Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.04.2021 й. ПҚ-5090-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.04.2021 й.

N ПҚ-5090



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ СУВ ХЎЖАЛИГИ

ОБЪЕКТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги "Сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви ва назорат тизимини янада такомиллаштириш ҳамда сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6200-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги "Сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви ва назорат тизимини янада такомиллаштириш ҳамда сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6200-сон Фармонида:

а) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда - Инспекция) асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланганлиги:

сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавф даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларининг (кейинги ўринларда - хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектлари) хавфсизлигини, ишончли ишлашини ҳамда қўриқланишини назорат қилиш;

хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини жойлаштириш ва лойиҳалаш бўйича топшириқларни ҳамда улардан фойдаланиш бўйича қоидаларни келишиш, шунингдек, уларнинг хавфсизлиги қоидалари ва мезонларини ишлаб чиқиш;

хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, уларни фойдаланишга қабул қилиш, консервациялаш ва тугатиш ишларида иштирок этиш ҳамда тегишли хулосалар бериш;

хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг хавфсизлик даражасини аниқлаш ишларига замонавий технологиялар ва илғор тажрибаларни жорий қилиш;

фавқулодда вазиятларда хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг аҳолига ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;

б) Инспекция Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошқарув ходимларининг чекланган сони 33 нафардан иборат тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Инспекция бошлиғига:

Инспекцияга юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, лойиҳа ташкилотлари, илмий ва таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини эксперт сифатида жалб қилиш;

зарур ҳолларда, ходимларнинг штатдаги белгиланган умумий сони доирасида Инспекция тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Белгилансинки:

Инспекцияга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади;

Инспекция бошлиғи ўринбосари Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади;

Инспекция бошлиғи меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазирга, Инспекция бошлиғи ўринбосари - вазир ўринбосарига тенглаштирилади;

Инспекция бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради;

Инспекция Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.


5. Инспекция Сув хўжалиги вазирлиги (А.С. Назаров), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Ҳ. Қўлдошев), Энергетика вазирлиги (Ш.Ҳ. Ходжаев), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Ж.С. Казбеков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг рўйхатини шакллантирсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев), Энергетика вазирлиги (Ш.Ҳ. Ходжаев), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (А.А. Сангинов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари ҳамда тасарруфида хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектлари бўлган ташкилотлар раҳбарлари доимий равишда:

хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларида фавқулодда вазиятларга йўл қўймаслик борасида профилактик тадбирларнинг ўтказилишини, таҳдидлар ва уларнинг келиб чиқиши омилларининг олдиндан аниқланиши ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилишини, таҳдидлар ва хавфдан аҳолини огоҳлантириш, хабар бериш тизимлари яратилишини ва узлуксиз ишлашини таъминлаб борсин;

хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланишга топшириш, фойдаланиш, таъмирлаш-тиклаш, реконструкция қилиш, консервациялаш, фойдаланишдан чиқариш ва тугатиш даврида уларнинг хавфсизлик меъёрлари ва қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаб борсин;

ҳар бир хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини лойиҳа-смета ҳужжатлари, фойдаланиш қоидалари ва йўриқномалар, хавфсизлик декларацияси, паспорти ва кадастр ҳужжати билан таъминлаш, шунингдек, ҳар йили 1 февралга қадар хавфсизлиги ва ишончли ишлаши юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, ижросини назоратга олиб борсин;

хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларида зарур бўлган авария моддий-техника захираларининг етарли ҳажмларда сақланишини таъминлаб борсин;

хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати ҳамда уларга табиий ва техноген омиллар таъсири устидан назорат (мониторинг)ни кучайтириш чораларини кўриб борсин.


7. Белгилансинки, Инспекция ҳузурида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва бошқа ваколатли идораларнинг раҳбариятидан иборат Сув хўжалиги объектларининг хавфсизлиги бўйича экспертлар кенгаши (кейинги ўринларда - Экспертлар кенгаши) фаолият кўрсатади.

Қуйидагилар Экспертлар кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектлари хавфсизлиги бўйича идоралараро самарали ҳамкорликни таъминлаш;

хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг хавфсизлиги ва уларнинг ишончли ишлаши бўйича устувор масалаларни кўриб чиқиш;

хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг хавфсиз ва ишончли ишлаши учун уларни реконструкция қилиш ва қайта жиҳозлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш юзасидан тавсиялар бериш;

хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг хавфсизлик декларацияси экспертизаси натижалари бўйича қарорлар қабул қилиш.

Экспертлар кенгашининг ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича қабул қилган қарорлари барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилиши мажбурийлиги белгилаб қўйилсин.


8. Инспекция ходимларига ўз вазифаларини бажаришда қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

Инспекция назоратидаги сув хўжалиги объектларида инспекторлик текширувларини ўтказиш;

хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларига монеликсиз кириш, уларнинг хавфсизлиги ва ишончли ишлаши юзасидан техник назоратни ташкил этиш масалаларига, уларнинг қўриқланиши ҳамда муҳофаза зоналари ва соҳил бўйи минтақалари ўрнатилганлигига доир материаллар билан танишиш;

Инспекция назоратидаги сув хўжалиги объектларини техник соз ҳолатда сақлаш ва муҳофаза қилиш, уларнинг хавфсизлигини ва ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда аниқланган камчиликларни, шунингдек, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга бажарилиши шарт бўлган тақдимнома ҳамда кўрсатмалар киритиш;

Инспекция назоратидаги сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарлари ва хавфсизлик талаблари учун масъул бўлган раҳбар-мутахассисларнинг малакаси назоратини олиб бориш, уларни яхшилаш бўйича тегишли равишда юқори турувчи идораларга таклифлар киритиш.


9. Инспекция Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Туркқўрғон кўчаси, 26-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.


10. Инспекция ходимларининг иш ҳақи фонди Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган қуйидаги маблағлар ҳисобидан шакллантирилади:

Ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган разрядларга мувофиқ лавозим маоши;

40 фоиз миқдорида меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти;

узоқ муддат узлуксиз хизмати учун лавозим маошига устама;

йилда икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофот;

йилда бир марта ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам;

бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди ҳисобидан моддий ёрдам.

Инспекция ходимларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда узоқ муддат узлуксиз хизмати учун ҳар ойлик лавозим маошига устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда): 2 йилдан 5 йилгача - 0,1; 5 йилдан 10 йилгача - 0,2; 10 йилдан 15 йилгача - 0,3; 15 йилдан 20 йилгача - 0,4; 20 йилдан 25 йилгача - 0,5; 25 йилдан ортиқ - 0,6.

Бунда, узоқ муддат узлуксиз хизмати учун лавозим маошига устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланадиган тартиб асосида ҳисобланади.


11. Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий инспекторларини Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари биноларида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин.


12. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов):

Инспекция марказий аппарати учун 3 та хизмат автотранспорт воситасини, шу жумладан 2 та шахсий бириктирилган хизмат автотранспорт воситаси, 1 та навбатчи автотранспорт воситаси ҳамда ҳудудий инспекторлар учун 13 та енгил хизмат автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин;

Инспекциянинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағлар ажратилишини таъминласин.


13. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузуридаги Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомни ва унинг таркибини тасдиқласин.


14. Инспекция манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Инспекция бошлиғи белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 22 апрелдаги

ПҚ-5090-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини

назорат қилиш давлат инспекцияси

ТУЗИЛМАСИ




























Экспертлар кенгаши



Бошлиқ













































































Бошлиқ ўринбосари







Бош ҳисобчи

1











































Сув омборлари ҳамда сел-сув омборларининг хавфсизлиги ва ишончли ишлашини назорат қилиш бўйича гуруҳ

2







Бош юрисконсульт

1







































АКТ бўйича мутахассис

1


























Насос станциялари ҳамда гидроэлектростанцияларнинг хавфсизлиги ва ишончли ишлашини назорат қилиш бўйича катта мутахассис
























Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий инспекторлари

Инспектор - 13

Бош мутахассис - 11















































Гидроузеллар ҳамда магистрал каналлар хавфсизлиги ва ишончли ишлашини назорат қилиш бўйича катта мутахассис
























"Гидротехника иншоотларини

диагностикаси маркази" ДУК








































        

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 33 бирлик.

Ишлаб чиқариш, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нормативлар бўйича белгиланади.


Изоҳ: мазкур илова 2021 йил 3 майдан бошлаб кучга киради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 апрель

















































Время: 0.2028
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск