ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Бошка масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2021 й. 217-сон "Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.2021 й.

N 217




ЭНЕРГИЯ САМАРАДОР ВА ЭНЕРГИЯ ТЕЖОВЧИ

ҚУРИЛМАЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ ҲАМДА УШБУ

МАҚСАДЛАР УЧУН ОЛИНГАН КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА

ФОИЗ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ ҚОПЛАШ

УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН КОМПЕНСАЦИЯ АЖРАТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда тижорат банкларидан ушбу мақсадларга олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун талаб этиладиган компенсация миқдорини ҳисоблаш тартиби;

энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда тижорат банкларидан ушбу мақсадларга олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун талаб этиладиган компенсацияни ажратиш тартиби.


2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Молия вазирлиги, Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпанияси, Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритиб борсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 15 апрель



























Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск