ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Фан /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 31.03.2021 й. 295/8-сон "Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 19.04.2021 й. 2893-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.04.2021 й.

N 2893-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

31.03.2021 й.

N 295/8


ҚАРОРИ



Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-637-сон "Таълим тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сон "Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/3-сон қарори (рўйхат рақами 2893, 2017 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 25-сон, 568-модда) билан тасдиқланган Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                А.Т. Юсупов






Қарорга

ИЛОВА



Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон "Олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон "Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ фалсафа доктори (Doctor of Philosophy, PhD) ва фан доктори (Doctor of Sciences, DSc) илмий даражаларини берувчи илмий кенгаш (бундан буён матнда Илмий кенгаш деб юритилади) фаолияти тартибини белгилайди.".


2. 1-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Илмий кенгаш - муайян фан тармоғининг (тармоқларининг) тегишли ихтисосликлари йўналишида талабгорлар учун кўзда тутилган аттестация тадбирларини амалга оширишни ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) қарори билан етакчи илмий ташкилот ёки таълим муассасаси ҳузурида муайян муддат давомида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиш учун тузилган илмий-ташкилий тузилма;";

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"диссертация бажарилган муассаса - илмий ташкилот ёки таълим муассасаси кенгаши қарори билан диссертация мавзуси бўйича тадқиқот олиб бориш учун масъул муассаса сифатида тасдиқланган муассаса;";

ўн тўртинчи хатбошидаги "илмий маслаҳатчи" деган сўзлар "илмий консультант" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 3-бандда:

биринчи хатбошидаги "олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси" деган сўзлар "илмий ташкилот ёки таълим муассасаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "олий ўқув юртидан кейинги таълим" деган сўзлар "олий таълимдан кейинги таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 4-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Илмий кенгаш етакчи илмий ташкилот ва таълим муассасалари ҳузурида мазкур ташкилотлар ёки муассасалар бўйсунувчи вазирлик ва идораларнинг мурожаатига асосан ОАК томонидан тузилади.";

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ташкилот ёки муассаса Илмий кенгаш тузиш учун мазкур Низомнинг 3-бандида назарда тутилган талабларнинг барчасига жавоб бермаган тақдирда, тегишли вазирлик ва идораларнинг мурожаатларига асосан, ОАК томонидан илмий ташкилот ва таълим муассасалари ҳузурида, истисно тариқасида, муассасалараро Илмий кенгаш тузилиши мумкин.";

тўртинчи хатбошидаги "олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасасида" деган сўзлар "илмий ташкилот ёки таълим муассасасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 11-банддаги "олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси" деган сўзлар "илмий ташкилот ёки таълим муассасаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 35-банднинг биринчи хатбошисидаги "олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси" деган сўзлар "илмий ташкилот ёки таълим муассасаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 46-бандда:

олтинчи хатбошидаги "(маслаҳатчиси)" деган сўз "(консультанти)" деган сўз билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларининг" деган сўзлар "илмий ташкилотлар ҳамда таълим муассасаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 49-банднинг олтинчи хатбошисидаги "(маслаҳатчининг)" деган сўз "(консультантнинг)" деган сўз билан алмаштирилсин.


9. 52-банддаги "олий таълим муассасалари" деган сўзлар "таълим муассасалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 57-банднинг учинчи хатбошисидаги "(маслаҳатчи)" деган сўз "(консультант)" деган сўз билан алмаштирилсин.


11. 62-банднинг биринчи хатбошисидаги "(маслаҳатчи)" деган сўз "(консультант)" деган сўз билан алмаштирилсин.


12. 66-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "(маслаҳатчи)" деган сўз "(консультант)" деган сўз билан алмаштирилсин.


13. Низомнинг 2-иловасида:


3-банддаги "олий таълим муассасасини" деган сўзлар "таълим муассасасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9-банддаги "(маслаҳатчи)нинг" деган сўз "(консультант)нинг" деган сўз билан алмаштирилсин.


14. Низомнинг 9-иловаси 7-банди "паспорти нусхаси" деган сўзлардан кейин "ёки идентификация ID-картаси маълумотлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 апрель












































Время: 0.1973
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск