ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Ҳарбий хизматни ўташ. Шартнома бўйича ҳарбий хизмат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.04.2021 й. 198-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.04.2021 й.

N 198



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий

хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида" 2021 йил 23 мартдаги ПҚ-5035-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2021 йил 23 мартдаги ПҚ-5035-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистои Республикаси Ҳукуматииинг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорига мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 10 апрелдаги

198-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига рус тилида қабул қилинган 3-иловада:


а) илованинг номидаги "и Генерального штаба Вооруженных Сил" сўзлари ", Генерального штаба Вооруженных Сил и Службы государственной безопасности" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) қуйидаги таҳрирдаги изоҳ қўшилсин:

"Примечание. Размеры должностных окладов (тарифных ставок) руководящих работников и специалистов центрального аппарата Министерства обороны, Генерального штаба Вооруженных Сил, Службы государственной безопасности Республики Узбекистан, командования Пограничных войск Службы государственной безопасности Республики Узбекистан, органов военной прокуратуры, аппарата управления военных округов и приравненных к ним (в части гражданского персонала) определяются с применением повышающего коэффициента 2,0".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари" махсус ҳисоб рақами тўғрисидаги низом 12-бандининг биринчи хатбошидаги "ходимларни таъминлаш" сўзларидан кейин "ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига асосан белгиланадиган бошқа мақсадлар" сўзлари қўшилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 12 апрель







































Время: 0.0181
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск