ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2021 й. ПҚ-5081-сон "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.2021 й.

N ПҚ-5081



ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб бегуноҳ одамларнинг бевақт ўлимига, мислсиз йўқотишлар ва талафотларга сабабчи бўлган дунёдаги энг даҳшатли, қонли қирғинлардан бири сифатида инсоният тарихида муҳрланиб қолди.

Кўпмиллатли Ўзбекистон халқи ҳам ҳақиқий жасорат ва фидойилик кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага улкан ҳисса қўшди. Хусусан, 2 миллионга яқин юртдошимиз жангларда иштирок этиб, уларнинг 500 мингдан ортиғи қаҳрамонларча ҳалок бўлди. Шу билан бирга, уруш даврида республикамиз фронт учун зарур бўлган озиқ-овқат, кийим-кечак, қурол-аслаҳа ва бошқа воситаларни етказиб берадиган муҳим таъминот марказларидан бирига айланди. Айниқса, юртдошларимиз жанглар давом этаётган ҳудудлардан Ўзбекистонга кўчирилган 1,5 миллиондан ортиқ кексалар, аёллар ва ёш гўдакларни бағрига олиб, оғир дамларда уларга беқиёс ғамхўрлик кўрсатди.

Халқимизнинг тарих саҳифаларига ўчмас ҳарфлар билан битилган бундай мардлик ва матонати, олижаноблиги, меҳр-муруввати ва юксак маънавияти барчамизнинг қалбларимизга чексиз ғурур-ифтихор бағишлаб, фарзандларимизни ватанпарварлик ва аждодлар жасоратига садоқат руҳида тарбиялашда илҳомлантириб келмоқда.

Шунинг учун босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда букилмас ирода ва мардлик намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунларимиз учун жонини фидо қилган жасур юртдошларимизнинг муқаддас хотирасини эъзозлаш ва фахрийларимизнинг ҳурматини жойига қўйиш юртимизда эзгу анъанага айланган.

Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами - Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, орамиздаги барча фахрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

9 май - Хотира ва қадрлаш куни, умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ;

9 май - Хотира ва қадрлаш куни, умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ(кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ишчи гуруҳ (А.Арипов):

Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг "Хотира бор экан - миллат барҳаёт", "Эътибор ва ғамхўрлик - инсоний бурч" шиорлари остида юқори савияда ўтказилишини таъминласин;

ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг турар жойи ва уй хўжаликларини таъмирлаш, ободонлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига, фронт орти меҳнат фахрийларига, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамда ҳарбий қисмлар раҳбарлари томонидан ушбу тоифадаги шахсларни қутлаш учун уларнинг яшаш жойига ташрифларини ташкил этсин;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни парвариш қилиш мақсадида тиббий билимларга эга ходимларни (шартнома асосида) бириктирган ҳолда доимий равишда патронаж хизматини йўлга қўйсин;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг истаклари асосида уларни республика ҳудудидаги санаторийларга бепул юборилишини таъминласин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;

Тошкент шаҳрида "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасида, вилоятларда "Ватанпарварлар" боғлари ва бошқа белгиланган жойларда ҳарбий техникалар намойиши, Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги композициялар инсталляциясини, жумладан уруш йилларининг қўшиқ ва куйлари ҳамда тегишли шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни ташкил этсин;

кўчалар ва майдонлар байрамга бағишланган плакатлар ва стендлар билан безатилишини таъминласин.


4. Белгилансинки, байрам тадбирлари ҳамда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти меҳнат фахрийлари вакилларининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган асосий маросимларга темир йўл ёки автомобиль транспортида келиб-кетиши, меҳмонхоналарда жойлашиши, овқатланиши, маданий ҳордиқ чиқариши билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, зарур ҳолларда, тегишли кийим-кечаклар билан таъминланиши:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда - тегишли маҳаллий бюджетлар ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан;

Тошкент шаҳрида - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.


5. Мудофаа вазирлиги Тошкент шаҳрида 2021 йил 9 май соат 21.00 да Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам салютини ташкил қилсин.


6. Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия тантанали тадбирлар ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминласин.


7. Хотира ва қадрлаш куни байрамини нишонлаш билан боғлиқ барча оммавий тадбирлар Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг тавсиялари асосида амалга оширилсин.


8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Дунё" ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ жараёнларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 20 апрелдаги

ПҚ-5081-сон қарорига

1-ИЛОВА



9 май - Хотира ва қадрлаш куни,

умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларга

тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбир номи


Ижро

муддати


Масъул ташкилотлар


I. ТАШКИЛИЙ-АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР

1.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ўтказиш учун таниқли фан арбоблари, ижодкор зиёлилар, маданият ва санъат ходимлари, спортчилар, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ва унинг минтақавий бўлинмалари, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзоларидан иборат тарғибот-ташвиқот ва ижодий гуруҳларни тузиш ва ҳудудларга юбориш.


апрель-май

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи


2.

Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларни ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ташкилий қўмиталарини тузиш.


20 апрель

Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти


3.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларни ўз хоҳишларига кўра республика ҳудудидаги санаторийларга бепул юборишни ташкил этиш.


йил

давомида


Касаба уюшмалари Федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


4.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фахрийлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ходимлари иштирокида 9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб тантанали маросимлар ва концертлар дастурини тайёрлаш ва кўтаринки руҳда ўтказиш.


25 апрель


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


5.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар марказлари ҳамда барча шаҳар ва туманларда "Хотира бор экан - Миллат барҳаёт", "Эътибор ва ғамхўрлик - инсоний бурч" шиорлари остида комплекс тадбирлар режасини тасдиқлаш ва амалга ошириш.


25 апрель-

10 май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи


6.

"Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси ҳудудидаги Мангу қаҳрамонлик бадиий экспозициясини меъморий-бадий ёритиш чораларини кўриш.


1 майга

қадар


Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Бадиий академия


7.

Иккинчи жаҳон уруши жараёнларини, уруш қатнашчилари ҳамда фронт орти фахрийларининг фидойилигини акс эттирувчи видеолавҳалар, қисқа метражли фильмлар ва бошқа материаллардан тунги "3 D mapping" томошаси сценарийсини тайёрлаш ва намойиш этиш.


9 майга

қадар


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги


8.

Халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабага қўшган муносиб ҳиссасини чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш борасидаги янги маълумотларни чоп этиш.


9 майга

қадар


Фанлар академияси, Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзархив" агентлиги, "ЎзА" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


9.

Ўқувчи ва талаба ёшларни ҳарбийлик касбига қизиқтириш, ватанпарварлик, юртга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида ҳарбий қисмлар ва ҳарбий таълим муассасаларига ташрифларини уюштириш ҳамда ушбу масканларда ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари, спорт ўйинларини ташкил этиш.


йил

давомида


Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Халқ таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи


10.

Ўсиб келаётган ёш авлод вакилларини Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-11 синфлари ўқувчилари ўртасида мудофаа вазирининг кубоги учун "Ватанпарварлар" ҳарбий-спорт мусобақасини ўтказиш.


9 майга

қадар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт ишлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги


11.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти фахрийларининг қаҳрамонлигига оид "Хотиралардан ўрин олган тарих" китобини яратиш.


9 майга

қадар


Мудофаа вазирлиги, Фанлар академияси


12.

Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчисига, фронт орти меҳнат фахрийларига, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамда ҳарбий қисм ва муассаса бошлиқлари томонидан ушбу тоифадаги шахсларни қутлаш учун уларнинг яшаш жойига ташрифларини уюштириш.


1-30 май


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти


13.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари иштирокида Хотира ва қадрлаш кунини нишонлаш бўйича асосий байрам тадбирини "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасида ўтказиш.

Асосий байрам тадбирларида қатнашадиган республикамизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи уруш ва меҳнат фахрийларининг рўйхатини шакллантириш ҳамда уларнинг темир йўл ёки автомобиль транспортида Тошкент шаҳрига келиб-кетиш, меҳмонхоналарга жойлашиш, овқатланиш, маданий ҳордиқ чиқаришлари ҳамда зарур ҳолларда тегишли кийим-кечаклар билан таъминланишини ташкил этиш.


1-10 май


Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


14.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабага бағишланган Иккинчи жаҳон уруши даврига оид музей экспонатлари асосида кўчма кўргазмаларни ташкил этиш.


1-10 май


Туризм ва спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси


15.

Тошкент шаҳридаги Хотира майдонида жойлашган "Мотамсаро она" монументи, "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасида жойлашган "Матонат мадҳияси" монументларига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги "Мотамсаро она" монументлари пойига гул қўйиш маросимларини ташкил этиш.


7-9 май


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари


16.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида белгиланган жойларда ҳарбий техникалар намойишини ўтказиш.


7-9 май


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


17.

9 май - Хотира ва қадрлаш куни арафасида "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги "Шон-шараф" давлат музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Қатағон қурбонлари хотираси музейи, Қуролли Кучлар тарихи давлат музейи ҳамда вилоятлардаги музейларга талабалар ва ўқувчилар, ҳарбийларнинг оила аъзоларининг бепул ташрифларини ташкил этиш.


1-15 май


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


18.

Мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини, аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлашда қаҳрамонлик кўрсатиб, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган хизматчиларнинг бюстларини яратиш ҳамда улар ўқиган умумий ўрта таълим ташкилотларида ўрнатиш.


1 сентябрь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Халқ таълим вазирлиги, Бадиий академия


II. МАДАНИЙ-МАЪНАВИЙ ТАДБИРЛАР

19.

Давлат олий таълим муассасалари, академик лицейлар, умумтаълим мактабларида уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокида "Мардлик, бурч ва садоқат" ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги фильм ва лавҳалар намойиш этиладиган дарсларни ташкил этиш ва ўтказиш.


апрель-

май

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, "Ўзбеккино" миллий агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти


20.

Вафот этган уруш ва меҳнат фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг қабрларини ободонлаштириш.


апрель-

май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти


21.

Ўқувчи ва талаба ёшлар, ҳарбий хизматчилар иштирокида "Уруш номинг ўчсин жаҳонда" мавзусида ижодий ишлар кўргазмаларини ташкил этиш ва ўтказиш.


20 апрель-

20 май


Мудофаа вазирлиги, Бадиий академия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фанлар академияси, Ҳунармандлар уюшмаси


22.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси телеканалларида ҳамда нодавлат телеканалларда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган ҳужжатли ва бадиий фильмларни эфирга узатиш, махсус кўрсатувлар ва ток-шоулар ташкил этиш.


25 апрель-

15 май


Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Ўзбеккино" миллий агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси


23.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан "Марказий Осиё халқлари тарихи ва хотирасида Иккинчи жаҳон уруши: воқеалар, иштирокчилар, рамзлар" мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш.


30 апрель


Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси


24.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи тузилмаларнинг ҳарбий оркестрлари, ашула ва рақс ансамблларининг, Маданият вазирлиги тасарруфидаги оркестрлар ва бадиий жамоаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги маданият масканлари, хиёбонларда "Эътибор ва ғамхўрлик - инсоний бурч" номли концерт дастурлари намойишини ташкил этиш.


1-10 май


Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Маданият вазирлиги


25.

Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги жасорати, сабр-матонати, мардлиги, ватанпарварлигини тараннум этувчи "Уруш хотираларда" мавзусидаги ижодий ишлар кўрик-танловини ташкил этиш.


9 майга

қадар


Мудофаа вазирлиги, Бадиий академия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фанлар академияси, Ҳунармандлар уюшмаси


26.

9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси мобиль алоқа операторлари томонидан абонентларга СМС табриклар жўнатиш.


9 май


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


27.

"Мен ғолиб" шиори остида 10 км га югуриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари чемпионатининг иккинчи босқичини ўтказиш.


алоҳида

режага

асосан


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Туризм ва спорт вазирлиги


III. ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИ, МЕҲНАТ ФРОНТИ

ФАХРИЙЛАРИ, ХИЗМАТ БУРЧИНИ БАЖАРИШ ЧОҒИДА ҲАЛОК БЎЛГАН

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ

ХОДИМЛАРИ ОИЛАЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ЙЎНАЛИШИДАГИ ТАДБИРЛАР

28.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан бирйўла тўланадиган пул мукофотини топшириш.


9 майга

қадар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати


29.

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, меҳнат фронти фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари оилалари аъзоларини имтиёзли равишда ҳарбий госпиталь ва бошқа тиббиёт муассасаларида даволаш ва дори воситалари билан бепул таъминлаш.


25 апрель-

10 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


30.

Ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг турар жойи ва уй хўжаликларини таъмирлаш ва ободонлаштириш.


25 апрель-

10 май


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


31.

Ёшлар, маҳаллалар фаоллари ва касаба уюшмалари вакиллари томонидан Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, меҳнат фронти фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оилаларига ташриф буюриш, уларга мақсадли моддий-маънавий ёрдам кўрсатиш.


25 апрель-

15 май


Касаба уюшмалари Федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги


32.

Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти ногиронлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида соғлиғини йўқотган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига мақсадли ёрдам кўрсатиш, уларни протезлар, ногиронлар аравачалари ва бошқа зарур тиббий асбоб-анжомлар билан таъминлаш.


25 апрель-

15 май


Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги


            





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 20 апрелдаги

ПҚ-5081-сон қарорига

2-ИЛОВА



9 май - Хотира ва қадрлаш куни, умумхалқ байрамига

бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш

ва уларни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1. А.Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари


2. В.Маҳмудов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


3. Т.Худайбергенов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси


4. А.Абдухакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


5. А.Джурабаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари


6. Қ.Рафиков

-

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси


7. А.Азизов

-

Давлат хавфсизлик хизмати раиси


8. Р.Жўраев

-

Миллий гвардия қўмондони


9. Б.Курбанов

-

мудофаа вазири


10. П.Бобожонов

-

ички ишлар вазири


11. Р.Маматов

-

маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазири


12. О.Назарбеков

-

маданият вазири


13. Т.Ишметов

-

молия вазири


14. А.Тошқулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


15. Ш.Шерматов

-

халқ таълими вазири


16. А.Кулдашев

-

фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари


17. С.Хусанов

-

Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари - Чегара қўшинлари қўмондони


18. А.Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


19. А.Кўчимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


20. Х.Батиров

-

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаши раиси


21. М.Хожиматов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


22. С.Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


23. Р.Абдуллаев

-

Ўзбекистон Композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси


24. Х.Салимов

-

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раисининг ўринбосари


             


"Халқ сўзи", 2021 йил 21 апрель









































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск