ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Фан /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 31.03.2021 й. 295/9-сон "Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 19.04.2021 й. 2894-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.04.2021 й.

N 2894-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

31.03.2021 й.

N 295/9


ҚАРОРИ



Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-637-сон "Таълим тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сон "Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/4-сон қарори (рўйхат рақами 2894, 2017 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 25-сон, 569-модда) билан тасдиқланган Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                А.Т. Юсупов






Қарорга

ИЛОВА



Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон "Олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон "Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ фалсафа доктори (Doctor of Philosophy, PhD) ва фан доктори (Doctor of Sciences, DSc) илмий даражаларини бериш тартибини белгилайди.".


2. 1-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш (бундан буён матнда Илмий кенгаш деб юритилади) - муайян фан тармоғининг (тармоқларининг) тегишли ихтисосликлари йўналишида талабгорлар учун кўзда тутилган аттестация тадбирларини амалга оширишни ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) қарори билан етакчи илмий ташкилот ёки таълим муассасаси ҳузурида муайян муддат давомида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиш учун тузилган илмий-ташкилий тузилма;";

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"диссертация бажарилган муассаса - илмий ташкилот ёки таълим муассасаси кенгаши қарори билан диссертация мавзуси бўйича тадқиқот олиб бориш учун масъул муассаса сифатида тасдиқланган муассаса;";

ўн биринчи хатбошидаги "маслаҳатчи" деган сўз "консультант" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 3-банднинг учинчи хатбошисидаги "маслаҳатчи" деган сўз "консультант" деган сўз билан алмаштирилсин.


4. 5-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидан "рўйхат бўйича" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5. 13-бандда:

иккинчи хатбошидаги "олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси" деган сўзлар "илмий ташкилот ёки таълим муассасаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


6. 14-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "(маслаҳатчи)" деган сўз "(консультант)" деган сўз билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "маслаҳатчи" деган сўз "консультант" деган сўз билан алмаштирилсин.


7. 18-банднинг биринчи хатбошисидаги "ОАKнинг диссертацияларни асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) киритилган" деган сўзлар "илмий" деган сўз билан алмаштирилсин.


8. 19-банднинг биринчи хатбошисидан "Рўйхатга киритилган" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


9. 21-бандда:

иккинчи хатбошидан "Рўйхатга киритилган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Илмий ташкилот ёки таълим муассасаси кенгаши қарори билан чоп этилган ва камида 6 босма табоқ ҳажмдан иборат бўлган якка муаллифликдаги монография миллий илмий нашрларда эълон қилинган 3 та (ҳаммуаллифликда бўлган тақдирда 2 та) мақолага тенглаштирилади, ижтимоий-гуманитар фанлар соҳалари бўйича диссертация натижалари юзасидан талаб бўйича эълон қилинган монография бундан мустасно.".


10. 22-банднинг учинчи хатбошисидан "Рўйхатга киритилган" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


11. 33-банднинг биринчи хатбошисидаги "Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг" деган сўзлар "Илмий ташкилот ва таълим муассасаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 48-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"паспорт нусхаси ёки идентификация ID-картаси маълумотлари;".


13. 54-банднинг иккинчи хатбошисидаги "олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари" деган сўзлар "илмий ташкилот ва таълим муассасалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 апрель











































Время: 0.1486
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск