ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2021 й. 215-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.2021 й.

N 215



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎРМОН ХЎЖАЛИГИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2017 ЙИЛ 19 ИЮЛДАГИ 530-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4247-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўрмон хўжалиги соҳасида илм-фанни ривожлантириш ва илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 21 январдаги ПҚ-4960-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 14 апрелдаги

215-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрмон хўжалигини бошқариш

тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банднинг учинчи хатбошисидаги "Давлат қўриқхоналари" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. 1-иловада:


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар), Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси, "Ўрмонлойиҳа" лойиҳалаш институти, Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази, "Ўрмонқурилиш" давлат унитар корхонаси, "Ўрмонтехносервис" давлат унитар корхонаси, Ўрмон хўжалиги техникуми, шунингдек, қўмита тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда - Қўмита тизимига кирувчи ташкилотлар) Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ягона тизимини ташкил этади";


11-банднинг "г" кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"республикада чўлланишнинг олдини олиш, ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича халқаро мажбуриятларини бажариш;

чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш масалалари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этадиган вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларини мувофиқлаштириш;

Қаттиқ қурғоқчиликни бошдан кечираётган ва (ёки) чўлга айланиб бораётган мамлакатларда, айниқса, Африкада чўлга айланиб боришга қарши кураш бўйича БМТ Конвенцияси талабларини бажариш доирасида Ўзбекистон Республикасининг миллий ваколатли органи вазифасини амалга ошириш.";


12-банднинг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ўрмон фонди ҳудудларида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома ёки далолатномалар тузиш, ҳуқуқбузарларга нисбатан жарималар қўллаш;";


24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"24. Қўмита тизими қуйидаги манбалар ҳисобидан:

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Жамғарма маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари - Жамғарма маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар;

Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси, Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ўрмон хўжалиги техникуми - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари, Жамғарма маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар;

Миллий табиат боғлари, давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхоналари, доривор ўсимликларни етиштириш бўйича ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон-овчилик хўжаликлари, илмий-тажриба станциялари - Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар маҳаллий бюджетлари, Жамғарма маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар;

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Андижон филиали, Чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий маркази, Ўрмон хўжалигини ривожлантириш инновация маркази - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари, Жамғарма маблағлари, грантлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар;

"Ўрмонлойиҳа" лойиҳалаш институти, "Ўрмонқурилиш" давлат унитар корхонаси, "Ўрмонтехносервис" давлат унитар корхонаси - хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар ҳисобидан молиялаштирилади";


26-банддаги "давлат қўриқхоналари, давлат биосфера қўриқхонаси, биосфера резерватлари" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. 2-иловада:


10-банднинг "д" кичик банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ўрмон фонди ҳудудларида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома ёки далолатномалар тузиш, ҳуқуқбузарларга нисбатан жарималар қўллаш;";


20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Ўрмон инспекцияси ходимлари, хўжалик егерлари, миллий табиат боғи инспекторлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизматни ўташ даврида хизмат қуроли, унинг ўқ-дорилари ва махсус воситалар билан таъминланадилар.".


4. 3-иловада:


илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси тўғрисида низом";


1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси (кейинги ўринларда - Бошқарма)нинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Бошқарма Қўмита миллий табиат боғлари ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда овчилик хўжаликларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш соҳасида бошқарувни амалга оширади";


8-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"миллий табиат боғлари ҳамда овчилик хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;";

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари учун мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда фаол иштирок этиш:";


9-бандда:

"а" кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"а) миллий табиат боғлари ҳамда овчилик хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:"

"ж" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ж) миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари учун мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда фаол иштирок этиш соҳасида:

миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари учун мутахассисларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ҳамда машғулотларни ўтказиш тартиби ишлаб чиқилишида иштирок этиш;

тизимда фаолият юритаётган ходимларнинг хорижий давлатларда малакасини ошириш бўйича Қўмитага таклиф киритиш;";


10-банднинг ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"миллий табиат боғлари ҳудудларига кириш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар бериш;";


13-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"миллий табиат боғлари, овчилик хўжалиги директорларининг илмий ишлар бўйича ўринбосарлари, ўринбосарлар - бош нозирлар, бош ўрмонбегилар, бош бухгалтерларни хўжалик раҳбарларининг тавсиясига биноан Қўмита билан келишган ҳолда лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади".


5. 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг

ТУЗИЛМАСИ






Илмий кенгаш

Директор

































Директорнинг илмий ишлар

бўйича ўринбосари

Директорнинг умумий ишлар ва тажриба хўжаликлари бўйича ўринбосари

Малака ошириш маркази

3



Иҳота ўрмонлари ва ўрмон мелиорацияси лабораторияси

5 (3)

Бухгалтерия ҳисоби ва режалаштириш бўлими

2

Илмий котиб

1

Дархон илмий-тажриба хўжалиги


Бош юрисконсульт

1


Селекция, уруғчилик ва кўчатчилик лабораторияси

4 (2)

Қорақум илмий-тажриба хўжалиги

Ўрмон ва ўрмон мелиоратив тадбирларини механизациялаш лабораторияси

2

Кадрлар бўйича мутахассис

1

Бухоро илмий-тажриба хўжалиги

Доривор ўсимликлар деҳқончилиги лабораторияси

3 (1)


Сертификатлаш ва маркетинг бўлими

2

Ўрмонларни ҳимоя қилиш лабораторияси

3 (1)

Қўқон илмий-тажриба хўжалиги

Ахборот-таҳлил бўлими

2

Ўрмон тупроқшунослиги ва агрокимё лабораторияси

2

"In vitro" лабораторияси

6 (4)

Пистачилик илмий-тажриба станцияси

Ўрмон иқтисодиёти бўлими

2




















Марказий уруғчилик таҳлили лабораторияси

4 (2)

Андижон филиали














Илмий кутубхона

1 (1)
























Чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий маркази







































Ҳудудий уруғчилик лабораториялари

8 (4)





































































Ўрмон хўжалигини ривожлантириш инновация маркази

































































































































Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 37 нафар.

(1) - Ёрдамчи ходимлар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аииқланади.".

6. 5-иловада:


7-банддаги "Зангиота" сўзи "Тошкент" сўзи билан алмаштирилсин;


21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"21. Институтнинг хўжалик ҳисобидан олган даромадлари, шунингдек, Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан ажратмалар ҳисобига тушадиган маблағлар институт моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ходимларни моддий рағбатлантириш, илмий ходимларни тайёрлаш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланади".


7. 6-илованинг 5-бандида:


"e" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


"н" кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ўрмон фонди ерларида (миллий табиат боғлари, овчилик, ўрмон ва ихтисослаштирилган хўжаликлар инспекторлари ва егерлари томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлардан ташқари) ҳайвонот ва ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлаган шахсларга уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш жойи, телефон рақами кўрсатилган, паспортининг нусхаси, банк ҳисобварағи илова қилинган мурожаати асосида қуйидаги миқдорларда мукофотлар тўлаш:";


"т" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин.

"т) миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликларини, шунингдек, Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш марказини бошқаришнинг бюджетдан ташқари қисмини молиялаштириш ва сақлаб туриш";


"у" кичик банд "мукофотлар" сўзидан кейин "бериш, шунингдек, байрам тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш" сўзлари қўшилсин;


қуйидаги мазмундаги "ч" кичик банд қўшилсин:

"ч) Жамғарма умумий тушумларининг 5 фоизи миқдорида Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ва унинг тизимидаги илмий ташкилотларга йўналтириш.".


8. 7-иловада:


а) 2-бандда:

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги республика ташкилотлари (Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси, Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази, "Ўрмонлойиҳа" лойиҳалаш институти, "Ўрмонқурилиш" давлат унитар корхонаси, "Ўрмонтехносервис" давлат унитар корхонаси, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти), Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш 3-иловага;

Давлат ўрмон хўжаликлари, давлат овчилик хўжаликлари, миллий табиат боғлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш 4-иловага";


б) 5-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бунда Қўмита марказий аппарати ходимларининг умумий иш стажи учун ойлик иш ҳақига (бериладиган устама маблағларини ҳисобга олган ҳолда) ойлик устамалар штатлар жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўланади";


в) қуйидаги мазмундаги 8-1-банд қўшилсин:

"8-1. Хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган ташаббускор Қўмита марказий аппарати ходимларига лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 200 фоизигача ҳамда ҳудудий бўлинмалар ходимларига, жумладан, ноқулай об-ҳаво ва табиий шароитда ишлаётган ўрмончиларнинг иш ҳақларига қўшимча 100 фоизгача миқдорда ҳар ойлик устамалар белгиланиши мумкин.

Устаманинг аниқ миқдори ва уни бериш тартиби Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси томонидан белгиланади";


г) Низомга 3-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги республика ташкилотлари (Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси, Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази, "Ўрмонлойиҳа" лойиҳалаш институти, "Ўрмонқурилиш" давлат унитар корхонаси, "Ўрмонтехносервис" давлат унитар корхонаси, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти), Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш";


д) Низомга 4-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давлат ўрмон хўжаликлари, давлат овчилик хўжаликлари, миллий табиат боғлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 15 апрель

















































Время: 0.2634
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск