ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.04.2021 й. ПҚ-5077-сон "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.04.2021 й.

N ПҚ-5077



ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДА ПРОФЕССИОНАЛ

КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизнинг тинчлиги ва осойишталигига бўлган ҳар қандай таҳдидларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини илғор халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, шунингдек, замон талабларидан келиб чиқиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Қуролли Кучларнинг кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида:


1. Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети этиб (кейинги ўринларда - Университет) қайта ташкил этилсин.

Университет қуйидаги соҳалар учун малакали кадрларни мақсадли тайёрлашни амалга оширувчи базавий олий ҳарбий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгилансин:

Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия учун - жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасининг тегишинча жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва паспорт тизими талабларини амалга ошириш йўналишларида;

Қуролли Кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун - ҳарбий дипломатия, юриспруденция ва иқтисодиёт ҳамда муҳандислик-техник, тарбиявий-психологик ва қўмондонлик-тактик фаолият соҳасида;

ўз қўриқлаш тузилмаларига эга бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари учун - қўриқлаш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасининг барча йўналишларида.


2. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолиятни самарали ташкил этишга қодир бўлган малакали мутахассисларни тегишли ихтисослик ва ҳуқуқшунослик йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиш ҳамда уларни жанговар ва жисмоний тайёргарликдан ўтказиш орқали мақсадли тайёрлаш;

Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун кадрларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали тизимини жорий этиш, уларда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳамда ватанпарварлик ва юксак одоб-ахлоқ сифатларини камол топтириш орқали чуқурлаштирилган ҳолда тайёрлаш;

ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш йўналишида ўқув-тарбия муассасалари тарбиячиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

ўқув жараёнини ўқитишнинг замонавий шакл ва услублари, педагогик ва ахборот технологияларини қўллаган ҳолда назария ва амалиёт узвийлигини таъминлаш орқали ташкил этиш;

олий малакали илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг энг долзарб муаммолари бўйича комплекс илмий тадқиқотларни, шу жумладан маҳаллий ва халқаро грантларни жалб этган ҳолда, ўтказиш;

ўқув жараёнига хорижий мамлакатларнинг нуфузли таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг малакали мутахассисларини жалб этиш, шунингдек, қўшма илмий тадқиқотларни ўтказиш ва педагогик тажриба алмашиш соҳасида доимий халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.


3. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, Университетда профессионал кадрларни тайёрлаш жараёнига бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олувчи икки босқичли олий таълим тизими жорий этилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

Университетда бакалавриат дастури бўйича ўқитиш жараёни таълимнинг кундузги ва сиртқи шаклларида ташкил этилиб, битирувчиларга олий таълимнинг биринчи босқичини тамомлаганлигини тасдиқловчи диплом берилади;

Университетда магистратура дастури бўйича ўқитиш жараёни бир йиллик ўқиш муддати билан амалий фаолиятга йўналтирилган ҳолда ташкил этилиб, битирувчиларга олий таълимнинг иккинчи босқичини тамомлаганлигини тасдиқловчи диплом берилади;

Университетнинг сиртқи таълим шакли камида уч йиллик ҳарбий хизмат (хизмат) стажига эга бўлган Миллий гвардиянинг амалдаги ҳарбий хизматчилари (ходимлари) учун назарда тутилиб, унда ўқиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган шахслар учун тўрт йилни, олий маълумотга эга бўлган шахслар учун тўлов-контракт асосида уч йилни ташкил этади;

Университетнинг йиллик қабул квотаси бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига 300 нафаргача курсантларни, сиртқи таълим шаклига 100 нафаргача тингловчиларни ташкил этади;

Университет магистратурасини тамомлаганлик тўғрисидаги диплом ҳарбий хизмат (хизмат)ни ўташда Қуролли Кучлар Академиясининг икки йиллик магистратура дастурини, Ички ишлар вазирлиги Академиясининг иккинчи даражадаги магистратурасини, шунингдек, хорижий мамлакатлар ҳарбий академияларини тамомлаганлик тўғрисидаги дипломларга тенглаштирилади;

Университетнинг сиртқи таълим шаклига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати томонидан ҳар йили белгиланадиган қўшимча квота бўйича бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Қуролли Кучларда камида уч йиллик ҳарбий хизмат (хизмат) стажига эга бўлган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин.

Қуйидагиларга:

Миллий гвардия қўмондони Р.М.Жўраевга - Университетда икки босқичли олий таълим тизимини сифатли жорий этиш, шу жумладан ўқув жараёнини энг замонавий педагогик ва ахборот технологиялари асосида ташкил қилиш, профессор-ўқитувчилар таркибининг илмий-педагогик салоҳиятини тубдан ошириш;

ички ишлар вазирининг ўринбосари А.И.Икрамовга - ички ишлар органлари жамоат хавфсизлигини таъминловчи бўлинмалари билан Университет ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг уйғун механизмларини жорий этиш, таълим олувчиларнинг фаолият соҳаси бўйича самарали стажировка ўташини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.

Миллий гвардия (Р.М.Жўраев) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Х.Тошкулов) билан биргаликда:

бир ой муддатда мазкур қарор талабларини инобатга олган ҳолда Университетга ўқишга қабул қилиш тартибини ҳамда очиқ ва холисона танлов мезонларини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Университетда жорий этилаётган таълим тизимига мувофиқ ўқитишни йўлга қўйиш бўйича комплекс ташкилий чораларни кўрсин.


4. Университетнинг Васийлик кенгаши 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Белгилансинки, Васийлик кенгаши Университетнинг қуйидаги устувор йўналишлар бўйича ривожланишига кўмаклашади:

таълим олувчиларнинг амалиёт ўташини ташкил этиш ҳамда битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан самарали ҳамкорликни амалга ошириш;

олий таълимнинг ривожланишига кўмаклашадиган дастурлар ва истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, илмий ишланмаларни амалиётга самарали татбиқ этиш;

таълим ва илм-фан соҳасида олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган, шу жумладан хорижий таълим муассасалари билан мақсадли узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш;

Университетга молиявий ва ташкилий ёрдам бериш, унинг фаолиятини таъминлаш ва ривожлантириш учун бюджетдан ташқари маблағларни, маҳаллий ва халқаро грантларни жалб қилиш.

Васийлик кенгашининг барча аъзоларига ўз ваколатлари доирасида Университетни ривожлантириш ва самарали фаолият кўрсатиши учун кўмаклашиш бўйича шахсий масъулият юклансин.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Университетга ўқишга қабул қилиш танлов асосида, Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили белгиланадиган квоталар доирасида амалга оширилиб, таълим олувчиларга ўрнатилган тартибда стипендия (пул таъминоти) тўланади ва моддий таъминот белгиланади;

Университет курсантларини келгусида ҳарбий хизмат (хизмат) ўташ учун идоралараро тақсимлаш таълим йўналишларига мувофиқ битирув босқичида амалга оширилади;

Университет битирув босқичидаги курсантларнинг фаолият соҳаси бўйича стажировкаси ўқишни тамомлагандан сўнг ҳарбий хизмат (хизмат) ўташ учун юборилиши назарда тутилган бўлинмаларда ташкил этилади;

Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳарбий хизматчилари (ходимлари) меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари асосида мутахассислик фанлари бўйича Университетда ўқув машғулотларини ўтказиш ҳуқуқига эга;

Университет томонидан Миллий гвардия академик лицейларининг ўқув-методик жараёни мувофиқлаштирилади ҳамда уларга тизимли амалий ва ахборот-ресурс ёрдами кўрсатилади;

Университетга ўқишга кирувчи абитуриентларнинг антропометрик параметрлари Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳарбий хизмат (хизмат)га қабул қилиш талабларига мувофиқ тартибда танланган мутахассисликка қараб белгиланади;

Университетнинг илмий ва профессор-ўқитувчилар таркиби лавозимларига тегишли соҳада камида беш йиллик илмий, педагогик ёки амалий иш тажрибасига эга шахслар ҳарбий хизматчилар лавозимлари ҳисобидан тайинланиши мумкин;

Университетнинг хизматчилар учун белгиланган профессор-ўқитувчилар таркиби лавозимларига тайинланадиган педагог ходимлар билан шартномалар бир йил муддатга тузилади.


6. Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

Университетга кундузги таълим шаклининг бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича умумий асосларда юриспруденция, психология ва иқтисодиёт соҳаларида кадрларни талабалар таркибига киритган ҳолда тайёрлаш ҳуқуқини бериш;

умумий асосларда кадрлар тайёрлашни тўлов-контракт асосида амалга ошириш ва битирувчиларга "захирадаги офицер" ҳарбий унвони ва тегишли мутахассислик бўйича диплом бериш.


7. Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида таълим йўналишлари (мутахассисликлари) рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, мазкур таълим йўналишлари (мутахассисликлари) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.


8. Қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

а) Миллий гвардия қўмондонига:

Университет курсантлари (талабалари) ва тингловчиларини ўқишдан четлаштириш ва уларни ўқишга тиклаш тартибини белгилаш;

Васийлик кенгаши билан келишилган ҳолда Университетда таълим йўналишлари (мутахассисликлари) рўйхатига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, янги истиқболли йўналишлар (мутахассисликлар)ни киритиш;

б) Университет бошлиғига:

тўлов-контракт асосидаги ўқитиш маблағлари ҳисобидан Университетнинг иқтидорли курсант ва талабаларига қўшимча индивидуал стипендиялар тайинлаш;

ўқув жараёнига юқори илмий-педагогик маҳоратга эга бўлган, биринчи навбатда, илғор хорижий таълим муассасаларининг мутахассисларини соатбай ва узоқ муддатли ишлаш шартларида шартнома асосида жалб этиш ва меҳнат бозори конъюнктурасини инобатга олган ҳолда уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини белгилаш;

етакчи хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан қўшма таълим дастурларини амалга ошириш, шунингдек, кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида ўзаро ҳамкорлик бўйича тўғридан-тўғри меморандум ва битимларни тузиш;

халқаро ҳамкорлик ва икки томонлама шартномалар доирасида хорижий давлатларнинг ҳарбий хизматчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни белгиланган тартибда ташкил этиш;

профессор-ўқитувчилар таркибининг амалий стажировка ўташ жойи ва идорасини мустақил белгилаш.


9. Белгилаб қўйилсинки:

Университетда амалдаги ўқув дастурлари бўйича ўқитиш улар муқаддам ўрнатилган тартибда якунлангунига қадар сақланиб қолади;

Университетда тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати ҳар йили Васийлик кенгаши томонидан белгиланади;

Университетда тўлов-контракт асосида ўқитиш, мол-мулкнинг ижараси, пуллик курсларни ташкил этиш ва бошқа хизматларни кўрсатишдан тушган маблағлар унинг бюджетдан ташқари ҳисобрақамига тушади ва ушбу маблағларнинг 50 фоиздан кам бўлмаган қисми ўқув жараёнига шартнома асосида малакали мутахассисларни жалб қилиш, халқаро миқёсдаги тадбирларни ташкил этиш, шунингдек, шахсий таркибни ҳар ойлик моддий рағбатлантиришга йўналтирилади;

Университетнинг хизматчилар ҳисобланган бошқарув ва профессор-ўқитувчилар таркибидаги ходимларига аввалги иш жойи бўйича берилган мартаба даражалари учун белгиланган устама ҳақлари (мавжуд бўлса) сақланиб қолади;

Университетнинг хизматчилар ҳисобланган бошқарув, илмий ва профессор-ўқитувчилар таркибидаги лавозимларига тегишинча Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги "Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги 164-сон ва 2009 йил 18 августдаги "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 233-сон қарорлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий лавозим маошлари қўлланилади.


10. Ташқи ишлар вазирлиги (А.Х.Камилов), Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси (А.Ш.Бекмуродов), Университетга:

мунтазам равишда илмий ва профессор-ўқитувчилар таркибининг етакчи хорижий таълим муассасаларида малака оширишини, шу жумладан иқтидорли ҳарбий хизматчиларни магистратура ва докторантурага ўқишга юборишни ташкил этиш, шунингдек, ўқув жараёнига уларнинг юқори малакали мутахассисларини кенг жалб этиш;

етакчи хорижий таълим, илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлилий муассасалар билан ўзаро халқаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ва битимларни тайёрлаш ҳамда тузиш;

Университетнинг буюртмаларига кўра, мазкур қарор доирасида жалб этиладиган Университет профессор-ўқитувчилар таркибидаги хорижий фуқароларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан кириш визаларини расмийлаштиришга кўмаклашсин.


11. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б.Хусанов) Университетнинг буюртмаларига кўра, Ўзбекистон Республикасига хорижий мутахассисларни жалб этишга рухсатномани бериш (узайтириш)ни, шунингдек, мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар бериш (узайтириш)ни таъминласин.

Ички ишлар вазирлиги (Н.С.Тураходжаев) Университетнинг буюртмаларига кўра, мазкур қарор доирасида жалб этиладиган хорижий фуқароларга кўп марталик визалар берилишини ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойи бўйича вақтинча рўйхатга олинишини ва муддати узайтирилишини ўрнатилган тартибда таъминласин.


12. Миллий гвардия (Р.М.Жўраев) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Х.Тошкулов) ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда Университетда мақсадли ситуацион-иммитацион полигонларни ташкил этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Молия вазирлиги (Т.А.Ишметов) Миллий гвардиянинг асослантирилган буюртмаларига асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб:

мазкур қарорни инобатга олган ҳолда Давлат бюджети харажатлари параметрида Университетни сақлаб туриш учун зарур ажратмалар;

тузиладиган шартномалар асосида Университетнинг ўқув жараёнига малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш учун пул маблағлари ажратилишини назарда тутсин.


14. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Миллий гвардия қўмондони Р.М.Жўраев белгилансин.

Мазкур қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В.Махмудов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2021 йил 1 июль ва 2022 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 15 апрелдаги

ПҚ-5077-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги

университетининг Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

В.В. Махмудов


-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Васийлик кенгаши раиси


Д.Б. Кадиров


-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари


Р.М. Жўраев


-

Миллий гвардия қўмондони


П.Р. Бобожонов


-

ички ишлар вазири


К.Ф. Камилов


-

Олий суд раиси


Н.Т. Йўлдошев


-

Бош прокурор


А.А. Азизов


-

Давлат хавфсизлик хизмати раиси


Б.Н. Курбанов


-

мудофаа вазири


Р.К. Давлетов


-

адлия вазири


А.Х. Тошкулов


-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


А.Х. Камилов


-

ташқи ишлар вазири


Лавозими бўйича


-

Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи

          

Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига мазкур лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 15 апрелдаги

ПҚ-5077-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Жамоат хавфсизлиги университетидаги

таълим мутахассисликлари (йўналишлари)

РЎЙХАТИ

      

Т/р

Мутахассислик (йўналиш) номи


Бериладиган малака


Таълим шакли


Ўқиш муддати


I. Бакалавриат

1.

Махсус вазифаларни бажариш қўшинларининг қўмондонлик-тактик фаолияти


соҳалар бўйича менежер


кундузги

4 йил

2.

Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш


психолог

кундузги

4 йил

3.

Хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш


юрист

кундузги

4 йил

4.

Халқаро ҳарбий ҳамкорликни ҳуқуқий таъминлаш


юрист

кундузги

4 йил

5.

Иқтисодий хавфсизлик


иқтисодчи

кундузги

4 йил

6.

Аниқлаш ва қўриқлаш тизимлардан фойдаланиш бўйича қўмондонлик-муҳандислик фаолияти


муҳандис

кундузги

4 йил

7.

Қўриқлаш бўлинмаларининг қўмондонлик-тактик фаолияти


юрист

кундузги

3 йил

8.

Йўл патруль хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти


юрист

кундузги

3 йил

9.

Патруль-пост хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти


юрист

кундузги

3 йил

10.

Паспорт тизимини ҳуқуқий таъминлаш


юрист

кундузги

3 йил

11.

Хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш


юрист

сиртқи

4 йил/3 йил*

12.

Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш


психолог

сиртқи

4 йил/3 йил*

13.

Юриспруденция**


юрист

кундузги

4 йил

14.

Психология**


психолог

кундузги

4 йил

15.

Иқтисодиёт**


иқтисодчи

кундузги

4 йил

II. Магистратура

16.

Жамоат хавфсизлигини тезкор-тактик таъминлашнинг қўмондонлик-штаб фаолияти


соҳалар бўйича менежер


кундузги

1 йил

17.

Тарбиявий-психологик таъминлашнинг қўмондонлик-штаб фаолияти


психолог

кундузги

1 йил

18.

Қўриқлаш фаолиятини таъминлашнинг қўмондонлик-муҳандислик фаолияти


электротехник комплекслар ва тизимлар муҳандиси


кундузги

1 йил

19.

Жамоат хавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш


юрист

кундузги

1 йил

20.

Иқтисодий хавфсизлик


иқтисодчи

кундузги

1 йил

21.

Юриспруденция**


юрист

кундузги

1 йил

22.

Психология**


психолог

кундузги

1 йил

23.

Иқтисодиёт**


иқтисодчи

кундузги

1 йил

           

*) олий маълумотга эга бўлмаганлар учун - 4 йил, олий маълумотга эга бўлганлар учун 3 йил.

**) кадрларни умумфуқаровий асосда тайёрлаш.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 16 апрель

















































Время: 0.0270
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск