ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта махсус таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2021 й. 207-сон "Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали ҳузурида Ангор кўп тармоқли техникумини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2021 й.

N 207




ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА

УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ТЕРМИЗ ФИЛИАЛИ

ҲУЗУРИДА АНГОР КЎП ТАРМОҚЛИ

ТЕХНИКУМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармони ижросини таъминлаш, келгусида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида яратиладиган янги иш ўринларига бўлган меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олиб ўрта махсус профессионал таълим босқичидаги кадрларга бўлган талабни қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Ангор қурилиш ва коммунал хўжалиги коллежини Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали ҳузуридаги Ангор кўп тармоқли техникумига (кейинги ўринларда - Техникум) айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, Техникум Ангор қурилиш ва коммунал хўжалиги коллежининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


2. Қуйидагилар Техникумнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида ва келгусида яратиладиган янги иш ўринларига бўлган меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳамда Техникумнинг имкониятларини ҳисобга олиб, белгиланган тартибда қабул параметрларини шакллантириш;

ўқувчиларни танланган мутахассислик бўйича замонавий талабларга жавоб берадиган, пухта билим, амалий кўникма ва малакага эга бўладиган, касбий тайёргарликни таъминлайдиган давлат таълим стандартлари асосида ўқитиш;

таълим жараёни инновацион технологиялар асосида ташкил этилишини таъминлаш;

таълим жараёни учун зарур моддий-техника, ўқув-методик базани яратиш ва ўқув жараёнига юқори иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни жалб этиш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Техникум давлат ўрта махсус профессионал таълим муассасаси ҳисобланади;

Техникум фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;

2020/2021 ўқув йилида Ангор қурилиш ва коммунал хўжалиги коллежига қабул қилинган ўқувчилар ўқишни битиргунларига қадар Техникум биноларида ўқув жараёнини амалдаги дастурларга мувофиқ давом эттирадилар.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

бир ой муддатда Техникум уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Тошкент давлат техника университети билан биргаликда Техникумда ўқув жараёнини ташкил этиш мақсадида юқори малакали педагог ходимларни жалб этиш чораларини кўрсин.


5. Қуйидагилар Техникум фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Белгилаб қўйилсинки, Техникумда давлат буюртмаси бўйича давлат гранти асосида ўқувчиларнинг таълим олишини ташкил этиш 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида назарда тутилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда онлайн маъруза ўтказиш ҳамда масофавий таълим технологияларини жорий этиш учун 2021 йил 1 августга қадар Техникумни юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига ҳамда электрон таълим миллий тармоғига улаш чораларини кўрсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 14 апрель




































Время: 0.0084
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск