ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.04.2021 й. 235-сон "Евроосиё" халқаро театр санъати фестивалини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.04.2021 й.

N 235




"ЕВРООСИЁ" ХАЛҚАРО ТЕАТР

САНЪАТИ ФЕСТИВАЛИНИ ЎТКАЗИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, театр санъатининг ноёб намуналарини кенг тарғиб қилиш, ривожлантириш, турли халқлар ўртасидаги дўстлик ва биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, ижодий ҳамкорлик, маданий муносабатлар доирасини халқаро миқёсда кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмасининг "Евроосиё" халқаро театр санъати фестивалини (кейинги ўринларда - Фестиваль) 2022 йилдан бошлаб икки йилда бир марта Тошкент шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. "Евроосиё" халқаро театр санъати фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Евроосиё" халқаро театр санъати фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Фестивални ўтказиш тартиби ва шартлари;

Фестиваль доирасидаги илмий-амалий конференцияда иштирок этиш тартиби;

Халқаро ҳайъат фаолиятини ташкил этиш ва Фестиваль иштирокчиларини баҳолаш тартиби;

Фестивални молиялаштириш ва ғолибларни мукофотлаш.


4. Ташкилий қўмита Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга қаратилган чора-тадбирлар режасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси:

Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 мартига қадар хорижий давлатлардан иштирок этадиган театрлар жамоалари рўйхатини шакллантирсин;

Фестивалда намойиш этиладиган спектаклларни саралаш ишларини амалга оширсин;

Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 апрелига қадар унинг очилиш ва ёпилиш маросимлари сценарийси ва бадиий дастурларини тайёрласин;

Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 майига қадар Фестиваль доирасида ўтказиладиган илмий-амалий конференцияда хорижий давлатлардан иштирок этадиган театршунос ва санъатшунос олимлар, таниқли санъаткорлар, етук мутахассислар ва фахрий меҳмонлар рўйхатини шакллантирсин;

Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 сентябрига қадар илмий-амалий конференция материаллари тўпламини нашрга тайёрласин ва чоп этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги:

Маданият вазирлигининг буюртманомасига асосан Фестиваль иштирокчилари ва меҳмонлар учун меҳмонхоналарда олдиндан жой банд (бронь) қилиш;

Фестиваль доирасида ташкил этиладиган маданий тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар билан туристик ташкилотларни олдиндан хабардор қилиш ва уларда хорижий сайёҳлар иштирокини таъминлаш ишларини ташкил этсин.


7. Белгилансинки, Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган смета асосида амалга оширилади. Бунда сарф-харажатларнинг:

50 фоизи - Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;

50 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.


8. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Дунё" ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни ёритиб бориш тавсия этилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 23 апрелдаги

235-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Евроосиё" халқаро театр санъати фестивалини ташкил

этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

1. А.А. Абдухакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири,Ташкилий қўмита раиси

2. О.А. Назарбеков

-

маданият вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


3. Ж.А. Артикходжаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими


4. Б.С. Юлдашев

-

Фанлар академияси президенти


5. Ф.Н. Арзиев

-

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


6. Ю.Қ. Абсоатов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари


7. Лавозими бўйича

-

туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари

8. Ф.Ф. Абдухаликов

-

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директори


9. А.Д. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


10. А.К. Кучимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


11. А.В. Нуридинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


12. М.М. Ходжиматов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


13. С.С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


14. Ё. Ахмедов

-

Театр арбоблари уюшмаси раиси


15. Б.М. Ахмедов

-

Вазирлар Маҳкамасининг шўъба мудири, Ташкилий қўмита котиби


            

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 апрель

































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск