ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.04.2021 й. ПҚ-5075-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги "Қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4984-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.2021 й.

N ПҚ-5075



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2021

ЙИЛ 9 ФЕВРАЛДАГИ "ҚОРАКЎЛЧИЛИК ТАРМОҒИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ ПҚ-4984-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада насл кўрсаткичларини яхшилаш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ва экспортбоплигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги "Қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4984-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 14 апрелдаги

ПҚ-5075-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2021 йил 9 февралдаги "Қоракўлчилик тармоғини

янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида"ги ПҚ-4984-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандда:


а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Молия вазирлиги қоракўлчилик соҳасини янада ривожлантириш мақсадида Молия вазирлигининг вақтинча бўш турган маблағлари (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари, бюджетни қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинадиган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари, суверен халқаро облигацияларни чиқариш ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар) ҳисобидан 2021 йилда 15 февралга қадар 100 миллиард сўм, 1 майга қадар 50 миллиард сўм ва 1 августга қадар 50 миллиард сўм маблағларни "Туронбанк" АТБга Марказий банк асосий ставкасида ажратсин";


б) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"хомашё, материаллар ва фурнитуралар сотиб олиш";


в) олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси "Туронбанк" АТБ билан биргаликда ажратилаётган маблағларнинг мақсадли йўналтирилишини ташкил қилсин ва ҳар чорак якуни бўйича маблағларнинг сарфланиши юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Молия вазирлигига ҳисобот киритилишини таъминласин.

Ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан назорат қилинади".


2. 3-бандда:


а) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"2022 йил 1 январга қадар қоракўлчиликни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари божхона божидан озод қилинади";


б) учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 14 апрель
















































Время: 0.2005
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск