ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Давлат чегараси /

Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.04.2021 й. 204-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 12 апрелдаги

204-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига

белги қўйиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


асосий чегара белгиси - Давлат рамзига эга бўлган, чегарадош давлат томонига қаратилган чегара белгиси. Асосий чегара белгиси Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномаларга мувофиқ ҳамда ҳудуднинг физик-географик хусусиятларидан келиб чиқиб бир ёки бир нечта Давлат рамзига эга бўлган асосий чегара устунларидан ва битта марказий чегара устунидан иборат бўлади;


асосий чегара устуни - олд қиррасида Давлат герби тасвирланган, белгиланган рангга ва тартиб рақамига эга бўлган чегара белгисининг элементи;


делимитация қилиш - тузилган шартномага мувофиқ чегарадош давлатлар ўртасидаги Давлат чегараси чизиғини аниқлаш, унинг келиб чиқишини тавсифлаш ва уни харитада график акс эттириш;


демаркация қилиш - Давлат чегараси чизиғини делимитация қилиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ жойларда чегара белгиларини ўрнатиш йўли билан белгилаш;


демаркация комиссияси - Давлат чегарасини демаркация (редемаркация) қилиш масалалари бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия;


махсус чегара белгиси - чегаранинг ўтиш қийин бўлган ҳудудларида ва сув ҳавзаларида ўрнатиладиган чегара белгиси;


марказий чегара устуни - тўғридан-тўғри Давлат чегараси чизиғида ўрнатиладиган чегара белгиси элементи;


оралиқ чегара белгиси - чегара чизиғини янада аниқроқ белгилаш ва асосий чегара белгилари орасидаги кўринишни таъминлаш учун ўрнатиладиган чегара белгиси. Оралиқ чегара белгиси бир ёки бир нечта оралиқ чегара устунларидан иборат;


оралиқ чегара устуни - белгиланган ранг ва тартиб рақамига эга бўлган чегара белгисининг элементи;


редемаркация қилиш - чегарадош давлатларнинг келишувига мувофиқ махсус тузилган комиссиялар томонидан халқаро шартнома ҳужжатлари асосида жойларда Давлат чегара чизиғини тиклаш ва чегара белгилари билан белгилаш, шунингдек, йўқотилган чегара белгиларини тиклаш, мавжудларини таъмирлаш, қўшимча чегара белгиларини ўрнатиш ҳамда тегишли ҳужжатларни тузиш (Давлат чегараси чизиғи ўтишининг тавсиф-баёни, Давлат чегарасининг харитаси, чегара белгиларининг баёнлари, чегара белгиларининг координаталари ва баландликлари каталоги, чегара белгилари устунларининг ўзаро жойлашув чизмаси ва бошқа ҳужжатлар);


чегарадош давлатлар - ҳудудлари (қуруқликдаги, сувдаги) бир-бирига бевосита туташ, умумий Давлат чегарасига эга бўлган давлатлар;


чегара белгиси - бир ёки бир неча элементлардан ташкил топган Давлат чегарасини жойларда белгилаш учун мўлжалланган қурилма;


Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси - Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасини (қуруқликда, сувда, ер остида, ҳаво бўшлиғида) белгиловчи чизиқдан ва бу чизиқ бўйлаб ўтувчи вертикал сатҳдан иборат.



2-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЧЕГАРА БЕЛГИЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ,

ШАКЛЛАРИ, ЎЛЧАМЛАРИ ВА

ТУЗИЛИШИ ТАВСИФИ


3. Асосий чегара устуни қуйидаги турларга бўлинади:

асосий темир-бетон чегара устуни;

асосий йиғма темир-бетон чегара устуни;

асосий полимер (композит) чегара устуни.

Асосий темир-бетон чегара устуни ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни ўз ичига олади:

узунлиги 265 см, кўндаланг кесими 18х22 см, юқори қисмида баландлиги 9 см пирамидал шаклга эга, пирамидал қисмининг пастки четидан 4 см масофада ўлчами 22х22 см, чуқурлиги 2 см бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат гербини ўрнатиш учун махсус чуқурчага эга бўлган темир-бетон устун;

марказининг баландлиги 10 см, баландлиги 5 см бўлган, четига қараб оғишган, ўртасида 23х18 см тешиги бор, 80х82 см ўлчамдаги йиғма (икки бўлакдан иборат) темир-бетон ётқизма;

43х43х30 см ўлчамли, марказида 24х24х20 см ўлчамли чуқурчага эга бўлган пойдевор блок.

Устун ўрнатилгандан сўнг устки қисмининг ер сатҳидан баландлиги 200 см ни ташкил қилади.

Асосий йиғма темир-бетон чегара устуни ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ қуйидагиларни ўз ичига олади:

узунлиги 50 см бўлган, ҳар бири 15х15 см кесимли тўртта темир-бетон блоклар, биринчи блокнинг юқори қисми 9 см баландликдаги пирамидал шаклга эга (тўрт қиррали), пирамидал қисмининг пастки четидан 4 см масофада ўлчами 15х15 см, чуқурлиги 1 см бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат гербини ўрнатиш учун махсус чуқурча, ўртасида диаметри 80 мм, чуқурлиги 20 см бўлган тешик мавжуд. Устуннинг қолган блоклари ўрта қисмида диаметри 80 мм бўлган тешикка эга;

60х60 см ўлчамдаги, ўртасида 16х16 см тешиги бор, марказининг баландлиги 10 см, баландлиги 5 см бўлган, четига қараб оғишган йиғма (икки бўлакдан иборат) темир-бетон ётқизма;

узунлиги 235 см дан 420 см гача, диаметри 76 мм, деворининг қалинлиги камида 3 мм, қанотларининг қалинлиги камида 5 мм бўлган қувур шаклидаги углеродли пўлатдан ясалган қозиқ.

Устун ўрнатилгандан сўнг устки қисмининг ер сатҳидан баландлиги 200 см ни ташкил қилади.

Асосий полимер (композит) чегара устуни ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ қуйидагиларни ўз ичига олади:

узунлиги 200 см, кўндаланг кесими 18х22 см, юқори қисмида баландлиги 9 см пирамидал шаклга эга, пирамидал қисмининг пастки четидан 4 см масофада Ўзбекистон Республикаси Давлат гербини ўрнатиш учун ўлчамлари 22х22 см ва чуқурлиги 2 см камгакка эга, деворининг қалинлиги камида 5 мм бўлган полимер (композит) материалли устун. Устуннинг бурчакларида, пастки қиррасидан 4 см баландликда металл тахтачага маҳкамлаш учун тешикли 4х4х4 см ўлчамдаги чуқурчалар мавжуд;

марказининг баландлиги 10 см, баландлиги 5 см бўлган четига қараб оғишган, ўртасида 23х19 см тешиги бор, 40х40 см ўлчамдаги, деворининг қалинлиги 5 мм дан кам бўлмаган полимер (композит) материалли яхлит ётқизма;

18х22 см ўлчамли тўғри бурчак шаклидаги, камида 3 мм қалинликдаги металл пластина, 4 та бурчагига узунлиги 6,5 см рухланган М10 тамба ўрнатилган қозиқ боши;

узунлиги 65 см дан 250 см гача, диаметри 76 мм, деворининг қалинлиги камида 3 мм, қанотлариниг қалинлиги камида 5 мм бўлган, қувур кўринишидаги углеродли пўлатдан ясалган қозиқ.

Устун ўрнатилгандан сўнг устки қисмининг ер сатҳидан баландлиги 200 см ни ташкил қилади.

Асосий чегара белгисининг устуни бутун баландлиги бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғига мос рангларга бўялади: юқори қисми 60 см мовий рангга, унинг остидаги чизиқ 5 см қизил рангга, ўртаси 60 см оқ рангга, унинг остидаги чизиқ 5 см қизил рангга, пастки қисми 60 см яшил рангга, ётқизма эса оқ рангга бўялади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби 18 (11) см диаметрга, 21х21 (14х14) см тахта кўринишидаги асосга эга бўлиб, металл, полимер ёки композит материаллардан тайёрланади (қавс ичида йиғма темир-бетон чегара устуни учун ўлчамлар кўрсатилган).

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби бир текис тилло рангга бўялади ва асосий чегара устунининг махсус камгакига маҳкамланади.

Асосий чегара белгисининг тартиб рақами оқ рангли бўёқ билан мовий фонда, устуннинг иккала кенг томонларида (асосий йиғма темир-бетон чегара устунининг олди ва орқа томонида), Давлат гербидан 5 см пастда, марказий қисмида баландлиги 10 (6,5) см, кенглиги 4,5 (3,5) см, қалинлиги 1 см, рақам оралари 1 (0,6) см масофада, араб рақамлари билан ёзилади (қавс ичида йиғма темир-бетон чегара устуни учун ўлчамлар кўрсатилган).

Асосий чегара белгисининг устунида Давлат герби тасвири ва тартиб рақамидан бошқа белгилар кўзда тутилмайди.


4. Марказий устун ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ қуйидагиларни ўз ичига олади:

100 см узунликдаги кўндаланг кесими 15х15 см бўлган темир-бетон устун;

марказининг баландлиги 10 см, баландлиги 5 см бўлган, четига қараб оғишган, ўртасида 16х16 см тешиги бор, диаметри 40 см яхлит доирасимон темир-бетон ётқизма;

Устун ўрнатилгандан сўнг устки қисмининг ер сатҳидан баландлиги 30 см ни ташкил қилади.

Марказий чегара устуни ётқизмаси билан оқ рангга бўялади.


5.Оралиқ темир-бетон чегара устуни ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ қуйидагиларни ўз ичига олади:

узунлиги 185 см, кўндаланг кесими 18х22 см, юқори қисмида баландлиги 9 см пирамидал шаклга эга бўлган темир-бетон устун;

марказининг баландлиги 10 см, баландлиги 5 см бўлган, четига қараб оғишган, ўртасида 23х18 см тешиги бор 80х82 см ўлчамдаги йиғма темир-бетон ётқизма;

43х43х30 см ўлчамдаги, марказида 24х24х20 см ўлчамдаги чуқурчага эга бўлган пойдевор блок.

Устун ўрнатилгандан сўнг устки қисмининг ер сатҳидан баландлиги 120 см ни ташкил қилади.

Устун ва ётқизма оқ рангга бўялади.

Оралиқ чегара устунининг тартиб рақами унинг иккала кенг томонларининг марказига пирамидал қисмининг остки қиррасидан 5 см пастда, араб рақамлари билан, қора рангли бўёқда каср сонлар билан ёзилади.

Оралиқ чегара устунининг тартиб рақами ўлчамлари асосий чегара белгиси устуни тартиб рақами ўлчамлари билан бир хилдир. Каср чизиғининг қалинлиги тартиб рақами қалинлигига тенг.


6. Махсус чегара белгилари ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ қуйидаги турларга бўлинади:

тўплам, тур, буй (қалқович) ва ишорат қозиғи.

Тўплам кўринишидаги махсус чегара белгиси - цемент қоришма билан бириктирилган конус шаклидаги, баландлиги ер сатҳидан 100 см ва асосининг кенглиги 80 см бўлган тош тўплам бўлиб, жойлардаги тошлардан йиғилади.

Тур кўринишидаги махсус чегара белгиси - цемент қоришма билан тошдан терилган тўрт ёқлама кесик пирамида ёки кесик конус шаклидаги, баландлиги ер сатҳидан 100 см ва асосининг кенглиги 80 см бўлган қурилма бўлиб, жойлардаги тошлардан йиғилади.

Тўпламлар ва турлар оқ ранга бўялади, тартиб рақамлари оралиқ чегара устуни билан бир хил тарзда ёзилади.

Буй (қалқович) кўринишидаги махсус чегара белгиси - сув остига лангар ёрдамида занжир (сим) орқали маҳкамланадиган полимер материалдан (металлдан) ишланган конус шаклидаги қалқи (пўкак) бўлиб, сувдаги аниқ жойни белгилайди. Буйнинг баландлиги камида 250 см, диаметри камида 150 см, сув устидаги қисмининг баландлиги камида 200 см, ўрнатиш чуқурлиги 10-15 метрни ташкил қилиши ҳамда кундузи камида 3,5-4 км масофадан кўринишини таъминлайдиган ёрқин рангга эга бўлиши керак.

Буй қурилмасининг сувдан юқори қисми чеккаси ёруғлик техник ускунаси ёки ёруғлик қайтаргич билан жиҳозланади.

Ишорат қозиғи кўринишидаги махсус чегара белгиси - сув остига лангар ёрдамида занжир (сим) орқали маҳкамланадиган полимер материалдан (металлдан) ишланган, хода шаклидаги қалқи (пўкак) бўлиб, сувдаги аниқ жойни белгилайди. Ишорат қозиғининг узунлиги камида 400 см, диаметри камида 150 мм, сув устидаги қисмининг баландлиги камида 200 см ва ўрнатиш чуқурлиги 10-15 метр бўлиши ҳамда кундузи камида 1 км масофадан кўринишни таъминлайдиган ёрқин рангга эга бўлиши керак.

Ишорат қозиғи сув юзасига нисбатан вертикал ҳолда жойлашади ва қурилманинг сувдан юқори қисмида ёруғлик қайтаргич билан жиҳозланади.

Буйнинг (ёки ишорат қозиғининг) тартиб рақами каср сонлар билан, қора бўёқда, икки марта горизонтал (вертикал) равишда ёруғлик техник ускунаси ёки ёруғлик қайтаргичнинг остки чизиғидан 50 см масофада, сув устидаги қисмининг тенг иккига бўлинган (180°) секторларининг ўртасида, оралиқ чегара устуни билан бир хил тарзда ёзилади.

Буйнинг (ишорат қозиғининг) тартиб рақамлари ўлчами асосий чегара устуни тартиб рақами ўлчами билан бир хилдир. Каср чизиғининг қалинлиги тартиб рақами қалинлигига тенг.

Сув ҳудудининг хусусиятларини инобатга олиб, буй ва ишорат қозиғининг қурилмаси ва ўлчамлари ўзгариши мумкин. Шу билан бирга улар аниқ кўринадиган, мустаҳкам ва пухта бўлиши керак.



3-БОБ. ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИНИ ЖОЙЛАРДА

ЧЕГАРА БЕЛГИЛАРИ БИЛАН БЕЛГИЛАШ

ВА ЎРНАТИШ ТАРТИБИ


7. Давлат чегарасини жойларда чегара белгилари билан белгилаш ва ўрнатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ҳамда халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.


8. Давлат чегарасини белгилаш учун Ўзбекистон Республикасининг чегара белгилари географик координаталари аниқ белгиланиб, ҳудуднинг физик-географик хусусиятларидан келиб чиқиб, Давлат чегараси чизиғида, чегарадош давлат чегара белгиларига параллель ёки навбатма-навбат тартибда қуйидаги жойларда ўрнатилади:

Давлат чегара чизиғи ўз йўналишни ўзгартирадиган жойларда;

Давлат чегара чизиғи мавжуд йўллар, каналлар, коллекторлар ва бошқа объектлар билан кесишган жойларда;

Давлат чегара чизиғи сув ҳудудидан қуруқликка ёки қуруқлик ҳудудидан сувга ўтган жойларда;

битта чизиқли объектдан бошқа чизиқли объектга ўтиш жойларида;

чегара яқинидаги аҳоли интенсив хўжалик ва бошқа фаолият юритадиган жойларда;

чегаранинг ўтишини кўз билан кўриб аниқлаш қийин бўлган жойларда.


9. Давлат чегараси жойларда асосий, оралиқ ва махсус чегара белгилари билан белгиланади.

Асосий ва оралиқ чегара белгилари қуйидагилардан ташкил топади:

Давлат чегарасининг қуруқликдаги қисмида, тўғридан-тўғри чегара чизиғида ўрнатиладиган битта асосий ёки оралиқ устундан;

Давлат чегараси сув ва бошқа чизиқли объектлар орқали, шунингдек, йўлларни кесиб ўтаётганида ўрнатиладиган иккита асосий ёки оралиқ чегара устунларидан;

Давлат чегара чизиғининг сув ҳудудидан қуруқликка ўтишида ёки аксинча ҳолларда ўрнатиладиган иккита ёки учта асосий ёки оралиқ чегара устунларидан;

ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ қуруқлик ҳудудларда чегарани асосий чегара белгилари билан белгилашда, чегарадош давлат чегара белгиларига параллель равишда бевосита Давлат чегара чизиғига марказий устунлар ўрнатилиши мумкин.


10. Битта асосий чегара устунидан иборат асосий чегара белгилари чегарадош давлатнинг чегара белгиси билан навбатма-навбат, олди томони чегарадош давлатга қаратилиб ўрнатилади.


11. Битта оралиқ чегара устунидан иборат оралиқ чегара белгисини, чегара белгисининг кенг томонларини чегарадош давлатларга қаратилган ҳолда олдинги асосий чегара белгисини ўрнатган давлат ўрнатади. Бир нечта оралиқ чегара белгилари ўрнатиладиган ҳолларда, кейинги белгиларни юқорида айтиб ўтилган давлат ўрнатиши ёки икки давлат навбат билан ўрнатиши мумкин.

Оралиқ чегара белгилари миқдори чегарадош давлат билан келишилган ҳолда белгиланади.


12. Оралиқ чегара белгилари қуйидаги ҳолларда ўрнатилади:

ўрнатилган асосий чегара белгилари жойларда чегара чизиғининг ўтишини етарлича аниқ белгилаб бера олмаса ҳамда рельеф шароитига кўра улар орасида кўриниши таъминланмаса;

чегара яқин ҳудудларида аҳоли пунктлари мавжуд бўлганда ҳамда хўжалик ва бошқа фаолият юритилганда.


13. Чегара белгилари орасидаги масофа меъёри ҳудуднинг физик-географик шароитларидан келиб чиқиб аниқланади.


14. Чегара чизиғининг қуруқлик ҳудудидаги бурилиш жойига ўрнатилган устуннинг олд томони чегара бурчагининг биссектрисасига перпендикуляр бўлиши керак.


15. Оралиқ белгилари ва махсус чегара белгиларига тартиб рақамлар каср сонлар билан берилади, касрга олдинги асосий чегара белгисининг тартиб рақами, махражга эса оралиқ ёки махсус чегара белгисининг рақами кейинги асосий чегара белгисигача ўсиб бориш тартибда ёзилади.



4-БОБ. ИККИТА ВА УЧТА ЧЕГАРА

УСТУНЛАРИДАН ИБОРАТ БЎЛГАН ЧЕГАРА

БЕЛГИЛАРИНИ ЎРНАТИШНИНГ ЎЗИГА

ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


16. Ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ қуруқлик ҳудудларидан ўтаётган чегара чизиғи автомобиль ва темир йўллар билан кесишган ҳолларда иккита чегара устунидан иборат (жуфтлик) чегара белгиси ўрнатилади. Бунда чегарадош давлатнинг чегара устуни чегара чизиғи устида, автомобиль/темир йўлнинг ўнг томонига ўрнатилади.

Чегара устунига тартиб рақами ўсиб бориш тартибида берилади.


17. Ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ чегара сув объектлари (дарё, канал, коллектор-дренаж тармоғи ва бошқалар) орқали ўтган чегара чизиғини автомобиль ва темир йўллар кесиб ўтган ҳолларда, иккита чегара устунидан иборат чегара белгиси ўрнатилади. Бунда чегарадош давлатнинг чегара устуни автомобиль/темир йўлнинг ўнг томонига, сув объектининг қирғоғига ўрнатилади.


18. Сув (дарё, канал, коллектор-дренаж тармоғи ва бошқалар) ва бошқа чизиқли (йўллар, тўғонлар ва бошқалар) чегара иншоотлари орқали ўтадиган чегара чизиғи объектнинг ҳар икки томонига бир-бирига қарама-қарши демаркация чизиғига параллель ўрнатилган иккита чегара устунларидан иборат чегара белгиси билан белгиланади.


19. Ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ давлат чегараси қуруқлик ҳудудидан сув ҳудудига ёки аксинча ўтганда, унинг бурилиш жойига иккита устундан иборат бўлган ўтиш чегара белгиси, асосий ва створдаги чегара устунлари ўрнатилади. Бундай ҳолда асосий чегара устуни чегара чизиғига ўрнатилади, створдаги чегара устуни эса сув ҳудудининг қарама-қарши қирғоғида Давлат чегарасининг створида ўрнатилади. Асосий чегара устунининг юз томони чегарадош давлат томонга йўналтирилади. Створдаги устунинг юзи чегара чизиғига перпендикуляр йўналтирилади.


20. Учта чегара устунидан иборат (учлик) бўлган чегара белгиларини ўрнатиш қуйидагича амалга оширилади:

ушбу Низомга 11-иловага мувофиқ чегара сув объектидан (канал, коллектор, зовур ва бошқалар) қуруқлик ҳудудига ёки аксинча ўтганда, қуруқлик ҳудудида юз томони демаркация чизиғига параллель равишда бир-бирига қарама-қарши иккита чегара устуни ўрнатилади, учинчи чегара устуни (створдаги) эса сув объектининг қарама-қарши қирғоғида Давлат чегарасининг створида ўрнатилади. Створдаги чегара устуннинг юз томони чегара чизиғига перпендикуляр тарзда йўналтирилади.

ушбу Низомга 12, 13-иловаларга мувофиқ чегара бир сув объектидан бошқасига ўтганда (канал, коллектор, зовур ва бошқалар), шунингдек, улар ўртасида унча катта бўлмаган қуруқлик ҳудуди мавжуд бўлганда, бир сув объектининг ҳар иккала кирғоғида бир-бирига қарама-қарши иккита чегара устуни юз томони демаркация чизиғига параллель равишда ўрнатилади, учинчи чегара устуни (створдаги) эса бошқа сув объектининг қарама-қарши қирғоғида Давлат чегарасининг створида ўрнатилади. Створдаги чегара устуннинг юз томони чегара чизиғига перпендикуляр тарзда йўналтирилади.

Учта чегара устунидан иборат чегара белгиларини ўрнатишда бурилиш нуқтаси ҳосил бўлган учбурчак ичида бўлиши ва унинг томонлари мутаносиблиги максимал даражада сақланиши лозим.


21. Иккита ва учта чегара устунларидан иборат чегара белгисининг тартиб рақамларига қўшимча (1), (2) ёки (3) рақамлари берилади. Рақамлар бошқа чегара устунларидан соат мили бўйича шимолроқда жойлашган устундан бошлаб берилади.


22. Учта устундан иккитасини чегаранинг бурилиш нуқтасида каттароқ айланиш сегменти бўлган томон ўрнатади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


23. Ўзбекистон Республикасининг чегарадош давлатлар билан тузган халқаро шартномалари ва битимларига ҳамда Давлат чегарасини демаркация ва редемаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия қарорларига биноан жойларда Давлат чегарасига белги қўйишнинг Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зид келмайдиган бошқа усуллари ҳам қўлланилиши мумкин.




Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг асосий

темир-бетон чегара устуни




Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг асосий

йиғма темир-бетон чегара устуни




Низомга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг асосий

полимер (композит) чегара устуни





Низомга

4-ИЛОВА



Марказий устун





Низомга

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг оралиқ

темир-бетон чегара устуни





Низомга

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

махсус чегара белгилари




Низомга

7-ИЛОВА

Иккита чегара устунидан иборат (жуфтлик)

чегара белгисини ўрнатиш




Низомга

8-ИЛОВА

Қуруқлик ҳудудларидан ўтаётган чегара

чизиғи автомобиль ва темир йўллар билан

кесишган ҳолларда иккита чегара устунидан

иборат (жуфтлик) чегара белгисини ўрнатиш




Низомга

9-ИЛОВА

Чегара сув объектлари орқали ўтган чегара

чизиғини автомобиль ва темир йўллар кесиб

ўтган ҳолларда иккита чегара устунидан

иборат чегара белгисини ўрнатиш




Низомга

10-ИЛОВА



Давлат чегараси сув ҳудудидан қуруқликка

ёки қуруқлик ҳудудидан сувга ўтган жойларда

иккита чегара устунидан иборат (жуфтлик)

чегара белгисини ўрнатиш




Низомга

11-ИЛОВА



Давлат чегараси сув ҳудудидан қуруқликка

ёки қуруқлик ҳудудидан сувга ўтган жойларда

учта чегара устунидан иборат (учлик)

чегара белгисини ўрнатиш




Низомга

12-ИЛОВА



Давлат чегараси бир сув объектидан

бошқасига ўтган жойларда учта чегара

устунидан иборат (учлик) чегара

белгисини ўрнатиш




Низомга

13-ИЛОВА



Чегара сув объектлари ўртасида унча катта

бўлмаган қуруқлик ҳудуди мавжуд бўлганда

учта чегара устунидан иборат (учлик) чегара

белгисини ўрнатиш



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 13 арель









































Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск