Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Регулирование деятельности министерств, ведомств и др. / в системе налоговых и финансовых, статистических органов /

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.02.2021 й. 66-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 12 февралдаги

66-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат

кадастрлари палатаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг (кейинги ўринларда - Давлат кадастрлари палатаси) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.


2. Давлат кадастрлари палатаси кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини юритиш, давлат ер кадастрини, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини, ҳудудлар давлат кадастрини ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимини юритишни амалга оширувчи давлат муассасаси шаклидаги ваколатли орган ҳисобланади ва ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига (кейинги ўринларда - Кадастр агентлиги) бўйсунади.


3. Давлат кадастрлари палатаси Кадастр агентлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унинг тизимига киради.


4. Давлат кадастрлари палатаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат солиқ қўмитаси) ва Кадастр агентлигининг қарорлари ва буйруқларига амал қилади.


5. Давлат кадастрлари палатаси ўз фаолиятини Давлат солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги ва уларнинг бўлинмалари, шу жумладан, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари, давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, хорижий ва халқаро ҳамда нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


6. Давлат кадастрлари палатасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари, буйруқлари Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар), туман (шаҳар) филиаллари ва уларнинг мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни судгача ҳал қилиш комиссиялари ташкил этилади.

7. Давлат кадастрлари палатаси, унинг ҳудудий бошқармалари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эга бўлади.


8. Давлат кадастрлари палатасининг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси, қисқартирилган номи - Давлат кадастрлари палатаси;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Палата государственных кадастров Агентства по кадастру при Государственном налоговом комитете Республики Узбекистан, қисқартирилган номи - Палата государственных кадастров;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Chamber of State Cadastres of the Cadastral Agency under the State Tax Committee of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи - Chamber of State Cadastres.



2-БОБ. ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ПАЛАТАСИНИНГ

ТУЗИЛМАСИ


9. Давлат кадастрлари палатаси тизимига қуйидагилар киради:

Давлат кадастрлари палатаси марказий аппарати;

Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари;

Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари.



3-БОБ. ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ПАЛАТАСИ

ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАРИ,

ТУМАН (ШАҲАР) ФИЛИАЛЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1-§. Давлат кадастрлари палатасининг

асосий вазифалари ва функциялари


10. Қуйидагилар Давлат кадастрлари палатасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этиш;

давлат кадастрларини юритиш;

геофазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат кадастрларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


11. Давлат кадастрлари палатаси ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

а) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида:

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этади;

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрини юритади;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг юзага келиши, ўзгариши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлишини назарда тутувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар ҳамда бошқа ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимида (кейинги ўринларда - Миллий геоахборот тизими) давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этади ва амалга оширади;

давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритади;

ер участкаларининг кадастр рақамларини идентификациялаш ва ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида давлат ер кадастрининг электрон маълумотлар базасини шакллантиради;

ер фонди тоифаларининг ер турлари бўйича Миллий ҳисоботни Миллий геоахборот тизимида юритилишини амалга оширади;

ер фонди ҳолатидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш устидан кузатишлар тизимини ташкил этади ва амалга оширади;

ер ҳисоботини, туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини фақат Миллий геоахборот тизимида юритади;

ҳар бир ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори бўйича ер кадастри электрон маълумотлар базасини шакллантиради;

ҳудудлар давлат кадастрининг юритилишини ташкил этади;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг юзагага келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши, бекор бўлиши ва кўчмас мулкка доир бошқа битимлар тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини яратади ва унинг доимий равишда янгилаб борилишини таъминлайди;

кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини (паспортини) тайёрлаш ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

кадастр муҳандислари ва туман (шаҳар) филиалларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматларини кўрсатишда тенг шароитлар яратади;

кадастр муҳандислари ва рўйхатдан ўтказувчиларнинг реестрини юритади;

кўчмас мулк объектларига кадастр хужжатларини расмийлаштиришда Давлат кадастрлари палатасининг таркибий тузилмалари ҳамда кадастр муҳандислари фаолиятини мувофиқлаштиради ва мониторингини амалга оширади;

кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини юритади;

кўчмас мулк объектларига объектнинг географик боғлиқлигини таъминловчи геокодлар беради;

республика даражасида кўчмас мулк объектлари геокодлари кўрсатилган ҳолда электрон карталарни шакллантиради;

кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестридан маълумотлар беради;

бино ва иншоотларнинг кадастр қийматини белгилаш ишларини ташкил этади;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини, ҳудудлар давлат кадастрини юритиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини юритиш, давлат ер кадастрини, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларга тезкор ва сифатли давлат хизматлари кўрсатилишини ташкил этади ва амалга оширади;

юридик ва жисмоний шахсларга кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмалар беради;

фойдаланувчиларни белгиланган тартибда кадастр ахборотлари билан таъминлайди;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида маълумотларнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминловчи ахборот тизимини яратади, қўллаб-қувватлайди ва ривожлантиради;

ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг шаффоф ва оммага очиқ тизимининг ишлашини таъминлайди;

кадастр муҳандислари фаолиятини методик жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;

Давлат кадастрлари ягона тизимини, Миллий геоахборот тизимини, Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан

...
Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск