ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш / Энергия ташувчиларнинг жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 10.04.2021 й. 3295-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 06.03.2021 й. 01-02/12-01-сон, Энергетика вазирлигининг 26.02.2021 й. IHL-841/20-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2021 йил 10 апрелда 3295-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитасининг

2021 йил 6 мартдаги 01-02/12-01-сон

ва Энергетика вазирлигининг

2021 йил 26 февралдаги

IHL-841/20-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан

магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали олиб

ўтилаётган табиий газни божхона назорати

ва божхона расмийлаштирувидан

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар фойдаланилади:


магистрал газ ўтказиш қувури - Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали табиий газ олиб ўтиладиган қувур;


табиий газнинг ҳисобини юритувчи асбоблар - магистрал газ ўтказиш қувурларининг ўлчов тармоқларида табиий газ ҳажмларини аниқлаш учун ўрнатилган табиий газ ҳисоблагичлари;


ҳисоб-китоб даври - магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали табиий газ етказиб бериш амалга ошириладиган ой;


ўлчов тармоғи - магистрал газ ўтказиш қувурларида табиий газнинг ҳисобини юритувчи асбоблар ўрнатилган жой;


шартнома соати - табиий газ етказиб бериш бўйича тузилган шартнома шартларига асосан ҳисоб-китоб даврини ёпиш вақти ва санаси;


назорат божхона пости - Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали олиб ўтиладиган табиий газ устидан божхона назоратини амалга оширадиган божхона пости;


расмийлаштирув божхона пости - Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан магистрал газ қувурлари орқали олиб ўтиладиган табиий газнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширадиган божхона пости;


божхона идентификацияси - божхона органи томонидан пломбалар, мухрлар қўйиш, штамплар босиш, рақамли, ҳарфли тамғалар ёзиш, шунингдек бошқа божхона идентификациялаш воситаларини қўллаш орқали амалга ошириладиган божхона назорати шакли.


2. Расмийлаштирилган божхона юк декларацияси (бундан буён матнда БЮД деб юритилади) ёки муваққат божхона юк декларацияси (бундан буён матнда МБЮД деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан табиий газни олиб ўтиш учун асос бўлади.



2-БОБ. БОЖХОНА ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ОЛИБ

ЎТИЛАДИГАН ТАБИИЙ ГАЗНИНГ

БОЖХОНА НАЗОРАТИ


3. Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали табиий газ олиб ўтилиши устидан божхона назорати назорат божхона пости ходимлари томонидан амалга оширилади.

Божхона назорати жойлари Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (бундан буён матда ДБҚ деб юритилади) билан келишилган ҳолда мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ белгиланади.


4. Божхона чегарасидан магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали олиб ўтиладиган табиий газнинг божхона назорати назорат божхона пости ходимлари ва ўлчов тармоғи масъул ходимлари томонидан табиий газнинг ҳисобини юритувчи асбоблардаги кўрсатгичларни олиш, ҳисоб тизимини, қиёслаш воситалари мавжудлиги ва бут сақланганлигини, ҳисоблагичларни давлат стандартларига мувофиқлигини, божхона мақсадлари учун зарур бўлган ҳисобот ва маълумотларни текшириш йўли билан амалга оширилади.


5. Табиий газнинг ҳисобини юритувчи асбоблардаги кўрсатгичларни олиш ўлчов тармоғи масъул ходими томонидан ҳисоб-китоб даврининг охирги кунида шартнома соатига мувофиқ назорат божхона пости ходими иштирокида амалга оширилади.

Бунда мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган шаклда уч нусхада далолатнома расмийлаштирилади.

Назорат божхона пости ходими далолатнома тузилгач ундаги маълумотларни ДБҚ Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади.

Далолатноманинг бир нусхаси ўлчов тармоғида ёки мазкур ўлчов тармоғи жойлашган жойдаги "Ўзтрансгаз" АЖнинг ҳудудий таркибий тузилмасида сақланади ва қолган икки нусхаси ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 санасига қадар:

божхона назорати учун расмийлаштирув божхона постига;

"Ўзтрансгаз" АЖга юборилади.


6. Ўлчов тармоғи ва табиий газнинг ҳисобини юритувчи асбоблар устидан божхона назорати бир ойда камида икки марта назорат божхона пости томонидан амалга оширилади.


7. Ўлчов тармоғида божхона қонунчилиги бузилиши ҳолати аниқланганда, назорат божхона пости ходими Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ чоралар кўради.

Ҳудудий божхона органи божхона қонунчилиги бузилиши ҳолати аниқланган пайтдан эътиборан уч кундан кечиктирмасдан божхона қонунчилиги бузилиши ҳолати ҳақида расмийлаштирув божхона постини хабардор қилади.



3-БОБ. БОЖХОНА ИДЕНТИФИКАЦИЯСИ

ВОСИТАЛАРИНИ ҚЎЙИШ ВА ОЛИШ ТАРТИБИ


8. Божхона идентификацияси воситаларини қўйиш ва олиш божхона назорати жойларида назорат божхона пости ходими томонидан ўлчов тармоғи масъул xодимлари иштирокида амалга оширилади, бундан табиий газни ҳисобга олиш тизимининг ишдан чиқиши учун xавф мавжуд бўлган ҳолатлар мустасно.


9. Табиий газнинг ҳисобини юритувчи асбобларга божxона пломбаларини қўйиш ёки уларни ечиш ва ўзгартирилишида ўлчов тармоғи xодими томонидан пломбалаш жойлари тайёрланади.


10. Назорат божхона пости ходими ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатномани 3 нусхада расмийлаштирган ҳолда пломбаларни қўяди ёки олиб ташлайди.

Далолатноманинг бир нусxаси назорат божxона постида, иккинчи нусхаси ўлчов тармоғида, учинчи нусхаси эса 5 кун ичида расмийлаштирув божxона постига юборилади.


11. Божxона идентификацияси фақатгина Ўзбекистон Республикаси божxона органлари томонидан ўзгартирилиши, олиб ташланиши ёки йўқ қилиниши мумкин, бундан табиий газни ҳисобга олиш тизимининг ишдан чиқиши учун xавф мавжуд бўлган ҳолатлар мустасно. Божхона пломбасининг бутлиги бузилиши ҳақида ўлчов тармоғи ходими томонидан бузилишлар аниқланган вақтдан бошлаб бир сутка мобайнида божхона органига хабар берилади ва бундай бузилиш сабаблари тўғрисида ёзма тушунтириш тақдим этади.


12. Табиий газнинг ҳисобини юритувчи асбобларни текшириш ёки алмаштириш ёхуд божхона пломбалари бутлигининг бузилишлари талаб этадиган бошқа ишларни амалга ошириш зарурияти туғилганда, божхона пломбаларининг сақланиши учун масъул шахслар назорат божхона постини ишларининг бошланиши ва якунланиши саналарини кўрсатган ҳолда ушбу ишлар олиб борилиши ҳақида олдиндан хабардор қиладилар.


13. Мазкур Низомнинг 12-бандида келтирилган ишлар бажарилганидан сўнг назорат божxона пости ходими ушбу Низомнинг 8-10-бандларида кўрсатилган тартибда божxона идентификацияси воситаларини қўллайди.



4-БОБ. ТАБИИЙ ГАЗНИ ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ

ВА БОЖXОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ


14. Ўзбекистон Республикаси божxона чегарасидан магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали олиб ўтилаётган табиий газ декларацияланиши керак.

Табиий газнинг божxона расмийлаштируви ДБҚ томонидан белгиланадиган расмийлаштирув божxона постларида амалга оширилади.

Табиий газни декларациялаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирув божхона постига қоғозли ёки электрон шаклда БЮДни топшириш йўли билан амалга оширилади.


15. Қуйидагилар бўлмаган тақдирда, МБЮД тақдим этишга руxсат этилади:

Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро шартномалар;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;

қувур транспортлари орқали ҳақиқий ўтказиладиган товарларнинг ҳажми ва қийматини аниқлаш имконияти;

контрактлар (шартномалар, келишувлар) ваколатли органларда рўйхатдан ўтказилмаганда.


16. МБЮД божxона постига расмийлаштириш учун табиий газ етказиб беришдан олдин, ҳисоб-китоб давридан олдинги ойнинг 20 санасидан кечиктирмай тақдим этилади.

МБЮД билан бир вақтда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

табиий газ етказиб бериш учун шартнома;

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали табиий газни магистрал газ ўтказиш қувурларида олиб ўтиш бўйича мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ йиғма далолатнома.


17. МБЮДда қайд этилиши лозим бўлган маълумотлар табиий газнинг мўлжалланаётган ҳажмини ҳисобга олган ҳолда тахминий равишда кўрсатилади.

Тўлиқ БЮДни расмийлаштиришда тақдим этиладиган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни МБЮДда кўрсатилиши талаб этилмайди.


18. МБЮД Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (бундан буён матнда Йўриқнома деб юритилади) мувофиқ тўлдирилади.


19. МБЮДнинг 1, 31 ва 45-графаларининг тўлдирилиши қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:


а) 1-графа "Декларация тури".

Графанинг биринчи бўлмасида товарларни олиб ўтиш йўналиши кўрсатилади "ВД" - "вақтинчалик декларация".

Графанинг иккинчи бўлмасида Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган "Божхона режимлари таснифлагичи"га мувофиқ божхона режимининг икки рақамли коди кўрсатилади;


б) 31-графа "Юк жойлари ва товар тавсифи". "Маркировка ва миқдор - контейнерлар рақами - товар тавсифи".

Графада қўшимча равишда табиий газнинг ҳисобот даври муддатида олиб чиқилиши ёки олиб кирилиши мўлжалланаётганлигидан келиб чиқиб, унинг тахминий ҳажмлари кўрсатилади;


в) 45-графа "Божхона қиймати".

Графада табиий газ экспорти шартномасининг шартлари асосида божхона чегараси орқали ўтказилиши мўлжалланаётган табиий газ ҳажмига мувофиқ аниқланадиган шартли божхона қиймати қайд қилинади.

Агарда, бундай нарx МБЮД топширилгандан кейинги қайд этилган санадаги биржа баҳосига боғлиқ бўлса, тахминий нархни аниқлаш учун МБЮД қабул қилинган кундаги биржа баҳоси олинади.


20. МБЮД ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва божхона расмийлаштируви тўлиқ БЮДни тақдим этиш орқали декларацияланадиган товарларга нисбатан қўлланиладиган тартибга мувофиқ божхона органи томонидан амалга оширилади.

МБЮДга тўлиқ БЮД расмийлаштирилгандан сўнг, унинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.


21. МБЮДни тақдим этишда тўлиқ БЮДнинг тақдим этиш муддати МБЮДда кўрсатилган ҳисоб-китоб даври тугашидан тўқсон календарь кунидан ошиб кетмаслиги лозим.


22. Тўлиқ БЮДнинг божхона расмийлаштируви муддати товар етказиб бериш ойининг охирги куни амалда бўлган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

БЮД билан бир вақтда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали табиий газни магистрал газ ўтказиш қувурларида олиб ўтиш бўйича мазур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ йиғма далолатнома;

ҳисоб-китоб даврида табиий газни етказиб бериш тўғрисидаги шартнома тузувчининг қабул қилиш-топшириш далолатномаси.


23. Тўлиқ БЮД маълум қилинган божхона режимига мувофиқ Йўриқнома талаблари асосида қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:


а) 1-графа. "Декларация тури".

Графанинг биринчи бўлмасида товарларни олиб ўтиш йўналиши кўрсатилади.

Графанинг иккинчи бўлмасида Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ божхона режимининг икки рақамли коди кўрсатилади.

Графанинг учинчи бўлмасида "ПВД" - "вақтинчалик декларациядан сўнг" ҳарфли белгиси кўрсатилади;


б) 7-графа. "БЮДнинг рўйхат рақами".

Графада МБЮДнинг рўйхат рақами кўрсатилади;


в) 37-графа. "Процедура".

Графанинг охирги учта рақамига - "071" коди кўрсатилади;


г) "D" - графа.

Электрон БЮДда мазкур графада табиий газ етказиб берилган ойнинг охирги санаси кўрсатилади.

Қоғоз шаклдаги БЮДда мазкур графада божхона назорати натижалари ҳақида гувоҳлик берувчи божхона органининг тўртбурчак штампи, табиий газ етказиб берилган ойнинг охирги санаси ва шахсий муҳри ҳамда зарур ҳолларда бошқа белгилар қўйилади. Божхона назорати натижалари ҳақидаги тўртбурчак штамп товарни ўтказиш юзасидан қарор қабул қилган божхона органи мансабдор шахсининг шахсий муҳри билан тасдиқланади.


24. БЮД ва МБЮД кўрсатилган табиий газнинг амалдаги ҳажмларида фарқ бўлганда, табиий газнинг амалда ўтказилганлиги тўғрисида декларант томонидан ҳужжатлар тақдим қилишда МБЮДни қайта расмийлаштириш амалга оширилмайди.


25. Ташқи савдо божхона статистикаси ҳамда ташқи савдо операциялари мониторингини ва валюта назоратини амалга ошириш учун фақатгина тўлиқ БЮДлар ҳисобга олинади. Ташқи савдо бўйича маълумотларни тезкор равишда ҳисобга олиш мақсадлари учун МБЮДда мавжуд бўлган маълумотлардан фойдаланиш мумкин.



5-БОБ. БОЖXОНА ТЎЛОВЛАРИНИ ТЎЛАШ


26. Бир календарь ой мобайнида қувур транспорти орқали божхона чегарасидан олиб ўтилган товарлар божхона тўловлари БЮД тақдим этилган кундан кечиктирмаган ҳолда товарларни етказиб бериш ойининг охирги кунида амалда бўлган божхона тўловлари ставкаларига кўра Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўланади.

Бунда, бир календарь ой мобайнида қувур транспорти орқали божхона чегарасидан олиб ўтиладиган товарларнинг қиймати божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан товарларни етказиб бериш ойининг охирги кунида белгиланган валюталарни расмий айирбошлаш курси бўйича аниқланади.

Қувур транспортида олиб ўтиладиган товарлар учун МБЮД тақдим этилганда, божхона тўловлари МБЮД тақдим этилган кунида амалда бўлган божхона тўловлари ставкалари бўйича МБЮД қабул қилингунига қадар ёки уни қабул қилиш билан бир вақтда тўланади.


27. Маълумотларга аниқлик киритиш натижасида тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг миқдори ошадиган бўлса, уларнинг қўшимча тўлови БЮДни тақдим этиш билан бир вақтда амалга оширилиши лозим. Бу ҳолда пеня ҳисобланмайди.



6-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖXОНА

ҲУДУДИ ОРҚАЛИ ТРАНЗИТ ТАРЗДА ОЛИБ ЎТИЛАДИГАН

ТАБИИЙ ГАЗНИНГ БОЖXОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ


28. Ўзбекистон Республикаси божxона ҳудуди орқали транзит олиб ўтиладиган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси божxона ҳудудида жойлашган бошқа пунктлар ўртасида бошқа давлатлар ҳудуди орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божxона расмийлаштируви қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


29. Божxона транзити божхона режимида расмийлаштирилган табиий газ ҳажмлари учун БЮД ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай божxона органига юборилади.

БЮД билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

газ транспортировкаси бўйича хизматлар кўрсатиш шартномаси;

божхона чегараси орқали табиий газни олиб ўтиш тўғрисидаги йиғма ҳужжатлар;

ташқи савдо битимлари иштирокчилари имзолари ва муҳрлари билан тасдиқланган, табиий газни қабул қилиш-топшириш тижорат далолатномаси;

табиий газни ўлчаш жойларидан олинган, олиб кирилганлиги ва чиқилганлигини тасдиқловчи далолатномалар.



7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


30. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


31. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



ТАСДИҚЛАЙМАН

Ўзбекистон Республикаси

энергетика вазири

биринчи ўринбосари



Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси

орқали олиб ўтиладиган табиий газнинг

божхона назорати жойи

Т/р

Божхона назорати жойи номи

(тўлиқ манзили)


Ўлчов тармоғи

номи


Табиий газ

йўналиши

Назорат божхона

пости номи


1

2


3

4

5










"КЕЛИШИЛГАН"

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси раиси

(ўринбосари)






Низомга

2-ИЛОВА



"____" __________ 20____ йил (ой) учун


Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан

магистрал  газ  ўтказиш  қувурлари  орқали  олиб

ўтилаётган табиий газни ҳисобга олиш асбоблари

кўрсатгичларини олиш тўғрисидаги

_____-сон ДАЛОЛАТНОМА

Ўлчов

тармоғи

номи


Ҳисоблагич

рақами


Ҳисоблагич

кўрсатгичи,

контракт соати


Ҳисоблагич

кўрсатгичлари

фарқи


Ҳисоблагич

коэффициенти,

куб.м


Сарфланган

табиий газ,

куб.м


Жорий

ойнинг

1-санаси


Ўтган

ойнинг

1-санаси


1


2

3

4

5

6

7

Қайтариш








Ў/т.








1.








2.








3.








                

Ўлчов

тармоғи

номи


Ҳисоблагич

рақами


Ҳисоблагич

кўрсатгичи,

контракт соати


Ҳисоблагич

кўрсатгичлари

фарқи


Ҳисоблагич

коэффициенти,

куб.м


Сарфланган

табиий газ,

куб.м


Жорий

ойнинг

1-санаси


Ўтган

ойнинг

1-санаси


1


2


3

4

5

6

7

Табиий газни транзит бўйича қабул қилиш








Ў/т.








1.








2.








3.








Ўлчов тармоғи масъул ходими



(имзо, Ф.И.О.)

Назорат божхона пости ходими



(шахсий муҳр, имзо, Ф.И.О.)

          





Низомга

3-ИЛОВА



Табиий газни ҳисобга олиш асбобларига божхона

идентификацияси воситаларини ўрнатиш/олиш

тўғрисидаги (керагини тагига чизинг)

"__" _________ 20___ йилдаги ____-сон

ДАЛОЛАТНОМА

Ушбу далолатнома


томонидан


(божхона ходиминини Ф.И.О., лавозими)


           

(ўлчов тармоғи масъул шахсининг Ф.И.О., лавозими)


иштирокида

вакиллар Ф.И.О., лавозимлари



да


га

(сана, ой, йил)


(ўлчов тармоғи номи)


табиий газни ҳисобга олиш асбобларига (ҳисоблагичлар) божхона пломбалари ўрнатилганлиги бўйича тузилди.

Т/р

Ҳисобга олиш

объекти номи

(ўлчов тармоғи)


Ҳисоблагич

номи


Ҳисоблагич

рақами


Божхона органи

пломбаси рақами


Божхона органи

пломбаси сони


1

2


3

4

5

6









Идентификация воситаларини (божхона пломбаси) ўрнатиш вақтидаги ҳисоблагич кўрсатгичи

Т/р

Ҳисоблагич рақами


Ҳисоблагич кўрсатгичи


Изоҳ


1

2


3


4



           

(божхона идентификацияси воситаларини ўрнатиш сабаблари кўрсатилади)



(божхона ходими лавозими)


(шахсий муҳри, имзо)


(Ф.И.О)







(объект ходими лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О)







(объект ходими лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О)

             





Низомга

4-ИЛОВА



да


(давлат номи)


20__йил __________ учун

(кун)                       (ой)



"Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан

магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали табиий

газни олиб ўтилиши тўғрисидаги йиғма ҳужжатлар"

(тезкор/амалдаги маълумотлар бўйича)

___-сон ДАЛОЛАТНОМА

Т/р

Шартнома

рақами ва

санаси


Ўлчов

бирлиги,

минг.

куб. м

Бир йилга тузилган

шартномалар ҳажми


Амалда _________ ойи

20__ йилда етказиб

берилган


Ўлчов

тармоғи

номи


Миқдори

сумма,

АҚШ

долл.

Миқдори


сумма,

АҚШ

долл.


Минг

куб.м


кг


1

2


3


4

5

6

7

8

9








"Ўзтрансгаз" АЖ директори ўринбосари



Ф.И.О, имзо

"Ўзтрансгаз" АЖ бош бухгалтери



Ф.И.О, имзо

     


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 апрель









































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск