ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Чет эл олий ўқув юртлари / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2021 й. 211-сон "Collegium Humanum" Варшава менежмент университетининг Андижон филиалини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.2021 й.

N 211




"COLLEGIUM HUMANUM" ВАРШАВА

МЕНЕЖМЕНТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ АНДИЖОН

ФИЛИАЛИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси олий таьлим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармонига, "Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4937-сон қарорига ҳамда халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш, халқаро ҳамкорликни, шу жумладан, хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги билан "Collegium Humanum" Варшава менежмент университети (Польша Республикаси) ўртасида "Collegium Humanum" Варшава менежмент университетининг Андижон филиалини ташкил этиш тўғрисида Бош битим (кейинги ўринларда - Битим) имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда "Collegium Humanum" Варшава менежмент университетининг (Польша Республикаси) (кейинги ўринларда - Муассис) "Collegium Humanum" Варшава менежмент университети Андижон филиалини (кейинги ўринларда - Филиал) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

республика иқтисодиёти реал сектори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш;

ўқув режаси ва дастурларни замонавий фанлар асосида такомиллаштириб бориш, инновацион технологияларни татбиқ қилиш;

профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан, нуфузли хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида уларнинг стажировкасини ташкил этиш;

молия ва бухгалтерия ҳисоби, логистика, халқаро бизнес ва маркетинг, туризм, тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни бошқариш, инновациялар, электрон тижорат, ахборот-коммуникация технологиялари соҳалари бўйича ҳамда республика иқтисодиётининг бошқа тармоқлари учун халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлаш;

МВА (Master of Business Administration), DBA (Doctor of Business Administration), LLM (Master of Law) халқаро дастурлари ва маҳаллий эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда бошқа дастурлар бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан, малака амалиётини Европанингетакчи таълим муассасаларида ташкил қилиш;

республика ва Андижон вилояти иқтисодиёти тармоқларига инновацияларни жорий қилиш, илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш имкониятларини кенгайтириш, таълим олувчиларнинг инновацион ғояларини амалга ошириш учун инвестицияларни жалб этиш;

таълим ва илм-фаннинг узлуксизлиги ҳамда изчиллиги тамойили, шунингдек, жаҳон таълими ва илмий ҳамжамиятга уйғун интеграциялашуви асосида мутахассис ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш;

таълим ва илм-фан соҳасида хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади;

Филиалда ўқитиш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Муассис томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ кундузги таълим шаклида инглиз, рус ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

Филиалга абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Муассис ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Филиал томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;

Филиалнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул параметрлари республика меҳнат бозори эҳтиёжлари ҳамда Филиалнинг моддий-техник имкониятидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Филиал томонидан белгиланади;

Филиалда дастлабки босқичда "Молия ва бухгалтерия ҳисоби", "Транспорт ва логистикада менежмент", "Халқаро бизнес ва маркетинг", "Туризм, меҳмонхона иши ва умумий овқатланишда менежмент ва маркетинг", "Кичик ва ўрта бизнесни бошқариш", "Ахборот-коммуникация технологиялари" бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабули амалга оширилади;

Филиалда талабалар ўқиши учун тўлов-контракт маблағлари миқдори Муассис томонидан белгиланади;

Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;

Филиалга Муассис томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ижрочи директор раҳбарлик қилади;

Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган "Collegium Humanum" Варшава менежмент университетининг (Польша Республикаси) белгиланган намунадаги дипломи берилади;

Филиалга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан лицензия олингандан сўнг таълим фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилади.


5. Муассиснинг қуйидаги мажбуриятларни олиши тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:

Битимда кўрсатиб ўтилган шартларга мувофиқ уч йил давомида жами тўрт миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш, шунингдек, киритилаётган инвестициянинг икки миллион АҚШ доллари миқдоридаги қисмини 2021 йил мобайнида жалб этиш, ушбу маблағлар ҳисобидан Филиалга ажратилган бино ва иншоотларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, зарур ускуналарни харид қилиш ҳамда Филиалнинг янги кампусини қуриш учун ер участкаси ажратилиши бўйича тегишли қарор қабул қилингандан сўнг қурилиш ишларини амалга ошириш учун сарфлаш;

замонавий лаборатория ускуналари, ўқув ва илмий адабиётлар, мебель, компьютер техникаси билан таъминлаш ҳамда ўқув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

Филиалнинг янги кампуси доирасида талабалар турар жойини барпо этиш ва жиҳозлаш;

Филиалнинг ҳар йилги қабул параметрларининг 10 фоизидан кам бўлмаган қисмини ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли фарзандлари орасидан танлов асосида абитуриентларни бепул (Филиал гранти асосида) ўқишга қабул қилиш учун ажратиш, шунингдек, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган талабаларга ўқиш учун белгиланган тўловларни амалга оширишда тўлов-контракт миқдорига нисбатан 50 фоизгача чегирма бериш;

Филиалда таълим бериш ва ўқув жараёнини ташкил этиш учун 70 фоизгача малакали хорижий профессор-ўқитувчиларни Польша Республикаси ва Европанинг бошқа давлатларидан жалб қилиш.


6. Филиалга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда "Collegium Humanum" Варшава менежмент университети (Польша Республикаси) билан келишган ҳолда, меҳнат бозори конъюнктурасининг тез ўзгарувчан шароитида юқори малакали кадрларнинг амалий тайёргарлигини таъминлайдиган янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очишга рухсат берилсин.


7. Филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб Муассис маблағлари, талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг грантлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.


8. Андижон вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Филиалга:

Филиал уставини тасдиқлаш ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишда;

Филиални танлов асосида малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан таъминлашда зарур ёрдам кўрсатсин.


9. Филиалга ўқув ва илмий-тадқиқот ишларига таклиф қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчиларнинг яшаш ҳамда транспорт харажатларини тузиладиган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифларда тўлашга рухсат берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Филиалда таълим сифати таъминланишини ҳамда қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини белгиланган тартибда назорат қилсин.


11. Филиал ўз кампуси ташкил қилингунига қадар Андижон вилояти, Асака тумани, "Зарбдор" ҚФЙ, Эргашобод кўчаси, 47-уй манзилида жойлашган Асака агротехнологиялар техникуми (собиқ Асака озиқ-овқат технологияси ва саноати коллежи) бино ва иншоотларининг бир қисмида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштирилсин.

Бунда мазкур бино ва иншоотлар ҳамда унга тегишли ҳудудни сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар, жумладан, коммунал тўловлар Филиал маблағлари ҳисобига қопланади.

Белгилаб қўйилсинки:

Асака агротехнологиялар техникуми ҳам фаолиятини ўз биносида давом эттиради;

Филиал текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириладиган Асака агротехнологиялар техникуми бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда Филиални мебель, инвентарь, ўқув ва илмий асбоб-ускуналар, ташкилий техника, компьютерлар, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан жиҳозлашга оид ишларни молиялаштириш Муассиснинг инвестиция қилинган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


12. Андижон вилояти ҳокимлиги келгусида Филиалга ўз кампусини ташкил қилиш, шу жумладан, талабалар турар жойини барпо этиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида белгиланган тартибда Андижон шаҳридан ёки шаҳарга яқин бўлган ҳудуддан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган умумий майдони 2 гектар бўлган ер участкаси икки ой муддатда ажратилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов, Андижон вилояти ҳокими Ш.К. Абдурахмонов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 14 апрель










































Время: 0.2091
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск