ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.2021 й. 191-сон "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг минтақавий марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.04.2021 й.

N 191




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУВ

ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ИРРИГАЦИЯ

ВА СУВ МУАММОЛАРИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ИНСТИТУТИНИНГ МИНТАҚАВИЙ МАРКАЗЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сув хўжалигида илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш, илғор технологиялар, илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ қилиш, республика ҳудудларининг тупроққлим шароитларида суғоришнинг инновацион ва ресурсларни тежайдиган технологияларини кенг жорий қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3702-сон қарори билан Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти таркибидан чиқарилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг фаолиятини такомиллаштириш ва Тошкент архитектура-қурилиш институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 20 июндаги ПҚ-3789-сон қарори 2-бандига асосан Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги таркибига топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Институт) ҳузурида Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё минтақавий марказлари (кейинги ўринларда - минтақавий марказлар) ташкил этилсин.

Институтнинг Қорақалпоғистон филиали негизида Ирригациява сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузурида Қорақалпоғистон минтақавий маркази ташкил этилсин. Бунда, Қорақалпоғистон минтақавий маркази Институт Қорақалпоғистон филиалининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Белгилансинки, минтақавий марказлар давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти минтақавий марказларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қуйидагилар:

а) Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

сув ресурсларини бошқариш улардан самарали ва оқилона фойдаланиш, сув хўжалигини ривожлантириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масалалари муаммоларини аниқлаш ҳамда устувор илмий-тадқиқот ишлари дастурларини ишлаб чиқиш;

сув ресурсларини прогнозлаш ва интеграциялашган ҳолда бошқариш ҳамда ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, суғориш ва шўр ювиш нормаларини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;

сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини ва ишончли ишлашини таъминлашга қаратилган илмий-тадқиқот ишларини бажариш, сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларининг илмий-техник кузатувини амалга ошириш;

сув хўжалиги объектлари ва сувни бошқаришда рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш;

ирригация тизими ва суғориш тармоқларида сув йўқотилишини камайтириш, уларнинг фойдали иш коэффициентини ошириш, ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича илмий асосланган таклифлар тайёрлаш;

сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, уларнинг самарадорлигини оширишнинг илмий асосларини такомиллаштириш ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини назорат қилиш ҳамда баҳолашда рақамли технологиялар ва геоахборот тизимини жорий қилиш, шунингдек, шўр ювиш ишларини такомиллаштиришга қаратилган илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;

Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида трансчегаравий сув ресурсларини ҳамкорликда бошқаришнинг ўзаро мақбул механизмлари юзасидан илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;

глобал иқлим ўзгариши ва Орол денгизи қуришининг республика иқтисодиёти тармоқларига салбий таъсирини камайтириш бўйича илмий асосланган таклифлар тайёрлаш;

институт таркибидаги минтақавий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга илмий-тадқиқот ишлари дастурларини шакллантириш ва амалга оширишда илмий-услубий кўмаклар кўрсатиш;

сув хўжалиги соҳаси учун малакали илмий кадрларни тайёрлаш, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш соҳалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш, грантлар асосида тадқиқот ишларини олиб бориш, инновацион таклифлар ва норматив ҳужжатларни амалиётга жорий қилишни кенгайтириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш;

б) минтақавий марказларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

сув хўжалигини ривожлантириш, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш бўйича муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда устувор илмий-тадқиқот ишлари дастурларини ишлаб чиқиш;

сув хўжалиги объектларини хавфсиз ва ишончли ишлатиш, сув ресурслари ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, сув хўжалигига рақамли технологияларни жорий қилиш, ҳудудларнинг тупроққлим шароитларни ҳисобга олиб суғориш ва шўр ювиш нормаларини такомиллаштириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажариш, тавсиялар, инновацион таклифлар ва норматив ҳужжатлар ишлаб чиқиш;

илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида ишлаб чиқилган тавсиялар, инновацион таклифлар ва норматив ҳужжатларни амалиётга тадбиқ этиш;

таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан кадрларни тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, илмий-техник ютуқларни чоп этиш ва тарғиб қилиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:

икки ҳафта муддатда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг уставини белгиланган тартибда тасдиқласин;

уч ҳафта муддатда Институтнинг тасдиқланган уставидан келиб чиқиб, минтақавий марказларнинг уставлари тасдиқланишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6159-сон Фармонига мувофиқ 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳамда унинг тизимига кирувчи илмий-тажриба станциялари ва участкаларининг (кейинги ўринларда - илмий-тадқиқот муассасалари) бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, уларнинг ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, Институтнинг бино ва иншоотларини сақлаш, ходимлар (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш:

2021 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида идоравий мансублигига кўра тегишли вазирликлар ва идораларга ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади;

2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети параметрларида назарда тутилади.


7. Қуйидагилар минтақавий марказлар фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари бино ва иншоотларни сақлаш, шунингдек, уларнинг ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш;

илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;

республика илмий-тадқиқот лойиҳаларига ажратилган грантлар;

хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида тадқиқотлар ўтказишдан тушадиган тушумлар;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


8. Белгилансинки, институтнинг илмий ва раҳбар ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.

9. Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда минтақавий марказларни зарур бино ва иншоотлар билан таъминласин ҳамда уларни таъмирлаш, ташкилий техника, мебель ва бошқа зарур жиҳозлар билан бутлаш чораларини кўрсин.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда минтақавий марказлар бино ва иншоотларини сақлаш, ходимлар (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштиришни 2022 йил 1 январдан бошлаб тегишлича Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ва вилоятлар бюджетлари маблағлари параметрларини шакллантиришда назарда тутсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда минтақавий марказлар илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш ҳамда уларни зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга тегишли давлат дастурлари доирасида жалб қилинадиган халқаро молия институтларининг грантларини йўналтириш чораларини кўрсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Сув хўжалиги вазирлигининг таклифлари асосида 2021 йил 1 майдан бошлаб:

сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, сув хўжалиги объектларининг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш, шунингдек, сувни ҳисобга олиш воситаларини такомиллаштиришга;

сув ресурсларини муҳофаза қилишнинг экологик талабларини, уларнинг ҳолатини баҳолаш мезонларини, ер усти ва ер ости сувлари режими ҳамда сифатини самарали бошқариш, ҳудудда экологик мувозанатни тиклаш ва сақлаш усулларини ишлаб чиқишга;

қишлоқ хўжалиги экинларининг сув истеъмолини мақбуллаштириш ва суғориш техника ҳамда технологияларининг асосларини яратишга ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш, тупроқнинг шўрланиш даражасини пасайтириш ва унумдорлигини оширишга қаратилган илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган амалий ва инновацион лойиҳаларни танловлар натижаларига кўра молиялаштиришни таъминласин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 апрелдаги

191-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация

ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ







Илмий кенгаш



Директор














































































































Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари



Умумий ишлар бўйича директор ўринбосари






















































































































Сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш лабораторияси

4


Суғориш технологиялари ва техникаси лабораторияси

4


Сув хўжалиги муҳандислик маркази*



Илмий котиб



Махсус ҳужжатлар билан ишлаш бўйича мутахассис

1























Ахборот коммуникациялар ва инновацион технологияларни жорий қилиш бўйича мутахассис

1

















Сувни тежайдиган технологиялар илмий-тадқиқот консалтинг маркази*





























Дарё, канал ва иншоотлар гидравликаси лабораторияси

4


Тупроқ тадқиқотлари ва мелиоратив жараёнлар лабораторияси

4






Молия ва ҳисоб-китоб бўлими

3





















































Қорақалпоғистон минтақавий маркази

7



Кадрлар бўлими инспектори

1

























Сув омборлари ва уларнинг хавфсизлиги лабораторияси

4


Сув хўжалиги ва мелиорация учун замонавий қурилиш материаллари лабораторияси

4


























































Бухоро минтақавий маркази

7



Девонхона

1











































Ирригация тизими ва суғориш тармоқларини ишлатиш лабораторияси

4









































Наманган минтақавий маркази

7



Бош юрисконсульт

1


Мелиоратив техника ва механизмлар лабораторияси

4












































































Самарқанд минтақавий маркази

7



Хўжалик ишлари бўлими

1

Насос станциялари ва электр энергияси лабораторияси

4
































Ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш, самарадорлигини ошириш техника ва технологиялари лабораторияси

4














































Сурхондарё минтақавий маркази

7



Архив ва кутубхона

1































Гидрометрия ва метрология лабораторияси

4























































Илмий-тадқиқот ишларини тижоратлаштириш бўлими

1


























Коллектор-дренаж тизимлари лабораторияси

4




























































Сув хўжалигида замонавий ахборот технологиялари ва сув ресурсларини бошқариш лабораторияси

4


































































































Гидротехника ва мелиорацияда гидродинамика жараёнларини моделлаштириш лабораторияси

4






























































































































Гидроэкология ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш лабораторияси

4



































































































































































Ходимларнинг умумий чекланган сони - 110 нафар, жумладан, илмий ходимлар сони - 40 нафар.

Бажариладиган илмий-тадқиқот ишларига илмий ходимлар шартнома асосида жалб этилади.

Илмий ёрдамчи ва ёрдамчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нормативлар бўйича белгиланади.


*) Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 апрелдаги

191-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот

институти минтақавий марказларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ








Директор






























































Ирригация тизимлари ва сувни тежайдиган технологиялар лабораторияси

2


Ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш, самарадорлигини ошириш техника ва технологиялари лабораторияси

2


Бухгалтер

1















Ходимлар ва ҳужжатлар билан ишлаш бўйича мутахассис

1



































Жами илмий ходимлар ва муҳандислар - 7 нафар.

Ёрдамчи ходимларнинг сони қонунчилик ҳужжатларида белгиланган нормаларга асосан аниқланади.

Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш учун мутахассислар шартнома асосида қўшимча равишда жалб қилиниши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 8 апрель















































Время: 0.0475
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск