ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2021 й. 212-сон "Қўқон давлат педагогика институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.2021 й.

N 212




ҚЎҚОН ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА

ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 27 февралдаги ПҚ-4623-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, педагогик таълим соҳаси учун рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, таълим сифатини ошириш, соҳага илғор таълим технологияларини жорий қилиш, замонавий билим ва педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Қўқон давлат педагогика институтининг (кейинги ўринларда - Институт) ушбу Институт фаолиятини янада такомиллаштириш, шу жумладан, Институтни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари)ни белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

педагогика соҳасининг ривожланиш истиқболлари ҳамда устувор вазифаларини ҳисобга олган ҳолда, педагогика соҳаси бўйича тарбия ва ўқитиш методлари, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда хорижий тилларни пухта ўзлаштирган, таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга профессионал олий маълумотли кадрларни тайёрлаш;

олий маълумотли мутахассислар, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш борасидаги хорижий тажрибани амалиётда қўллаш, битирувчиларнинг касбий малака даражаси халқаро меҳнат бозорида тан олинишини таъминлаш;

таълим ва илмий изланишлар жараёнига малакали мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш, ахборот-коммуникация ва таълим технологияларининг интеграциясини таъминлаш;

педагогика таълим соҳасини ривожлантиришнинг илмий-методик вазифаларини ҳал этиш, илғор хорижий педагогик технологияларни жорий қилишга йўналтирилган илмий тадқиқотлар олиб бориш ва иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш;

педагог кадрларнинг илмий салоҳияти, касбий ва малакавий билим даражасини узлуксиз ривожлантириб бориш механизмларини жорий этиш, уларнинг педагогик маҳоратини ривожлантиришда хорижий олий таълим муассасаларининг илғор тажрибаларидан кенг фойдаланиш;

халқаро баҳолаш дастурлари (PISA, TIMSS, PIRLS) ва STEAM стандартларидан фойдаланиш, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш ва баҳолашнинг замонавий шакллари, методлари ва технологияларини жорий этиш ҳамда ушбу билим ва кўникмаларга эга бўлган педагогларини тайёрлаш;

ҳудуддаги педагогика соҳасига қизиқиши юқори бўлган ёшларни аниқлаш ва уларни мақсадли тайёрлашнинг узлуксиз тизимини шакллантириш;

хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни ривожлантириш;

талабалар амалиётини мақсадли ташкил этиш ва ишга жойлашишига ҳар томонлама кўмаклашиш механизмларини шакллантириш;

педагогика соҳасидаги ўқув адабиётлари мазмуни ва сифатини мониторинг қилиш, хорижий адабиётлардан қўшимча ёки муқобил ўқув адабиётлари сифатида фойдаланишни кенгайтириш, кутубхона фондларини мунтазам равишда янгилаб бориш.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қўқон давлат педагогика институтини 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) иловага мувофиқ тасдиқлансин:

таълим соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан тубдан такомиллаштириш;

илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш;

Институт педагог кадрларининг билим ва малака, касбий тайёргарлик даражасини ҳозирги кун талаблари асосида ошириш;

хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, Институтнинг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлигини таъминлаш;

Институт моддий-техника базасини ривожлантириш.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

а) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

ўқувчиларни педагог касбига йўналтириш мақсадида Фарғона вилоятидаги етакчи умумий ўрта таълим муассасаларининг 5 тасида 10-11-синф ўқувчилари учун "Педагогик синфлар"ни ташкил этсин ва Институт таклифи асосида дарс жараёнига таъсир этмаган ҳолда тегишли бакалавриат таълим йўналишларининг ўқув режаларига зарур ўзгартиришлар киритсин;

умумий ўрта таълим муассасаларида Институт талабалари амалиётини самарали ташкил этиш учун тегишли шарт-шароитлар яратилишини таъминласин;

б) Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Институт битирувчилари Фарғона вилоятидаги мактабгача ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларида педагогик фаолиятини олиб бориши учун тегишли шароитлар яратиш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

а) уч ой муддатда:

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан "Технологик таълим" бакалавриат таълим йўналиши учун замонавий ускуналар, жиҳозлар, шунингдек, етарли хомашё билан таъминланган ўқув устахонаси ҳамда ўқув лабораториясини ташкил этсин;

Институтга педагог кадрлар тайёрловчи республиканинг бошқа олий таълим муассасалари талабаларини ихтиёрийлик асосида бирлаштирадиган ёш педагоглар жамоат бирлашмасини ташкил этишга кўмаклашсин;

Институтда янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмалари туркумини амалга оширилаётган таълим соҳасидаги ислоҳотларни инобатга олиб, хорижий олимлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда тайёрлашни таъминласин;

б) "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан биргаликда Институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларидан "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендия танловларида иштирок этиб ғолиб бўлган номзодларни хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларига докторантура ва магистратурага ўқишга юбориш чораларини кўрсин;

в) Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона билан ҳамкорликда 2021 йил 1 августга қадар Институт ахборот-ресурс марказининг замонавий инфратузилмасини яратиш, етакчи илмий ахборот-ресурс марказлари электрон базасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, турдош олий таълим муассасалари билан электрон адабиётлар алмашиш ҳамда олий таълим муассасалари талабалари учун чоп этилган дарслик ва ўқув қўлланмалар билан мунтазам таъминлашга амалий ёрдам кўрсатсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Институтнинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

а) Институт ҳузурида ташкил этилган Данғара ва Ўзбекистон туманидаги техникумларда (кейинги ўринларда - Техникумлар) рақобатбардош кадрлар тайёрлашни таъминлаш мақсадида икки ой муддатда таълим жараёни учун зарур моддий-техника, ўқув-методик базани яратиш ва ўқув жараёнига юқори иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни жалб этиш;

б) Техникумларнинг тегишли таълим дастурларини олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини ва амалиётчиларни жалб этган ҳолда хорижий давлатлар тажрибаларидан келиб чиқиб такомиллаштириб бориш;

в) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Институтда ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш;

г) қуйидагиларни Институт томонидан мустақил равишда амалга ошириш:

таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, Институт ҳузуридаги техникумнинг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, унинг тузилмасини, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини белгилаш;

иш берувчилар талабларини инобатга олган ҳолда, ўқув режаларидаги назарий таълим улушини қисқартириш ҳисобига амалий машғулотлар ҳажмини ошириш, ҳафтада бир кунлик амалиёт тажрибасини қўллаш;

хорижий мутахассисларни консультант, маслаҳатчи ва ўқитувчилар сифатида жалб қилиш ва уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маош ҳамда бошқа тўловларни белгилаш ва тўлаш.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Кўл Элаш қишлоғи, 1-уй манзилида жойлашган техникум (собиқ Ўзбекистон саноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи) биносида Институтнинг миллий ҳунармандчилик ва халқ амалий санъат факультети фаолиятини йўлга қўйсин.

Техникум дарс жараёнига Институтнинг миллий ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатфакультети профессор-ўқитувчилари жалб этилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда Фарғона вилояти ҳокими Х.Ҳ. Бозаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 14 апрелдаги

212-сон қарорига

ИЛОВА



Қўқон давлат педагогика институтини

2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли

кўрсаткичлари (индикаторлари)

Т/р

Кўрсаткич (индикатор) номи


Ўлчов

бирлиги


Амалдаги

кўрсаткич


2021 й.


2022 й.


2023 й.


2024 й.


2025 й.


I. ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ СИФАТ ЖИҲАТИДАН ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Хорижий мутахассислар, олимлар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирокида онлайн маърузалар ташкил қилиш.


онлайн

маърузалар

сони


5

10

15

20

25

30

2.

Жаҳоннинг ТОП-500 талигига кирган олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари (double degree, joint degree) асосида кадрлар тайёрлаш.


қўшма таълим

дастурлари

сони


3

4

5

6

7

8

3.

Хорижий ҳамкор олий таълим муассасалари билан мутахассислик фанлари бўйича вебинарлар ташкил қилиш.


вебинарлар

сони


3

5

7

10

12

15

4.

Хорижий тиллар бўйича бакалавриат таълим йўналишларида IELTS, TOEFL, CEFR ва бошқа сертификатларга эга бўлган талабалар сонини ошириш.


фоиз


20

30

40

50

60

70

5.

Мутахассислик фанлари бўйича хорижий тилларда ўқитиладиган фанлар сонини ошириш.


фанлар

сони


15

20

25

30

35

40

6.

Ҳамкор таълим муассасалари ва ташкилотларда кафедра филиалларини ташкил этиш.


кафедралар

филиаллари

сони


20

22

24

26

28

30

7.

Институт ҳузуридаги академик лицей битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши салмоғини ошириш.


фоиз

(битирувчи

талабалар

сонига

нисбатан)


70

80

85

90

95

100

II. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ

ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

8.

Институт илмий салоҳиятини ошириш (илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар улуши).


фоиз

(профессор-

ўқитувчилар

сонига

нисбатан)


26

27

28

29

30

31

9.

Институтда тайёрланаётган диссертациялар ҳимояси салмоғини ошириш (PhD, DSc).


илмий-

педагогик

кадрлар сони


16

19

22

25

27

30

10.

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида эълон қилинган амалий, инновацион, фундаментлар лойиҳалар танловларида профессор-ўқитувчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш.


илмий

дастурлар

доирасида

жалб қилинган

маблағлар

(млн сўмда)


260

260

310

360

410

460

11.

Институт кафедраларига илмий лойиҳалар ва хорижий грантларни жалб этиш.


тадқиқотлар

сони


2

3

4

5

6

7

12.

Институт профессор-ўқитувчиларининг Scopus, Web of Science каби халқаро илмий-техник маълумотлар базаси ва юқори импакт-факторли илмий журналларда илмий мақолаларни нашр этиш.


индексланувчи

журналлардаги

мақолалар

сони


288

298

308

318

328

338

13.

Олий аттестация комиссияси илмий журналларида мақолалар чоп этиш.


мақолалар

сони


236

256

276

296

316

336

14.

Республика ва халқаро миқёсидаги илмий конференцияларни ўтказиш.


конферен-

циялар сони


6

7

8

9

10

11

III. ИНСТИТУТ ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИНГ БИЛИМ ВА МАЛАКА,

КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ДАРАЖАСИНИ ҲОЗИРГИ КУН

ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА ОШИРИШ

15.

Профессор-ўқитувчиларнинг белгиланган муддатларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтишларини ташкил этиш.


профессор-

ўқитувчилар

сони


175

185

195

205

210

215

16.

Профессор-ўқитувчилар ҳамда кафедра мудирларини ҳамкор хорижий олий таълим муассасаларига тузилган шартномалар асосида малака ошириш ва стажировкага юбориш.


профессор-

ўқитувчилар

сони


10

15

20

25

30

35

17.

IELTS, TOEFL, CEFR ва бошқа сертификатларга эга бўлган профессор-ўқитувчилар сонини ошириш.


профессор-

ўқитувчилар

сони


25

35

45

55

65

75

IV. ХОРИЖИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ, ИНСТИТУТНИНГ ХАЛҚАРО МИҚЁСДАГИ

РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

18.

Жаҳоннинг ТОП-1000 талигига кирган хорижий олий таълим муассасаларида PhD илмий даражасига эга бўлган профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш.


хорижий

профессор-

ўқитувчилар

сони


10

13

16

19

22

25

19.

Ёш олим ва педагогларни етакчи хорижий олий таълим муассасаларида турли хил халқаро жамғармалар ва грантлар орқали малакасини ошириш ҳамда стажировкага юбориш.


стажировка

ва малака

оширишга

юбориладиган

ёш олим ва

педагоглар

сони


5

8

10

12

15

20

20.

Халқаро симпозиум ва конференцияларда профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг иштирокини таъминлаш.


жалб

этиладиган

профессор-

ўқитувчилар

сони


7

9

11

13

15

17

V. ИНСТИТУТ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

21.

Аудиторияларни видеокузатув камералари билан жиҳозлаш.


фоиз

(умумий

аудитория

фондига

нисбатан)


50

65

75

85

100

100

22.

Аудиторияларни замонавий мультимедиа воситалари билан жиҳозлаш.

фоиз

(умумий

аудитория

фондига

нисбатан)


50

65

75

85

100

100

23.

Ўқув ва бошқарув биноларини юқори тезликдаги симсиз Интернет жаҳон ахборот (Wi-Fi) тармоғи билан таъминлаш.

фоиз

қув ва

бошқарув

бинолари

умумий

майдонига

нисбатан)


70

80

85

90

100

100

            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 14 апрель












































Время: 0.2192
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск