Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳоли бандлиги /

"Маҳаллабай" ишлаш тизимини ташкил этиш ва амалга ошириш тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 19.03.2021 й. 152-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 19 мартдаги

152-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Маҳаллабай" ишлаш тизимини ташкил

этиш ва амалга ошириш тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик низом маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталари"ни аниқлаш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш орқали аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш, "драйвер" лойиҳаларни амалга ошириш бўйича республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банкларининг ўзаро яқин ҳамкорликдаги "маҳаллабай" ишлаш тизимини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


"маҳаллабай" ишлаш тизимининг бўғинлари - Республика ҳудудларида "маҳаллабай" ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда - Республика комиссияси), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари, мувофиқлаштирувчи гуруҳлар, бошқарув офислари ва доимий вакиллар;


Республика комиссияси - ҳудудларда "маҳаллабай" ишлаш тизимини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириб борувчи коллегиал орган;


доимий вакил - Республика комиссиясининг қарори билан ҳар бир маҳаллага тижорат банкларининг туман (шаҳар) филиалларидан доимий асосда бириктирилган масъул ходим;


бошқарув офиси - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда - секторлар) ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан ташкил этилган республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банклари раҳбарлари ва ходимларидан иборат бошқарув офиси;


мувофиқлаштирувчи гуруҳ - туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари раҳбарлик қиладиган гуруҳ;


маҳалла паспорти - Республика комиссияси томонидан намунавий шакл асосида тасдиқланадиган маҳалла ҳудудида жойлашган хонадонлар, уларда яшовчи аҳоли таркиби, ижтимоий соҳа объектлари, мавжуд ресурслар, ер майдонлари, бўш бино ва иншоотлар, инфратузилма объектлари, шунингдек, фаолият юритаётган тадбиркорлар тўғрисидаги асосий маълумотларни ўз ичига қамраб олган йиғма жадвал;


маҳаллани ривожлантириш йўналишлари - Республика комиссияси томонидан намунавий шакл асосида тасдиқланадиган мавжуд ресурслар, инфратузилма ва ишчи кучидан фойдаланган ҳолда маҳалла ҳудудида имконияти мавжуд соҳаларда "драйвер" лойиҳалар амалга ошириладиган "йўл харитаси".


3. "Маҳаллабай" ишлаш тизимини ташкил этиш ва амалга ошириш ушбу Низомга иловада келтирилган схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. "МАҲАЛЛАБАЙ" ИШЛАШ ТИЗИМИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


4. Қуйидагилар "Маҳаллабай" ишлаш тизимининг асосий йўналишлари ҳисобланади:


а) маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталари" ва "драйвер" лойиҳаларни аниқлаш йўналишида:

маҳаллалардаги хонадонлар, оилалар, аҳоли сони, ёш ва гендер таркиби, банд бўлганлар ва ишсизлар сони, уларнинг мутахассисликлари ва касб малакаси, маҳалла фаоллари, мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим ва олий таълим муассасалари, ер майдони, томорқа ерлар, бўш бино ва иншоотлар, инфратузилма объектлари (газ, электр энергияси, ичимлик ва оқова сув тизимлари, йўл), тадбиркорлар сони ва уларнинг фаолият тури тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига қамраб олган маҳалланинг паспортини ишлаб чиқиш;

маҳаллалардаги мавжуд имкониятлар, хомашё ресурслари, инфратузилма ҳолати, ишчи кучининг ихтисослашуви ва сифатидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир маҳаллани ривожлантириш йўналишларини ишлаб чиқиш;

маҳаллаларни ривожлантириш йўналишларидан келиб чиқиб, уларнинг ихтисослашувини аниқлаш ва "драйвер" лойиҳалар рўйхатини шакллантириш;

маҳаллаларда ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш йўналишларини белгилаш;

асбоб-ускуналар, меҳнат қуроллари харид қилиш бўйича таъминотчи корхоналар рўйхатини, жойларда тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсизлар рўйхатини тузиш;


б) аҳолини тадбиркорликка жалб этиш ва бандлигини таъминлаш йўналишида:

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган аҳолига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш;

оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида маҳалла аҳолисига ажратилган кредитларнинг натижадорлиги мониторингини олиб бориш;

тадбиркорлик субъектларининг мавжуд муаммоларини жойига чиққан ҳолда аниқлаш ва тезкорлик билан ҳал этиш чораларини кўриш, уларнинг фаолиятини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

бўш бино ва ер участкаларини аниқлаш, улардан самарали фойдаланиш ва тадбиркорлик субъектларига бериш мақсадида аукцион савдоларига чиқариш чораларини кўриш;

маҳаллалардаги банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўргатишни ташкил этиш орқали уларнинг бандлигига кўмаклашиш;

банд бўлмаган аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш;

ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари ва стартап ғояларини янада қувватлашга қаратилган кредитлар ажратиш;

устоз-шогирд анъанаси асосида банд бўлмаган аҳолини улар яшаётган туман (шаҳар) ва маҳаллада фаолият кўрсатаётган корхоналар ҳамда ҳунармандларга бириктириш;


в) маҳалладаги муаммоларни ҳал этиш йўналишида:

"Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга аниқ йўналишлар (касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, моддий ёрдам бериш) бўйича манзилли кўмаклашиш;

аҳолини камбағалликдан чиқариш дастурларини шакллантириш ва уларнинг ижросини ташкил этиш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш, моддий, психологик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ амалий чораларни амалга ошириш;

"Беш муҳим ташаббус" доирасида ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтини мазмунли ўтказиш чораларини кўриш;

маҳаллаларда инфратузилма ҳолатини яхшилаш ҳамда ижтимоий соҳа объектларидан самарали фойдаланиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

маҳалла паспортидаги мезонлар асосида "қизил", "сариқ" ҳамда "яшил" ҳудудларга ажратган ҳолда барча маҳаллаларни "яшил" ҳудудга ўтказиш чораларини кўриш.


5. Ҳар бир маҳаллада тижорат банклари туман (шаҳар) филиалларидан бириктирилган бир нафар ходим доимий вакил сифатида фаолият юритади ва қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

аҳолининг даромад манбаларини, шу жумладан, норасмий даромадга эга бўлган тадбиркор оилаларни "хонадонбай" ўрганиш;

банд бўлмаган аҳолининг, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларнинг касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларини ўрганишга бўлган эҳтиёжини аниқлаб, тегишли таклифларни мувофиқлаштирувчи гуруҳга тақдим этиб бориш;

аҳолининг бизнес билан шуғулланиш истагини ўргатиб уларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашига, шу жумладан, ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари ва стартап ғояларини амалга оширишига кўмаклашиш;

ўрганишлар асосида маҳаллаларнинг паспортларини шакллантириш ва уларни ҳар чоракда янгилаб бориш;

маҳалладаги тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини "мижозбай" ўрганиб бартараф этиш ва улар фаолиятини кенгайтириш юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш бўйича таклифларни бошқарув офиси ва мувофиқлаштирувчи гуруҳга тақдим этиб бориш;

маҳаллада фойдаланишга топширилган лойиҳалар ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида маҳалла аҳолисига ажратилган кредитларнинг натижадорлиги ҳамда самарадорлигини ўрганиш ва мониторингини олиб бориш;

фуқаролар йиғини раиси ва маҳалла фаоллари билан доимий мулоқотда бўлиш, маҳаллани ривожлантириш ва аҳолини доимий даромад билан таъминлаш борасида бошқарув офисига таклифлар киритиб бориш.


6. Доимий вакил ўзига юкланган вазифаларни тўлақонли бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторлари, туман (шаҳар)даги ваколатли давлат ташкилотлардан маҳалла паспортини шакллантириш ва маҳаллани ривожлантириш йўналишларини аниқлаш учун зарур бўлган очиқ маълумотларни сўраб олиш (фуқароларнинг шахсга доир маълумотлари, тижорат сирини ташкил қилувчи ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш чекланган маълумотлар бундан мустасно);

маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва маҳалла фаоллари билан биргаликда уйма-уй юриб, банд бўлмаган аҳолини, хусусан, ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ўргатиш ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш билан боғлиқ талабини ўрганиш;

банд бўлмаган аҳолини, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, уларнинг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда тадбиркорлик ташаббуслари ва стартап ғояларини янада қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари вакилларини жалб этиш;

аниқланган муаммоларни ҳал этиш учун тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) ташкилотларининг ходимлари ва фуқаролар йиғини раисларини жалб этиш;

маҳалла аҳолисининг муаммолари ва таклифларини жойида муҳокама қилиш ва ҳал этиш мақсадида бошқарув офиси ёки мувофиқлаштирувчи гуруҳ аъзолари билан учрашувлар (мулоқотлар) ташкил этиш;


7. Ўзига юкланган вазифаларни амалга оширишда доимий вакил қуйидаги талабларга қатъий равишда риоя этиши зарур:

уйма-уй юриш орқали аҳоли ва тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш жараёнида карантин ва санитария-гигиена қоидалари талабларига қатъий риоя этиш;

аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашувлар (мулоқатлар)да жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар уларнинг шаъни ва обрўсига путур етказмаслик;

кундалик иш вақтидан ташқари ҳамда дам олиш ва тушлик вақтларида фуқароларни безовта қилмаслик, уйма-уй юриш орқали аҳоли билан учрашувлар (мулоқотлар)да фақат уй эгасининг рухсати билан турар жойига кириш, аудио ва видеоёзув, шунингдек, фотосуратга олиш;

иш жараёнида фуқаронинг шахсга оид маълумотларини бошқа фуқароларга ошкор этмаслик;

маҳалла аҳолиси ва тадбиркорларни уларнинг муаммоларини муҳокама қилиш назарда тутилмаган тадбирлар ва йиғилишларга жалб этмаслик.


8. Туман (шаҳар)лардаги секторлар ҳузурида ташкил этиладиган бошқарув офиси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

маҳаллаларда "драйвер" соҳаларни ривожлантириш учун ишлаб чиқилган янги лойиҳалар рўйхатини шакллантириш, маҳаллаларни комплекс ривожлантиришга доир "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш;

маҳаллаларнинг иқтисодий салоҳияти ва "драйвер" соҳалардан келиб чиқиб истиқболли тадбиркорлик лойиҳалари рўйхатини шакллантириш ҳамда уларга лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқишда амалий кўмаклашиш;

мавжуд талабдан келиб чиққан ҳолда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича ташаббускорлар билан бирга янги лойиҳаларни шакллантириш;

тадбиркорлик субъектлари муаммоларини аниқлаш ва уларнинг ечими бўйича таклифларни туман (шаҳар) мувофиқлаштирувчи гуруҳига тақдим этиб бориш;

маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган дастурлар ижросининг доимий мониторингни олиб бориш ва натижалари бўйича туман (шаҳар) мувофиқлаштирувчи гуруҳига таклифларни мунтазам тақдим этиб бориш;

аҳоли хонадонларида ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган ёки етишитираётган маҳсулотлар турлари, сифати ва ҳажмини ошириш мақсадида тегишли соҳа мутахассисларини (шу жумладан, вақтинчалик меҳнат шартномалари асосида) жалб қилиш;

ҳар ҳафтада амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб бориш ва натижалари бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳга маълумот бериб бориш;

хизмат кўрсатиш ва ҳунармандчилик лойиҳаларини аниқлаш ҳамда уларга аҳолини жалб этиш мақсадида касбий кўникмаларга ўқитиш ва малакасини оширишнинг асосий йўналишларини белгилаш;

аҳоли томорқаларига хизмат кўрсатиш йўналишлари ҳамда уларга кўмак берувчи "Томорқа хизмати" МЧЖлар рўйхатини аниқлаш, зарур инфратузилмани (уруғ етказиб бериш, ветеринария, ўсимликларни ҳимоя қилиш) ташкил этиш чораларини кўриш;

ҳудудларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб янги лойиҳаларни амалга ошириш учун бўш турган ерлардан самарали фойдаланиш, жумладан, уларни аукционга чиқаришни ташкил этиш;

маҳаллалар бўйича аҳолини камбағалликдан чиқариш ҳамда эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришнинг манзилли чораларини амалга ошириш.


9. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

ҳар бир маҳалла ва туман (шаҳар)ни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳолини камбағалликдан чиқариш чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш, уларни халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тақдим этиш ва ижросини назорат қилиш;

ҳар бир фуқаролар йиғини раиси, маҳаллалар фаоллари иштирокида бошқарув офислари ва доимий вакиллар томонидан амалга оширилган ишлар бўйича уларнинг ахборотларини эшитиш ва халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига ҳисобот бериб бориш;

маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталари"ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш ва янги тадбиркорликни, шу жумладан, "драйвер" лойиҳаларни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш ва шу орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш;

бошқарув офиси ва маҳаллаларга бириктирилган доимий вакиллар томонидан маҳаллада аниқланган муаммоларни жойида бартараф этиш;

аҳолининг хоҳиши асосида касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ташкил этиш, мавжуд бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлашишга кўмаклашиш;

банд бўлмаган аҳолини, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, уларнинг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда тадбиркорлик ташаббуслари ва стартап ғояларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган кредитлар олишига кўмаклашиш;

бошқарув офиси, доимий вакил ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари фаолияти самарадорлигини мунтазам равишда ўрганиб бориш ҳамда уларнинг ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш;

бошқарув офиси, доимий вакил ва маҳалла фуқаролар йиғини таклифлари асосида маҳаллаларда инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини режалаштириш ва молиялаштириш манбаларини ҳал этиш;

жойларда тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни (ер ажратиш, лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш, бўш биноларни бериш, инфратузилма тармоқларига уланиш, кредит ажратиш ва б.) аниқлаш ҳамда уларни тезкорлик билан ҳал этиш;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари ўз вақтда амалга оширилишини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш;

маҳаллаларда "драйвер" лойиҳалар амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш.



3-БОБ. "МАҲАЛЛАБАЙ" ИШЛАШ ТИЗИМИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


10. Туман (шаҳар) секторлар раҳбарлари "маҳаллабай" ишлаш тизимини самарали ташкил этишга шахсан масъул бўлиб, қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

бошқарув офислари ишини ташкил қилиш, бириктирилган ҳар бир маҳалла бўйича масъулларнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш;

ҳар бир маҳаллага бириктирилган доимий вакиллар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;

тадбиркорларнинг фаолиятидаги мавжуд муаммоларни бартараф қилиш, уларнинг фаолиятини кенгайтириш ҳамда "драйвер" лойиҳаларнинг амалга оширилишини доимий назорат қилиш;

"Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқаролар билан якка тартибда шуғулланиб, уларнинг ўз хоҳиши асосида касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, меҳнат билан бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига моддий ёрдам кўрсатиш;

амалга оширилган ишлар тўғрисида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида ҳисобот бериб бориш.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари туман (шаҳар)ларда "маҳаллабай" ишлаш тизимини мувофиқлаштириб бориш бўйича қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

иқтисодиёт, инвестиция, қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳалари, республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банклари фаолиятида ўзаро яқин ҳамкорликдаги "маҳаллабай" ишлаш тизимини ташкил этиш;

маҳаллаларга бириктирилган доимий вакиллар, бошқарув офислари, туман (шаҳар) мувофиқлаштирувчи гуруҳларининг фаолияти мониторингини олиб бориш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалий чоралар кўриб бориш;

маҳаллаларни ривожлантириш йўналишлари асосида ишлаб чиқилган комплекс дастурлар ижросини назорат қилиш;

мувофиқлаштирувчи гуруҳлар томонидан аниқланган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳудудий даражадаги муаммоларини тезкорлик билан бартараф этиш чораларини кўриш;

аҳоли истаклари асосида ҳудуддаги муваффақиятли фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ҳунармандларни мотивацион курслар, касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш жараёнларига таклиф этиш;

ўз ҳудудида бандлиги таъминланмаган ёшларнинг мутахассислиги бўйича бошқа туман (шаҳар)лардаги ташкилотларда мавжуд бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлашишига кўмаклашиш;

ҳар бир туман (шаҳар)нинг иқтисодий салоҳияти ва "драйвер" соҳаларидан келиб чиқиб истиқболли тадбиркорлик лойиҳалари амалга оширилишини таъминлаш;

"маҳаллабай" ишлаш бўйича туман (шаҳар)ларда амалга оширилаётган ишлар натижалари бўйича ҳар ойда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида ҳисобот бериб бориш.


12. Ҳудудларда "маҳаллабай" ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича Республика комиссиясининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

"маҳаллабай" ишлаш тизимини жорий этиш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, мувофиқлаштирувчи гуруҳлар, бошқарув офислари ва доимий вакиллар иш фаолиятини ташкил этишга методологик кўмаклашиш;

"маҳаллабай" ишлаш тизимига жалб этилган республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банклари ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;

маҳалла паспорти ва маҳаллани ривожлантириш йўналишларининг намунавий тузилмасини ҳамда маҳаллада сўров асосида ўрганиш учун саволнома ишлаб чиқиш;

мувофиқлаштирувчи гуруҳлар, бошқарув офислари ва доимий вакиллар томонидан амалга оширилган ишлар самарадорлиги ва амалий натижаларидан келиб чиқиб уларни рағбатлантириш ёки масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

мувофиқлаштирувчи гуруҳлар томонидан тақдим этилган республика даражасидаги муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш;

"маҳаллабай" ишлаш тизимининг барча бўғинлари ўртасида ахборот алмашинувини таъминлайдиган, маҳаллалар паспортлари ва ривожлантириш йўналишлари тўғрисидаги маълумотларни қамраб олувчи ягона электрон платформани ишлаб чиқишни таъминлаш.



4-БОБ. МАҲАЛЛА ПАСПОРТИНИ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЙЎНАЛИШЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


13. Доимий вакил фуқаролар йиғини раиси ва маҳалла фаоллари билан биргаликда Республика комиссияси тасдиқлайдиган намунавий шакл асосида уйма-уй ўрганиш ўтказган ҳолда, маҳалла паспорти ва янги лойиҳа таклифларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлаш учун бошқарув офисига тақдим этади.


14. Бошқарув офиси уч кун муддатда туман (шаҳар)даги ваколатли давлат ташкилотлари билан биргаликда маҳалла паспортига киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади ва тасдиқлаб фуқаролар йиғинига юборади.


15. Бошқарув офиси доимий вакил билан биргаликда тасдиқланган маҳалла паспорти маълумотлари асосида ўн кун муддатда Республика комиссияси тасдиқлайдиган намунавий шакл бўйича маҳаллани ривожлантириш йўналишларининг комплекс дастурларини ишлаб чиқади ҳамда "драйвер" лойиҳалар рўйхатини шакллантиради.

Бунда заруратга кўра, тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари жалб этилиши мумкин.


16. Маҳаллани ривожлантириш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган комплекс дастурлар ва "драйвер" лойиҳалар рўйхати мувофиқлаштирувчи гуруҳга тақдим этилади.


17. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ икки ҳафта муддатда маҳаллани ривожлантириш йўналишлари асосида ишлаб чиқилган комплекс дастурларни тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тақдим этади.


18. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган маҳаллани ривожлантириш йўналишлари асосида ишлаб чиқилган комплекс дастурлар доимий вакиллар, бошқарув офислари, мувофиқлаштирувчи гуруҳ ва фуқаролар йиғинлари раисларига ижро учун юборади.



5-БОБ. МАҲАЛЛАЛАРДА АНИҚЛАНГАН

МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


19. Доимий вакил аниқланган муаммоларни тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) ташкилоти ходимлари, фуқаролар йиғини раислари ва маҳалла фаолларини жалб қилиш орқали ҳал этиш чораларини кўради.

Маҳалла даражасида бартараф этиш имкони бўламаган масалалар бошқарув офисига тақдим этилади.


20. Бошқарув офиси икки кун муддатда масалани ижобий ҳал этиш чораларини кўради.

Бошқарув офиси даражасида ҳал этиш имкони бўлмаган масалалар мувофиқлаштирувчи гуруҳга тақдим этилади.


21. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ икки кун муддатда масалани жойига чиққан ҳолда ўрганиб, уни ҳал этиш чораларини кўради.

Туман (шаҳар) даражасида ҳал этиш имкони бўлмаган масалалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига тақдим этилади.


22. Маҳалларда аниқланган муаммолар ва уларнинг ҳал этилганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг барчаси маҳалла фуқаролар йиғини раислари томонидан юритиладиган "Қайд этиш дафтари"га киритиб борилади.


23. Фуқаролар йиғини раислари томонидан юритиладиган "Қайд этиш дафтари"нинг намунавий шакли Республика комиссияси томонидан тасдиқланади.


24. Ҳал этиш имкони бўлмайдиган тизимли (қўшимча маблағ, вақт ва ўрганишлар талаб қиладиган) муаммолар бўйича уларни ҳал этиш даражасига қараб мувофиқлаштирувчи гуруҳ туман (шаҳар), ҳудудий, республика "йўл хариталари"ни ишлаб чиқади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар (шаҳар)лар ҳокимликларига тасдиқлашга киритади.

Бунда республика даражасида кўриб чиқиладиган муаммолар бўйича ишлаб чиқилган "йўл хариталари" Республика комиссиясига киритилади.


25. Республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар (шаҳар)лар ҳокимликлари:

уч кун муддатда "йўл хариталари"га киритилган масалалар бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва омилларни тегишлилиги бўйича республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банклари раҳбарлари билан биргаликда кўриб чиқишни ташкил этади;

бир ҳафта муддатда ҳал этиш имкони бўлмайдиган тизимли (қўшимча маблағ, вақт ва ўрганишлар талаб қиладиган) муаммолар бўйича аниқ ижрочилар, муддатлар ва бажариш механизми кўрсатилган ҳолда "йўл хариталари"ни тасдиқлайди ва ижро учун тақдим этади.


26. Республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банклари раҳбарлари "йўл хариталари"да кўрсатилган муаммолар бажарилиши ва ижроси ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ҳар икки ҳафтада тегишлилиги бўйича Республика комиссиясига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар (шаҳар)лар ҳокимликларига киритиб боради.


27. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ ҳар икки ҳафтада "йўл харитаси"га киритилган муаммолар бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар (шаҳар)лар ҳокимликларига тақдим этиб боради ҳамда ҳал этилган муаммолар бўйича маълумотлар икки кун муддатда "Қайд этиш дафтари"га киритилишини таъминлайди.



6-БОБ. "МАҲАЛЛАБАЙ" ИШЛАШ ТИЗИМИНИ

АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИШДА ВАКОЛАТЛИ ДАВЛАТ

ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ


28. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ "маҳаллабай" ишлаш тизимини амалиётга самарали жорий этиш мақсадида бошқарув офислари ва доимий вакилларнинг қуйидаги йўналишларда ваколатли давлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминлайди:


а) "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқаролар билан ишлашда:

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари;

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари, маҳаллаларда ташкил этилган "Аёллар маслаҳат кенгашлари";

Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлимлари;

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан;


б) янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда:

тижорат банклари;

Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузуридаги Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари билан;


в) муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилишда:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари;

Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари;

адлия бўлимлари билан;


г) аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишда:

аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари;

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари;

Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари;

маҳаллалардаги ўқув масканлари, нодавлат ва нотижорат ўқув марказлари;

ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари, касб-ҳунар мактаблари;

коллежлар ва техникумлар, ўқув марказлари билан ўзаро ҳамкорлик қилинади.


29. Ушбу Вақтинчалик низомнинг 28-бандида кўрсатилган йўналишларда ваколатли давлат ташкилотлари бошқарув офиси ва доимий вакилларга мунтазам равишда ҳар томонлама методик ва амалий ёрдам кўрсатади, заруратга кўра малакали мутахассисларни вақтинчалик уларга бириктиради.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


30. Республика комиссияси ушбу Вақтинчалик низом талабларига риоя этилиши устидан назорат олиб боради.


31. Ушбу Вақтинчалик низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Вақтинчалик низомга

ИЛОВА



"Маҳаллабай" ишлаш тизимини ташкил

этиш ва амалга ошириш

СХЕМАСИ

Масъул

Таркиби


Вазифалари


Маҳаллага бириктирилган доимий вакил

(Республика комиссияси томонидан тасдиқланади)

Тижорат банкларининг туман (шаҳар) филиалидан бириктирилган масъул ходим


Маҳаллага бириктирилган доимий вакил ўзиган юкланган вазифаларни маҳалла раиси ва фаоллари, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторлари билан биргаликда амалга оширади


     

1. Маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекс дастурини ишлаб чиқиш жараёнида:

"хонадонбай" ўрганиш орқали аҳолининг даромад манбаларини, шу жумладан, норасмий даромадга эга бўлган тадбиркорларни ўрганиш;

банд бўлмаган аҳолининг, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларнинг касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўргатиш билан боғлиқ талабини аниқлаш;

маҳалладаги тадбиркорларнинг муаммоларини "мижозбай" ўрганиш ва улар фаолиятини кенгайтириш юзасидан таклифларни туман (шаҳар) мувофиқлаштирувчи гуруҳларига тақдим этиш;

маҳаллани ривожлантириш ва аҳолини доимий даромад билан таъминлаш борасида бошқарув офисларига таклифлар киритиш.


2. Маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга ошириш жараёнида:

банд бўлмаган аҳолини, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларни ўқитиш бўйича таклифларни туман (шаҳар) мувофиқлаштириш гуруҳига ҳар икки ҳафтада киритиб бориш;

аҳолининг бизнес билан шуғулланиш хоҳиш-истагини ўрганган ҳолда уларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашига, шу жумладан, бизнес лойиҳаларини амалга оширишига кўмаклашиш;

маҳаллада фойдаланишга топширилган лойиҳалар натижадорлиги ва самарадорлигини ўрганиш ва мониторинг олиб бориш.





Бошқарув офиси

(Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан ташкил этилади)

Республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банкларининг раҳбарлари ва ходимлари


Ҳар бир маҳалла учун:

иқтисодий салоҳияти ва "драйвер" соҳалардан келиб чиқиб истиқболли тадбиркорлик лойиҳалари рўйхатини шакллантириш;

истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларни белгилаш ва лойиҳаолди ҳужжатларни ишлаб чиқишда амалий кўмаклашиш;

тадбиркорлик субъектлари муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал қилиш бўйича таклифларни туман (шаҳар) мувофиқлаштирувчи гуруҳига киритиб бориш;

маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини доимий мониторинг қилиш ва натижалари бўйича туман (шаҳар) мувофиқлаштирувчи гуруҳига тегишли таклифларни мунтазам киритиш;

хонадонларда ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турлари, сифати ва ҳажмини ошириш мақсадида тегишли соҳа мутахассисларини (шу жумладан, вақтинчалик меҳнат шартномалари асосида) жалб қилиш.






Туман (шаҳар) мувофиқлаштирувчи гуруҳи

(Республика комиссияси томонидан тасдиқланади)


1. Туман (шаҳар) ҳокимларининг иқтисодий масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари

2. Республика комиссияси томонидан тасдиқланган мувофиқлаштирувчи гуруҳ аъзолари


Мувофиқлаштирувчи гуруҳ заруратга кўра бошқа мутахассисларни ҳам жалб қилиш ваколатига эга.


1. Бошқарув офиси, доимий вакил ва фуқаролар йиғини раислари фаолияти самарадорлигини мунтазам равишда ўрганиб бориш ҳамда уларнинг ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш


2. Бошқарув офислари ва маҳаллага бириктирилган доимий вакиллар томонидан маҳаллада аниқланган муаммоларни жойида бартараф этиш.


3. Аҳолининг ўз хоҳиши асосида касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ташкил этиш, мавжуд бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлашишга кўмаклашиш.


4. Жойларда тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган (ер ажратиш, қурилиш учун рухсат бериш, лицензия олиш, бўш бино ва ер майдонларини ажратиш, коммуникацияга уланиш) муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш.


5. Ҳар бир маҳалла ва туман (шаҳар)нинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тақдим этиш.





Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт

ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт

ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари


2. Республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банкларининг раҳбарлари


1. Республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банкларининг ўзаро яқин ҳамкорликдаги "маҳаллабай" ишлаш тизимини ташкил этиш.


2. Мувофиқлаштирувчи гуруҳлар томонидан аниқланган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳудудий даражадаги муаммоларини тезкорлик билан бартараф этиш.


3. Ўз ҳудудида бандлиги таъминланмаган ёшларнинг мутахассислиги бўйича бошқа туман (шаҳар)ларда ташкилотлардаги мавжуд бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлашишига кўмаклашиш.


4. Ҳар бир туман (шаҳар)нинг иқтисодий салоҳияти ва "драйвер" соҳаларидан келиб чиқиб истиқболли тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширилишини таъминлаш.





Ҳудудларда "маҳаллабай" ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича Республика комиссияси

1. С.М.Холхўжаев - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари, республика комиссияси раҳбари


2. Б.Э.Захидов - Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари, республика комиссияси раҳбари


3. Республика комиссия аъзолари


1. Жойларда "маҳаллабай" ишлашнинг янги тизимини жорий этиш, мувофиқлаштирувчи гуруҳлар, бошқарув офислари ҳамда маҳаллага бириктирилган доимий вакилларнинг ишларини мувофиқлаштириш.


2. "Маҳаллабай" ишлашнинг янги тизимига жалб этилган давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банкларининг ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этиш.


3. Жойлардаги мувофиқлаштирувчи гуруҳлар, бошқарув офислари ҳамда маҳаллага бириктирилган доимий вакиллар томонидан амалга оширилган ишлар самарадорлиги ва натижадорлигидан келиб чиқиб улар фаолиятини назорат қилиб бориш ва баҳо бериш.


4. Уч ой муддатда "маҳаллабай" тизимининг электрон базасини ишлаб чиқишни таъминлаш.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 март














































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск