ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курслари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.04.2021 й. 189-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 6 апрелдаги

189-сон қарорига

1-ИЛОВА



Халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим

муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган,

олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни

қайта тайёрлаш курслари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик ходимларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида (кейинги ўринларда - Марказ) халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курслари (кейинги ўринларда - касбий қайта тайёрлаш курслари) - халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлар бўйича юқори савияда педагогик фаолиятни олиб бориш учун етарли даражадаги билим олиш ва кўникма шакллантиришни назарда тутадиган ўқитиш шакли;


буюртманома - муаяйян давр учун буюртмачи томонидан педагог кадрларни касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш учун Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда - ТДЮУ)га тақдим этиладиган педагог кадрлар рўйхати;


буюртмачи - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва тизимида умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал давлат таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, шунингдек, нодавлат таълим ташкилотлари;


курс йўналишлари - халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ходимлари учун контингент хусусияти ҳамда ўзига хослигидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган ўқув режа ва дастурлари асосида ташкил этиладиган касбий қайта тайёрлаш курслари йўналишлари;


масофавий таълим - таълим дастурларини ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда онлайн (реал вақт режимида) ҳамда оффлайн (видеомаърузалар, мавзуга доир маърузалар матни, ассесмент топшириқлари, амалиёт материаллари таҳлили, кичик назорат ишини бажариш орқали тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил бажариш) режим орқали ахборот-коммуникация технологияларидан ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб ўзлаштириш;


педагог кадр - халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берувчи педагог кадр;


талабгорлар - касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш мақсадида белгиланган тартибда тасдиқланган режа-графикка мувофиқ буюртманома асосида йўналтирилган шахслар;


тингловчилар - ўқиш учун тўлов-контракт суммасини тўлаган ва касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинган шахслар.


3. Касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқиш масофавий таълим шаклида давлат ва рус тилларида амалга оширилади.


4. Касбий қайтатайёрлаш курсларида ўқиш харажатлари ТДЮУ Кенгаши томонидан белгиланади ҳамда ТДЮУ ва тингловчи ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Бунда тўлов-контракт суммасини мазкур курсларда ўқиш давомида бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилади.


5. Касбий қайта тайёрлаш курслари, қоида тариқасида, тўрт ойлик ТДЮУ Кенгаши томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва дастурларига мувофиқ амалга оширилади.


6. Касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқиш иккинчи олий маълумот олиш ҳисобланмайди.


7. Олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлар касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинмайди.



2-БОБ. КАСБИЙ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИГА

ҚАБУЛНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқишни хоҳловчи педагог кадрлар ҳар йили 10 ноябрга қадар буюртмачига ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этадилар.

Буюртмачи ҳар йили 15 ноябрга қадар кейинги календарь йилида касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқиши режалаштирилган педагог кадрлар контингентини ТДЮУга тақдим этади.

Касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқишни хоҳловчи педагог кадрларни аризасини буюртмачи томондан қабул қилиш ва ТДЮУга тақдим этиш махсус веб-платформа орқали онлайн рўйхатдан ўтказишни назарда тутган ҳолда ташкиллаштирилиши мумкин.


9. Курс йўналиши ва муддати, талабгорлар рўйхати акс эттирилган режа-график буюртмачи ва ТДЮУ томонидан тасдиқланиб, ҳар йили 15 декабрдан кечиктирмасдан талабгорларнинг асосий иш жойига тақдим этилади ҳамда буюртмачи томонидан тингловчилар босқичма-босқич курсларга йўналтирилади.


10. Талабгорлар томонидан курсларда таълим олиш ҳақидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:

талабгорни касбий қайта тайёрлаш курсларига юбориш тўғрисида асосий иш жойидан чиқарилган буйруқ;

фуқаролик паспорти (идентификация ID-картаси) ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат нусхаси.

11. Касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун тўлов-контракт суммаси тўланган талабгорлар Марказ директорининг буйруғи билан тингловчи сифатида ўқишга қабул қилинади.


12. Тасдиқланган режа-графикка мувофиқ ўқув жараёни бошлангунга қадар Марказга ўқиш учун мурожаат қилмаган ёки ўқиши учун белгиланган тўлов амалга оширилмаган талабгорлар касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинмайди ва бу ҳақда тегишли равишда буюртмачига, шунингдек, талабгорнинг асосий иш жойига хабар берилади.

Мазкур ҳолатда талабгор кейинги ташкил этиладиган курсларда ўқишга қабул қилиниши мумкин.



3-БОБ. КАСБИЙ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИДА

ЎҚУВ ЮКЛАМАСИ ҲАЖМИ ВА ЎҚУВ ЖАРАЁНИ


13. Касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқув жараёни давомийлиги, қоида тариқасида, 18 ҳафтани ташкил этади.

Умумий ўқув вақти ҳажми қуйидагича тақсимланади:

назарий таълим - 16-18 ҳафта;

якуний имтиҳон - 1-2 ҳафта.


14. Касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқув жараёни масофавий таълим шаклида амалга оширилиб, Марказнинг, шунингдек, масофавий таълимга оид махсус бошқа таълим платформаларида онлайн ҳамда устувор равишда оффлайн режимда ташкил қилинади.

Ўқув машғулотларини ташкил этилиши, ўтказиш тартиби ва давомийлиги, тингловчиларнинг билимини назорат қилиш тегишли фан дастурлари билан белгиланади.


15. Ўқув жараёнида ўқув машғулотлари маъруза ва семинар шаклларида ташкил этилади.

Ўқув жараёнида, шунингдек ўқув машғулотларининг қўшимча турлари - клиник таълим, суд мажлислари имитацияси (moot court), сайёр машғулотлар ва бошқалар ҳам қўлланилиши мумкин.


16. Ўқув жараёнида асосан дарс машғулотларини ташкил этишнинг амалиётга йўналтирилган замонавий шакллари - кейс-стади (муаммоли вазиятларни ҳал этиш), презентация, жамоада ишлаш ва бошқалар қўлланилади.

Барча турдаги ўқув машғулотларининг давомийлиги, қоида тариқасида, 80 дақиқани, ўқув машғулотлари ўртасидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.

Ўқув жараёни, қоидага кўра, 25 кишидан ортиқ бўлмаган тингловчилардан иборат академик гуруҳларда ташкил қилинади.


17. Тингловчиларнинг фанларни ўзлаштириши махсус электрон платформа орқали амалга оширилиб, барча модулларни ўзлаштирган тингловчиларга якуний имтиҳонга рухсат берилади.



4-БОБ. ТИНГЛОВЧИЛАРНИНГ ЯКУНИЙ ИМТИҲОНИ


18. Касбий қайта тайёрлаш курсларида тингловчиларнинг якуний имтиҳони тест синовлари шаклида амалга оширилади. Бунда, тест синовлари онлайн режимида ўтказилиши ҳам мумкин.

Тест синовларини онлайн ёки оффлайн режимида ўтказиш ТДЮУ томонидан белгиланади.


19. Якуний имтиҳонда тест синовлари учун ажратилган максимал балнинг 56 фоизидан кам балл тўплаган тингловчилар курсларни муваффақиятли ўзлаштирмаган ҳисобланади.

Тест синовларидан муваффақиятли ўта олмаган тингловчиларга кейинги касбий қайта тайёрлаш курслари якунида фақат бир марта қайта топширишга имкон берилади.

Бунда, тингловчилар томонидан тест синовларини такроран топшириш пуллик асосида буюртмачининг маблағлари ёки тингловчининг ўз ҳисобидан амалга оширилади.

Тест синовлари учун тўланадиган тўлов миқдори ТДЮУ Кенгаши томонидан белгиланади.


20. Якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтган касбий қайта тайёрлаш курслари тингловчиларига Марказ директорининг буйруғи билан мазкур Низомнинг иловасида белгиланган намунадаги ҳамда QR-код (матрик штрих код) билан рўйхатдан ўтказиладиган диплом берилади.


21. Якуний имтиҳонни ўтказишга доир талаблар ТДЮУ Кенгаши томонидан белгиланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Касбий қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган тингловчилар - халқ таълими тизими педагог кадрлари беш йил давомида, ўрта махсус ва профессионал таълим тизими педагог кадрлари уч йил давомида белгиланган даврийликка мувофиқ малака оширишдан озод этилади.


23. Касбий қайта тайёрлаш курсларида дарс машғулотларини олиб бориш, шунингдек, ўқув материалларини тайёрлаш ҳамда назорат ишларини текшириш учун юқори малакали мутахассислар, педагоглар, шу жумладан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, адвокатлар меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш тартибида, шартнома асосида жалб этилади.


24. Тингловчилар қуйидаги ҳолатларда касбий қайта тайёрлаш курсларидан четлаштирилади:

ўз хоҳишига кўра;

ўқув режасидаги фан(лар)ни ўзлаштирмаганда;

ўқув машғулотларини узрли сабабларсиз 30 академик соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;

якуний имтиҳондан муваффақиятли ўта олмаганда;

суднинг тингловчини озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги ҳукми қонуний кучга кирганда;

саломатлиги туфайли (тиббий маълумотнома асосида);

тингловчининг вафоти муносабати билан;

Марказ одоб-ахлоқ ва ички тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузганда.

Тингловчи касбий қайта тайёрлаш курсларидан четлатилганда, унга Марказ томонидан сабаблари кўрсатилган ҳолда маълумотнома берилади, шунингдек, бу ҳақда уни касбий қайта тайёрлашга юборган буюртмачига хабар берилади.


25. Касбий қайта тайёрлаш курслари тингловчилари курсларда таълим олишни рад этганда ёки ўқишдан четлаштирилганда ўқиш учун тўланган тўлов-контракт суммаси қайтарилмайди.


26. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги

ДИПЛОМ


(тавсифи)


Қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун - қора рангда, расмлар тасвири учун - яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун - оч пушти рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса - 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Qayta tayyorlash haqida DIPLOM" сўзлари босилади. Диплом икки лотин ҳарфи - QТ ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч пушти ранг фонда босиб чиқарилади.

Диплом:

- босиб чиқаришнинг икки усули - офсет ва юқори усули;

- ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

- нақшли растр;

- ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

- махсус қоғозлар;

- ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ ТАСВИРИ

O`zbekiston Respublikasi


Qayta tayyorlash haqida


DIPLOM QT N 000000

         

(Tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

20____ yil _____________________dan 20____ yil _____________________gacha

         

(Qayta tayyorlash ta`lim muassasasining nomi)


soatga mo`ljallangan

           

qayta tayyorlash kursida ta`lim olib davlat attestatsiyasidan muvaffaqiyatli o`tdi.



Muhr o`rni



Direktor _______________

Sana _________________

Qayd raqami _________________

QR-код тасвири



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 8 апрель










































Время: 0.1929
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск