Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказувчи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Марказий Махсус тиббий комиссияси тўғрисида Низом (АВ томонидан 27.01.2001 й. 1002-сон билан рўйхатга олинган Ички ишлар вазирлигининг 18.12.2000 й. 260-сонли буйруғига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 27 январда 1002-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлигининг

2000 йил 18 декабрдаги

260-сонли буйруғига

3-ИЛОВА



Маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказувчи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлигининг Марказий Махсус

тиббий комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказувчи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Марказий махсус тиббий комиссияси (бундан кейин матнда Марказий комиссия деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 75-моддаси, Жиноят ижроия кодекси 165-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 534-моддаси талабларига асосан, озодликдан маҳрум этилган ёки қамоқ тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумларни, касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тавсия этиш мумкинлигини аниқлаш учун тиббий текширувдан ўтказиш учун тузилади.


1.2. Марказий комиссия ўз фаолиятини юқорида қайд этилган қонунлар, бошқа меъёрий ҳужжатлар ҳамда ушбу буйруқ билан эълон қилинган Касалликлар рўйхати, Тартиб ва ушбу Низомга асосланиб юритади.



2. КОМИССИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


2.1.Марказий комиссия, озодликдан маҳрум этилган ёки қамоқ тариқасидаги жазони ўтаётган оғир касалликлар билан оғриган маҳкумларни кўрикдан ўтказади ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш ҳақида тиббий хулоса тайёрлайди ва судга тақдим этиш учун муассаса маъмуриятига топширади.


2.2. Зарурат туғилганда бемор маҳкумларни соғлиқни сақлаш идораларининг етакчи мутахассисларига маслаҳат ёрдамини олиш учун кўрсатиш ишларида, жазони ижро этиш муассасалари касалхоналари ёки тиббиёт бўлимлари шифокорларига амалий ёрдам кўрсатадилар.



3. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


3.1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар вазирликлари томонидан тасдиқланган "Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш учун асос бўладиган Касалликлар Рўйхати" асосида оғир касал маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказиш. Тиббий кўрик натижаларига кўра оғир касалликка чалинган маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш учун судга тавсия этиш ҳақида қарор қабул қилиш ва бу ҳақдаги тиббий хулосани тасдиқлаш.


3.2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг юқори малакали мутахассисларини консультант сифатида жалб этиш.


3.3. УЯ 64/18 муассасаси Республика касалхонаси ва жазони ижро этиш муассасалари раҳбарларидан тиббий ҳужжатлар, ёзма хулосалар ва маълумотларни тақдим этилишини талаб қилиш.


3.4. Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод этиш масаласи кўрилаётганда суд мажлисига ўз вакилини юбориш.


3.5. Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишни суд рад этган ҳолларда, суд шундай қарор чиқаргандан кейин қанча вақт ўтганидан қатъи назар, агар касалликларнинг кечишида ўзгаришлар давом этиб, бундай маҳкумлар соғлиғи оғирлашиб борса, уларнинг аввал тасдиқланган тиббий хулосалари ва бошқа ҳужжатларини қайтадан судга такдим этилганини назорат қилиш.



4. КОМИССИЯ ИШИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ


4.1. Комиссия Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган жадвал асосида ишлайди.


4.2. Комиссия кўригидан қуйидагилар ўтадилар: жазони ўташ даврида касалланганлар, жазо ҳукмини олишдан олдин касалланиб, аммо лекин жазони ўташ вақтида касаллик зўрайиб, маҳкумларни касаллиги туфайли муддатидан олдин жазони ўташдан озод этишга асос бўлувчи, Касалликлар Рўйхатида қайд этилган касалликлар тусини олган ҳолларда.


4.3. Маҳкумларда Касалликлар Рўйхатида қайд этилган касалликлар борлиги ҳақидаги қарор, комиссия томонидан беморни стационар шароитида ўтказилган адекват даволаш ва якуний ташхис асосида кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


4.4. Руҳий касалликларга чалинган маҳкумлар ҳужжатлари фақатгина маҳкумни жазони ижро этиш муассасаси психиатрик бўлимларида, стационар шароитида ўтказилган ва камида иккита врач психиатр иштирокида тузилган психиатрик экспертиза далолатномаси бор бўлган ҳолатлардагина комиссия томонидан кўриб чиқилади.


4.5. Тиббий кўрик натижалари ҳақида икки нусхада тиббий хулоса тайёрланади, хулосанинг бири судга тақдим этилади, иккинчиси маҳкумнинг шахсий йиғма жилдига тикиб қўйилади. Руҳий бемор маҳкумларга тиббий хулоса уч нусхада тайёрланади, улардан бир нусхаси бемор маҳкум даволаниш учун юборилаётган руҳий касалхонага юборилади.


4.6. Комиссия ўрнатилган тартибда ўз фаолияти ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий-инспекторлик бошқармасига ахборот беради.


4.7. Комиссия ишини юритишни комиссия котиби олиб боради.


5. Жойлардаги ИИВ, ИИБ махсус тиббий комиссиялари ушбу Низомга таяниб иш юритади.

















Время: 0.1983
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск