Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Тижорат ташкилотлари / Акциядорлик жамияти. Холдинглар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2021 й. 236-сон "Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2021 й.

N 236




КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВЧИ

МАЛАКА АТТЕСТАТИНИ БЕРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Мамлакатимизда сўнгги йилларда илғор хорижий тажриба асосида устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган жамиятларни трансформация қилиш, соҳага бозор муносабатлари тамойилларини жорий этиш, рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда хусусий секторни кенг жалб қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган жамиятларга кузатув кенгашига аъзолар корпоратив бошқарув бўйича етарли даражада билим ва кўникмалар эга бўлмаган шахслар орасидан сайланаётганлиги замонавий корпоратив бошқарув соҳасини ислоҳ қилишга тўсқинлик қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармони, "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 июлдаги 460-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон қарорига мувофиқ 2019 йил 1 июлидан бошлаб давлат органларининг раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, уларда корпоратив бошқарув малака аттестати мавжуд бўлганда давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолигига давлат улуши бўйича сайланишлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

корпоратив бошқарувчи малака аттестатини олиш талаб этиладиган шахслар доираси ҳамда корпоратив бошқарувчи малака аттестатини олиш учун қўйиладиган талаблар;

корпоратив бошқарувчи малака аттестатини олиш учун махсус ўқув курсларида ўқиш, малака аттестатини олишга даъвогарлик қилаётган шахслар билан суҳбат ўтказиш тартиби;

корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш, уни қайта расмийлаштириш тартиби;

корпоратив бошқарувчи малака аттестатига эга шахслар реестрини юритиш тартиби.


3. Белгилансинки:

корпоратив бошқарувчи малака аттестати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби (кейинги ўринларда - Олий мактаб) томонидан корпоратив бошқарув соҳасида малака мавжудлигини тасдиқлаш учун берилади;

корпоратив бошқарувчи малака аттестатини олишга замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда қисқа муддатли, шу жумладан, онлайн, махсус ўқув курсини тугатиб, курс якуни бўйича синовдан муваффақиятли ўтган тингловчилар ҳамда Олий мактабнинг "Бизнесни бошқариш" магистратура мутахассислиги бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган тингловчилари талабгор бўла олади;

махсус ўқув дастури Олий мактабнинг корпоратив бошқарув соҳасидаги малакали мутахассисларни, катта тажрибага эга бўлган бошқарувчиларни ҳамда ҳалқаро ҳамкорларни жалб қилган ҳолда доимий равишда такомиллаштирилиб борилади ва якуний дастур курслар бошланишидан олдин Олий мактаб Илмий кенгаши томонидан тасдиқланади;

махсус ўқув дастури илғор хорижий амалиётни ҳисобга олган ҳолда давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятига кузатув кенгашлари ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини оширишни, корпоратив бошқарувнинг халқаро тамойилларини назарда тутувчи корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни қамраб олади;

корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш махсус дастур асосида ташкил этиладиган суҳбат натижалари бўйича амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:

икки ҳафта муддатда корпоратив бошқарувчи малака аттестати олиш учун суҳбат комиссияси манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ушбу соҳадаги етук ва малакали мутахассислари ҳамда Олий мактабнинг профессор-ўқитувчиларидан иборат таркибда шакллантирилишини таъминласин;

суҳбат комиссияси мажлисининг ўтказилиши санаси ва жойи ҳақидаги маълумотлар доимий равишда Олий мактабнинг веб-сайтида белгиланган муддатларда эълон қилиб борилишини ҳамда корпоратив бошқарувчи малака аттестати олиш учун суҳбат юқори савияда ўтказилишини ташкиллаштирсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасинигн

2021 йил 26 апрелдаги

236-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 14 июлдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 7-сон, 146-модда) илованинг 42-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 8 ноябрдаги 898-сон қарорига илованинг 15-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 14 февралдаги 109-сон қарорига илованинг 9-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 апрель

































Время: 0.0287
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск