, ўқув-услубий материал ва ахборот ресурслари билан таъминлаш;

профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва иқтидорли ёшлар селекциясини амалга ошириш;

илмий-тадқиқот ишлари учун қўшимча шароитлар яратиш ва илмий мактабларни ривожлантириш йўналишларида Институтга кўмак бериб борсин.


10. Бухоро вилояти, Бухоро тумани, Дўстлик МФЙ, Ибн Сино кўчаси, 1-А уй манзилида жойлашган Галаосиё педагогика коллежининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда Университетга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Галаосиё педагогика коллежининг ўқувчилари 2020/2021 ўқув йили якунлангунига қадар Университетга берилган биноларда ва 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Бухоро педагогика коллежида ўқув жараёнини давом эттирадилар.


11. "Мактабгача таълим" бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг ўқув жараёни ва амалиётини, Бухоро вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларининг малакасини ошириш курслари ҳамда Инновацион мактабгача таълим ташкилотини ўз ичига қамраб олувчи Мактабгача таълим инновацион кластери (кейинги ўринларда - Кластер) ташкил этилсин ҳамда мазкур қарорнинг 10-бандида қайд этилган бино ва иншоотларда текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

Белгилансинки:

а) Университет Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Кластердаги таълим ва амалиёт жараёнининг ўзаро мувофиқлигини таъминлайди, инновацион методларни оммалаштиради;

б) мактабгача таълим соҳасида:

илғор педагогик технологиялар ишлаб чиқилади, амалиётда тажриба-синовдан ўтказилади, ўқув жараёни ва малака ошириш курслари мазмунига киритилади;

илмий-тадқиқот ишлари ташкил этилади, мактабгача таълим сифатини оширишга қаратилгаи инновацион ечимлар, методик тавсияномалар ва ишланмалар тайёрланади;

в) Кластер таркибидаги Инновацион мактабгача таълим ташкилоти Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ташкил этилади ва молиялаштирилади.


12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2021 йил 1 декабрга қадар Кластер фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш бўйича барча ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабгача таълим учун кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 майдаги 418-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг педагогика коллежлари этиб қайта ташкил этилаётган касб-хунар коллежлари рўйхатидан 21-позиция чиқариб ташлансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Институтнинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳалари Ўзбекистон Республикасининг 2022-2024 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 августга қадар Институтни онлайн маъруза ҳамда масофавий таълим технологияларини жорий этиш учун телекоммуникация жиҳозлари ва инфратузилма билан таъминлаш, шунингдек, юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи ҳамда "Электрон таълим" миллий тармоғига белгиланган тартибда улаш чораларини кўрсин.


16. Институтга 2 та, шу жумладан, 1 та енгил ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Б.К. Зарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 6 апрель




































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск