ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Давлат чегараси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2021 й. 204-сон "Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.2021 й.

N 204



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИГА БЕЛГИ ҚЎЙИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг чегарадош давлатлар билан Давлат чегарасига белги қўйиш соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикасининг чегара белгилари турлари, шакллари, ўлчамлари ва тузилиши тавсифи;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини жойларда чегара белгилари билан белгилаш ва ўрнатиш тартиби.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 12 апрелдаги

204-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг чегарадош давлатлар билан Давлат чегараси чизиғини белгилаш тартиби тўғрисида" 2003 йил 24 ноябрдаги 530-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 345-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 359-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 345-модда) илованинг 14-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 126-модда) илованинг 28-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 13 арель






























Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск