ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2021 й. 238-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.04.2021 й.

N 238



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

МИЛЛИЙ АНТИДОПИНГ АГЕНТЛИГИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5057-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 48-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги Туризм ва спорт вазирлигининг Тошкент шаҳри, A. Қодирий кўчаси, 2-уйда жойлашган биноси бир қисмига (бинонинг 12-қавати) текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бош директори Н.Б. Турсунов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 апрелдаги

238-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги

141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Агентликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ - O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Milliy antidoping agentligi, қисқартирилган - O`zbekiston Milliy antidoping agentligi (O`zMADA);

б) инглиз тилида:

тўлиқ - The National Anti-Doping Agency under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган - Uzbekistan National Anti-Doping Agency (UzNADA);

в) рус тилида:

тўлиқ - Национальное антидопинговое агентство при Кабинете Министров Республики Узбекистан, қисқартирилган - Национальное антидопинговое агентство Узбекистана (УзНАДА)".


2. 14-бандда:


а) ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Терапевтик истисно, Ахлоқ ва Апелляция бўйича комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш";


б) ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агентлик ходимлари ва Агентлик ҳузуридаги комиссиялар аъзоларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни тизимли ташкил этиш";


в) йигирма учинчи хатбошидаги "Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг" сўзлари "Агентлик раҳбарлари, ходимлари ва Агентлик ҳузуридаги комиссиялар аъзоларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 15-банднинг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Терапевтик истисно, Ахлоқ ва Апелляция бўйича комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш;".


4. Қуйидаги мазмундаги 18-1-банд қўшилсин:

"18-1. Агентлик бош директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва тиббий хизмат кўрсатиш шартларига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади".


5. 23-бандда:


а) иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тақиқланган моддалардан фойдаланиш борасида спортчиларнинг ариза ва ҳужжатларини ўрганиб, хулоса чиқариш билан шуғулланадиган Терапевтик истисно бўйича комиссия;

антидопинг қоидалари бузилиши ҳолатларини ўрганиб, қарор чиқариш билан шуғулланадиган Ахлоқ бўйича комиссия";


б) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Терапевтик истисно бўйича комиссия хулосаси ва Ахлоқ бўйича комиссия қароридан норози томоннинг аризасини ўрганиб, қарор чиқариш билан шуғулланадиган Апелляция бўйича комиссия".


6. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Комиссиялар аъзолари зарурат бўлганда ишга жалб этилади".


7. Қуйидаги мазмундаги 33-1-банд қўшилсин:

"33-1. Допинг-тест ўтказиш учун махсус тўпламларнинг яроқлилик муддати қисқалиги ва уларнинг ягона ишлаб чиқарувчиси томонидан энг кам харид қилишнинг чекланган ҳажми белгиланиши сабабли Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан харид қилинган махсус тўпламларнинг режали допинг-тест ўтказишдан ташқари яроқли қолдиқ қисми шартнома асосида допинг-тест ўтказиш пуллик хизматини кўрсатиш учун ишлатилади.

Бунда допинг-тест ўтказиш пуллик хизмати кўрсатишдан тушган маблағлар қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:

Агентлик ҳузуридаги комиссия аъзоларининг иш ҳақини тўлаш;

допинг-тест ўтказиш учун махсус тўпламларни харид қилиш;

мавжуд кредиторлик қарзларни тўлаш;

Агентлик моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларни моддий рағбатлантириш тадбирлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа мақсадлар учун".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 апрель









































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск