ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Маълумот ахборотлар / 5. Фойдаланувчи учун материаллар / Шартнома шакллари /

"NORMA" дастурий маҳсулотларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш тўғрисидаги Низом

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

20___ йил "____" _________даги

_________-сонли шартномага

3-ИЛОВА



"NORMA" дастурий маҳсулотларидан

фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш тўғрисидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "NORMA" дастурий маҳсулотларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш тўғрисидаги шартномага илова бўлиб, қуйидаги "NORMA" дастурий маҳсулотлари нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш тартибини белгилайди:

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги "Норма Плюс";

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги "Норма Эконом";

Практическая бухгалтерия;

Амалий бухгалтерия;

Практическое налогообложение;

Налоги: вопросы и ответы;

Солиқлар: саволлар ва жавоблар;

Расчеты с персоналом;

Малое предприятие: учет, налоги, право;

Кичик корхона электрон бухгалтери;

Экспортно-импортные операции;

Строительство;

Юрист предприятия;

Корхона юристи;

Кадровый консультант;

Кадрлар бўйича маслаҳатчи;

Проверки от А до Я;

Таможенный калькулятор;

Умная подшивка;

Моҳир тахлам;

Buxgalter Pro "Микробизнес";

Buxgalter Pro "Малый бизнес";

Buxgalter Pro "Бизнес";

Buxgalter Pro "VIP".

Ҳуқуқ эгасининг Тарифи билан бошқа "NORMA" дастурий маҳсулотлари ҳам назарда тутилиши мумкин.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши "NORMA" дастурий маҳсулотларининг нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқини бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олаётган Фойдаланувчилар билан тузилган Шартномаларга ҳам тааллуқлидир, бундан Шартноманинг амал қилиш муддатини узайтиришга оид нормалар мустасно.


3. Ушбу Низом, Шартнома ва Шартномага иловалар матнидаги қуйида санаб ўтилган атамалар қуйидаги маънога эга:


Актуализация қилиш - Тизим нусхаси (нусхалари) маълумотлар базаларига янги ахборотни киритиш, шунингдек маълумотлар базаларида мавжуд бўлган ахборотни ўзгартириш ва тўлдириш бўйича хатти-ҳаракатлар мажмуи.


Тизим Версияси - Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишнинг қуйидаги усулларидан (вариантларидан) бири:

а) Якка фойдаланилувчи версия - Тизимнинг шундай версияси бўлиб, бунда Тизим нусхаси (нусхалари) Фойдаланувчи компьютерига инсталляция қилинади;

б) Тармоқ версияси - Тизимнинг шундай версияси бўлиб, бунда Тизим нусхаси (нусхалари) Фойдаланувчининг компьютерларини бирлаштирувчи локал тармоқ орқали 2 (икки) ёки ундан ортиқ компьютерларда инсталляция қилинган Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш имконини берувчи бир компьютер (сервер)га инсталляция қилинади;

в) Flash-версия - Тизимнинг шундай версияси бўлиб, бунда Тизим нусхаси (нусхалари) Ҳуқуқ эгасининг лицензияланган USB Flash-ташувчиси (ташувчилари)га инсталляция қилинади ва Фойдаланувчига тақдим этилади. Flash-версиянинг 2 тури фарқланади: I. USB Flash-ташувчи (ташувчилар) тақдим этиладиган Flash-версия бўлиб, бунда Тизимнинг ҳар бир нусхаси янги USB Flash-ташувчига инсталляция қилинади; II. USB Flash-ташувчи (ташувчилар) тақдим этилмайдиган Flash-версия бўлиб, бунда Тизим нусхаси (нусхалари) Фойдаланувчига илгари тақдим этилган ишга яроқли USB Flash-ташувчи (ташувчилар)га инсталляция қилинади;

г) Online-версия - Тизимнинг шундай версияси бўлиб, бунда Фойдаланувчига Ҳуқуқ эгасининг www.nrm.uz ёки www.buxgalter.uz сайтлари орқали Тизимдан фойдаланиш имкони берилади.


Шартнома - Ҳуқуқ эгаси ва Фойдаланувчи ўртасида тузилган Тизимнинг нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш тўғрисидаги шартнома, ушбу Низом унинг иловаси ҳисобланади.


Ҳуқуқ эгасининг Офиси - Ҳуқуқ эгасининг Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Толлимаржон кўчаси, 1/1 уй манзили бўйича жойлашган жойи бўлиб, унда Шартнома шартларига кўра Фойдаланувчиларга хизмат (шу жумладан ахборот ва техник хизмат) кўрсатилади. Ҳуқуқ эгаси Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишни бошқа манзилларда ҳам, шу жумладан Сайтда кўрсатилган Сервис ташкилоти офисида амалга оширишга ҳақли.


Фойдаланувчининг Офиси - Фойдаланувчи томонидан белгиланадиган жой бўлиб, унда Шартнома шартларига кўра Фойдаланувчи Тизимининг нусхаси (нусхалари) ўрнатилади ва/ёки Фойдаланувчи Тизими нусхаси (нусхалари)нинг Техник назорати амалга оширилади.


Фойдаланувчи - Ҳуқуқ эгасидан Шартнома асосида Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олувчи юридик ёки жисмоний шахс.


Ҳуқуқ эгаси - "Norma" масъулияти чекланган жамияти, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган, Тизимни ишлаб чиқарувчи ва Тизимга бўлган мутлақ мулкий ҳуқуқлар эгаси ҳисобланган юридик шахс.


Сайт - Ҳуқуқ эгасининг Интернет тармоғидаги www.norma.uz манзили бўйича корпоратив сайти бўлиб, унинг ёрдамида Фойдаланувчи Тизим нусхаси (нусхалари) маълумотлар базаларининг охирги генерацияси санасига янгиланишларини юклаб олиш, шунингдек Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш билан боғлиқ бошқа ахборотни олиш имкониятига эга бўлади. Сайтда Ҳуқуқ эгасининг Тарифи ҳам жойлаштирилади.


Сервис ташкилоти - Ҳуқуқ эгаси билан тузилган шартномага кўра ва унинг топшириғига биноан Фойдаланувчига Тизим нусхаси (нусхалари) маълумотлар базаларидан фойдаланиш имконини бериш ва Техник назоратини амалга ошириш бўйича ишларни, шунингдек Шартнома ва ушбу Низом доирасида бошқа ишларни бажарувчи хўжалик юритувчи субъект. Сервис ташкилотини жалб қилиш ёки юқорида кўрсатилган ишларнинг Ҳуқуқ эгасининг ўзи томонидан бажарилиши масаласи у томонидан мустақил ҳал қилинади.


Тизим - Ҳуқуқ эгаси томонидан ишлаб чиқариладиган ахборот-қидирув ва электрон эксперт тизими (тизимлари) кўринишидаги дастурий маҳсулот (дастурий маҳсулотлар) бўлиб, у (улар) дастурий таъминот ва тизимлаштирилган ахборотнинг маълумотлар базалари (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; маълумотнома ва тушунтириш-методик тусдаги иқтисодий, юридик ва бошқа материаллар; ихтисослашган молия-иқтисодий даврий нашрларнинг электрон версиялари ва бошқа ахборот)дан иборат.


Шартнома суммаси - Фойдаланувчи томонидан сотиб олинадиган, шу жумладан Шартноманинг амал қилиш муддати узайтирилганда сотиб олинадиган Тизим нусхаси (нусхалари)нинг жами қийматидан келиб чиқиб белгиланадиган ҳамда Шартномада назарда тутилган тартибда, муддатда ва миқдорда Фойдаланувчи томонидан Ҳуқуқ эгасининг ҳисоб рақамига тўланадиган пул маблағлари суммаси. Шартнома суммаси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (кейинги ўринларда - МҲТЭКМ) баравари миқдорида ўрнатилади. МҲТЭКМдаги Шартнома Суммасида ҳосил бўладиган каср сонлар рақамларни яхлитлаш қоидаларига кўра каср сонларнинг юздан бир қисмигача яхлитланади.


Тариф - Ҳуқуқ эгасининг локал ҳужжати билан тасдиқланадиган ва Ҳуқуқ эгаси томонидан Сайтда жойлаштириладиган Техник назоратни амалга ошириш даврийлигини, Тизим Версияси ва тилини, ташувчи восита турини, Фойдаланувчилар тоифаларини, Интернет тармоғи орқали Сайтдан янгиланишларни юклаб олиш йўли билан Актуализация қилиш имкониятини, қўшимча бўлимлар ва функционалдан фойдаланиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда базавий нархлар асосида шаклланган Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқининг қиймати, шунингдек Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқини 12 ойдан камроқ муддатга тақдим этиш нархлари, Шартноманинг амал қилиш муддатини ўз вақтида узайтирганлик учун асосий нархни камайтириш миқдорлари.

Махсус ахборот порталида электрон давлат харидларини ўтказиш натижалари бўйича шартномаларни тузишда Тизим нусхаларидан фойдаланиш ҳуқуқи тўпламини уларнинг қийматини қўшиш орқали шакллантиришга йўл қўйилади.


Техник назорат - дастурий таъминотнинг техник ҳолатини назорат қилиш ва Тизим нусхаси (нусхалари) маълумотлар базаларини Тизим маълумотлар базаларининг охирги гененерацияси санасига ахборот билан актуаллаштирилган ҳолатда сақлаш.


Масофавий Фойдаланувчи - Тизим нусхаси (нусхалари) маълумотлар базаларининг актуаллаштирилган ҳолатда сақланишини мустақил равишда амалга оширувчи ёки Ҳуқуқ эгасининг Техник назоратни амалга оширувчи штатдаги ходими бўлмаган минтақа ҳудудида жойлашган Фойдаланувчи.


4. Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқи Ҳуқуқ эгаси томонидан Фойдаланувчига Шартномада Тизим Версияси, фойдаланиш муддати, Техник назоратни амалга ошириш даврийлиги ва бошқа мезонларни белгилаган ҳолда Шартнома тузиш йўли билан тақдим этилади.

Ҳуқуқ эгаси Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқини, агар Шартномада бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса, 12 (ўн икки) ойга тақдим этади.


5. Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилганлиги учун Фойдаланувчи Ҳуқуқ эгасига Шартнома суммасини Шартнома шартларида белгиланган тартибда, муддатда ва миқдорларда тўлайди.

Бунда Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқининг нархи Ҳуқуқ эгасининг Шартномани имзолаш кунида амалда бўлган Тарифига мувофиқ белгиланади. Ҳуқуқ эгаси ўзининг нарх сиёсатига мувофиқ Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқи нархини камайтиришга ҳақли.


6. Ҳуқуқ эгасининг Тарифидаги маълумотларнинг ўзгариши (шу жумладан Тизимдан фойдаланиш ҳуқуқи нархининг, Тизимнинг фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган Версиялари рўйхатининг, Техник назоратни амалга ошириш даврийлигининг ўзгариши) ушбу ўзгаришлар кучга кирган санадан кечиктирмай Сайтда мажбурий тартибда жойлаштирилади.



II. ТИЗИМ НУСХАСИ (НУСХАЛАРИ) МАЪЛУМОТ

БАЗАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИНИ БЕРИШ

ВА ТЕХНИК НАЗОРАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


7. Ҳуқуқ эгаси унинг ҳисоб рақамига олдиндан тўлов келиб тушган пайтдан бошлаб 5 (беш) иш куни мобайнида Фойдаланувчига маълумотлар базаларидан фойдаланиш имкониятини бериш орқали Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этади (Фойдаланувининг истагига кўра маълумотлар базаларидан фойдаланиш имкониятини очиш кечроқ муддатга қолдирилиши мумкин, бу Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш муддати камайишига олиб келмайди). Шу мақсадда Тизим Версиясига қараб:


7.1. Якка фойдаланилувчи ва Тармоқ версиялари учун - Ҳуқуқ эгаси Тизим нусхаси (нусхалари)ни Фойдаланувчининг Офисида жойлашган компьютер (компьютерлар)га инсталляция қилади ва Фойдаланувчи вакилини у билан ишлашнинг асосий қоидалари билан таништиради. Ҳуқуқ эгаси Масофавий Фойдаланувчига инсталляцион дастур ёзувини (ёзувларини) тақдим этади ва Фойдаланувчи вакилини у билан ишлашнинг асосий қоидалари билан Ҳуқуқ эгасининг Офисида таништиради;


7.2. USB Flash-ташувчи (ташувчилар) тақдим этиладиган Flash-версия учун - Ҳуқуқ эгаси Тизим нусхаси (нусхалари)ни янги USB Flash-ташувчи (ташувчилар)га инсталляция қилади, у (улар)ни Фойдаланувчига Фойдаланувчининг Офисида беради ва Фойдаланувчи вакилини у билан ишлашнинг асосий қоидалари билан таништиради. Ҳуқуқ эгаси Масофавий Фойдаланувчига Тизим нусхаси (нусхалари)ни янги USB Flash-ташувчи (ташувчилар)да беради ва Фойдаланувчи вакилини у билан ишлашнинг асосий қоидалари билан Ҳуқуқ эгасининг Офисида таништиради;


7.3. USB Flash-ташувчи (ташувчилар) тақдим этилмайдиган Flash-версия учун - Ҳуқуқ эгаси Тизим нусхаси (нусхалари)ни Фойдаланувчига илгари тақдим этилган ишга яроқли USB Flash-ташувчи (ташувчилар)га инсталляция қилади, уни Фойдаланувчига Фойдаланувчининг Офисида беради ва Фойдаланувчи вакилини у билан ишлашнинг асосий қоидалари билан таништиради. Ҳуқуқ эгаси Масофавий Фойдаланувчига Тизим нусхаси (нусхалари)ни Фойдаланувчига илгари тақдим этилган ишга яроқли USB Flash-ташувчи (ташувчилар)га инсталляция қилади, у (улар)ни тақдим этади ва Фойдаланувчи вакилини у билан ишлашнинг асосий қоидалари билан Ҳуқуқ эгасининг Офисида таништиради;


7.4. Online-версия учун - Ҳуқуқ эгаси Фойдаланувчига масофадан туриб Ҳуқуқ эгасининг www.nrm.uz ёки www.buxgalter.uz сайтларида Тизимдан фойдаланиш имкониятини беради ва Фойдаланувчи вакилини у билан ишлашнинг асосий қоидалари билан таништиради.


8. Фойдаланувчи Тизим нусхаси (нусхалари)ни инсталляция қилиш ва у (улар)нинг ишлаши учун қуйидаги минимал шартларни таъминлаши лозим:


8.1. Якка фойдаланилувчи версия учун - компьютер (компьютерлар)да стандарт аппарат (процессор частотаси 1 ГГцдан паст бўлмаслиги, ОЗУ 256 Мбдан паст бўлмаслиги, DVD-ROM ёки USB-портларнинг мавжудлиги) ва дастурий таъминотнинг (Windows 2000 операцион тизими ёки ундан кейинги версиялари, Microsoft Office 97 тўплами ёки кейинги версиялари, қаттиқ дискда камида 2 Гб бўш жой бўлиши) мавжудлиги;


8.2. Flash-версия учун - компьютер (компьютерлар)да стандарт аппарат (процессор частотаси 1 ГГцдан паст бўлмаслиги, ОЗУ 256 Мбдан паст бўлмаслиги, Тизим версиясига қараб DVD-ROM ёки USB-портларнинг мавжудлиги) ва дастурий таъминотнинг (Windows 2000 операцион тизими ёки ундан кейинги версиялари, Microsoft Office 97 тўплами ёки ундан кейинги версиялари) мавжудлиги;


8.3. Тармоқ версияси учун:

а) тармоққа қўйиладиган талаблар: ўрнатилган TCP/IP протокол; уланиш тезлиги камида 100 Мбит/с; очиқ UDP-порт; дастур киритилган каталогдан умумий фойдаланиш имконияти;

б) сервер вазифасини бажарувчи компьютерга қўйиладиган талаблар: Windows 2000/XP/2003 операцион тизими ёки ундан кейинги версиялари; ОЗУ 256 Мбдан паст бўлмаслиги; процессор частотаси 1 ГГцдан паст бўлмаслиги; қаттиқ дискда камида 2 Гб бўш жой бўлиши, DVD-ROM ёки USB-портларнинг мавжудлиги;

в) мижоз компьютер (компьютерлар)га қўйиладиган талаблар: Windows 2000 операцион тизими ёки ундан кейинги версиялари; ОЗУ 256 Мбдан паст бўлмаслиги ёки ундан юқори бўлиши; процессор частотаси 100 MГцдан паст бўлмаслиги ёки ундан юқори бўлиши, Microsoft Office 97 тўплами ёки ундан кейинги версиялари.


8.4. Тизим нусхасининг Тармоқ версиясини виртуал муҳитдаги операцион тизимга инсталляция қилиш учун ушбу Низомнинг 8.3-бандида назарда тутилган талаблардан ташқари Фойдаланувчи тармоқ орқали вируал муҳитга доимий равишда уланган битта жисмоний компьютерга қўшимча хизматни инсталляция қилиш имкониятини таъминлаши зарур.

Ушбу Низомнинг 8.1-8.4-бандларида кўрсатилган талабларни таъминлай олмайдиган Фойдаланувчи муқобил имконият сифатида витуал муҳитдаги операцион тизим ўрнатилган сервер вазифасини бажарувчи компьютернинг USB-портидан жисмоний фойдаланиш имкониятини бериши лозим. Ушбу USB-портга Ҳуқуқ эгасининг аппарат калити вазифасини бажарувчи USB flash-ташувчиси уланади.

Тизимнинг Online-версияси Фойдаланувчиси Тизимнинг ишлаши учун қуйидаги минимал шартларни таъминлаши лозим: процессор частотаси 433 МГцдан паст бўлмаслиги, ОЗУ 128 Мбдан паст бўлмаслиги, 6.0 версиясидан паст бўлмаган MS Internet Explorer, 9 версиясидан паст бўлмаган Opera, Mozilla FireFox 2-3 веб-браузерларидан бири, Adobe Acrobat Reader иловаси, шунингдек компьютернинг Интернет тармоғига камида 33,6 кбит/с тезликда уланиши.


9. Техник назоратни (Тизимнинг Якка фойдаланилувчи, Тармоқ ва Flash-версиялари учун) амалга ошириш учун Ҳуқуқ эгаси Шартномада белгиланган Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш муддати мобайнида ўз вакилини Фойдаланувчининг Офсисига Техник назоратни амалга ошириш даврийлигидан келиб чиқиб, режали тартибда юборади, бундан ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Агар Техник назорат Фойдаланувчининг иш вақтига риоя қилган ҳолда Техник назоратни ўтказиш даврининг исталган кунида амалга оширилса, режали тартибга амал қилинган ҳисобланади.

Техник назорат Тизим нусхаси (нусхалари) илгари инсталляция қилинган компьютер (компьютерлар) ва USB Flash-ташувчи (ташувчилар)да амалга оширилади.


10. Масофавий Фойдаланувчи Техник назоратни амалга ошириш учун ўз вакилини мустақил равишда Ҳуқуқ эгасининг Офисига Техник назоратни амалга ошириш даврийлигидан келиб чиқиб, режали тартибда юборади. Агар Фойдаланувчи вакили Ҳуқуқ эгасининг Офисига Ҳуқуқ эгасининг иш вақтига риоя қилган ҳолда Техник назоратни ўтказиш даврининг исталган кунида келиб кетган бўлса, режали тартибга амал қилинган ҳисобланади.

Техник назорат қуйидагича амалга оширилади:

а) Якка фойдаланилувчи ва Тармоқ версиялари учун - Масофавий Фойдаланувчига охирги генерация санасига актуализация қилинган маълумотлар базалари ёзувини тақдим этиш ва Ҳуқуқ эгаси вакили томонидан Техник назоратни амалга ошириш бўйича масофавий маслаҳат берилиши йўли билан;

б) Flash-версия учун - Тизим нусхаси (нусхалари) маълумотлар базаларини Масофавий Фойдаланувчига тақдим этилган, илгари Тизим нусхаси (нусхалари) инсталляция қилинган USB Flash-ташувчи (ташувчилар)да Актуализация қилиш йўли билан.


11. Ҳар бир амалга оширилган Техник назорат, бундан ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно, Шартнома шартларига кўра расмийлаштириладиган ҳужжатда қайд этилади. Ҳуқуқ эгаси вакили томонидан Техник назоратнинг бажарилганлиги ёки сабаблари кўрсатилган ҳолда бажарилмаганлиги Фойдаланувчи вакили томонидан ҳужжатнинг тегишли устунларида имзо қўйилиши орқали тасдиқланади. Ҳужжатда Фойдаланувчи вакилининг фамилияси ва исми, отаси исмининг бош ҳарфлари, шунингдек эгаллаган лавозими ҳам кўрсатилади. Фойдаланувчи вакилининг имзоси имкон қадар Фойдаланувчининг муҳри (штампи) билан тасдиқланиши керак.


12. Фойдаланувчи Ҳуқуқ эгаси вакили келган кунда амалга оширилган Техник назорат натижаларига кўра ушбу Низомнинг 11-банди шартларига мувофиқ ҳужжатни расмийлаштириши шарт.

Ҳуқуқ эгаси вакили ушбу Низомнинг 20.1.1-20.1.10-бандларида кўрсатилган сабаблардан бирига кўра навбатдаги режали Техник назоратни ўтказа олмаган тақдирда, ушбу Низомнинг 11-бандига мувофиқ расмийлаштириладиган ҳужжатда тегишли қайдлар ёзилади ҳамда Ҳуқуқ эгаси вакилининг Фойдаланувчига такроран келиш санаси ва вақти келишилади. Бунда Фойдаланувчи белгиланган пайтгача ўтган сафар Техник назоратни амалга оширишга ҳалақит қилган тўсиқларни бартараф этиши шарт. Агар Ҳуқуқ эгаси вакили Фойдаланувчига такроран келганда Ҳуқуқ эгасига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра Техник назоратни ўтказа олмаса, ушбу Низомнинг 11-бандига мувофиқ расмийлаштириладиган ҳужжатда тегишли қайдлар ёзилади, натижада Техник назорат ўтказилган ҳисобланади. Навбатдаги Техник назорат Ҳуқуқ эгаси томонидан ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ режали тартибда кейинги келиб кетиш чоғида амалга оширилади.

Ушбу Низомнинг 11-бандига мувофиқ ҳужжатни расмийлаштиришга доир талаб Техник назоратни Ҳуқуқ эгаси Офисида ўтказишни ҳисобга олган ҳолда Масофавий Фойдаланувчининг Тизим нусхаси (нусхалари)ни Техник назоратдан ўтказишга ҳам татбиқ этилади. Масофавий Фойдаланувчининг ўз вакилини Техник назоратни амалга ошириш учун Ҳуқуқ эгасининг Офисига юбормаганлиги ёки ўз вақтида юбормаганлиги Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш муддати кўпайишига олиб келмайди, шунингдек Ҳуқуқ эгасига Техник назоратни кечроқ муддатда амалга ошириш мажбуриятини юкламайди.


13. Фойдаланувчи, шу жумладан Масофавий Фойдаланувчи, ушбу Низомнинг 17-банди талабларига мос бўлганда Томонлар, бир Томоннинг вакилини бошқа Томонга юбормаган ҳолда, Сайтдан янгиланишларни юклаб олиш йўли билан Тизим нусхаси (нусхалари) маълумотлар базаларини Актуализация қилиш усулини танлашлари мумкин.

Тарифда кўрсатиладиган айрим Тизимлар учун Тизим нусхаси (нусхалари) маълумотлар базаларини Актуализация қилиш фақат Сайтдан янгиланишларни юклаб олиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.

Томонлар Сайтдан янгиланишларни юклаб олиш йўли билан Тизим нусхаси (нусхалари) маълумотлар базаларини Актуализация қилиш усулини танлаганда янгиланишларни юклаб олиш жараёни Техник назоратни амалга оширишга тенглаштирилади. Бунда Ҳуқуқ эгаси Сайтдаги ҳар бир юклаб олиш жараёни бўйича электрон ҳисоб юритади.

Ушбу Низомнинг 11-бандига мувофиқ ҳужжатни расмийлаштиришга доир талаб Сайтдан янгиланишларни юклаб олиш йўли билан Тизим нусхаси (нусхалари) маълумотлар базаларини Актуализация қилишга татбиқ этилмайди.

Фойдаланувчи томонидан Сайтдан янгиланишларни юклаб олиш йўли билан Тизим нусхаси (нусхалари) маълумотлар базаларини Актуализация қилишнинг амалга оширилмаганлиги ёки ўз вақтида амалга оширилмаганлиги Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш муддати кўпайишига олиб келмайди, шунингдек Ҳуқуқ эгасига Техник назоратни кечроқ муддатда амалга ошириш мажбуриятини юкламайди.


14. Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланишнинг Шартномада белгиланган муддати мобайнида Тизим нусхаси (нусхалари)нинг барқарор ишлаши мумкин бўлмаган тақдирда Фойдаланувчи бу ҳақда Ҳуқуқ эгасини хабардор қилиши шарт. Ҳуқуқ эгаси Фойдаланувчидан тегишли хабарномани олганидан сўнг кейинги 3 (уч) иш куни мобайнида бундай ҳолатнинг сабабларини аниқлаши ва уларни мустақил равишда бартараф этиши ёки уларнинг Фойдаланувчи томонидан бартараф этилишига кўмаклашиши шарт.


15. Агар Тизим нусхаси (нусхалари) билан ишлашда у (улар)нинг дастурий таъминоти узилишлар ва хатолар билан ишласа, Фойдаланувчи ушбу Низомнинг 14-банди шартларига риоя қилган тақдирда Ҳуқуқ эгаси уларни қуйидаги тартибда бартараф этади:

а) агар бу Ҳуқуқ эгасига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юз берган бўлса, дастурий таъминотдаги носозликлар (узилишлар)ни бартараф этиш, шунингдек ахборот киритилган маълумотлар базаларини актуаллаштирилган ҳолатга келтириш режали тартибда ўтказилган навбатдаги Техник назорат ҳисобланади. Бундай ҳолатда ушбу Низомнинг 11-бандига мувофиқ ҳужжат расмийлаштирилади;

б) агар дастурий таъминотдаги носозликлар (узилишлар) Ҳуқуқ эгасига боғлиқ бўлган сабабларга кўра юз берган бўлса, уларни бартараф этиш, шунингдек зарур бўлганда ахборот киритилган маълумотлар базаларини актуаллаштирилган ҳолатга келтириш Ҳуқуқ эгаси томонидан уларни режали Техник назоратга киритмаган ҳолда амалга оширилади.

Масофавий Фойдаланувчининг Тизими нусхаси (нусхалари)нинг дастурий таъминоти узилишлар ва хатолар билан ишлаган тақдирда Ҳуқуқ эгаси телефон орқали маслаҳат бериш йўли билан Масофавий Фойдаланувчига Тизим нусхаси (нусхалари)нинг дастурий таъминотида юзага келаётган носозликлар (узилишлар)ни бартараф этишга кўмаклашади ёки уларни бевосита Ҳуқуқ эгаси Офисида бартараф этади.


16. Тизим нусхаси (нусхалари) ва/ёки у (улар)нинг ташувчиси (ташувчилари) шикастланган тақдирда, агар Фойдаланувчи Ҳуқуқ эгасига шикастланиш мавжудлигига оид ашёвий далилларни (шикастланган компьютер (компьютерлар), USB Flash-ташувчи (ташувчилар) ёки у (улар)нинг қисмлари ва ҳ.к.) тақдим этса, Ҳуқуқ эгаси Тизим нусхаси (нусхалари)нинг ишга яроқлилигини тиклайди ва/ёки Тизим Версиясига мувофиқ бошқа айнан ўхшаш ташувчи (ташувчилар)да Тизим нусхаси (нусхалари)ни тақдим этади. Бунда агар USB Flash-ташувчи (ташувчилар) шикастланиши Ҳуқуқ эгасига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юз берган бўлса, Тизим нусхаси (нусхалари)ни янги USB Flash-ташувчи (ташувчилар)га такроран инсталляция қилиш Ҳуқуқ эгасининг қўшимча харажатлари Фойдаланувчи томонидан қоплаб берилган тақдирда амалга оширилади. Қўшимча харажатлар миқдори Ҳуқуқ эгасининг буйруғи билан белгиланади. Бунда у қўшимча харажатларни қоплаш суммаси тўланган кунга қонунчиликда белгиланган МҲТЭКМнинг бир бараваридан ошиши мумкин эмас.

Фойдаланувчи Тизим нусхаси (нусхалари)ни йўқотган ёки бошқача тарзда қўлдан чиқарган тақдирда Ҳуқуқ эгаси у (улар)ни Тизим Версиясига мувофиқ бошқа айнан ўхшаш ташувчи (ташувчилар)да Фойдаланувчи ушбу Низомнинг 28-бандига кўра жарима тўлаганидан сўнг тақдим этади.

Тизим нусхаси (нусхалари) шикастланган, йўқотилган ёки бошқача тарзда қўлдан чиқарилган тақдирда у (улар)нинг ишга яроқлилигини тиклаш ва/ёки Тизим нусхаси (нусхалари)ни бошқа айнан ўхшаш ташувчи (ташувчилар)да тақдим этиш режали тартибда ўтказилган навбатдаги Техник назорат ҳисобланади. Бундай ҳолатда Фойдаланувчи ушбу Низомнинг 11-бандига мувофиқ ҳужжатни расмийлаштиради.

Тизим нусхаси (нусхалари) шикастланиши, йўқотилиши ёки бошқача тарзда қўлдан чиқарилиши оқибатида Фойдаланувчи томонидан ундан (улардан) муайян давр мобайнида фойдаланиш имкониятининг бўлмаганлиги Шартномада белгиланган фойдаланиш муддатининг узайишига олиб келмайди, бундан Ҳуқуқ эгаси айбдор бўлган ҳоллар мустасно.


17. Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш муддати мобайнида, Техник назорат ўтказилишидан қатъи назар, қуйидаги Фойдаланувчиларга Интернет тармоғида Сайтдан янгиланишларни юклаб олиш йўли билан Тизим нусхаси (нусхалари) маълумотлар базаларини Актуализация қилиш имконияти берилади (Тизимнинг якка фойдаланилувчи, тармоқ ва Flash-версиялари учун):

а) Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги "Норма Плюс" Тизими Фойдаланувчиларига янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинишига қараб ҳар кунлик (Ҳуқуқ эгасининг иш кунларида) Актуализация қилиш имконияти берилади;

б) бошқа Тизимларнинг Фойдаланувчиларига (Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги "Норма Эконом" Тизимидан ташқари) - тегишли маълумотлар базалари янгиланишлари тайёрланишига қараб ҳар ойлик Актуализация қилиш имконияти берилади.

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги "Норма Эконом" Тизими Фойдаланувчиларига Интернет тармоғида Сайтдан янгиланишларни юклаб олиш йўли билан Актуализация қилиш имконияти берилмайди.

Тизим нусхаси (нусхалари) маълумотлар базаларини Актуализация қилиш "Автоянгилаш" дастурий таъминотидан фойдаланиш ёхуд идентификация маълумотларидан фойдаланган ҳолда Сайтда рўйхатдан ўтиш орқали Интернет тармоғида Сайтдан янгиланишларни юклаб олиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.

Тизим нусхаси (нусхалари) маълумотлар базаларини Актуализация қилиш учун "Автоянгилаш" дастурий таъминотидан фойдаланиш тартиби "Автоянгилаш" дастурий таъминотининг интерфейсида ва Сайтда жойлаштирилган фойдаланиш шартларига мувофиқ тартибга солинади.



III. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


18. Фойдаланувчи қуйидагиларга ҳақли:


18.1. Ҳуқуқ эгасидан Тизим нусхаси (нусхалари) билан ишлашнинг техник масалалари юзасидан тушунтиришлар олиш;


18.2. Ҳуқуқ эгасидан бошқа Тизимлардан фойдаланиш ҳуқуқига нисбатан Ҳуқуқ эгаси томонидан олиб бориладиган нарх сиёсатига мувофиқ бонуслар ва нарх преференциялари олиш;


18.3. турлари ва тартиби Ҳуқуқ эгаси томонидан белгиланадиган акцияларда, содиқлик дастурларида иштирок этиш;


18.4. ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган тартибда Тизим нусхаси (нусхалари)нинг маълумотлар базалари янгиланишларини юклаб олиш;


18.5. Ҳуқуқ эгасидан янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини улар навбатдаги генерацияга киритилгунга қадар сўраш ва электрон почта орқали олиш, агар сўралаётган матнлар Ҳуқуқ эгасида мавжуд бўлса;


18.6. Сайтга кириш учун ўз логини (логинлари) ва пароли (пароллари)ни ўзгартириш;


18.7. Шартнома ва ушбу Низом шартларига риоя этган ҳолда Шартноманинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш.


19. Фойдаланувчи қуйидагиларга мажбур:


19.1. Шартнома суммасини Шартномада белгиланган тартибда, муддатларда ва миқдорларда ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўлаш;


19.2. ҳисобварақ-фактурани ва Шартномада белгиланган шаклдаги Маълумотлар базасини ундан фойдаланиш учун очиш далолатномасини маълумотлар базасини ундан фойдаланиш учун очиш кунида имзолаш, шунингдек бошқа зарур ҳужжатларни имзолаш;


19.3. Тизим нусхаси (нусхалари)нинг дастурий таъминотига, у (улар)нинг ахборот киритилган маълумотлар базалари тузилмаси ва мазмунига ўзгартиришлар киритмаслик;


19.4. Тизим нусхаси (нусхалари) ёки у (улар)нинг ҳар қандай элементларидан, муаллифлик материаллари ва маълумотлар базаларидан нусха кўчирмаслик ва у (улар)ни бошқа шахсларга бермаслик ёхуд компьютерларнинг Шартнома шартларида назарда тутилганидан кўра кўпроқ миқдорларида Тизим нусхаларини ўрнатмаслик;


19.5. Тизим нусхаси (нусхалари)дан Шартнома шартларига мувофиқ фақат Фойдаланувчи ходимлари томонидан фойдаланилишини таъминлаш ва бошқа шахсларга Тизим нусхаси (нусхалари)нинг дастурий таъминотидан ёки у (улар)нинг ахборот киритилган маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятини бермаслик;


19.6. бошқа шахсларга Сайтга кириш учун логин (логинлар) ва парол (пароллар)ни бермаслик ҳамда уларнинг сақланиши ва махфийлигини таъминлаш;


19.7. Ҳуқуқ эгасини Фойдаланувчининг логини (логинлари) ва пароли (пароллари)дан бошқа шахслар томонидан рухсатсиз фойдаланилганлиги тўғрисида хабардор этиш;


19.8. Масофавий Фойдаланувчи учун - ушбу Низомнинг 7-бандига кўра ўз вакилини инсталляцион дастурнинг, USB Flash-ташувчи (ташувчилар)даги Тизим нусхаси (нусхалари)нинг ёзувини олиш ҳамда ушбу Низомнинг 10-бандига кўра Техник назоратни амалга ошириш учун Ҳуқуқ эгасига юбориш;


19.9. ушбу Низомнинг 44-бандига кўра Шартноманинг амал қилиш муддати узайтирилганда Узайтириш тўғрисидаги келишувнинг ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминлаш;


19.10. тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олаётган Фойдаланувчилар учун - Ҳуқуқ эгаси билан биргаликда Пул маблағларини бўлиб-бўлиб тўлаш жадвалини Шартномада белгиланган шаклда ва муддатларда тасдиқлаш;


19.11. тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти ҳамда Ҳуқуқ эгаси томонидан пул маблағларининг акцептсиз ҳисобдан чиқарилиши ҳуқуқи билан Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олаётган Фойдаланувчилар учун - Ҳуқуқ эгасига Шартномада белгиланган шаклда ва муддатларда Фойдаланувчининг Ҳуқуқ эгаси томонидан пул маблағлари акцептсиз ҳисобдан чиқарилишига розилиги тўғрисида хат тақдим этиш ҳамда Ҳуқуқ эгасига Шартномага мувофиқ тўлов топшириқномасини тақдим этиш йўли билан пул маблағларини олишда ҳар қандай усулда тўсқинлик қилмаслик;


19.12. USB Flash-ташувчи (ташувчилар) тақдим этилмаган ҳолда Flash-версия Фойдаланувчилари учун - Ҳуқуқ эгаси томонидан Тизим нусхаси (нусхалари)ни инсталляция қилиш учун Фойдаланувчига илгари тақдим этилган ишга яроқли USB Flash-ташувчи (ташувчилар)ни бериш;


19.13. Шартнома ва ушбу Низомда назарда тутилган бошқа мажбуриятларга риоя этиш.


20. Ҳуқуқ эгаси қуйидагиларга ҳақли:


20.1. Тизим нусхаси (нусхалари)ни инсталляция қилмаслик, шунингдек Техник назоратни амалга оширмаслик (Тизимнинг якка фойдаланилувчи, тармоқ ва Flash-версиялари учун), Тизимдан фойдаланиш имкониятини бермаслик (Online-версия учун) ҳамда бошқа мажбуриятларни амалга оширмаслик, агар буларни бажариш қуйидаги сабаблардан бирига кўра мумкин бўлмаса, улар Фойдаланувчи томонидан бартараф этилгунга ёки ушбу Низом ва Шартномага мувофиқ бошқа чоралар кўрилгунга қадар:


20.1.1. Ҳуқуқ эгаси вакили олдиндан келишилган сана ва вақтда келган пайтда Фойдаланувчи вакилининг бўлмаслиги ёки Ҳуқуқ эгаси вакилининг Тизим нусхаси (нусхалари)га кириш имконияти бўлмаслиги;


20.1.2. Фойдаланувчининг бошқа жойга кўчиб ўтганлиги ва бу ҳақда Ҳуқуқ эгасини ушбу Низомнинг 50-бандида белгиланган қоидаларга кўра хабардор этмаганлиги;


20.1.3. Фойдаланувчининг Шартнома шартларига кўра Шартнома суммасини тўлаш тартиби, миқдорлари ва муддатларига риоя этмаганлиги;


20.1.4. Фойдаланувчининг Тизим нусхаси (нусхалари)ни инсталляция қилиш ва у (улар)нинг ишлаши учун ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган минимал шартларнинг таъминламаганлиги;


20.1.5. Фойдаланувчининг ускуналарида нуқсонлар бўлиши, компьютери (компьютерлари)нинг (DVD-ROM, USB-порт ва бошқалар), айрим бутловчи қисмларнинг бузилиши, USB Flash- ташувчи (ташувчилар)ни тақдим этмаслик ёки у (улар)нинг носоз ҳолати (Flash-версия учун);


20.1.6. Фойдаланувчининг компьютери (компьютерлари)да ва (ёки) USB Flash-ташувчиси (ташувчилари)да Тизим нусхаси (нусхалари)ни инсталляция қилишга ва (ёки) у (улар)нинг барқарор ишлашига тўсқинлик қилувчи Тизимга алоқадор бўлмаган дастурларнинг, шу жумладан вирусларнинг мавжудлиги; шунингдек Тизим нусхаси (нусхалари) ҳар сафар янгидан ишга туширилганда ишловчи антивирус дастурининг ишлаши оқибатлари: компьютер (компьютерлар)нинг қаттиқ дискларидан, USB Flash-ташувчи (ташувчилар)дан, бошқа ахборот ташувчиларида зарарланган ёки шубҳали файлларнинг ўзгартирилиши, бошқа жойга кўчирилиши, улардан ўчириб ташланиши;


20.1.7. Фойдаланувчи компьютери (компьютерлари)даги операцион тизимнинг ишдан чиқиши ёки нотўғри ишлаши;


20.1.8. Фойдаланувчи томонидан ушбу Низомнинг 19.8-банди шартларининг бажарилмаганлиги;


20.1.9. Фойдаланувчи томонидан Пул маблағларини бўлиб-бўлиб тўлаш жадвалига риоя этилмаганлиги ва (ёки) Ҳуқуқ эгаси томонидан тақдим этилган тўлов топшириқномалари бўйича пул маблағларининг келиб тушмаганлиги;


20.1.10. Ҳуқуқ эгасига боғлиқ бўлмаган бошқа сабабларга кўра;


20.2. агар Сайтга киришни назорат қилиш воситалари орқали ёки бошқача тарзда Фойдаланувчи томонидан Сайтга кириш учун логин (логинлар) ва парол (пароллар) бошқа шахсларга берилганлиги ҳолати аниқланса, Сайтга кириш имкониятини чеклаш;


20.3. Шартнома ва ушбу Низом шартларига риоя этган ҳолда Шартноманинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш.


21. Ҳуқуқ эгаси қуйидагиларга мажбур:


21.1. Фойдаланувчига маълумотлар базасини ундан фойдаланиш учун очиш йўли билан Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқини ўз вақтида тақдим этиш;


21.2. ҳисобварақ-фактурани Фойдаланувчига тақдим этиш ва Шартномада белгиланган шаклдаги Маълумотлар базасини ундан фойдаланиш учун очиш далолатномасини маълумотлар базасини ундан фойдаланиш учун очиш кунида имзолаш, шунингдек бошқа зарур ҳужжатларни расмийлаштириш;


21.3. тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олувчи Фойдаланувчи билан биргаликда Пул маблағларини бўлиб-бўлиб тўлаш жадвалини Шартномада белгиланган шаклда ва муддатларда тасдиқлаш;


21.4. ушбу Низомнинг 44-бандига кўра Шартноманинг амал қилиш муддати узайтирилганда Узайтириш тўғрисидаги келишувнинг ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминлаш;


21.5. Шартномада белгиланган фойдаланишнинг бутун муддати мобайнида Тизим нусхаси (нусхалари) дастурий таъминотининг узлуксиз ишлашини таъминлаш;


21.6. ушбу Низомда белгиланган тартибга мувофиқ Техник назоратни амалга ошириш учун ўз вакилининг Масофавий Фойдаланувчи бўлмаган Фойдаланувчига ўз вақтида юборилишини таъминлаш, шунингдек Тизим нусхаси (нусхалари) дастурий таъминотидаги узилишлар ва носозликларни бартараф этиш;


21.7. Масофавий Фойдаланувчига Тизим нусхаси (нусхалари) дастурий таъминотида юзага келадиган носозлик (узилиш)ларни телефон орқали маслаҳат бериш йўли билан ёки бевосита Ҳуқуқ эгаси Офисида бартараф этишга кўмаклашиш;


21.8. тизимлаштирилган ахборот маълумотлар базаларидаги ўзгартиришларни улар тайёр бўлишига қараб Сайтга жойлаштириб бориш ва уларнинг тегишли Фойдаланувчилар томонидан юклаб олинишининг техник имкониятини таъминлаш (Тизимнинг якка фойдаланилувчи, тармоқ ва Flash-версиялари учун), Тизимнинг маълумотлар базаларини мунтазам равишда янгилаб бориш (Online-версия учун);


21.9. ушбу Низомнинг 17-бандига кўра Тизим нусхаси (нусхалари) маълумотлар базалари янгиланишларини юклаб олиш имкониятини таъминлаш;


21.10. Фойдаланувчига унинг сўровига кўра янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини улар навбатдаги генерацияга киритилгунга қадар электрон почта орқали тақдим этиш, агар сўралаётган матнлар Ҳуқуқ эгасида мавжуд бўлса;


21.11. Шартнома ва ушбу Низомда назарда тутилган бошқа мажбуриятларга риоя этиш.



IV. ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК


22. Томонлар қуйидагиларни эътиборга олишлари лозим:


22.1. Тизимга бўлган мутлақ мулкий ҳуқуқлар Ҳуқуқ эгасига тегишлидир;


22.2. Фойдаланувчига мутлақ бўлмаган фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилиб, у Тизим нусхаси (нусхалари) дастурий таъминоти ва унда (уларда) мавжуд ахборот киритилган маълумотлар базаларидан ўз эҳтиёжларида фойдаланишдан иборатдир;


22.3. Тизим нусхаси (нусхалари)нинг айрим маълумотлар базаларида баъзи ҳужжатлар ёки уларнинг фрагментларидан нусха кўчириш ва уларни таҳрир қилиш функцияси ўчириб қўйилган бўлиши мумкин.


23. Фойдаланувчи Тизимга, маълумотлар базаларига бўлган мулкий ҳуқуқларга, шунингдек улардаги муаллифлик материалларига бўлган шахсий номулкий ҳуқуқларга риоя этиши шарт.


24. Тизим нусхаси (нусхалари)даги маълумотлар базаларида мавжуд бўлган муаллифлик материалларини кўпайтириш ёки ҳар қандай тарзда тарқатишга фақат Ҳуқуқ эгаси билан тузилган алоҳида ёзма келишувга асосан рухсат берилади. Муаллифлик материалларидан Фойдаланувчининг ўз эҳтиёжларида фойдаланилганда Тизимнинг номини кўрсатган ҳолда ахборот манбаига ҳавола бериш шарт.


25. Тизим нусхаси (нусхалари)нинг маълумотлар базаларидаги Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари улар расмий қабул қилинган ва эълон қилинган тилга қараб ўзбек, рус тилларида ёки ҳар иккала тилда жойлаштирилади.



V. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


26. Томонлардан бири Шартнома ва ушбу Низом бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, ушбу Томон бошқа Томонга етказилган зарарларни қоплайди ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонуни, бошқа қонун ҳужжатлари, Шартнома ва ушбу Низомда назарда тутилган тартибда бошқача жавобгар бўлади.

Томонларнинг ушбу Низом шартларига риоя этмаслиги Томонлар Шартнома шартларига риоя этмаслигига тенглаштирилади.


27. Агар Шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Томонларга нисбатан қуйидаги жавобгарлик чоралари қўлланилади:


27.1. Ҳуқуқ эгаси Шартнома ва ушбу Низом бўйича мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, Фойдаланувчи Ҳуқуқ эгасидан ҳар бир кечиктирилган кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмининг 0,05 фоизи миқдорида пеня тўлашни талаб қилишга ҳақли, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси мажбуриятнинг бажарилмаган қисми қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим;


27.2. Шартнома суммасини тўлашни асоссиз равишда тўлиқ ёки қисман рад этганлик ёки тўлашдан бош тортганлик учун Ҳуқуқ эгаси Фойдаланувчидан у тўлашни рад этган ёки тўлашдан бош тортган сумманинг 5 фоизи миқдорида жарима тўлашни талаб қилишга ҳақли;


27.3. Шартнома суммаси ўз вақтида тўланмаганда Ҳуқуқ эгаси Фойдаланувчидан ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,04 фоизи миқдорида пеня тўлашни талаб қилишга ҳақли, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.


28. Тизим нусхаси (нусхалари) Фойдаланувчи томонидан йўқотилганда ёки бошқача тарзда қўлдан чиқарилганда Ҳуқуқ эгаси томонидан Тизим нусхаси (нусхалари)ни такроран инсталляция қилиш Фойдаланувчи Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқининг Шартномада назарда тутилган нархининг 20 фоизи миқдорида жарима тўлаганда амалга оширилади.

Ушбу Низомнинг 36.2 ва 36.3-бандларига асосан Шартнома бекор қилинганда, шунингдек ушбу Низомнинг 51-бандига асосан Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда Ҳуқуқ эгаси вакилига белгиланган муддатда Тизим нусхаси (нусхалари)ни тўсқинликсиз деинсталляция қилиш имкони берилмаган ва/ёки у (улар)нинг ташувчилари қайтарилмаган тақдирда, Фойдаланувчи Тизимнинг деинсталляция қилинмаган (қайтарилмаган) нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқининг Шартномада назарда тутилган нархининг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди, бироқ бунда жарима тузилган ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолатини солиштириш далолатномасига кўра Тизимнинг ушбу нусхаси (нусхалари)дан фойдаланилмаган давр учун қолган пул маблағлари суммасидан ошмаслиги лозим.


29. Ҳуқуқ эгаси қуйидагилар учун Фойдаланувчи олдида жавобгар бўлмайди:


29.1. Тизим нусхаси (нусхалари)ни инсталляция қилиш, Тизим нусхаси (нусхалари) ёзувини тақдим этиш ва Техник назоратни амалга ошириш имкониятининг мавжуд эмаслиги, шунингдек Тизим нусхаси (нусхалари)нинг барқарор ишлашига тўсқинлик қилувчи носозликлар (узилишлар) ва бошқа ҳолатлар, агар улар ушбу Низомнинг 20.1.1 - 20.1.10-бандларида кўрсатилган сабабларга кўра юзага келган бўлса. Фойдаланувчининг муайян давр мобайнида Тизим нусхаси (нусхалари)дан юқорида кўрсатилган сабаблар оқибатида фойдаланиш имконияти бўлмаслиги Шартномада белгиланган фойдаланиш муддати узайтирилишига олиб келмайди.


29.2. Тизим нусхаси (нусхалари) маълумотлар базаларидаги ахборотдан фойдаланиш, фойдаланмаслик ёки лозим даражада фойдаланмаслик, шунингдек булар натижасида юзага келган оқибатлар, шу жумладан зарар, бой берилган фойда.


30. Томонлар Шартнома бўйича юзага келадиган низо ва келишмовчиликларни имкон қадар музокаралар йўли билан, шу жумладан талабнома юбориш тартиби орқали ҳал этадилар. Келишувга эришилмаган тақдирда Томонлардан бири низони бошқа Томон билан келишмасдан кўриб чиқиш учун тегишли судга топшириши мумкин.

Шартномада низони кўриб чиқиш учун ҳакамлик судига топшириш имконияти назарда тутилиши мумкин.



VI. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАР


31. Томонлар Шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун, агар бу Шартнома тузилгандан сўнг вужудга келган, Томонлар олдиндан кўра олиши ва оқилона чоралар билан олдини олиши мумкин бўлмаган фавқулодда вазиятлар туфайли юзага келган енгиб бўлмас куч ҳолатлари (форс-мажор) оқибатида юз берганлигини исботлай олсалар, шунингдек Томонлар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажариш учун ўзларига боғлиқ барча чораларни кўрган бўлсалар, жавобгар бўлмайдилар. Форс-мажор ҳолатларга, хусусан, ҳарбий ҳаракатлар, табиат кучларининг таъсири (зилзила, сув тошқини ва ҳ.к.), давлат органларининг қарорлари киради.


32. Томонлар форс-мажор ҳолатлари юзага келган пайтдан бошлаб 3 (уч) иш куни мобайнида бир-бирларини бу ҳақда хабардор қилишлари керак.


33. Форс-мажор ҳолатлари вужудга келган тақдирда Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати шундай ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари амалда бўлган даврга кўчирилади.

Форс-мажор ҳолатлари ва уларнинг оқибатларининг амал қилиши сурункасига 3 (уч) ойдан ортиқ муддат давом этса ёки ушбу ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари кўрсатилган давр мобайнида амалда бўлиши маълум бўлса, Томонлардан ҳар бири Шартнома бўйича мажбуриятларни келгусида бажаришдан бош тортиш ҳуқуқига эга ва бу ҳолатда Томонлардан ҳеч бири бошқа Томондан Шартнома бекор қилиниши оқибатида етказилган зарарларни қоплаб беришни талаб қилишга ҳақли эмас.



VII. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ


34. Шартнома шартларига кўра Фойдаланувчидан олдиндан тўлов Ҳуқуқ эгасининг ҳисоб рақамига келиб тушган пайтдан бошлаб Шартнома кучга киради.

Тизимнинг нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқини бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олувчи Фойдаланувчилар билан Шартнома тузилганда Шартнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб кучга киради.


35. Фойдаланувчига Тизим нусхаси (нусхалари) маълумотлар базаси ундан фойдаланиш учун очилган сана Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш муддатининг бошланиши ҳисобланади, бундан ушбу Низомнинг 42-бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Шартномада назарда тутилган фойдаланиш муддатидан келиб чиқиб ҳисобланадиган охирги календарь куни Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш муддати тугайдиган сана ҳисобланади.


36. Шартноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:


36.1. Томонлардан бири Шартнома ва ушбу Низом шартларига риоя қилган ҳолда Шартноманинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиши орқали Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш муддати тугаганда (Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқини бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олувчи Фойдаланувчилар билан - Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш муддати тугаганда, бироқ тегишли молия йилининг 31 декабрь кунидан кечиктирмай);


36.2. Шартнома иккала Томоннинг келишувига кўра муддатидан аввал бекор қилинганда ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Шартнома ва ушбу Низомда назарда тутилган бошқа ҳолларда;


36.3. Шартнома Ҳуқуқ эгаси томонидан бир томонлама тартибда бекор қилинганда:

а) барча Фойдаланувчилар учун - Фойдаланувчи Шартнома Суммасини тўлаш муддатларини бузганлиги (тўламаганлиги ёки тўлиқ тўламаганлиги) учун, шу жумладан бўлиб-бўлиб тўлашда 2 (икки) ойдан ортиқ муддатга кечиктирганлиги учун, тўловни кечиктириш сабабларидан қатъи назар;

б) тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олаётган Фойдаланувчилар учун - Фойдаланувчи Пул маблағларини бўлиб-бўлиб тўлаш жадвалини Шартномада белгиланган шаклда ва муддатларда тасдиқламаганлиги ёки келишишни рад этганлиги учун;

в) тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти ҳамда Ҳуқуқ эгаси томонидан пул маблағларининг акцептсиз ҳисобдан чиқарилиши ҳуқуқи билан Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олаётган Фойдаланувчилар учун - Фойдаланувчи Шартномада белгиланган шаклда ва муддатларда хат тақдим этмаганлиги, Пул маблағларини бўлиб-бўлиб тўлаш жадвалига Ҳуқуқ эгасининг розилигисиз ўзгартириш киритганлиги ёки хатда назарда тутилган мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар хатни чақириб олганлиги учун.

Шартноманинг Ҳуқуқ эгаси томонидан бир томонлама бекор қилиниши Фойдаланувчига буюртма хат билан жўнатиладиган ёки Фойдаланувчининг вакилига имзо қўйдирган ҳолда тақдим этиладиган ёзма хабарнома орқали расмийлаштирилади.


37. Шартноманинг амал қилиш тугатилганда Фойдаланувчига ушбу Низом шартларига кўра Тизим нусхаси (нусхалари) маълумотлар базаларининг янгиланишларини Сайтдан юклаб олиш ҳуқуқи бекор қилинади, шунингдек Техник назорат тўхтатилади, Online-версия Фойдаланувчисининг эса Тизимга кириш ҳуқуқи бекор қилинади.

Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқини бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олувчи Фойдаланувчилар билан Шартноманинг амал қилиши тугатилганда Тизим нусхаси (нусхалари)нинг Техник назоратини амалга ошириш, Тизим нусхаси (нусхалари) маълумотлар базаларининг янгиланишларини Сайтдан юклаб олиш ҳуқуқи тақдим этиш, Online-версия Фойдаланувчисига эса Тизимга кириш ҳуқуқини тақдим этиш Шартномада назарда тутилган фойдаланиш муддати мобайнида амалга оширилади.


38. Ушбу Низомнинг 36.1-бандига мувофиқ Томонлардан бири Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш муддати тугагандан сўнг Шартноманинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этганда ва Шартноманинг амал қилиши тугатилганда:

а) Тизимнинг барча Версиялари учун, Online-версиядан ташқари - Тизим нусхаси (нусхалари) деинсталляция қилинмайди ва бир қатор дастурий функциялар ўчган ҳолда фойдаланишга яроқлилиги сақланиб қолади:

- фойдаланиш муддати тугаган пайтдан бошлаб 45 (қирқ беш) календарь куни ўтгандан сўнг Тизим нусхаси (нусхалари)да нусха кўчириш, ҳужжатларни Microsoft Word ва Excel дастурларига экспорт қилиш, босиб чиқариш, ҳужжатларни электрон шаклда сақлаш функциялари ўчади;

- фойдаланиш муддати тугаган пайтдан бошлаб 60 (олтмиш) календарь куни ўтгандан сўнг Тизим нусхаси (нусхалари)да ҳужжатларни излаш ва уларга хатчўплар яратиш функциялари ўчади;

б) USB Flash-ташувчи (ташувчилар) тақдим этиладиган Flash-версия учун - Фойдаланувчининг ихтиёрида USB Flash-ташувчи (ташувчилар) қолади.

Ушбу банднинг амал қилиши фойдаланиш ҳуқуқини бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олувчи Фойдаланувчининг Тизими нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш муддати тугаганда ҳам татбиқ этилади.


39. Шартноманинг амал қилиши ушбу Низомнинг 36.2 ва 36.3-бандларига мувофиқ тугатилганда, бундан ушбу Низомнинг 33-бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно, Томонлар қуйидагиларни хатти-ҳаракатларни амалга оширадилар:


39.1. Томонлар ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолатини солиштириш далолатномасини расмийлаштирадилар. Уни тузишда қуйидаги қоидалар қўлланилади:


39.1.1. агар Шартнома:

фойдаланишнинг охирги ойлик даври тугаган пайтдан бошлаб дастлабки 15 (ўн беш) кун мобайнида бекор қилинган бўлса, ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолатини солиштириш далолатномасини тузиш ва бажариш мақсадида тўлиқ ой бўлиб фойдаланишнинг охирги тўлиқ ойи ҳисобланади;

фойдаланишнинг охирги ойлик даври тугаган пайтдан бошлаб 15 (ўн беш) кун ўтгач, бироқ фойдаланишнинг жорий ойлик даври тугагунга қадар бекор қилинган бўлса, ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолатини солиштириш далолатномасини тузиш ва бажариш мақсадида тўлиқ ой бўлиб фойдаланишнинг жорий тўлиқ ойи ҳисобланади;


39.1.2. Тизим нусхаси (нусхалари)нинг нархи Тизим нусхаси (нусхалари)дан 12 ойдан камроқ фойдаланиш муддати учун Тарифда белгиланган коэффициентлардан келиб чиқиб қайта ҳисобланади;


39.1.3. қайта ҳисоблаш Шартнома кучга кирган санада белгиланган МҲТЭКМда, Тизимнинг ҳар бир нусхасининг базавий нархи бўйича қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади:

Шартнома бўйича илгари тақдим этилган Тизим нусхаси (нусхалари) асосий нархини камайтириш миқдори ва коэффициентларни;

USB Flash-ташувчи (ташувчилар)нинг нархи - USB Flash-ташувчи (ташувчилар) тақдим этиладиган Flash-версия учун.

Бунда оралиқ қийматлар ўн мингликкача, якуний қиймат эса юзликкача яхлитланади;


39.2. Фойдаланилмаган давр учун пул маблағлари мавжуд бўлганда Ҳуқуқ эгаси Томонларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари ҳолатини солиштириш далолатномаси асосида Шартнома бекор қилинган кундан бошлаб 5 (беш) банк куни мобайнида Фойдаланувчига ушбу пул маблағларини қайтаради. Бунда Шартнома бекор қилинган кундан бошлаб 5 (беш) иш куни мобайнида қуйидагилар ҳам амалга оширилади:

а) Якка фойдаланилувчи ва Тармоқ версиялари учун - Фойдаланувчининг компьютери (компьютерлари)дан Тизим нусхаси (нусхалари) деинсталляция қилинади;

б) USB Flash-ташувчи (ташувчилар) тақдим этиладиган Flash-версия учун - USB Flash-ташувчи (ташувчилар)ни Фойдаланувчининг ихтиёрида қолдирган ҳолда USB Flash-ташувчи (ташувчилар)дан Тизим нусхаси (нусхалари) деинсталляция қилинади;

в) USB Flash-ташувчи (ташувчилар) тақдим этилмайдиган Flash-версия учун - USB Flash-ташувчи (ташувчилар)дан Тизим нусхаси (нусхалари) деинсталляция қилинади.

Фойдаланувчи Ҳуқуқ эгасининг вакилига белгиланган муддатда Тизим нусхаси (нусхалари)ни тўсқинликсиз деинсталляция қилиш имконини бермаганда ва/ёки у (улар)нинг ташувчиси (ташувчилари)ни қайтармаганда Ҳуқуқ эгаси пул маблағларини ушбу Низомнинг 28-бандига мувофиқ жарима ушлаб қолган ҳолда қайтаради;


39.3. Фойдаланилган давр учун Фойдаланувчининг Ҳуқуқ эгаси олдида қарздорлиги мавжуд бўлганда Фойдаланувчи Томонларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари ҳолатини солиштириш далолатномаси асосида Шартнома бекор қилинган кундан бошлаб 5 (беш) банк куни мобайнида Ҳуқуқ эгасига ҳосил бўлган қарздорликни тўлаб беради, шунингдек Шартнома бекор қилинган кундан бошлаб 5 (беш) иш куни мобайнида:

а) Якка фойдаланилувчи ва Тармоқ версиялари учун - Ҳуқуқ эгасининг вакилига Фойдаланувчининг компьютери (компьютерлари)дан Тизим нусхаси (нусхалари)ни тўсқинликсиз деинсталляция қилиш имконини беради;

б) USB Flash-ташувчи (ташувчилар) тақдим этиладиган Flash-версия учун - Ҳуқуқ эгаси вакилига USB Flash-ташувчи (ташувчилар)дан Тизим нусхаси (нусхалари)ни тўсқинликсиз деинсталляция қилиш имконини беради. Бунда USB Flash-ташувчи (ташувчилар) Фойдаланувчининг ихтиёрида қолади;

в) USB Flash-ташувчи (ташувчилар) тақдим этилмайдиган Flash-версия учун - Ҳуқуқ эгаси вакилига USB Flash-ташувчи (ташувчилар)дан Тизим нусхаси (нусхалари)ни тўсқинликсиз деинсталляция қилиш имконини беради.

Фойдаланувчи Ҳуқуқ эгаси вакилига белгиланган муддатда Тизим нусхаси (нусхалари)ни тўсқинликсиз деинсталляция қилиш имконини бермаганда ва/ёки у (улар)нинг ташувчиси (ташувчилари)ни қайтармаганда Фойдаланувчи юқорида кўрсатилган қарздорликни ушбу Низомнинг 28-бандига мувофиқ унга солинадиган жаримани ҳисобга олган ҳолда сўндиради.


40. Тизим нусхаси (нусхалари) деинсталляция қилинганда ва/ёки у (улар)нинг ташувчиси (ташувчилари) қайтарилганда (Тизимнинг якка фойдаланилувчи, тармоқ ва Flash-версиялари учун) Томонлар ушбу хатти-ҳаракатларни Ҳуқуқ эгаси томонидан белгиланадиган шаклдаги Дастурий маҳсулотларни деинсталляция қилиш (ташувчи (ташувчилар)ни қайтариш) далолатномасини расмийлаштириш орқали тасдиқлайдилар.


41. Томонлар жорий Шартномани бекор қилганда Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш бўйича янги Шартнома фақат Фойдаланувчи томонидан Ҳуқуқ эгаси олдидаги қарздорлик тўлиқ сўндирилгандан кейин тузилиши мумкин.



VIII. ШАРТНОМА МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ ТАРТИБИ


42. Агар Шартнома Томонларидан ҳеч бири Шартноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида 30 (ўттиз) календарь куни олдин Шартнома муддатининг тугаши муносабати билан уни бекор қилиш истаги ҳақида ёзма хабарнома бермаса, Шартнома Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланишнинг амалдаги муддати тугагандан кейинги кундан бошлаб Шартнома ва ушбу Низомда белгиланган муддатга ва шартларда узайтирилган деб эътироф этилади.

Бунда Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш муддати Шартноманинг амал қилиш муддати узайтирилган санадан бошлаб узайтирилган ҳисобланади.


43. Томонлар Шартноманинг амал қилиш муддатини чекланмаган миқдорда узайтириш имкониятини назарда тутадилар.


44. Шартноманинг амал қилиш муддати узайтирилган кундан бошлаб унга Шартнома ва ушбу Низомда назарда тутилган барча шартлар, шу жумладан Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби, ҳисобварақ-фактураларни ва Фойдаланувчининг пул маблағлари акцептсиз ҳисобдан чиқарилишига розилиги тўғрисидаги хатларни тақдим этиш, Пул маблағларини бўлиб-бўлиб тўлаш жадвалини тасдиқлаш шартлари, Техник назоратни амалга ошириш тартиби ҳамда Шартнома ва ушбу Низомнинг бошқа қоидалари қўлланилади.


45. Шартноманинг амал қилиш муддати узайтирилганда, Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш муддатини ҳар сафар узайтиришда Шартномани узайтиришлар сонига қараб асосий нархнинг камайтирилишини ҳисобга олган ҳолда Шартномада белгиланган МҲТЭКМдаги тўлов миқдори ўзгармас саналади.

Шартноманинг амал қилиш муддатини ўз вақтида узайтирганлик учун асосий нархни камайтириш миқдорлари Тарифда белгиланади. Ҳуқуқ эгаси ўз нарх сиёсатига мувофиқ Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқининг нархини мустақил равишда камайтиришга ҳақли.

Томонлар Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш муддатини узайтирганлик учун пул маблағлари суммасини белгилашда нархни камайтириш миқдори ҳисоб-китобини Узайтириш тўғрисидаги келишув имзоланган кунга ёки агар Шартноманинг амал қилиш муддати узайтирилган кунга Томонлар Узайтириш тўғрисидаги келишувни имзоламаган бўлсалар, Шартноманинг амал қилиш муддати узайтирилган кунга Тарифда ўрнатилган Тизим нусхаси (нусхалари) асосий нархидан келиб чиқиб амалга оширадилар. Агар Ҳуқуқ эгаси ўз нарх сиёсатига мувофиқ илгари Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқининг нархларини Тарифда ўрнатилган нархни камайтириш миқдоридан ошадиган миқдорда камайтирган бўлса, Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш муддатини узайтирганлик учун пул маблағлари суммаси Шартномада илгари ўрнатилган нархлар бўйича белгиланади.

Фойдаланувчида асосий нархларни бир вақтнинг ўзида бир нечта асосга кўра камайтириш имконияти юзага келганда, улардан Фойдаланувчи учун энг қулай бўлган биттасигина қўлланилади.

Шартноманинг амал қилиш муддати узайтирилганда МҲТЭКМ Узайтириш тўғрисидаги келишув имзоланган кунга ёки агар Шартноманинг амал қилиш муддати узайтирилган кунга Томонлар Узайтириш тўғрисидаги келишувни имзоламаган бўлсалар, Шартноманинг амал қилиш муддати узайтирилган кунга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ўрнатилади.


46. Томонлар Узайтириш тўғрисидаги келишувни Шартноманинг амал қилиш муддати ҳар сафар узайтирилганда Шартнома белгиланган шаклда расмийлаштирадилар. Ушбу Келишувда Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш муддатини узайтирганлик учун пул маблағлари суммаси ушбу Низомнинг 45-банди шартларига мувофиқ қайд этилади.

Шу мақсадда Ҳуқуқ эгаси охирги Техник назоратни амалга ошириш чоғида ёки Шартномани янги муддатга узайтириш масаласи аниқлаштирилган кундан бошлаб 5 (беш) иш куни мобайнида Фойдаланувчига Узайтириш тўғрисидаги келишув лойиҳасини тақдим этади. Фойдаланувчи Узайтириш тўғрисидаги келишувни олган пайтдан бошлаб 5 (беш) иш куни мобайнида уни расмийлаштириши ва бир нусхасини Ҳуқуқ эгасига қайтариши керак.


47. Шартноманинг амал қилиш муддати узайтирилганда, Ҳуқуқ эгаси ушбу Низомнинг 42-бандида ўрнатилган Шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш санасидан бошлаб 5 (беш) иш куни мобайнида белгиланган тартибда ҳисобварақ-фактурани ва Ҳуқуқ эгаси томонидан белгиланган намунадаги Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш муддатини узайтириш тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириш орқали Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқининг муддатини узайтиради.



IХ. АЛОҲИДА ШАРТЛАР


48. Томонлар Шартнома шартларига доир барча ахборотнинг махфийлиги сақланишини, шунингдек бир Томоннинг тижорий фаолиятига тааллуқли бўлган ва Шартноманинг амал қилиш даврида иккинчи Томон олган ҳар қандай ахборотнинг, шу жумладан молиявий, ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа ахборотнинг ошкор этилмаслигини таъминлаш мажбуриятини оладилар, бундан ушбу мажбурият Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра амал қилмайдиган ҳоллар мустасно.


49. Томонлар Шартнома бўйича бир-бирларининг шахсга доир маълумотларини қайта ишлашда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига риоя этилишини таъминлаш, шу жумладан шахсга доир маълумотларни ноқонуний ёки тасодифий олишдан, йўқ қилишдан, ўзгартиришдан, блоклашдан, нусха кўчиришдан, тақдим этишдан, тарқатишдан, бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилишга қаратилган барча ҳуқуқий, техник ва ташкилий чораларни кўриш мажбуриятини оладилар.


50. Томонлар Шартнома доирасида тижорий ёки бошқа тегишли бўлмаган ёки ноқонуний устунликка эга бўлиш ёки устунликни сақлаб қолиш мақсадида пора ёки бошқа рағбатлантиришни бевосита ёки билвосита таклиф этмасликка, ваъда бермасликка, тақдим этмасликка ёки талаб қилмасликка розилик билдирадилар.

Томонлар ишбилармон шерикларининг мансабдор шахслари, ходимлари ёки уларнинг қариндошларига тўловларни йўналтириш усули сифатида битимлар тузмаслик, шунингдек давлат лавозимларига номзодлар ёки сиёсий партиялар фойдасига ноқонуний хайрияларни амалга оширмаслик мажбуриятини оладилар.

Томонлар Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришда Томонларнинг аффилланган шахслари, ходимлари ёки воситачилари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида пора бериш (олиш) сифатида малакаланадиган хатти-ҳаракатларни, шу жумладан исталган шахсдан пора беришни сўраш ҳолларини, тижоратда пора эвазига оғдириб олишни, шунингдек жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузувчи хатти-ҳаракатларни амалга оширмасликларини таъминлайдилар.

Томонларда ушбу банддаги бирон-бир қоиданинг бузилганлиги ёки бузилиши мумкинлиги юзасидан шубҳа пайдо бўлганда, Томонлар бир-бирларини ёзма шаклда хабардор қилиш мажбуриятини оладилар. Томонлар ёзма хабардор қилгандан сўнг қоида бузилиши содир этилмаганлиги ёки содир этилмаслиги тасдиқлангунга қадар Шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришни тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга. Ушбу тасдиқнома ёзма хабарнома юборилган санадан бошлаб 10 (ўн) иш куни мобайнида тақдим этилиши керак.

Томонлар ёзма хабарномада Томонлар, уларнинг аффилланган шахслари, ходимлари ёки воситачилари томонидан ушбу банднинг бирон-бир қоидаси бузилганлигини ёки бузилиши мумкинлигини ишончли равишда тасдиқловчи ёки тахмин қилишга асос берувчи фактларга таянишлари ёки материалларни тақдим этишлари шарт.

Томонлар ушбу бандда тақиқланган хатти-ҳаракатларни ўзини тийиш мажбуриятини бузган ва (ёки) юқорида белгиланган муддатда қоида бузилиши содир этилмаганлиги ёки содир этилмаслиги юзасидан тасдиқнома олмаган тақдирда, Томонлар ёзма хабарнома юборган ҳолда Шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга ва Шартнома бўйича барча мажбуриятлар тугатилади. Томонлар бундай бекор қилиш натижасида юзага келган зарарлар қоплаб берилишини талаб қилишга ҳақли.


51. Томонлар ахборот махфийлигини таъминлаш, шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш, коррупция ва жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бошқа масалаларда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига таянадилар.



Х. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


52. Томонларнинг Шартномада кўрсатилган реквизитлари ўзгарган тақдирда, Томонлар ўзгариш юз бергандан сўнг 5 (беш) иш куни мобайнида бу ҳақда бир-бирларини ёзма шаклда хабардор қилишлари шарт. Фойдаланувчининг ҳақиқий манзили Ҳуқуқ эгасининг вакили Техник назоратни амалга ошириш учун ташриф буюрадиган кун арафасида ўзгарган бўлса, хабарнома Ҳуқуқ эгаси вакилининг Фойдаланувчи Офисига ташриф буюриши келишилган вақтгача 3 (уч) иш куни олдин Ҳуқуқ эгасига келиб тушган бўлса, у ўз вақтида берилган ҳисобланади.


53. Тизимнинг қўшимча нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилган, илгари тақдим этилган Тизим нусхаси (нусхалари) қайтарилган ёхуд Тизим нусхаси (нусхалари)дан бири бошқаси (бошқалари)га алмаштирилган тақдирда, Шартномага тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги келишув, унинг мазмуни (характери)га қараб, у бўйича тўлов келиб тушган пайтдан ёки Томонлар уни имзолаган пайтдан бошлаб кучга кириши мумкин.

Қўшимча қилинаётган ва/ёки алмаштирилаётган Тизим нусхаси (нусхалари)дан фойдаланиш ҳуқуқининг нархи Ҳуқуқ эгасининг Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги келишув имзоланган кунга амалда бўлган Тарифига мувофиқ белгиланади. МҲТЭКМ, одатда, Шартноманинг навбатдаги амал қилиш муддати бошланган кунга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган миқдорда белгиланади. Бунда Томонлар Узайтириш тўғрисидаги келишувни Шартноманинг навбатдаги амал қилиш муддати бошлангунга қадар имзолаган тақдирда, МҲТЭКМ Келишув имзоланган кунга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган миқдорда белгиланиши мумкин.

Шартномага илгари тақдим этилган Тизим нусхаси (нусхалари)ни қайтаришни (шу жумладан, алмаштиришда) назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилган тақдирда ушбу Низомнинг 39.1-бандида белгиланган қоидалар қўлланилади.

Илгари тақдим этилган Тизим нусхаси (нусхалари) қайтарилганда ёки Тизим нусхаси (нусхалари)дан бири бошқаси (бошқалари)га алмаштирилганда Фойдаланувчи Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги келишув кучга кирган кундан бошлаб 5 (беш) иш кунидан кечиктирмай Ҳуқуқ эгасининг вакилига тўсқинликсиз Тизим нусхаси (нусхалари)ни деинсталляция қилиш имконини беради ва/ёки у (улар)нинг ташувчиси (ташувчилари)ни қайтаради, бу Ҳуқуқ эгаси томонидан белгиланадиган шаклдаги Дастурий маҳсулотларни деинсталляция қилиш (ташувчи (ташувчилар)ни қайтариш) далолатномасини расмийлаштириш орқали тасдиқланади.


54. Томонлардан бири битим бўйича Шартномадан тўлиқ ёки қисман бошқа шахслар фойдасига воз кечишига фақатгина бошқа Томоннинг ёзма розилиги билан йўл қўйилади.

Бунда Фойдаланувчи Ҳуқуқ эгасининг Тизим нусхаси (нусхалари) маълумотлар базаларини улардан фойдаланиш учун очиш, Техник назоратни амалга ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда Шартнома ва ушбу Низом доирасидаги бошқа ишлар Ҳуқуқ эгаси томонидан жалб этиладиган Сервис ташкилоти томонидан амалга оширилиши мумкинлигига розилик билдиради.


55. Универсал ҳуқуқий ворислик бўлган ёки Шартнома бўйича ҳуқуқлар ва/ёки мажбуриятлар қонун асосида бошқа шахсларга ўзгача тарзда ўтган тақдирда, Томонлар мажбурий тартибда улар ўтган пайтдан бошлаб 5 (беш) иш куни мобайнида бу ҳақда бир-бирларини ёзма хабардор қиладилар. Бунда хабардор қилувчи Томон (унинг ҳуқуқий вориси) ҳуқуқлар ва/ёки мажбуриятлар ўтишининг асосларини кўрсатиши ва буни ишончли равишда тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилиши шарт.


56. Томонлар ҳужжатларнинг асл нусхаларини олгунга қадар ҳужжатни ушбу Шартноманинг Томони тақдим этаётганлигини ишончли равишда тасдиқлаш имконини берадиган электрон сканер қилинган кўринишда тақдим этилган ва электрон ёки бошқа алоқа орқали юборилган Шартнома, ҳисобварақ-фактура ва бошқа ҳужжатларни ҳақиқий деб эътироф этадилар. Бунда ҳар бир Томон электрон кўринишдаги ҳужжатлар тақдим этилган пайтдан бошлаб 30 (ўттиз) календарь куни мобайнида Томоннинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ҳужжатларнинг асл нусхаларини бошқа Томонга тақдим этиш мажбуриятини олади.


57. Ушбу Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар Ҳуқуқ эгасининг буйруғи асосида киритилади ва белгиланган тартибда кучга киради. Ҳуқуқ эгаси ушбу Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритгунча Шартнома тузган Фойдаланувчилар учун ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Томонлар Шартномани узайтирган пайтдан бошлаб кучга киради.

Ушбу Низом унга барча ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда Ҳуқуқ эгаси томонидан ушбу Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар кучга кирган санадан кечиктирмай мажбурий тартибда Сайтга жойлаштирилади.




































Время: 0.0094
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск