ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлашни молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.2021 й. 193-сон "Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.04.2021 й.

N 193




ОНКОГЕМАТОЛОГИК ВА ДАВОЛАШ ҚИЙИН

БЎЛГАН КАСАЛЛИКЛАРГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРНИ

СОҒЛОМЛАШТИРИШГА КЎМАКЛАШИШ ЖАМҒАРМАСИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 10 февралдаги ПҚ-4592-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 10 февралдаги ПҚ-4592-сон қарорига мувофиқ:

а) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилганлиги;

б) Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгиланганлиги:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушадиган тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи йиғими суммасининг 7 фоизи;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

в) Жамғарма маблағларидан:

онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасаларини қуриш ва таъмирлаш, уларга асбоб-ускуналар, дори воситалари, тиббий буюмлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини сотиб олишда;

онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар бўйича юқори технологияли мураккаб операцияларни амалга ошириш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни республикага жалб қилишда;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида оғир касалликка чалинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг республикада йўлга қўйилмаган жарроҳлик амалиётлари бўйича хорижий давлатлардаги жарроҳлик операциялари билан боғлиқ харажатларни қоплашда;

онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга республика ҳудудидаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқори технологик ташхис қўйиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш хизматларини харид қилиш харажатларини қоплашда фойдаланилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш йўналишлари;

Жамғарма маблағларини сарфлаш ва бошқариш;

Жамғармага беморлар томонидан соғломлаштиришга кўмаклашиш юзасидан мурожаат этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби;

Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилиш.


3. Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) буюртмасига мувофиқ онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасаларига асбоб-ускуналар, дори воситалари, тиббий буюмлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини сотиб олишда давлат харидлари жараёнлари бўйича "O`zmedimpeks" ДУК:

давлат харидлари жараёнларини амалга ошириш бўйича Вазирлик харид комиссиясининг ишчи органи;

харидлар юзасидан шартномаларни имзолаш бўйича контрагент;

шартномага мувофиқ етказиб берилган товарларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва етказиб бериш бўйича агент этиб белгилансин.

Бунда давлат харидлари жараёнларининг натижаларига кўра тузилган контрактлар Жамғарма маблағлари доирасида Вазирлик ва "O`zmedimpeks" ДУК ўртасида тузиладиган воситачилик шартномалари орқали молиялаштирилади.


4. Вазирлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 апрель






















Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск