Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.04.2021 й. ПФ-6200-сон "Сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви ва назорат тизимини янада такомиллаштириш ҳамда сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.04.2021 й.

N ПФ-6200



СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ВА НАЗОРАТ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА

СУВ ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда сув хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, сув хўжалигини модернизация қилиш ва ривожлантириш, сув ресурсларини бошқариш, сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, сув ресурсларини бошқариш ва улардан оқилона фойдаланиш, сув хўжалиги объектларини лойиҳалаш, давлат экспертизасидан ўтказиш, қуришва реконструкция қилиш, айниқса, сув омборлари ва бошқа йирик сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлашда жиддий камчилик ва муаммолар сақланиб қолмоқда.

Сув хўжалиги объектларининг аксарият қисми 30-40 йилдан ортиқ хизмат қилаётганлиги ҳамда уларни лойиҳалашга малакали хорижий экспертларни жалб қилиш, илғор хорижий тажрибани жорий этиш каби масалаларга етарли эътибор қаратилмаётганлиги сабабли кейинги йилларда айрим сув хўжалиги объектларида техноген вазиятлар ва авариявий ҳолатлар кузатилмоқда.

Сув хўжалигини бошқаришнинг самарали тизимини шакллантириш, сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритишни такомиллаштириш, сув хўжалигида рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини ошириш ҳамдасамарали назорат тизимини ўрнатиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги ПФ-6024-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси тасдиқланганлиги ҳамда Концепциянинг устувор йўналишлари белгилаб берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Сув хўжалиги вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

сув ресурсларини бошқариш, сувларнинг ҳисоби, ҳисоботи ва балансини шакллантириш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш, шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, сувларнинг зарарли таъсирини олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

республика аҳолиси, иқтисодиёт тармоқлари ва атроф-муҳитнинг сувга бўлган муттасил ошиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун шарт-шароитларни яратиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш;

сув хўжалиги объектларини модернизациялаш, ривожлантириш ва қурилиш ишларини сифатли ташкил этиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, шунингдек, хавфсизлик даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини лойиҳалаш ва экспертиза қилиш ишларига малакали хорижий экспертлар ва консалтинг ташкилотларини жалб қилиш;

ҳар бир лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини ҳамда сув хўжалиги объектининг хавфсизлигини аниқ кўрсаткич ва мезонлар асосида чуқур таҳлил қилиш орқали унинг устуворлигини белгилаш ва амалга ошириш;

сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини экспертиза қилиш ҳамда амалга ошириш ишларини илмий-техник таъминлаш;

сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш чораларини кўриш;

сув хўжалиги соҳасида ресурс тежайдиган технологиялар, замонавий қурилиш материаллари, илғор хорижий тажрибани кенг қўллаш;

сув хўжалиги объектларини бошқариш, сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш ҳамда тегишли маълумотлар базасини шакллантиришда рақамли технологияларни жорий қилиш;

сув ресурсларининг ҳисоби ва электр энергияси истеъмоли бўйича шаффофликни таъминлаш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш;

сув хўжалигида бозор иқтисодиёти тамойиллари, давлат-хусусий шериклик механизмлари ва аутсорсингни жорий қилиш;

сув хўжалиги соҳасидаги мутахассислар малакасини оширишни тизимли ташкил этиш, сув хўжалиги ташкилотлари билан таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги интеграцияни кучайтириш, фан ва техника ютуқларини амалиётга жорий этишни тизимли ташкил қилиш;

трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, хорижий инвестициялар ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш, шунингдек, сув хўжалиги соҳасидаги халқаро ташкилотлар фаолиятида фаол иштирок этиш.


3. Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг сув хўжалиги вазирининг:

сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ўринбосари;

давлат-хусусий шериклик ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозимларини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


4. Сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикасида барча сув ресурсларини ҳисобга олиш ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли самарадорлигини ошириш бўйича тегишли тадбирларни мувофиқлаштириш, шунингдек, сув балансини шакллантириш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгилансин.


5. Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) этиб қайта ташкил этилсин.


6. Белгилансинки, Инспекция Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


7. Белгилансинки:

а) Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавф даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларининг (кейинги ўринларда - хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектлари) хавфсизлигини, ишончли ишлашини ҳамда қўриқланишини назорат қилиш;

хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини жойлаштириш ва лойиҳалаш бўйича топшириқларни ҳамда улардан фойдаланиш бўйича қоидаларни келишиш, шунингдек, уларнинг хавфсизлиги қоидалари ва мезонларини ишлаб чиқиш;

хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, уларни фойдаланишга қабул қилиш, консервациялаш ва тугатиш ишларида иштирок этиш ҳамда тегишли хулосалар бериш;

хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг хавфсизлик даражасини аниқлаш ишларига замонавий технологиялар ва илғор тажрибаларни жорий қилиш;

фавқулодда вазиятларда хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг аҳолига ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;

б) Инспекцияга:

хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларидан фойдаланишда хавфсизлик бўйича кўрсаткичлар ва мезонларга амал қилинмаган ҳолларда сув тўплашни чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш;

хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар, лойиҳа ташкилотлари, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини эксперт сифатида жалб қилиш ҳуқуқи берилади.


8. "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини замонавий талаблар ва ёндашувлар асосида ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби ва "Йўл харитаси" 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


9. Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:

Жаҳон банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи, Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи негизида Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказини;

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлигини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


10. Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармон талабларидан келиб чиқиб:

бир ҳафта муддатда Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги;

икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Мазкур Фармоннинг ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 6 апрелдаги

ПФ-6200-сон Фармонига

1-ИЛОВА



"Гидротехника иншоотларининг

хавфсизлиги тўғрисида"ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон

Республикаси қонуни лойиҳасини замонавий талаблар

ва ёндашувлар асосида ишлаб чиқиш бўйича

ИШЧИ ГУРУҲ ТАРКИБИ

1. Ш.М. Ғаниев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари


2. Лавозим бўйича

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


3. Р.А. Мамутов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси


4. Д.Б. Тўраев

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори ўринбосари


5. Т.Н. Бутунбаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими


6. Ҳ.Ҳ. Ишанов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими


7. Ш.Р. Хамраев

-

сув хўжалиги вазири


8. А.М. Бобоев

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари


9. Қ.Х. Тапаров

-

молия вазири ўринбосари


10. Ш.А. Вафаев

-

инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари


11. Ш.Ж. Рахимов

-

Бош прокурор ўринбосари


12. Лавозим бўйича

-

Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари


13. Лавозим бўйича

-

мудофаа вазири ўринбосари


14. С.А. Нишанбаев

-

ички ишлар вазири ўринбосари


15. М.Ж. Ганиев

-

Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари


16. А.Ҳ. Қўлдошев

-

фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари


17. Ш.Р. Хашимов

-

қурилиш вазири ўринбосари


18. А.Н. Каримов

-

адлия вазири ўринбосари


19. У.Ш. Бегимкулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари


20. О.А. Пекось

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари


21. Э.Ж. Хамраев

-

ташқи ишлар вазири ўринбосари


22. И.И. Боқижонов

-

Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари


23. А.А. Кадирходжаев

-

Давлат геология қўмитаси раиси ўринбосари


24. С.З. Мирзаев

-

Фанлар академияси вице-президенти


25. Ў.П. Умурзаков

-

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори


26. А.А. Сангинов

-

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раиси


27. М.Ф. Наджимов

-

"Ўзсувлойиҳа" АЖ бош директори


28. Б.А. Юсупов

-

"ЎзГИП" МЧЖ директори


29. М.М. Иноятов

-

"Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси" ДУК раҳбари


30. Ю.Д. Магрупов

-

"ЎзГАШКЛИТИ" ДУК раҳбари


31. М.А. Раззақов

-

"Ўзсувэкспертиза" ДУК раҳбари


32. Лавозим бўйича

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари, Ишчи гуруҳ котиби


         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 6 апрелдаги

ПФ-6200-сон Фармонига

2-ИЛОВА



"Гидротехника иншоотларининг

хавфсизлиги тўғрисида"ги янги таҳрирдаги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини

замонавий талаблар ва ёндашувлар

асосида ишлаб чиқиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Ижро муддати


Масъуллар


I. ҚОНУН ЛОЙИҲАСИНИ ВА БОШҚА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШГА КЎМАКЛАШИШ

БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ ЭКСПЕРТЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ

1.

Хорижий экспертлар ва консалтинг ташкилотларини жалб қилиш учун давлат бюджети, грант ва бошқа турдаги маблағларни йўналтириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.


2021 йил

10 май


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.Вафаев), Молия вазирлиги (Қ.Тапаров)


2.

Қонун лойиҳасини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишга кўмаклашиш бўйича хорижий экспертларни жалб қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2021 йил

20 май


Адлия вазирлиги (А.Каримов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.Вафаев), Инспекция


3.

Қонун лойиҳасини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишга кўмаклашиш учун хорижий экспертлар билан музокаралар олиб бориш.


2021 йил

30 май


Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Инспекция, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.Вафаев), Молия вазирлиги (Қ.Тапаров),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (М.Ганиев)


II. СУВ ОМБОРЛАРИ, СЕЛ-СУВ ОМБОРЛАРИ ВА ХАВФЛИЛИК

ДАРАЖАСИ ЮҚОРИ БЎЛГАН БОШҚА СУВ ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИНИ

ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА ТАЪМИРЛАШ-ТИКЛАШ ИШЛАРИНИНГ

СИФАТИНИ ҲАМДА ЛОЙИҲА ҲУЖЖАТЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

4.

Сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавфлилик даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширишда пудрат ташкилотлари томонидан лойиҳа талаблари, қурилиш нормаларига амал қилиниши ҳолатини ўрганиш.

Пудрат ташкилотларининг масъулияти ва жавобгарлигиниошириш бўйича қонун лойиҳасига таклифлар тайёрлаш.


2021 йил

май


Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Қурилиш вазирлиги (Ш.Хошимов), Инспекция


5.

Лойиҳа ташкилотлари, буюртмачилар ҳамда давлат архитектура қурилиш назорати органлари томонидан қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларининг сифати бўйича амалдаги назорат тизимини ўрганиш.

2021 йил

май


Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Қурилиш вазирлиги (Ш.Хошимов), Инспекция


Лойиҳа ташкилотлари, буюртмачилар ҳамда давлат архитектура қурилиш назорати органларининг ваколатларини кенгайтириш ва жавобгарлигини ошириш бўйича қонун лойиҳасига таклифлар тайёрлаш.


2021 йил

июнь



6.

Лойиҳа ташкилотлари, буюртмачилар ҳамда давлат архитектура қурилиш назорати органларининг моддий-техника базасини, жумладан замонавий асбоб-ускуналар, шунингдек, малакали кадрлар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш.

2021 йил

июнь


Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Қурилиш вазирлиги (Ш.Хошимов), Инспекция, хорижий экспертлар



Қонун лойиҳасига моддий-техник базани мустаҳкамлаш, малакали кадрларга бўлган талабни аниқлаш, шунингдек, кадрлар малакасини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2021 йил

июль



III. ҚОНУН ЛОЙИҲАСИНИ ЗАМОНАВИЙ ТАЛАБЛАР

ВА ЁНДАШУВЛАР АСОСИДА ИШЛАБ ЧИҚИШ

7.

Сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавфлилик даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини ва ишончли ишлашини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, уларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларининг лойиҳа ҳужжатлари талабларига амал қилиш ҳолатини, сифати бўйича назорат тизимини ўрганиш, шунингдек, мазкур объектлардан фойдаланиш ҳолати ҳамда уларнинг хавфсизлигини ва ишончли ишлашини таъминлаш бўйича ишлар таҳлилига асосан таклифлар ишлаб чиқиш, умумлаштириш ва муҳокама қилиш.


2021 йил

июнь-июль

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Инспекция, Ишчи гуруҳ


8.

Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги тўғрисидаги хорижий давлатлар қонунчилигини ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2021 йил

июнь-июль


Адлия вазирлиги (А.Каримов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Инспекция, Ишчи гуруҳ


9.

"Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини ўтказилган ўрганишлар ва тайёрланган таклифлар асосида қайта кўриб чиқиш.


2021 йил

август-сентябрь


Адлия вазирлиги (А.Каримов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Қўлдошев), Қурилиш вазирлиги (Ш. Хошимов), Ички ишлар вазирлиги (С.Нишанбаев), Миллий гвардия (А.Бобоев), Инспекция, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (А.Сангинов)


Тайёрланган қонун лойиҳасини муҳокама қилиш.


2021 йил

сентябрь


10.

"Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини замонавий талаблар ва ёндошувлар асосида ишлаб чиқиш.


2021 йил

октябрь


Адлия вазирлиги (А.Каримов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Қўлдошев), Қурилиш вазирлиги (Ш. Хошимов), Ички ишлар вазирлиги (С.Нишанбаев), Миллий гвардия (М.Ганиев), Инспекция, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (А.Сангинов)


11.

"Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида муҳокама қилиш ва такомиллаштириш.


2021 йил

декабрь


Ишчи гуруҳ, халқаро экспертлар


12.

"Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2022 йил

март


Инспекция, Адлия вазирлиги (А.Каримов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Қўлдошев), Қурилиш вазирлиги (Ш. Хошимов), Миллий гвардия (М.Ганиев)


IV. СУВ ОМБОРЛАРИ, СЕЛ-СУВ ОМБОРЛАРИ ВА ХАВФЛИЛИК

ДАРАЖАСИ ЮҚОРИ БЎЛГАН БОШҚА СУВ ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ВА ИШОНЧЛИ ИШЛАШИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА

ҚОНУНОСТИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

13.

Сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавфлилик даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларининг лойиҳа-қидирув ишларини ташкил этиш, лойиҳалаш ва фойдаланиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа норматив-хуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш.


2022 йил

январь-февраль


Адлия вазирлиги (А.Каримов), Қурилиш вазирлиги (Ш. Хошимов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Қўлдошев), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Инспекция


14.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа идоравий ҳужжатларда сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларининг хавфсиз ва ишончли ишлаши бўйича талаблар, кўрсаткичлар ва мезонларни таҳлил қилиш.


2022 йил

февраль-март


Инспекция, "Ўзсувлойиҳа" АЖ (М.Наджимов), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (А.Сангинов), "ЎзГИП" МЧЖ (Б.Юсупов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев)


15.

Сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавфлилик даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларининг хавфсиз ва ишончли ишлаши бўйича хорижий давлатлар қонунчилигини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш.

2022 йил

март-май


Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Қурилиш вазирлиги (Ш.Хошимов), "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК (Ю.Магрупов), Инспекция, "ЎзГИП" МЧЖ (Б.Юсупов), "Ўзсувлойиҳа" АЖ (М.Наджимов)


Миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш.


2022 йил

апрель


V. СУВ ОМБОРЛАРИ, СЕЛ-СУВ ОМБОРЛАРИ ВА ХАВФЛИЛИК

ДАРАЖАСИ ЮҚОРИ БЎЛГАН БОШҚА СУВ ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲОЛАТИ ҲАМДА УЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ВА ИШОНЧЛИ ИШЛАШИНИ ТАЪМИНЛАШ

16.

Сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавфлилик даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ва назорат-ўлчов асбоблари, авария ҳолатларида олдиндан хабар бериш тизими, ахборот-коммуникация ва рақамли технологиялар билан жиҳозланганлик ҳолатини ўрганиш.

2022 йил

февраль-март


Инспекция, Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Қўлдошев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.Пекось), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (А.Сангинов), "ЎзГИП" МЧЖ (Б.Юсупов), "Ўзсувлойиҳа" АЖ (М.Наджимов)


Мазкур объектлардан хавфсиз ва ишончли фойдаланиш бўйича уч йиллик чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2022 йил

март

17.

Сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавфлилик даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларини қўриқлаш тизимини ўрганиш ва муаммоларни аниқлаш.

2022 йил

апрель


Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Инспекция, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Қўлдошев), Миллий гвардия (М.Ганиев), Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги (С.Нишанбаев)


Аниқланган муаммолар таҳлили асосида ушбу объектларнинг қўриқланиши тизимини такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2022 йил

май

18.

Сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавфлилик даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларининг кадрлар билан тўлдирилганлик даражасини ва ишлаётган раҳбар-ходимларнинг малакасини ўрганиш.

2022 йил

январь-февраль


Инспекция, Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (А.Сангинов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (У. Бегимқулов), Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (Ў.Умурзаков)


Малакали кадрларга бўлган талабни аниқлаш, эҳтиёжни қондириш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш бўйичачора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2022 йил

март


              





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 6 апрелдаги

ПФ-6200-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим фармонларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5017-сон Фармони 2-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишинча учинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги "Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5883-сон Фармонида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидан ", шунингдек, ягона сув балансини шакллантириш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-бандда:

биринчи хатбошидаги ", шунингдек, ягона сув балансини шакллантириш бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "орқали республиканинг ягона сув балансини шакллантиришни ташкил этиш" сўзлари чиқариб ташлансин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 6 апрелдаги

ПФ-6200-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим фармонлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 24 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси ("Давсувхўжаликназорат")ни ташкил қилиш тўғрисида"ги ПФ-2272-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5418-сон Фармони 3-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 7 апрель












































Время: 0.1648
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск