ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Бошка масалалар /

Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.04.2021 й. 217-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 14 апрелдаги

217-сон қарорига

ИЛОВА



Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни

харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар

бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадларга олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартибини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация (кейинги ўринларда - компенсация) қуйидаги харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилади:


жисмоний шахсларга - қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатлари;


жисмоний ва юридик шахсларга - қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилишга олинган тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатлари.


2. Ушбу Низом талаблари 2020 йил 1 январдан бошлаб ўз маблағи ҳисобидан энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилган ва ўрнатган жисмоний шахсларга, шунингдек тижорат банклари кредитлари асосида харид қилган ва ўрнатган жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда тижорат банкларидан ушбу мақсадларга олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида компенсация ажратиш учун зарур маблағларни назарда тутади.


4. Компенсация Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қуйидаги миқдорларда ажратилади:


а) жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг30 фоизи миқдорида, бироқ:

қуёш фотоэлектрик станциялари учун - 3 миллион сўмдан;

қуёш сув иситкичлари учун - 1,5 миллион сўмдан;

энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар учун - 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда;


б) қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилиш учун олинган тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисми қоплашга:

жисмоний шахсларга - 500 миллион сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда;

юридик шахсларга - 5 миллиард сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 5 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда.


5. Компенсация жисмоний ва юридик шахснинг хоҳишига кўра 4-банднинг "а" ёки "б" кичик бандларида назарда тутилган харажатларнинг фақат битта тури бўйича ажратилади.


6. Энергия самарадор, энергия тежовчи қурилмаларнинг, шунингдек, уларни синаш усулларига нисбатан талабларни белгилайдиган халқаро стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш ишлари халқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар томонидан тақдим этиладиган молиявий ва техник кўмак, шу жумладан, грант ва кредитлар доирасида амалга оширилади.


7. Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда тижорат банкларидан ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан компенсация тўлаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. КОМПЕНСАЦИЯ МИҚДОРИНИ

ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


8. Компенсация миқдорини ҳисоблаш ва уни ажратиш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунавий таркиб асосида шакллантириладиган Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда тижорат банкларидан ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан компенсация миқдорини ҳисоблаш ва ажратиш бўйича туман (шаҳар) ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда - ишчи гуруҳ) томонидан амалга оширилади.

Ишчи гуруҳ таркиби туман (шаҳар) ҳокими қарори билан тасдиқланади.


9. Талабгор жисмоний ва юридик шахслар (кейинги ўринларда - талабгор) компенсация ажратиш юзасидан ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шакл бўйича ариза билан ишчи гуруҳга мурожаат қилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларнинг сертификати ва техник паспорти;

энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатиш бўйича тижорат банки билан тузилган кредит шартномаси ҳамда кредит ажратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмалар ҳамда унинг бутловчи қисмлари харид қилинганлиги тўғрисидаги (ижрочи билан тузилган шартномалар) ва ўрнатилганлиги тўғрисида тегишли қурилиш, синов-созлаш ишларига оид техник ҳужжатлар;

жисмоний шахснинг фуқаролик паспорти ёки юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхалари;

тижорат банкидаги банк картаси ёки шахсий ҳисобварағига оид маълумотлар.


10. Ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар талабгорлар томонидан ишчи гуруҳга почта ёки электрон алоқа воситалари орқали тақдим этилади.

Талабгорлар тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар бўлади.


11. Ишчи гуруҳ ариза тушган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқлигини текширади ҳамда энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни қурилиш-созлаш ишлари ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилганлигини жойига чиқиб ўрганади.

Бунда:

ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланиши тўғрисидаги ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ далолатномани тасдиқлайди ҳамда талабгорга юборади;

тақдим этилган ҳужжатлар тўғри ёки тўлиқ бўлмаганда ёҳуд қурилиш-созлаш ишлари ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилмаган тақдирда, ўрнатилган энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланишини рад этиш тўғрисидаги ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ далолатномани тасдиқлайди ҳамда талабгорга юборади.

Талабгорлар ишчи гуруҳдан ўрнатилган энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплашни рад этиш тўғрисидаги далолатномада кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этганларидан кейин, бир ой муддатда ушбу Низомда белгиланган тартибда ишчи гуруҳга такроран мурожаат қилишлари мумкин.


12. Ишчи гуруҳ томонидан барча далолатномалар умумлаштирилганидан кейин, тегишли туман (шаҳар) бўйича компенсация тўлаб бериладиган талабгорлар рўйхати шакллантирилади ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари молия бўлимларига юборилади.



3-БОБ. КОМПЕНСАЦИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


13. Туман (шаҳар) ҳокимликлари молия бўлимлари барча рўйхатларни умумлаштиради ҳамда ҳар ойнинг 5-санасига қадар компенсация тўлаш учун талаб этиладиган маблағларни ажратиш юзасидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармаларига (кейинги ўринларда - ҳудудий молия бошқармалари) мурожаат қилади.


14. Ҳудудий молия бошқармалари туман (шаҳар) ҳокимликлари молия бўлимлари (кейинги ўринларда - ҳудудий молия бўлимлари) сўровларини умумлаштиради ҳамда ҳар ойнинг 10-санасига қадар компенсация тўлаш учун талаб этиладиган маблағларни ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига мурожаат қилади.


15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳудудий молия бошқармаларининг сўровларига асосан ҳар ойнинг 20-санасига қадар компенсация тўлаш учун талаб этиладиган маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетига ажратади.


16. Ҳудудий молия бошқармалари ажратилган маблағларни туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига ажратади.


17. Ҳудудий молия бўлимлари компенсация тўлаш мақсадида ажратилган маблағларни талабгорларнинг банк картаси ёки банк ҳисобварағига ўтказади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда тижорат банкларидан ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ажратилган компенсация маблағларининг самарали фойдаланилиши устидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан доимий назорат амалга оширилади.

19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни

харид қилиш ҳамда тижорат банкларидан ушбу мақсадлар

учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг

бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджетидан компенсация тўлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддати



I. Компенсация миқдорини ҳисоблаш тартиби







1-босқич

Талабгор


Компенсация ажратиш юзасидан ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шакл бўйича ариза билан ишчи гуруҳга мурожаат қилади.


Ўз хоҳишига кўра









2-босқич

Ишчи гуруҳ


Ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқлигини текширади ҳамда энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни қурилиш-созлаш ишлари ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилганлигини жойига чиқиб ўрганади. Бунда: ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланиши тўғрисидаги ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ далолатномани тасдиқлайди ҳамда талабгорга юборади; тақдим этилган ҳужжатлар тўғри ёки тўлиқ бўлмаганда ёҳуд қурилиш-созлаш ишлари ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилмаган тақдирда, ўрнатилган энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланишини рад этиш тўғрисидаги ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ далолатномани тасдиқлайди ҳамда талабгорга юборади. Талабгорлар рад этиш тўғрисидаги далолатномада кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этганларидан кейин, бир ой муддатда ушбу Низомда белгиланган тартибда ишчи гуруҳга такроран мурожаат қилишлари мумкин.


Мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 10 иш кунида









3-босқич

Ишчи гуруҳ


Ижобий хулосага асосан туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлимига (кейинги ўринларда - ҳудудий молия бўлими) компенсация тўлаб бериладиган талабгорлар рўйхатини юборади.


Мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 10 иш кунида










II. Компенсация ажратиш тартиби







4-босқич

Ҳудудий молия бўлими


Барча сўровларни умумлаштиради ҳамда компенсанция учун талаб этиладиган маблағларни ажратиш юзасидан тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармаларига (кейинги ўринларда - ҳудудий молия бошқармалари) мурожаат қилади.


Ҳар ойнинг 5-санасига қадар









5-босқич

Ҳудудий молия бошқармалари


Ҳудудий молия бўлимлари сўровларини умумлаштиради ҳамда компенсация тўлаш учун талаб этиладиган маблағларни ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига мурожаат қилади.


Ҳар ойнинг 10-санасига қадар









6-босқич

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Ҳудудий молия бошқармаларининг сўровларига асосан компенсация тўлаш учун талаб этиладиган маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетига ажратади.


Ҳар ойнинг


20-санасига қадар










7-босқич

Ҳудудий молия бошқармалари


Ажратилган маблағни туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ажратади.


Маблағ ажратилган куни









8-босқич

Ҳудудий молия бўлимлари


Ажратилган компенсация маблағларини талабгорнинг банк картаси ёки банк ҳисобварағига ўтказади.


Маблағ ажратилган куни



             





Низомга

2-ИЛОВА



Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни

харид қилиш ҳамда тижорат банкларидан ушбу мақсадлар

учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир

қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат

бюджетидан компенсация миқдорини ҳисоблаш ва

ажратиш бўйича туман (шаҳар) ишчи гуруҳининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Т/р

Ф.И.О.


Иш жойи ва лавозими


1.

Лавозими бўйича


Туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва қамбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳи раҳбари


2.

Лавозими бўйича


Туман (шаҳар) электр таъминоти корхонаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими


3.

Лавозими бўйича


Туман (шаҳар) газ таъминоти бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими


4.

Лавозими бўйича


Туман (шаҳар) қурилиш бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими


5.

Лавозими бўйича


Туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими (ёнғин хавфсизлиги бўйича)


6.

Лавозими бўйича


Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг вилоят (Тошкент шаҳар) ҳудудий бошқармаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими


             





Низомга

3-ИЛОВА



АРИЗА

1. Энергия самарадор қурилма номи


2. Энергия самарадор қурилманинг тури


3. Энергия самарадор қурилманинг қуввати


4. Энергия самарадор қурилманинг жойлашган манзили


5. Энергиясамарадор қурилманинг кафолат муддати



2

0

2



ой

йил

6. Энергия самарадор қурилмани ўрнатган ташкилот


7. Энергия самарадор қурилманинг ўрнатилган вақти



2

0

2



ой

йил

8. Ушбу маълумотларга қуйидагилар илова қилинади:

1.






варақ

2.






варақ

3.






варақ

4.






варақ

5.






варақ






       

9. Вазирлар Маҳкамасининг 20__йил "___" _____________даги __-сон қарори билан тасдиқланган Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари доирасида ишчи гуруҳ тегишли ўрганишларни амалга ошириб жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўрнатилган энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланиши бўйича белгиланган шаклга мувофиқ далолатномани расмийлаштирганидан сўнг туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлими томонидан ажратиладиган маблағни банк картамга ёки банкдаги ҳисобварағимга ўтказиб берилишини сўрайман.

Банк картаси ёки банк ҳисобварағи/банк реквизитлари:

        

        

        

10. Мен


ёки



(жисмоний шахс, Ф.И.О., телефон рақами, электрон почта манзили)


(юридик шахснинг номланиши, ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР рақами, телефон рақами, электрон почта манзили)

барча тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман



(имзо)

            





Низомга

4-ИЛОВА



Ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларни

сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир

қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат

бюджетидан қопланиши тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА


"___"__________ 20__ йилдаги ____-сон

Мазкур далолатнома ишчи гуруҳ раҳбари



(лавозими, Ф.И.О.)

ва ишчи гуруҳ аъзолари



(иш жойи ва лавозими, Ф.И.О.)

Энергия самарадор қурилмани ўрнатган жисмоний ёки юридик шахс

            

(жисмоний шахс Ф.И.О., юридик шахс номи)

Энергия самарадор қурилмани ўрнатган жисмоний ёки юридик шахс вакили

            

(Ф.И.О.)

иштирокида энергия самарадор қурилмаларни ўрнатилганлиги тўғрисида тузилди.

Объектнинг номи


Объектнинг жойлашган манзили


Энергия самарадор қурилма _____ йил



(ишлаб чиқарувчи номи)

томонидан ишлаб чиқарилган.

Кафолат муддати




(ой, йил)


Техник кўрсаткичи:

ишлаб чиқариш қуввати


;


(кВт,....)


ўрнатилган қуввати


.


(кВт,....)


Сарфланган маблағ:

ўз маблағи ҳисобидан


;


(сўмда)


тижорат банки кредити ҳисобидан


.


(сўмда)


Тижорат банки кредити:

фоиз ставкаси


;


(фоизда)


фоиз ставкасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий

банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисми


.


(фоизда)


Тижорат банки кредити бўйича:

жами фоиз тўловлари харажатлари


;


(сўмда)


фоиз ставкасининг Ўзбекистон Республикаси

Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан

ошган қисми бўйича фоиз тўловлари харажатлари


.


(сўмда)


Ушбу билан, жисмоний (юридик) шахснинг энергия самарадор қурилмани ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилганлиги ва қурилиш - созлаш ишлари

        

     

      

равишда амалга оширилганлигини маълум қилади.


ХУЛОСА:


га Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан

(жисмоний шахс Ф.И.О., юридик шахс номи)


______________________сўм миқдорида компенсация тўлаш мақсадга мувофиқ.


Ишчи гуруҳ аъзолари:

Ишчи гуруҳ раҳбари - туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари





(имзо)


(сана)

туман (шаҳар) электр таъминоти корхонаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими





(имзо)


(сана)

туман (шаҳар) газ таъминоти бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими





(имзо)


(сана)

туман (шаҳар) қурилиш бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими





(имзо)


(сана)

туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими





(имзо)


(сана)

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг вилоят (Тошкент шаҳар) ҳудудий бошқармаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими





(имзо)


(сана)

        





Низомга

5-ИЛОВА



Ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларни

сотиб олишга сарфланган харажатларнинг

бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат

бюджетидан қопланишини рад этиш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА


"___"__________ 20__ йилдаги ____-сон

Мазкур далолатнома ишчи гуруҳ раҳбари



(лавозими, Ф.И.О.)

ва ишчи гуруҳ аъзолари



(иш жойи ва лавозими, Ф.И.О.)

Энергия самарадор қурилмани ўрнатган жисмоний ёки юридик шахс

           

(жисмоний шахс Ф.И.О., юридик шахс номи)

Энергия самарадор қурилмани ўрнатган жисмоний ёки юридик шахс вакили

           

(Ф.И.О.)

иштирокида энергия самарадор қурилмаларни ўрнатилганлиги тўғрисида тузилди.

Объектнинг номи


Объектнинг жойлашган манзили


Энергия самарадор қурилма _____ йил


томонидан ишлаб чиқарилган.


(ишлаб чиқарувчи номи)


Кафолат муддати




(ой, йил)


Техник кўрсаткичи:

ишлаб чиқариш қуввати


;


(кВт,....)


ўрнатилган қуввати


.


(кВт,....)


Сарфланган маблағ:

ўз маблағи ҳисобидан


;


(сўмда)


тижорат банки кредити ҳисобидан


.


(сўмда)


Тижорат банки кредити:

фоиз ставкаси


;


(фоизда)


фоиз ставкасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий

банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисми


.


(фоизда)


Тижорат банки кредити бўйича:

жами фоиз тўловлари харажатлари


;


(сўмда)


фоиз ставкасининг Ўзбекистон Республикаси

Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан

ошган қисми бўйича фоиз тўловлари харажатлари


.


(сўмда)


Ушбу билан, жисмоний (юридик) шахснинг энергия самарадор қурилмани ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилганлиги ва қурилиш - созлаш ишлари

        

     

      

равишда амалга оширилганлигини маълум қилади.


ХУЛОСА:


га Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан

(жисмоний шахс Ф.И.О., юридик шахс номи)


______________________ сўм миқдорида компенсация тўлаш мақсадга мувофиқ эмас.


Рад этиш сабаблари:

1.


2.


3.


4.


_.


_.


Ишчи гуруҳ аъзолари:

Ишчи гуруҳ раҳбари - туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари





(имзо)


(сана)

туман (шаҳар) электр таъминоти корхонаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими





(имзо)


(сана)

туман (шаҳар) газ таъминоти бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими





(имзо)


(сана)

туман (шаҳар) қурилиш бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими





(имзо)


(сана)

туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими





(имзо)


(сана)

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг вилоят (Тошкент шаҳар) ҳудудий бошқармаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими





(имзо)


(сана)

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 15 апрель










































Время: 0.0508
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск