ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2021 й. 209-сон "Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2021 й.

N 209



ХАЛҚАРО ИМТИҲОН ТИЗИМЛАРИ БЎЙИЧА

ЮҚОРИ БАЛЛ (ДАРАЖА) ТЎПЛАГАН ЁШЛАРГА

ИМТИҲОН ТОПШИРИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ

ТЎЛИҚ ҚОПЛАБ БЕРИШ ТАРТИБИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш, ариза бериш ва уни кўриб чиқишни, компенсация пулини тўлашни назарда тутувчи Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган имтиҳон турларидан юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беради;

мазкур қарорга 2-илованинг 1-5-бандларидаги имтиҳон турларидан мазкур қарор кучга киргандан сўнг юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари (кейинги ўринларда - имтиҳон топшириш харажатлари) 2021 йил 1 майдан бошлаб, 6-18-бандларидаги имтиҳон турларидан юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари 2022 йил 1 январдан бошлаб (шу жумладан, ушбу санага қадар топширилган имтиҳон турларидан юқори балл (даража) олган ёшларга) ушбу қарорга 1-иловада белгиланган тартибда қоплаб берилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги:

а) 2021 йил 1 майга қадар:

давлат хизматини кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини таъминласин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда - Давлат хизматлари агентлиги) билан келишган ҳолда тасдиқласин;

Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) электрон давлат хизматини жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни ишлаб чиқсин, келишиш ва тасдиқлаш учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига киритсин;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ариза берувчилар тақдим этадиган ҳужжатларнинг автоматик равишда белгиланган мезонларга мос келишини аниқловчи ва маълумотларни сараловчи, шунингдек, ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш имконини берувчи хизматни ишга туширсин, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идораларнинг ЯИДХПга уланишини ва ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини таъминласин;

б) 2021 йил 1 майдан бошлаб Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ўтказилишини таъминласин;

в) бир ой муддатда халқаро имтиҳон тизимларини ташкил этишга ваколатли хорижий ташкилотлар ва уларнинг Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган ваколатли вакиллари реестрини шакллантирсин;

г) халқаро имтиҳон тизимларини ташкил этишга ваколатли хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасида тегишли имтиҳон топшириш харажатлари тўғрисидаги маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилсин ҳамда доимий равишда янгилаб борсин;

д) 2021 йил 31 декабрга қадар халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олганлик учун имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича ёшларнинг талабини ўрганиб чиқиб, заруратга кўра, ушбу қарорни такомиллаштириш юзасидан таклиф киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги уч ой муддатда Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳисобидан имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилиш ҳақида ариза берувчиларнинг электрон реестри ахборот тизимини яратсин ҳамда уни кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш чораларини кўрсин.

Белгилансинки, Ёшлар ишлар агентлиги ушбу ахборот тизимининг эгаси ва фойдаланувчиси ҳисобланади.


4-1. Ёшлар ишлари агентлиги ва АТ "Халқ банки"нинг 2023 йил 1 февралга қадар ушбу қарорда назарда тутилган давлат хизматини АТ "Халқ банки"нинг мобил иловаси орқали қўшимча равишда кўрсатилишини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлари вазирлиги бир ой муддатда тегишли вазирликлар ва идораларнинг мурожаатига асосан уларнинг халқаро имтиҳон тизимлари бўйича имтиҳон ташкил этишга масъул хорижий ваколатли ташкилотлар билан мазкур қарор доирасида ҳамкорлик ўрнатишларига ҳамда ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашинувларини амалга оширишга кўмаклашсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 13 апрелдаги

209-сон қарорига

2-ИЛОВА



Имтиҳон топшириш харажати компенсация

қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Халқаро имтиҳон

тизимларининг номи

Билиш даражаси

аниқланадиган

хорижий тил


Умумий имтиҳон

балли (даражаси)


Имтиҳон топшириш

харажати компенcация

қилиниши учун тўпланиши

лозим бўлган юқори баллнинг

(даражанинг) минимал

кўрсаткичи


Имтиҳон

топшириш

харажатини

компенcация

қилувчи


2021 йил 1 майдан бошлаб имтиҳон топшириш харажати

компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари

1.

International English Language Testing System (IELTS)


Инглиз тили


1-9

7

Ёшлар ишлари агентлиги

2.

Test of English as a Foreign Language internet Based Test (TOEFL) iBT


Инглиз тили


0-120

94

3.

Graduate Management Admission Test (GMAT)


-

Verbal/Quantative

(200-800)

Integrated reasoning

(1-8)

Analytical writing

(0,5-6)


Имтиҳон натижалари (Verbal/Quantative) бўйича нисбат кўрсаткичи (percentile) 75 ва ундан юқори бўлганда


4.

Graduate Record Examinations (GRЕ)


-

Verbal (0-170)

Quantative (0-170)

Writing (0,5-6)


Имтиҳон натижалариинг ҳар бири (Verbal, Quantative, Writing) бўйича нисбат кўрсаткичи (percentile) 75 ва ундан юқори бўлганда


5.

Scholastic Assessment Test (SAT)


-

400-1600


1200

2022 йил 1 январдан бошлаб имтиҳон топшириш харажати

компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари

6.

Cambridge Assessment English (CAE, CPE, BEC)


Инглиз тили


A1-С1

C1 (CAE advanced, CPE proficiency, BEC higher)


Ёшлар ишлари агентлиги

7.

Test DAF


Немис тили

TDN 3-5

TDN 4

8.

Goethe-Zertifikat


Немис тили

A1-С1

C1

9.

DELF/DALF


Француз тили

DELF A1-DALF C2

DALF C1

10.

Тest de Connaissance du Francais (TCF)


Француз тили

A1-С1

С1

11.

DELE/SIELE


Испан тили

A1-С1

C1

12.

CELI/CILS/AIL


Итальян тили

-

CELI 4, CILS Tre, DALI C1

13.

Tьrkзe Yeterlik Sınavı (ТYS)


Турк тили

A1-С1

C1 (71-88)

14.

Test of Proficiency in Korean (TOPIK I-II)


Корейс тили

Level 1-6

Level 5 (190-229)


15.

Japanese-Language Proficiency Test (JLPT)


Япон тили

N5-N1

N2

16.

Chinese Proficiency Test (HSK)


Хитой тили

HSK 1-6

HSK 5

17.

ALPT/APT/E - TOAFL/ACTFL


Араб тили

A1-С1

C1

18.

Test of Russian as a Foreign Language (TORFL/ ТРКИ)


Рус тили

A1-С1

ТРКИ III-IV (C1)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 13 апрель





























Время: 0.2132
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск