ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.04.2021 й. ПФ-6212-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.04.2021 й.

N ПФ-6212



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ

ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Диний-маърифий ва миллатлараро муносабатлар соҳалари ходимларининг моддий таъминотини яхшилаш ва ижтимоий муҳофазасини янада кучайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистан Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 21 апрелдаги

ПФ-6212-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги "Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5416-сон Фармонида:


а) 4-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита муассислигидаги Қуръон илмлари, ҳадис, ислом ҳуқуқи, ақида, тасаввуф, ислом иқтисодиёти ва молияси, халқаро муносабатлар, хорижий тиллар (араб, форс, инглиз, рус, урду, турк ва б.) ва бошқа халқаро миқёсда эҳтиёж мавжуд бўлган соҳалар бўйича малакали кадрларни тайёрлашга, ўрта махсус, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, малака ошириш босқичларида узлуксиз таълимнинг яхлит тизимини ташкил этишга ва илмий меросни чуқур тадқиқ қилиш ва асраб-авайлашга ихтисослашган етакчи давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;";


б) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг раҳбарияти, ўқитувчи, илмий ходим ва мутахассисларига ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 3 баравар (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисига, Марказ раҳбарияти ва ходимларига - 4 баравар) миқдорда қўлланилади.".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2993-сон қарори қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:

"2-1. Белгилаб қўйилсинки:

Қўмита бошқарув ходимларига ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 2 баравар миқдорда қўлланилади;

Қўмита ходимлари ойлик маошининг 50 фоизи миқдорида Қўмита ходимларининг моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси шакллантирилади;

Қўмита бошқарув ходимлари учун аввалги иш жойида ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака тоифалари, дипломатии даражалар ва бошқалар) учун берилган устамалар ва қўшимча тўловлар сақлаб қолинади;

Қўмитада ишланган давр ҳарбий ва махсус унвонларни (мартаба даражалари, малака тоифалари, дипломатии даражалар ва бошқаларни) олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;

Қўмита бошқарув ходимларининг лавозим маошига рағбатлантириш коэффициенти ҳисобга олинган ҳолда, давлат органларидаги кўп йиллик меҳнати учун 2 йилдан 5 йилгача - 0,1; 5 йилдан 10 йилгача - 0,2; 10 йилдан 15 йилгача - 0,3; 15 йилдан 20 йилгача - 0,4; 20 йилдан ортиқ - 0,5 коэффициентларда ҳар ойлик устамалар тўланади;

Қўмита бошқарув ходимларининг лавозим маошига фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёҳуд хорижий мамлакатларда уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга шахслар учун - лавозим маошининг 30 фоизигача, фан доктори (Doctor of Science) ёки хорижий мамлакатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга шахслар учун - лавозим маошининг 60 фоизигача ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3668-сон қарори 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги "Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4436-сон қарорининг 4-банди ва унга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги "Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4802-сон қарори 12-банди "Марказ" сўзидан кейин "раҳбарияти," сўзи билан тўлдирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 693-сон қарори 8-банди "Марказ" сўзидан кейин "раҳбарияти ва" сўзлари билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 апрель







































Время: 0.2040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск