ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2021 й. 225-сон "Давлат маблағлари ҳисобидан банд бўлмаган аҳолига берилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.2021 й.

N 225




ДАВЛАТ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН БАНД

БЎЛМАГАН АҲОЛИГА БЕРИЛАЁТГАН СУБСИДИЯ,

ГРАНТ, НАФАҚА ВА БОШҚА ТЎЛОВЛАРНИНГ

МАҚСАДЛИ ВА САМАРАЛИ ИШЛАТИЛИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш, шу жумладан, давлат маблағлари ҳисобидан банд бўлмаган аҳолига берилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маҳаллий меҳнат органларига иш сўраб мурожаат қилган банд бўлмаган аҳоли учун қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларни тўлаш кўзда тутилганлиги ҳамда нафақа ва бошқа тўловларни амалга ошириш тартиби белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи билан давлат маблағлари ҳисобидан субсидия ҳамда грант ажратиш тартиби тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликларининг 2021 йил 1 майдан бошлаб 1-иловада келтирилган туман (шаҳар)ларда тажриба-синов тариқасида давлат маблағлари ҳисобидан субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлар ажратилган банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган банд бўлмаган аҳоли билан маҳаллий меҳнат органлари (аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари) ўртасида ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ва бу борада тарафларнинг ижтимоий масъулиятини белгиловчи ижтимоий контракт тузиш амалиётини жорий этиш таклифи маъқуллансин.


3. Белгилансинки, ижтимоий контракт банд бўлмаган аҳолига давлат маблағлари ҳисобидан ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида банд бўлмаган фуқаро ва туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ўртасида тузиладиган шартнома ҳисобланади.

Бунда ижтимоий контракт тузган банд бўлмаган аҳолига давлат маблағлари ҳисобидан ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлар 2-иловада келтирилган рўйхат асосида амалга оширилади.


4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат маблағлари ҳисобидан ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларни олувчи банд бўлмаган аҳоли билан ижтимоий контракт тузиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ижтимоий контракт тушунчаси, мазмуни ва ижтимоий контракт тизимини жорий этишнинг асосий тамойиллари;

ижтимоий контракт тузган банд бўлмаган аҳоли томонидан давлат маблағлари ҳисобидан ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни баҳолаш мезонлари;

ижтимоий контрактни тузиш тартиби, шу жумладан ижтимоий контрактнинг намунавий шакли, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, контрактнинг амал қилиш муддати;

ижтимоий контрактга риоя қилиниши устидан маҳаллий меҳнат органи инспектори томонидан мониторинг олиб борилиши шакллари ва тартиби;

банд бўлмаган аҳолига ижтимоий контракт бўйича субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлар ажратилишини рад этиш, шунингдек, ижтимоий контрактни муддатидан олдин бекор қилиш асослари.


5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

2021 йил 1 июлга қадар "Бандлик хизмати" ахборот тизимида ижтимоий контракт тузган банд бўлмаган аҳолининг ФИО, ёши, жинси, яшаш жойи, маълумоти, ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларнинг тури, миқдори, муддати, ижтимоий контрактга риоя қилиниши устидан юритилган мониторинг натижалари ва бошқа маълумотлар акс эттириладиган "шахсий профили"ни ишлаб чиқсин;

2021 йил 1 декабрга қадар Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро меҳнат ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт жамғармаси ва ЮНИСЕФ кўмагида халқаро экспертларни жалб этиб ҳамда ижтимоий контракт тузиш амалиёти жорий этилган туман (шаҳар)ларнинг тажрибасини пухта таҳлил қилиб, келгусида ушбу амалиётни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам татбиқ этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритсин;

ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича тузилган ижтимоий контракт шартларининг банд бўлмаган аҳоли томонидан бажарилиши устидан доимий ва таъсирчан мониторинг юритилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда ижтимоий контракт тузиш амалиётининг мазмуни ва моҳияти тўғрисида аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш тавсия этилсин.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 20 апрелдаги

225-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ижтимоий контракт тузиш амалиёти тажриба-синов

тариқасида жорий этилаётган туман (шаҳар)лар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд номи


Туман ва шаҳар номи


1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Беруний тумани ва Нукус шаҳри


2.

Андижон вилояти


Қўрғонтепа тумани ва Андижон шаҳри


3.

Бухоро вилояти


Вобкент тумани ва Когон шаҳри


4.

Жиззах вилояти


Мирзачўл тумани ва Жиззах шаҳри


5.

Қашқадарё вилояти


Ғузор тумани ва Қарши шаҳри


6.

Навоий вилояти


Хатирчи тумани ва Навоий шаҳри


7.

Наманган вилояти


Тўрақўрғон тумани ва Наманган шаҳри


8.

Самарқанд вилояти


Булунғур тумани ва Каттақўрғон шаҳри


9.

Сирдарё вилояти


Ховос тумани ва Янгиер шаҳри


10.

Сурхондарё вилояти


Олтинсой тумани ва Термиз шаҳри


11.

Тошкент вилояти


Оққўрғон тумани ва Чирчиқ шаҳри


12.

Фарғона вилояти


Бешариқ тумани ва Марғилон шаҳри


13.

Хоразм вилояти


Урганч тумани ва Урганч шаҳри


14.

Тошкент шаҳри


Бектемир ва Олмазор туманлари


           





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 20 апрелдаги

225-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ижтимоий контракт тузган ҳолда давлат маблағлари

ҳисобидан ажратиладиган субсидия, грант,

нафақа ва бошқа тўловлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлар тури


1.

Ишсизлик нафақаси


2.

Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун субсидия


3.

Тадбиркорлик қилишни хоҳловчиларга кредит олишда суғурта полиси тўлови учун субсидия


4.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови учун субсидия


5.

Тадбиркорликка ўқиш учун субсидия


6.

Ҳунарманд сифатида "Ҳунармандчилик" уюшмасида рўйхатдан ўтиш учун субсидия


7.

Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидия


8.

Суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия


9.

Уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия


10.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик) етиштириш, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ташкил этилган кооперативлар устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия


11.

Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини амалга оширмоқчи бўлган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна вабошқа меҳнат воситаларини харид қилиш учун субсидия


12.

Касб-ҳунарга ўқитиш учун субсидия, грант, ўқиш харажатларини қоплаш учун тўловлар ва стипендиялар


             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 20 апрель































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск