ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Ном бериш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2021 й. 144-сон "Савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларига ном беришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2021 й.

N 144



САВДО, ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ОБЪЕКТЛАРИГА

НОМ БЕРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларига ном беришни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларига (кейинги ўринларда - объектлар) давлат тилида ном бериш (нейминг) хизматини кўрсатиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларига объектларга давлат тилида ном бериш хизматини кўрсатишга оид қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:

давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқ келадиган, миллий қадриятларга мос ҳамда объектларга қўйиш тавсия этиладиган номлар захирасини онлайн режимида шакллантириш ҳамда уни доимий янгилаб бориш;

ташқи ёзув, пешлавҳа, реклама ва эълонлар матнини тайёрлаш, шунингдек, уларнинг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлиги, номларнинг бир хил ёки ўхшашлик даражаси юзасидан лингвистик экспертиза ўтказиш;

номлаш, ном яратиш фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилиш, уларга маслаҳат ёрдамлари кўрсатиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига кўра объектлар учун давлат тили қоида ва меъёрларига, қонунчилик ҳужжатларига ва миллий қадриятларга мос бўлган давлат тилида номлар яратиш ва танлаш бўйича шартнома асосида хизматлар кўрсатиш.


3. Белгилаб қўйилсинки, объектларга ном бериш "Давлат тили ҳақида", "Фирма номлари тўғрисида" ва "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

бир ой муддатда Марказга ушбу қарорда назарда тутилган қўшимча вазифалар юкланганлигини ҳисобга олган ҳолда унинг уставини янги таҳрирда тасдиқласин ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан қайта ўтказилишини таъминласин;

икки ой муддатда Марказни давлат тилида номлашнинг лингвистик меъёрлари ва методикасини ишлаб чиқиш ҳамда номлаш, ном яратиш бўйича методик қўлланма ва адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

олти ой муддатда Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари учун давлат тилида номлашнинг лингвистик меъёрлари ва методикаси асосида яратилган номлар захирасининг электрон дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва уни Давлат хизматлари агентлигининг Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига интеграция қилиш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун ва моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзбек тилида ном яратишнинг лингвистик асосларини яратишга, соҳалар бўйича номлар захирасини шакллантириш ва уларнинг электрон дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда миллий бренд қийматини оширишга қаратилган илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий лойиҳалар танловини эълон қилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



ЎзбекистонРеспубликасининг Бош вазири                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 17 март













































Время: 0.0186
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск