ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.04.2021 й. 232-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 21 апрелдаги

232-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль

йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус

автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник

воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимини (кейинги ўринларда - тизим) ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими -ҳайдовчилари йўл ҳаракати қоидабузарликларини содир этган транспорт воситаларининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини аниқлаш тизими;


тизим қурилмалари - тадбиркорлик субъектлари томонидан тизимни шакллантириш учун фойдаланиладиган ҳамда транспорт воситалари томонидан содир этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларни фото ва видео қайд этиш ускунаси, "I", "Г", "Т" ёки "П" шаклдаги металл устун, қайд этилган қоидабузарлик ва транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни ўзида сақловчи қурилма, коммутатор, маршрутизатор ва бошқалардан иборат бўлган тармоқ қурилмалари ҳамда электр қуввати билан таъминловчи қурилмалар;

"Маъмурий амалиёт" комплекс автоматлаштирилган ахборот тизими (КААТ) - йўл ҳаракати соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир ишларни ҳисобга олиш, кўриб чиқиш ва қоидабузарга нисбатан маъмурий тартибда жарима қўллаш тўғрисидаги қарорни шакллантирувчи комплекс автоматлаштирилган ахборот тизими;


объект - электрон онлайн-аукционларда ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектларига чекланмаган муддатга, мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ва бошқа тадбиркорлик субъектларига ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жой;


оператор - электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Электрон онлайн-аукционлар ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси;


минимал қиймат (бошланғич нарх) - тизим жойлашган жойнинг электрон онлайн-аукционга қўйилган нархи;


"E-auksion" электрон савдо платформаси - электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур маълумотларни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш имкониятини, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг электрон онлайн-аукционлар жараёнида бевосита иштирок этишини таъминлайдиган ахборот тизими.

3. Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш бўйича ҳужжатлар лойиҳасини келишиш ва ўрнатиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ЭЛЕКТРОН ОНЛАЙН-АУКЦИОНЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР ТАЛАБЛАР


4. Тизим ўрнатилиши мумкин бўлган жойнинг дислокацияси ва минимал қиймати (бошланғич нархи), мазкур ҳудуддаги транспорт оқими ва охирги икки йилда аниқланган йўл ҳаракати қоидалари турлари бўйича қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда - ваколатли орган) томонидан "E-auksion" электрон савдо платформасидаги алоҳида веб-саҳифада эълон қилинади.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарори билан тасдиқланган 2021-2022 йилларда республика бўйича махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш дастурига мувофиқ йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокацияси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Дислокация Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади ҳамда заруратга қараб мунтазам равишда янгилаб борилади.


6. Тизим ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг электрон онлайн-аукционлари оператор томонидан белгиланган "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби бўйича амалга оширилади.

"E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционлар (танловлар) "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган регламент асосида ташкил этилади ва ўтказилади.

7. Ваколатли орган операторга электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги буюртма билан бирга қуйидаги ахборот ва ҳужжатларни тақдим этади:

тизим ўрнатилиши режалаштирилган жойни электрон онлайн-аукционга чиқаришга асос бўлган ҳужжатлар;

тизим ўрнатиладиган жойни электрон онлайн-аукционга қўйишда унинг минимал қиймати (бошланғич нархи);

тизим ўрнатиладиган жойнинг туташ ер участкалари билан бирга 4 та фотосурати;

тизим ўрнатиладиган жойнинг геолокацияси;

тадбиркорлик субъектларига юкланган мажбуриятлар тўғрисидаги маълумотлар;

ваколатли орган (буюртмачи) ҳақида маълумот (почта ва электрон манзили, телефон, факс).

электрон онлайн-аукционга қўйиладиган объектни тавсифлайдиган ҳужжатлар.


8. Электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш учун тегишли ҳужжатларни топшириш, кўриб чиқиш ва ғолиб тадбиркорлик субъектлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.


8-1. Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини аниқлайдиган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойни аукцион орқали сотишдан тушган маблағларнинг 1 фоизи операторга, қолган қисми Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари асосида тегишли маҳаллий бюджет даромадига ўтказилади.

9. Электрон онлайн-аукционларда ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектлари тизимни ўрнатиш ва ишга туширишни ушбу Низомга 2-иловада келтирилган Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими дастурий-техник воситаларига доир техник талабларга мувофиқ ташкил этади.



3-БОБ. МАХСУС АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН

ФОТО ВА ВИДЕО ҚАЙД ЭТИШ ТИЗИМИНИ

ЎРНАТИШГА ДОИР ТАЛАБЛАР


10. Тизим электрон онлайн-аукционларда ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзларига бириктирилган объектларда мазкур Низом талабларига мувофиқ ўрнатилади.


11. Тизимнинг дастурий-техник воситалари мазкур Низомга 2-иловада келтирилган Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатиладиган автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими дастурий-техник воситаларига доир техник талабларга мувофиқ бўлиши лозим.

Бунда тадбиркорлик субъектлари қуйидаги идоралардан объект бўйича техник шартлар олиши лозим:

"Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси филиали;

"Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг ҳудудий корхонаси;

Автомобиль йўллари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармаси;

туман (шаҳар) ҳокимликлари.


12. Металл устунларни лойиҳалаш, экспертизадан ўтказиш, ваколатли давлат органлари билан келишиш ва ўрнатиш ишлари тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади.


13. Тизим Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг "Маъмурий амалиёт" комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига (кейинги ўринларда - "Маъмурий амалиёт" КААТ) мажбурий тартибда ва техник талаблар асосида интеграция қилинади.


14. Тизимни жорий этишда узлуксиз ишлайдиган ва ҳимояланган алоқа каналлари тадбиркорлик субъектлари ҳисобидан ташкил этилади.


15. Тизимни электр тармоғига улаш тадбиркорлик субъектлари зиммасига юкланади.


16. Объектларда муҳандислик инфратузилмасини яратиш ушбу Низомда белгиланган талабларга асосан тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади.


17. Тизим "Маъмурий амалиёт" КААТга интеграция қилингандан сўнг ўн кун давомида синов тариқасида ишлатилади.

Тизим синов тариқасида амал қилган даврда қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича жарима ундирилмайди.



4-БОБ. МАХСУС АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ФОТО ВА ВИДЕО

ҚАЙД ЭТИШ ТИЗИМИНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШГА

ДОИР ТЕХНИК ТАЛАБЛАР


18. Тизим доимий ва узлуксиз режимда ишлаши ҳамда узилишлар рўй берганда офлайн тарзда маълумотларни тўплаш ва сақлаш, тизимнинг фаолияти қайта тикланганда эса, ушбу олинган маълумотларни тақдим этиш имкониятига эга бўлиши лозим.

Алоқа тармоқларида узилишлар кузатилганда, маълумотларни қурилмада 48 соатдан кам бўлмаган вақт давомида сақлаш имкониятига эга бўлган захира хотира қурилмаси мавжуд бўлиши талаб этилади.


19. Тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун 8 соатдан кам бўлмаган захира электр таъминоти бўлиши лозим.


20. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари "Ўзстандарт" агентлигининг ўлчаш воситаларини метрологик аттестациялаш сертификатига эга бўлиши ҳамда норматив ҳужжатларда белгиланган муддатларда қайта қиёслашдан ўтказилиши шарт.


21. Тизимнинг тармоқ қурилмалари фото ва видео қайд этиш ускуналари ҳолатини автоматлаштирилган мониторинг қилиш (ишчи ҳолатдалиги) имкониятига эга бўлиши лозим.


22. Тизим ёрдамида қайд этилган қоидабузарлик ва транспорт воситалари тўғрисидаги фото маълумотлар 730 кундан, видео маълумотлар 90 кундан кам бўлмаган муддатда "Маъмурий амалиёт" КААТда сақланади.


23. Алоқа тармоқлари оптик толали тармоқ технологиялари ёрдамида ташкил этилади (коммутатор, маршрутизатор ва бошқалар) ҳамда тармоқнинг сўнгги нуқталарига қадар хизмат кўрсатиши учун етарли ўтказувчанликни таъминлаши лозим.


24. Тизим ёрдамида аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар ҳимояланган алоқа каналлари орқали марказий сервер қурилмасига узатилади.


25. Тизим етказиб берувчи корхона томонидан камида 3 йил давомида кафолатланган техник қўллаб-қувватланиши лозим.



5-БОБ. МАХСУС АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ФОТО ВА ВИДЕО

ҚАЙД ЭТИШ ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТИЗИМЛАРИДА

АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ТАЛАБЛАР


26. Тадбиркорлик субъектлари объектга ўрнатиладиган тизим ва ахборот-коммуникация тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлашга масъул ҳисобланиб, белгиланган талабларга риоя қилиш мажбуриятини олади.


27. Тизимга ҳар қандай кўринишдаги қўшимча қурилма ва воситаларни улаш тадбиркорлик субъектларининг ёзма мурожаатига асосан ваколатли орган билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Бунда ваколатли орган томонидан 5 иш кунида тадбиркорлик субъектларининг ёзма мурожаати юзасидан рухсат бериш ёки рад этиш бўйича асослантирилган жавоб хати тақдим этилади.


28. Ўзбекистон Респубоикаси Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар узатиш тармоғига ахборот хавфсизлиги талабларига зид равишда ноқонуний уланиш ёки уланишга уриниш тақиқланади.


29. Тизимдаги барча маълумотлар хизмат доирасида фойдаланиш учун қўлланилади.


30. Тадбиркорлик субъектлари тизимдаги маълумотлар ваколатли органнинг рухсатисиз ошкор бўлмаслиги, тизимдан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган техник мутахассисларнинг махфий маълумотларни ошкор этмасликларини таъминлаш учун масъул ҳисобланади.


31. Ваколатли орган томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган техник топшириқ намунасининг ахборот ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳузуридаги "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонасида экспертизадан, шунингдек, дастурий маҳсулотлар ва ахборотни ҳимоя қилиш воситалари сертификатлашдан ўтказилади.


32. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳузуридаги "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда тизимда ҳамда "Маъмурий амалиёт" КААТда мунтазам равишда ахборот ва киберхавфсизлик ҳолати бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, ахборот ва киберхавфсизлик ҳодисалари ва таҳдидларини мониторинг қилиш ишларини амалга оширади.



6-БОБ. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИДА ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ

БУЗИЛИШИНИ МАХСУС АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ФОТО

ВА ВИДЕО ҚАЙД ЭТИШ ТИЗИМИНИ ФОЙДАЛАНИШГА

ТОПШИРИШ ҲАМДА УНГА НИСБАТАН ҲУҚУҚЛАРНИ

БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


33. Объект электрон онлайн-аукционларда ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектларига мулк ҳуқуқи асосида чекланмаган муддатга, бошқа тадбиркорлик субъектларига ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади.


34. Тизим тадбиркорлик субъектларига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиб, унга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда тадбиркорлик субъектлари мазкур Низом ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


35. Тизим ушбу Низом талаблари асосида тадбиркорлик субъектлари томонидан тўлиқ шакллантирилгандан сўнг ваколатли органнинг "Тизимнинг қўйилган техник талабларга жавоб беришини ўрганиш бўйича техник хулосаси"га асосан ишга туширилади ҳамда шундан сўнг ушбу Низомнинг 37-банди талабларини инобатга олган ҳолда тизимдан фойдаланишга рухсат берилади.


36. Тадбиркорлик субъектларининг тизимдан фойдаланиш ҳуқуқи йўлга эгалик қилувчи юридик шахслар билан шартнома тузилган кейин вужудга келади.


37. Объектдан бошқа мақсадларда ёки ушбу Низомнинг 42-бандида кўрсатилган ҳолатда фойдаланилганда, ваколатли органнинг ташаббусига асосан тадбиркорлик субъектларининг тизимдан фойдаланиш ҳуқуқи вақтинча тўхтатиб турилади.


38. Тизим фаолияти юзасидан ваколатли орган томонидан билдирилган эътирозлар бартараф этилган тақдирда, ваколатли органнинг "Тизимни ўрганиш бўйича хулосаси"га асосан у қайта ишга туширилади ва шундан сўнг тизимдан қайта фойдаланишга рухсат берилади.


39. Тизим ўрнатилган объект мулкдордан олиб қўйилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлиги томонидан тадбиркорлик субъектларига мазкур объект қийматига тенг бўлган бошқа бўш турган объект таклиф этилади.

Бунда таклиф этиладиган объект сутка давомида транспорт воситалари қатновининг ҳаракатланиш жадаллиги (сони) бўйича мутаносиб бўлиши лозим.


40. Объект мулкдордан олиб қўйилган тақдирда, тадбиркорлик субъектларининг бошқа объектда тизимни ушбу Низомда белгиланган муддатда жорий қилиш билан боғлиқ харажатлари объектни олиб қўйишда ташаббускор томоннинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

41. Ваколатли орган томонидан билдирилган қуйидаги эътирозлар мазкур Низомнинг 42-бандида кўрсатилган муддатларда бартараф этилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектларининг объектга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқи суд тартибида бекор қилинишига олиб келади:

тадбиркорлик субъекти аукцион савдосида ғолиб бўлганлиги тўғрисидаги билдиришномани олган кундан бошлаб 90 кун ичида объектда дастурий-техник воситаларни ўрнатиш билан боғлиқ бирор-бир ҳаракат (қурилиш-монтаж ишлари)ни амалга оширмаганда;

тизимдан бошқа мақсадларда фойдаланганда;

тизимдан фойдаланиш жараёнида ушбу Низом билан тасдиқланган техник талабларга жавоб бермайдиган ҳолатлар келиб чиққанда;

тизимга ваколатли органнинг рухсатисиз қўшимча ёки бошқа қурилма ўрнатилганда;

тизимда қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилганлик ҳолатлари бўйича "Маъмурий амалиёт" КААТга юборилган маълумотлардаги хатоликларнинг умумий сони беш ва ундан ортиқ фоизни ташкил этганда;

ташқи таъсир натижасида тизим қурилмаларининг жойлашувида ўзгариш юз бериб, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишига тўсқинлик қилганда.

Қонунчилик ҳужжатларида объектга нисбатан мавжуд бўлган мулк ҳуқуқини бекор қилишнинг бошқа асослари ҳам назарда тутилиши мумкин.

42. Ваколатли орган томонидан билдирилган эътирозлар 30 кун давомида бартараф этилмаган тақдирда ёки бириктирилган объектдан ихтиёрий воз кечилганда, тадбиркорлик субъектларининг объектга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқи суд тартибида бекор қилинади.

Бунда узрли сабабларга (мутахассисларнинг чет элдан келиш зарурати, тизимдаги камчиликни бартараф этиш юзасидан мураккаб технологик ечим ва бошқалар) кўра белгиланган муддат 30 кунгача узайтирилиши мумкин.


43. Суд томонидан объектга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқи бекор қилинганда, тизим қурилмалари тадбиркорлик субъектларига қайтарилади ва суд қарорида (ажримида) белгиланган муддат ичида ваколатли орган ҳамда йўлга эгалик қилувчи юридик шахсларнинг иштирокида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этган ҳолда тадбиркорлик субъектлари томонидан ечиб олинади.

Тадбиркорлик субъектларига суд томонидан юкланган мажбурият белгиланган муддат ичида амалга оширилмаган тақдирда, мазкур қурилмалар ваколатли орган ҳамда йўлга эгалик қилувчи юридик шахслар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилган ҳолда ечиб олинади ҳамда тадбиркорлик субъектларининг расмий сўровига асосан қурилмаларнинг ечиб олиниши билан боғлиқ харажатлар тадбиркорлик субъектлари томонидан қоплангандан сўнг уларга ёки уларнинг ишончли вакилига қайтарилади.


44. Тадбиркорлик субъектларининг объектга нисбатан бўлган ҳуқуқининг суд тартибида бекор қилинишида электрон онлайн-аукционлар ва тизимни яратиш билан боғлиқ ҳамда суд харажатларини қоплаш масаласи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади.


45. Суд тартибида мулк ҳуқуқи бекор қилинган тақдирда, объект ваколатли орган томонидан 30 кун ичида "E-auksion" электрон савдо платформасига қайта эълон қилиш учун тақдим этилади.


7-БОБ. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ

ҲАМДА ВАКОЛАТЛИ ОРГАННИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


46. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари:

"E-auksion" электрон савдо платформасида эълон қилинган электрон онлайн-аукцион орқали тизимни ўрнатиш объекти аукционида иштирок этиш;

тизимни жорий этиш лойиҳасини амалга oшириш учун зарур ахборотларни ваколатли органлардан олиш;

объектда лойиҳа-тадқиқот ишларини амалга ошириш юзасидан тегишли ташкилотлар билан шартномалар тузиш;

шартнома талаблари бузилган тақдирда, уни суд тартибида бекор қилишни талаб қилиш;

электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра уларга бириктирилган объектдан чекланмаган муддатда фойдаланиш ҳамда уни бoшқа тадбиркорлик субъектларига ўтказиш;

тизим фаолияти юзасидан ваколатли орган томонидан билдирилган эътирозлар узрли сабабларга кўра (мутахассисларнинг чет элдан келиши зарурати, тизимдаги камчиликни бартараф этиш юзасидан мураккаб технологик ечим ва бошқалар) 30 кун ичида бартараф этишнинг имкони бўлмаган тақдирда, мазкур муддатни узайтириш учун ёзма мурожаат қилиш.

Тадбиркорлик субъектлари қoнунчилик ҳужжатларига мувофиқ бoшқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


47. Тадбиркорлик субъектлари қуйидагиларга мажбур:

тизимни мазкур Низомга 2-иловада келтирилган техник талабларга мувофиқ харид қилиш;

тизим ёрдамида аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли орган томонидан ишлаб чиқилган Технологик йўриқнома талаблари асосида "Маъмурий амалиёт" КААТга тақдим этиш;

тизим фаолиятини фақат ўзларига бириктирилган объектда, стационар режимда ҳамда тегишли йўл белгиларининг ўрнатилишини ва ётиқ чизиқларнинг чизилишини таъминлаган ҳолда ташкил этиш;

тизим томонидан йўл ҳаракати қоидабузарликлари нотўғри аниқланганлиги тасдиқланган ҳолларда, уларни содир этган деб эътироф этилган шахсга етказилган барча моддий зарарни қoплаш;

табиий офат (зилзила, сув тошқини, ёнғин ва шу каби бошқа ҳодисалар) натижасида тизим носоз ҳолга келган тақдирда, табиий офат оқибатлари бартараф этилган кундан бошлаб 180 кун ичида тизимни қайта ишга тушириш ва бу билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олиш;

электрон онлайн-аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектларига тизим ўрнатиладиган жойни бириктириш бўйича шартнома тузилганидан сўнг 60 кун ичида тизимни ишга тушириш;

тизим фаолияти юзасидан ваколатли орган томонидан билдирилган эътирозларни 30 кун ичида бартараф этиш;

қoнунчилик ҳужжатлари талабларига риoя этиш.


48. Ваколатли орган қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда тизим фаолиятини доимий равишда, бевосита ҳамда масофавий тарзда мониторинг қилиш;

тизимдан фойдаланиш ва унга техник хизмат кўрсатиш ҳамда қоидабузарликларни аниқлашда холисликни ўрганиш;

тизимда аниқланган камчилик ва хатоликларнинг бартараф этилишини талаб қилиш;

тизим томонидан йўл ҳаракати қоидабузарликлари нотўғри аниқланишида тадбиркорлик субъектларининг айби тасдиқланган ҳолларда, етказилган зарарни қoплаш юзасидан судга тегишли ҳужжатларни тақдим қилиш;

тадбиркорлик субъектлари ушбу Низомда белгиланган талабларни лозим даражада бажармаган ёки ваколатли орган билдирган эътирозларни бартараф этмаган тақдирда, мазкур тизим томонидан юборилаётган маълумотлар "Маъмурий амалиёт" КААТга қабул қилинишини тўхтатиш;

тадбиркорлик субъектлари тизим ўрнатиладиган жой бўйича йўлга эгалик қилувчи юридик шахслар билан шартномаси расмийлаштиргандан сўнг тизимни ишга тушириш, шунингдек, ваколатли орган билдирган эътирозларни бартараф этиш билан боғлиқ муддатларга амал қилмаган тақдирда, уларга бириктирилган объектдан фойдаланиш ҳуқуқини вақтинча тўхтатиш;

тадбиркорлик субъекти аукцион савдосида ғолиб бўлганлиги тўғрисидаги билдиришномани олган кундан бошлаб 90 кун ичида объектда дастурий-техник воситаларни ўрнатиш билан боғлиқ бирор-бир ҳаракат (қурилиш-монтаж ишлари)ни амалга оширмаган тақдирда, уни объектга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқини суд тартибида бекор қилиш чораларини кўриш тўғрисида расмий огоҳлантириш.

Ваколатли орган қoнунчилик ҳужжатларига мувофиқ бoшқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


49. Ваколатли орган қуйидагиларга мажбур:

оператор билан веб-порталда электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан шартнома тузиш;

тизим ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокацияси ҳақидаги маълумотларни электрон онлайн-аукцион ўтказилишидан камида 30 кун олдин маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиш;

электрон онлайн-аукционлар ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонасига ўз вақтида тақдим этиш;

тизим ўрнатилиши режалаштирилаётган объектларда тегишли йўл белгиларини ўрнатиш ва ётиқ чизиқларни чизиш юзасидан масъул идора ва ташкилотларга тақдимномалар киритиш;

"Маъмурий амалиёт" КААТга тадбиркорлик субъектлари томонидан жорий этилган тизимдан келиб тушган маълумотларнинг узлуксиз ва бенуқсон қайта ишланишини таъминлаш;

ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий тартибда жарима қўллаш тўғрисида қарор шакллантирилишини таъминлаш;

ушбу Низомда белгиланган мажбуриятларини лозим даражада бажармаётган тадбиркорлик субъектларининг автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилишини ташкил этиш бўйича фаолиятини суд тартибида тўхтатиш ёки бекор қилиш чораларини кўриш;

лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштириш;

тизим фаолияти юзасидан билдирилган эътирозлар бартараф этилган тақдирда, уни қайта ишга тушириш ва қайта фойдаланиш учун "Тизимнинг қўйилган техник талабларга жавоб беришини ўрганиш бўйича техник хулосаси"ни бериш;

бириктирилган объектдан ихтиёрий воз кечилганда ёки билдирилган эътирозлар 30 кун давомида бартараф этилмаган тақдирда тадбиркорлик субъектларининг объектга нисбатан бўлган тўлиқ мулк ҳуқуқини суд тартибида бекор қилиш чораларини кўриш;

тизим фаолияти юзасидан билдирилган эътирозлар тадбиркорлик субъектлари томонидан узрли сабабларга кўра (мутахассисларнинг чет элдан келиши зарурати, тизимдаги камчиликни бартараф этиш юзасидан мураккаб технологик ечим ва бошқалар) 30 кун ичида бартараф этишнинг имкони бўлмаган тақдирда, мазкур муддатни тадбиркорлик субъектларининг ёзма мурожаатига асосан 30 кунгача узайтириш;

суд тартибида мулк ҳуқуқи бекор қилинган объектни "E-auksion" электрон савдо платформасига қайта эълон қилиш учун тақдим этиш.

50. Ваколатли орган ва тадбиркорлик субъектлари Ўзбeкистoн Рeспубликаси қoнунчилик ҳужжатларида бeлгиланган тартибда ўзарo ҳамкорлик қиладилар.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


51. Ваколатли орган ва тадбиркорлик субъектлари тизимнинг жорий этилиши ва лойиҳанинг самарали амалга оширилишида тегишлилиги бўйича масъулдирлар.


52. Тизимни жорий этиш ва эксплуатация қилишда келиб чиқадиган ёки йўл ҳаракати ҳодисаси натижасида тизимга етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


53. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль

йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини

махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш

тизими дастурий-техник воситаларини ўрнатиш

бўйича ҳужжатлар лойиҳасини келишиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати


1. Оператор "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК билан электрон аукционларни ўтказиш бўйича хизмат кўрсатишга шартнома тузади.


1. Электрон буюртма бериш санасига қадар.


2. Тизим ўрнатиладиган жойларни аукционга қўйиш учун операторга электрон буюртма ва объектни тавсифлайдиган ҳужжатларни электрон (сканер қилинган) шаклда илова қилиб юборади.


2. Тарафлар томонидан шартнома имзолангандан сўнг.






2-босқич

Тадбиркорлик субъекти


1. Тизим ўрнатилиши мумкин бўлган жойлар ҳақида Ички ишлар вазирлиги расмий веб-сайти ва оммавий ахборот воситаларидан маълумот олади.



1. Хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб.


2. Тадбиркорлик субъекти "E-auksion" электрон савдо платформасида рўйхатдан ўтади.

3. Хабарномада кўрсатилган закалат миқдоридан кам бўлмаган маблағни киритган ҳолда аризани электрон кўринишда тўлдирилади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб юборади.


2-3. Аукционда иштирок этиш учун аризаларни бериш муддати якунлангунга қадар.







3-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК


1. Аукционни унда иштирок этишга ариза берган икки ва ундан ортиқ иштирокчи мавжуд бўлганда, оператор веб-порталида автоматик тарзда ўтказади.



1. Оператор веб-порталида эълон қилинган вақтда бошланади ва ғолиб аниқлангунга қадар давом этади.



2. Электрон онлайн-аукционларда ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектига QR-кодини қўллаш орқали аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштиради ва тақдим этади.



2. Аукциондаютиб олинган объект учун тўлов суммаси тўлиқ тўлангандан кейин 3 иш куни мобайнида



3. Баённомани аукцион ғолиби ва ваколатли органнинг кабинетига юборади.



3. Баённома расмийлаш-

тирилгандан сўнг.



4. Аукцион натижаларини операторнинг веб-порталида эълон қилади.



4. Аукцион якунланган заҳоти.








4-босқич

Транспорт вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар


Объектни аукцион натижалари тўғрисидаги баённомага мувофиқ ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектига шартнома асосида чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорлик субъектига ўтказиш ҳуқуқи билан бириктиради.


5 иш куни мобайнида









5-босқич

Тадбиркорлик субъекти


Тадбиркорлик субъекти қуйидаги идоралардан объект бўйича техник шарт олади:


1. "Ўзбектелеком" АК филиали.


2. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг ҳудудий корхонаси.


3. Автомобиль йўллари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармаси.


4. Туман (шаҳар) ҳокимлиги.


Зарур бўлганда









6-босқич

1. "Ўзбектелеком" АК филиали.


2. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг ҳудудий корхонаси.


3. Автомобиль йўллари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармаси.


4. Туман (шаҳар) ҳокимлиги.


Тадбиркорлик субъектига муайян объект учун техник шартларни тақдим этади.


7 иш куни мобайнида









7-босқич

Тадбиркорлик субъекти


Техник шартлар ва талаб этилган бошқа ҳужжатлар билан лойиҳалаш идораларига мурожаат қилади.


3 иш куни мобайнида









8-босқич

Лойиҳалаш идораси


Тегишли ташкилот ва идоралар билан лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда келишади.

Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади ҳамда тадбиркорлик субъектига тақдим этади.


15 иш куни мобайнида









9-босқич

Тадбиркорлик субъекти


Лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш мақсадида экспертиза фаолиятини олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотга белгиланган тартибда тақдим этади.


3 иш куни мобайнида









10-босқич

Лойиҳага экспертиза хулосасини берувчи ташкилот


Лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиб, тадбиркорлик субъектига эътироз ва таклифлар ёки ижобий хулоса тақдим этади.


10 иш куни мобайнида









11-босқич

Тадбиркорлик субъекти


Ижобий хулоса олинган лойиҳа бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш юзасидан ушбу схеманинг еттинчи босқичида кўрсатилган давлат органлари билан қайта келишади.


5 иш куни мобайнида









12-босқич

Тадбиркорлик субъекти


Тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари асосида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширади.


Пудратчи ташкилот билан имзоланган шартномадаги муддатларда









13-босқич

Тадбиркорлик субъекти


1. Қурилиш-монтаж ишлари якунлангандан сўнг ишчи ҳужжатлар ва далолатномаларни расмийлаштиради.


2. Тизимни ишга тушириш юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштиради.


7 иш куни мобайнида



       

Изоҳ: Тадбиркорлик субъектлари томонидан тизимни жорий этиш муддати объект ўзларига бириктирилган кундан бошлаб 180 кундан ошмаслиги лозим.





Низомга

2-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль

йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини

махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд

этиш тизими дастурий-техник воситаларига доир

ТЕХНИК ТАЛАБЛАР


1-§. УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


1. Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими (кейинги ўринларда - тизим) ушбу Техник талаблар ва шаҳарсозлик нормалари асосида жорий этилади.


2. Тадбиркорлик субъектлари мазкур Техник талаблар ва O`z DSt 1987:2018 давлат стандарти асосида тизимни жорий қилиш бўйича техник топшириқ ҳужжатларини ишлаб чиқади ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати ҳузуридаги "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонасидан экспертиза хулосасини олади.


3. Тадбиркорлик субъектлари тизим доирасида қуйидаги (бир ёки бир нечта) тизимларни жорий этади:

транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини фото ва видео қайд этиш тизими;

йўл ҳаракати қоидабузарликларини фото ва видео қайд этиш тизими;

тўхташ ва тўхтаб туриш йўл ҳаракати қоидабузарликларини фото ва видео қайд этиш тизими.



2-§. ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ҲАРАКАТ

ТЕЗЛИГИНИ МАХСУС АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ФОТО

ВА ВИДЕО ҚАЙД ЭТИШ ТИЗИМИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

УМУМИЙ ТЕХНИК ТАЛАБЛАР


4. Транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини фото ва видео қайд этиш (радар) тизимига (кейинги ўринларда - тезликни қайд этиш тизими) қўйиладиган умумий техник талабларга мувофиқ тизим:

бир вақтнинг ўзида уч ва ундан ортиқ йўл бўлакларида ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг тезлигини ҳамда давлат рақам белгисини аниқлаши;

5-250 km/h тезлик оралиғида ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг тезлиги ва давлат рақами белгисини аниқлаши;

ўрнатилган нуқтадан сутканинг кундузги ва тунги вақтларида ўтувчи транспорт воситаларининг камида 95 фоизининг давлат рақами белгисини қайд этиши;

"Ўзстандарт" агентлигининг ўлчаш воситаларини метрологик аттестациялаш сертификатига эга бўлиши;

Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодлари тақсимоти бўйича давлат рақами белгиларини аниқлаши;

электр тармоғида узилишлар юз берганда, унинг фаолиятини 8 соатдан кам бўлмаган вақт давомида қўллаб-қувватлаш имконига эга бўлган захира электр манбаи билан жиҳозланган бўлиши лозим.


5. Жорий этилган тезликни қайд этиш тизими орқали ҳайдовчилар томонидан белгиланган ҳаракат тезлигини ошириш қоидабузарлигини аниқлаш талаб этилади.



3-§. ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАБУЗАРЛИКЛАРИНИ

МАХСУС АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ФОТО ВА ВИДЕО

ҚАЙД ЭТИШ ТИЗИМИГА ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ

ТЕХНИК ТАЛАБЛАР


6. Йўл ҳаракати қоидабузарликларини фото ва видео қайд этиш тизимига (кейинги ўринларда - қоидабузарликларни қайд этиш тизими) қўйиладиган умумий техник талабларга мувофиқ тизим:

бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ йўл бўлаклари ҳамда чорраҳаларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг давлат рақами белгисини аниқлаши;

ўрнатилган нуқтадан сутканинг кундузги ва тунги вақтларида ўтувчи транспорт воситаларининг камида 95 фоизининг давлат рақами белгисини аниқлаши;

чорраҳаларда ҳамда икки ва ундан ортиқ йўл бўлакларида бир вақтнинг ўзида содир бўладиган қоидабузарликларни аниқлаши;

Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодлари тақсимоти бўйича давлат рақами белгиларини аниқлаши лозим.


7. Тадбиркорлик субъектлари томонидан жорий этилган қоидабузарликларни қайд этиш тизими орқали қуйидаги қоидабузарликларни:

транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан светофорнинг тақиқловчи чироғида йўлнинг қатнов қисмидаги йўл чизиқларини ёки йўл белгилари билан белгиланган тўхташ чизиғини босиб кириши;

транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ўтиши;

транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши;

транспорт воситалари ҳайдовчиларининг Йўл ҳаракати қоидалари билан тасдиқланган 4.1.1. "Ҳаракатланиш тўғрига" буюрувчи йўл белгисига амал қилмаслиги;

транспорт воситалари ҳайдовчиларининг Йўл ҳаракати қоидаларига 2-илова билан тасдиқланган 1.1 - ётиқ чизиқ йўл белгисига амал қилмаслигини аниқлаш талаб этилади.



4-§. ТЎХТАШ ВА ТЎХТАБ ТУРИШ ЙЎЛ

ҲАРАКАТИ ҚОИДАБУЗАРЛИКЛАРИНИ МАХСУС

АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ФОТО ВА ВИДЕО ҚАЙД ЭТИШ

ТИЗИМИГА ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТЕХНИК ТАЛАБЛАР


8. Тўхташ ва тўхтаб туриш йўл ҳаракати қоидабузарликларини фото ва видео қайд этиш тизимига (кейинги ўринларда - тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларини қайд этиш тизими) қўйиладиган умумий техник талабларга мувофиқ тизим:

белгиланган ҳудудда транспорт воситаларининг тўхташ ва тўхтаб туриш йўл ҳаракати қоидабузарликларини ҳамда уларнинг давлат рақами белгиларини аниқлаши;

тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларни қайд этиш тизими ўрнатилган нуқтадан 50 метрдан кам бўлмаган масофада тўхташ ва тўхтаб туриш йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаши;

ўрнатилган нуқтадаги транспорт воситаларининг давлат рақами белгиларини сутканинг кундузги ва тунги вақтларида камида 95 фоизини аниқликда рўйхатга олиши;

бир нуқтада битта транспорт воситаси билан 24 соат давомида аниқланган қоидабузарликларни бир маротаба қайд этиши;

тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларини қайд этиш тизими орқали Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодлари тақсимоти бўйича давлат рақами белгиларини аниқлаши лозим.


9. Транспорт воситаларининг тўхташ ва тўхтаб туриш йўл ҳаракати қоидабузарликларини ҳамда уларнинг давлат рақами белгиларини аниқлашда, далил сифатида қуйидаги икки хил турдаги фотосурат икки хил вақт оралиғида олиниши талаб этилади:

транспорт воситасининг тўхташ мумкин бўлмаган ҳудудда тўхтаган вақтдаги умумий фотосурати;

транспорт воситасининг давлат рақами белгиси катталаштирилган ҳамда аниқ кўринган ҳолатдаги фотосурати. Бунда транспорт воситаси тўхташ мумкин бўлмаган ҳудудда транспорт воситаси ҳаракатини 1 дақиқагача бўлган муддатга тўхтатганлигини тасдиқловчи фотосуратлар;

транспорт воситаси тўхтаб туриш мумкин бўлмаган ҳудудда транспорт воситаси ҳаракатини 10 дақиқадан кўпроқ вақтга тўхтатганлигини тасдиқловчи фотосуратлар.



5-§. ТИЗИМНИНГ ЎРНАТИЛИШИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


10. Тизимни жойлаштириш учун автомобиль йўлининг қатнов қисмига халақит бермайдиган ҳолда, ўнг ёки чап йўналишга "I", "Г", "Т" ёки "П" шаклдаги металл устун ўрнатилади.

11. Тизимлар металл устунга 6 метрдан кам бўлмаган баландликда ўрнатилади.


12. Металл устунларни ўрнатиш, лойиҳалаш, эспертизадан ўтказиш ва тегишли давлат идоралари билан келишиш ишлари тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади.


13. Металл устун ва транспорт воситасининг тўхташ чизиғи оралиғидаги масофа тизим қурилмаларининг техник хусусиятлари, рельефнинг мураккаблиги ва муҳандислик коммуникациялари мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши лозим.

14. Тизим ўрнатилган металл устунга умумий ҳолатни кузатиш ва ўрнатилган қурилмалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 360 градус радиусдаги кузатув камералари ўрнатилади.

15. Ўрнатилган металл устунларнинг ўнг ёки чап томонидан 4 метр баландликда телекоммуникация жавони ўрнатилади. Ушбу жавон керакли алоқа ҳамда электр қурилмалари билан жиҳозланади.



6-§. ТИЗИМ ЁРДАМИДА ҚАЙД ЭТИЛГАН

ҚОИДАБУЗАРЛИК ВА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

ҲАМДА САҚЛАШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


16. Тизим ёрдамида қайд этилган қоидабузарлик ва транспорт воситалари тўғрисидаги барча фото маълумотлар 730 кундан, видео маълумотлар 90 кундан кам бўлмаган муддатда Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг "Маъмурий амалиёт" КААТда сақланиши лозим.


17. Тизим "Маъмурий амалиёт" КААТга техник талаблар асосида интеграция қилиниши ва ўзаро ишлаш имкониятига эга бўлиши талаб этилади.


18. Тизим орқали аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар "Маъмурий амалиёт" КААТга тақдим этилиши шарт:

қайд этилган транспорт воситасининг уч ҳолатдаги фотосурати (транспорт воситаси, унинг давлат рақами белгиси, қоидабузарлик содир этилган ҳолатнинг умумий кўриниши);

қоидабузарлик қайд этилган вақт (кун, соат, дақиқа);

транспорт воситасининг тезлиги (km/h);

қоидабузарлик аниқланган манзил (туман (шаҳар), кўча, автомобиль йўлининг километри ёки мўлжал);

қоидабузарлик аниқланган манзилнинг GPS координатаси;

ҳолат акс этган 6-10 сониядан иборат видеолавҳа ва унинг ҳаволаси.


19. Маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш тизимида амалга оширилган ҳар қандай амалий буйруқлар тўғрисидаги маълумотлар (log файллар) сақланиши лозим.


20. Тизим ёрдамида қайд этилган қоидабузарлик ҳамда транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар билан Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлашнинг автоматлаштирилган (компьютерлаштирилган) бошқарув тизими ходимларига масофадан туриб ишлаш имкониятининг мавжуд бўлиши талаб этилади.


21. Тизим доимий ва узлуксиз режимда ишлаши ҳамда узилишлар рўй берганда офлайн тарзда маълумотларни тўплаш ва сақлаш, фаолияти қайта тикланганда эса, олинган маълумотларни тақдим этиш имкониятига эга бўлиши талаб этилади.



7-§. АЛОҚА ТАРМОҒИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


22. Алоқа тармоқлари оптик толали тармоқ технологиялари (коммутатор, маршрутизатор ва бошқалар) ёрдамида ташкил этилиб, тармоқнинг сўнгги нуқталарига қадар хизмат кўрсатиши учун етарли ўтказувчанликни таъминлаши лозим.


23. Тизим орқали аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги фото ва видео маълумотлар VPN (Virtual Private Network - виртуал хусусий тармоқ) алоқа канали орқали марказий сервер қурилмасига узатилиши лозим.


24. Алоқа линиясида узилишлар содир бўлганда, аниқланган қоидабузарликларни вақтинча сақлаш учун махсус қурилма ўрнатиш, унинг ёрдамида қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотларни сақлаб туриш ва алоқа тиклангандан сўнг уларни марказий серверга узатиш талаб этилади.



8-§. ТИЗИМНИ ЭЛЕКТР ҚУВВАТИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ҚУРИЛМАСИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


25. Тизимни электр қуввати билан таъминлашга мўлжалланган электр таъминоти қурилмасининг (кейинги ўринларда - электр таъминоти) ерга уланиш контур қаршилиги тизим қурилмаларининг техник талаблари асосида ҳисобланиши лозим.

26. Электр кабель сиғими ўрнатилаётган тизимнинг юкламасидан келиб чиқиб танланиши лозим.


27. Электр энергиясини ҳисобга олиш учун сертификати мавжуд бўлган замонавий электр ўлчаш воситаларини ўрнатиш талаб этилади.


28. Тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида 8 соатдан кам бўлмаган захира электр таъминоти бўлиши талаб этилади.



9-§. ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


29. Дастурий таъминот воситалари тизимни замонавий платформаларда ишлашини таъминлаб, энг сўнгги стандартларни қўллаб-қувватлаши талаб этилади.


30. Тизим дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси томонидан камида 3 йил давомида қўллаб-қувватланиши зарур.


31. Тизимнинг дастурий таъминоти умумий ва махсус дастурий таъминотлардан иборат бўлиши талаб этилади.



10-§. ТИЗИМНИНГ АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


32. Ахборот хавфсизлиги дастурий таъминоти тизимдаги ахборотни ва уни қайта ишловчи воситаларни ҳимоя қилиш учун мўлжалланган.


33. Ахборот хавфсизлиги дастурий таъминоти қуйидагиларни ўз ичига олиши талаб этилади:

маълумотларни сақлаш;

рўйхатга олиш ва ҳисобга олиш;

яхлитликни таъминлаш;

хавфсизлик девори;

рухсатсиз киришларни аниқлаш;

антивирус ҳимояси.


34. Ушбу Техник талабларнинг 33-бандида назарда тутилган талаблар буюртмачи билан келишилган ҳолда, техник дизайн босқичида аниқланиши ва ўзгартирилиши мумкин.


35. Ахборотни муҳофаза қилишда ишлатиладиган дастурий таъминот учун O`zDSt 2816:2014 "Ахборот технологиялари. Эълон қилинмаган имкониятлар устидан назорат даражаси ахборотини ҳимоялаш воситаси дастурий таъминот классификатори" давлат стандарти талабига асосан назорат қилишнинг учинчи даражаси таъминланиши талаб этилади.


36. Тизим аппарат ва дастурий қисмларининг ўзаро боғлиқлиги ҳамда интеграцияланган ҳолда ишлашини таъминлаш техник лойиҳалаш босқичида амалга оширилиши зарур.


37. Жорий этилаётган тизимнинг "Маъмурий амалиёт" КААТ ёки бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялаш тартиби ҳамда уларнинг ўзаро бир-бири билан боғланиш интерфейслари тўғрисидаги ечимлар техник лойиҳалаштириш даврида қабул қилинади.


38. Ахборот хавфсизлиги дастурий таъминоти тизимнинг уланиш объектлари ва маълумотларини потенциал хавфлардан, тасодифий ҳаракатлардан ва ташқи ҳужумлардан ҳимоя қилишни таъминлаш зарур.


39. Ахборот хавфсизлиги дастурий таъминоти қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:

маълумотларга рухсатсиз киришдан ҳимоялаш;

дастурий таъминот ва фойдаланувчилар фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳисобга олиш;

ахборотни алоқа каналлари орқали узатиш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнида рухсатсиз модификациядан ҳимоялаш;

тизим ресурсларига киришни бошқариш;

алоқа каналларидан узатилаётган маълумотларни криптографик усуллар орқали махфийлигини таъминлаш;

вируслардан ҳимоялаш;

дастурий таъминотга ноқонуний киришдаги маълумотларни таҳлил қилиш;

дастурий таъминот конфигурациясида юзага келган хатоликлар ва камчиликларни аниқлаш.



11-§. ТИЗИМНИ СИНОВДАН ЎТКАЗИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


40. Тизим ўрнатилгандан кейин ўн кун синов тариқасида ишлайди.


41. Синов муддатида тизим ёрдамида аниқланган қоидабузарликлар ўн кун муддатда ваколатли орган томонидан таҳлил қилинади ва мазкур Техник талабларда назарда тутилган қоидаларга зид бўлмаган "Тизимни ўрганиш бўйича хулоса" тасдиқланиб, тизимдан фойдаланишга рухсат берилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 апрель





















































Время: 0.0036
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск