ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.04.2021 й. ПҚ-5094-сон "2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.04.2021 й.

N ПҚ-5094



2021 ЙИЛДА ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИГА

КЎМАКЛАШИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ишсизлар, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар, меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича янги таъсирчан механизмларни жорий этиш, эҳтиёжманд аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилишда қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, янги иш ўринларини ташкил этган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада рағбатлантириш мақсадида:


1. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган, қуйидагиларни ўз ичига олувчи 2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури (кейинги ўринларда - Давлат дастури) маъқуллансин:

а) 2021 йилда 457 127 та доимий янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича прогноз кўрсаткичлари, шу жумладан:

2021 йилда доимий янги иш ўринларини ташкил этишнинг йиғма прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

2021 йилда тармоқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига яратиладиган иш ўринларининг прогноз кўрсаткичлари 1.1-иловага мувофиқ;

2021 йилда ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва янги кичик корхона, микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига яратиладиган иш ўринларининг прогноз кўрсаткичлари 1.2-иловага мувофиқ;

2021 йилда якка тартибдаги тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига яратиладиган иш ўринларининг прогноз кўрсаткичлари 1.3-иловага мувофиқ;

б) 2021 йилда меҳнат органлари томонидан 513 575 нафар фуқаро бандлигига кўмаклашиш ва иш берувчиларни рағбатлантириш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг прогноз кўрсаткичлари, шу жумладан:

2021 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва иш берувчиларни рағбатлантириш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг умумий прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

2021 йилда ишсизларни бўш ва захира иш ўринларига ишга жойлаштириш прогноз кўрсаткичлари 2.1-иловага мувофиқ.


2. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2021 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш учун қуйидаги миқдорларда субсидия, нафақалар ва микрокредитлар ажратиш прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

субсидиялар ажратиш учун - 92,3 млрд сўм;

ишсизлик нафақалари тўлаб бериш учун - 65,1 млрд сўм;

касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш харажатларини қоплаш учун - 40,6 млрд сўм;

янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банкларига ажратиладиган ресурслар учун - 125 млрд сўм.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ҳафта муддатда:

Давлат дастури доирасидаги прогноз кўрсаткичларини туман (шаҳар)лар ва секторлар бўйича ойлар ва чораклар кесимида ишлаб чиқиб, уларнинг халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларида муҳокамадан ўтказилишини;

Давлат дастури доирасидаги 2021 йилга мўлжалланган лойиҳаларнинг тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиб, ҳудудий мутасадди ташкилот ва идоралар томонидан тасдиқланишини;

2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш тўғрисидаги ҳудудий (манзилли) дастур тўғрисида қарор қабул қилинишини таъминласин.


4. Давлат дастурини ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан қуйидаги идоралар раҳбарлари тегишли йўналишлар бўйича масъул эканлиги белгилаб қўйилсин:

Бош вазир ўринбосари С.У. Умурзаков, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А.В. Воитов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Б.К. Абдиназаров) - тармоқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва 34 881 та иш ўрни яратишга;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (О.Б. Рустамов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С.М. Холхўжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари - ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва 206 098 та иш ўрни яратишга;

Бош вазир ўринбосари Б.М. Мусаев, Мактабгача таълим вазирлиги (А.В. Шин), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Х. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошқулов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.М. Хаджибаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.М. Бобоев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари - ижтимоий соҳа объектларини ишга тушириш ва 6 641 та иш ўрни яратишга;

Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С.М. Холхўжаев), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Д. Кудбиев), Савдо-саноат палатаси (А.И. Икрамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари - юридик шахс ташкил этган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига иш ўринларини ташкил этиш ва 121 038 та иш ўрни яратишга;

Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Д. Кудбиев), Савдо-саноат палатаси (А.И. Икрамов), Давлат хизматлари агентлиги (У.И. Муҳаммадиев), Молия вазирлиги (Д.Ш. Султонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари - юридик шахс ташкил этмаган ҳолда якка тартибдаги тадбиркорликни, шу жумладан ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига иш ўринларини ташкил этиш ва 88 469 та иш ўрни яратишга;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Ҳусанов) - меҳнат органлари томонидан 513 575 нафар фуқаро бандлигига кўмаклашишга;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Ҳусанов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С.М. Холхўжаев) - масъул давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Давлат дастури ўз вақтида бажарилишини мувофиқлаштиришга.

Давлат дастури юзасидан ушбу бандда кўрсатилган масъул вазирлик, идора ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар ой якунига кўра кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар тегишли маълумотларни умумлаштириш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этиб борсин.


5. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бир ой муддатда "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексининг Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин. Бунда, қуйидагилар "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида акс эттирилади:

меҳнат стажи учун ижтимоий солиқ тўлаган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ҳар ой якуни бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар;

ташкил этилган иш ўрнида банд бўлган жисмоний шахслардан (якка тартибдаги тадбиркорлардан) олинадиган даромад солиғи ёки ижтимоий солиқ ҳамда норасмий фаолият кўрсатаётган яширин иш ўринларини расмийлаштириш, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ҳар ой якунига қадар;

юридик шахслар томонидан янги ташкил этилган ва қисқартирилган иш ўринлари сони тўғрисидаги ойлик, чораклик, йиллик маълумотлар (кичик корхона ва микрофирмалардан ташқари) ҳисобот ойидан кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳар ой якуни бўйича:

Давлат дастури ижроси юзасидан умумлашган таҳлилий маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин;

Давлат дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида ҳисобот бериб борсин.


6. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг вақтинча, мавсумий ва бир марталик ишларда (кейинги ўринларда - вақтинча ишлар) банд бўлган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қуйидагилардан иборат янги тизимни яратиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин:

вақтинча ишларда банд бўлган фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш, шу жумладан уларга вақтинча иш жойлари ва иш берувчиларни қидиришда кўмаклашиш, ўзини ўзи банд қилиб ишлаш учун зарур шароитлар яратиб бериш;

иш берувчи жисмоний ва юридик шахсларга вақтинча ишларда банд бўлган фуқароларни ёллаш бўйича хизматлар кўрсатиш, меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш масалалари бўйича маслаҳат ва услубий ёрдам бериш;

вақтинча ишларда банд бўлган фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилиш, уларга меҳнат қуроллари, шахсий ҳимоя воситалари ва махсус кийимлар билан таъминлаш хизматларини кўрсатиш;

"барча учун иш" тамойили асосида вақтинча ишларни ташкил этишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, иш берувчилар ва ишловчиларга масофадан туриб хизматлар кўрсатишни кенг жорий этиш;

вақтинча ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш жараёнларига давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш, бунда иш изловчиларни ётоқхона ва транспорт билан таъминлаш, тезкор буюртмалар олиш ва бошқа қўшимча хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш.


7. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳузурида фаолият юритаётган вақтинча бир марталик иш билан таъминлаш бюролари Кунлик меҳнат марказлари (кейинги ўринларда - Марказ) сифатида қайта ташкил этилсин ҳамда қуйидагилар уларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

иш изловчиларни рўйхатга олиш, улар тўғрисида маълумотлар базасини юритиш, иш берувчи жисмоний ва юридик шахслардан фуқароларни вақтинча ишларга ёллаш бўйича буюртмалар олиш;

вақтинча ишларни бажарувчи шахсларнинг ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиши ва электрон (қоғоз) шаклдаги маълумотнома олишига шарт-шароит яратиш;

иш изловчиларни корхона ва ташкилотлардаги бўш (вакант) иш ўринлари билан мунтазам таништириб бориш ҳамда доимий ишга жойлашишларига кўмаклашиш;

вақтинча ишлар билан шуғулланувчи шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш, касбга тайёрлаш (қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш)ни ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатиш;

манфаатдор иш берувчилар ва иш изловчилар иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил қилиш;

вақтинча ишлар билан шуғулланувчи шахсларга меҳнат қуроллари, шахсий ҳимоя воситалари ва махсус кийимларни ижарага бериш.


8. Белгилансинки:

Марказда вақтинча ишларни бажарувчи шахсларга уларнинг доимий яшаш жойидан қатъи назар (экстерриториаллик тамойили бўйича), иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган ҳолда бандлик хизматлари кўрсатилади;

Марказда туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори томонидан тайинланадиган ишга жойлаштириш мутахассислари фаолият юритади;

туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорининг ўринбосари бир вақтнинг ўзида ушбу ҳудуддаги Марказнинг раҳбари ҳисобланади;

жамоат тартибини сақлаш учун Марказга тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бўлимининг масъул ходими доимий равишда бириктирилади;

Марказ ходимларининг ва унга доимий равишда бириктирилган туман (шаҳар) ички ишлар бўлимининг масъул ходими меҳнатига ҳақ тўлаш тегишли равишда туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда ички ишлар бўлими томонидан амалга оширилади.


9. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда олти ой муддатда "барча учун иш" тамойили асосида қуйидагиларни назарда тутувчи "Mening ishim" буюртмалар биржаси онлайн-майдонини ишга туширсин:

ишсизлар, айниқса, аёллар, ёшлар, талабалар, ногиронлиги бўлган шахслар учун ишлар, масофадан туриб бажариладиган ишлар, уйда бажариладиган ишлар, касаначилик ишлари, фрилансерлик фаолияти, иш графиклари, талаб этиладиган малака даражаси, иш ҳақи миқдори ва бошқаларни акс эттириш;

ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолият турлари (хизматлари, ишлари) ҳамда уларга эҳтиёжи бор бўлган иш берувчилар тўғрисида маълумотларни олиш;

ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолият турлари (хизматлари, ишлари)ни реклама қилиш;

ўзини ўзи банд қилган шахслар ва уларнинг хизматига эҳтиёжи бор иш берувчилар ўртасида кунлик ва узоқ муддатли оферта шартномаси тузиш.


10. Белгилаб қўйилсинки:

"Mening ishim" буюртмалар биржаси онлайн-майдонини ишга туширишни молиялаштириш Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

вақтинча бир марталик ишлар тўғрисидаги кунлик маълумотлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолият турлари (хизматлари, ишлари) тўғрисидаги эълонлар "Mening ishim" буюртмалар биржаси онлайн майдони орқали бепул тақдим этиб борилади;

хусусий бандлик агентликларига кунлик ишлар ҳақидаги ахборотни ва иш изловчиларнинг резюмеларини эълон қилиш учун "Mening ishim" буюртмалар биржаси онлайн-майдонида шахсий кабинет очишига Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан рухсат берилади;

туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳузурида эҳтиёждан келиб чиқиб, филиал шаклида Марказларни ташкил этиш, Марказ тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳамда штат бирликлари ажратиш меҳнат бозорининг конъюнктураси ва кунлик ишларга бўлган талабдан келиб чиққан ҳолда, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан амалга оширилади;

Марказларни ташкил этиш, сақлаш ва моддий-техник таъминлаш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан, уларда видеокузатув ва огоҳлантирувчи алоқа тизимларини ўрнатиш Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда вақтинча, мавсумий ва бир марталик ишларда банд бўлган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини тартибга солиш ҳамда Кунлик меҳнат марказлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинишини таъминласин.


11. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

2021 йил 1 июлга қадар янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича ҳисоботларни юритиш, уларни реал вақт режимида Давлат солиқ қўмитасининг ягона интеграциялашган ахборот ресурс базаси билан мониторинг қилишга мўлжалланган электрон дастур ишлаб чиқилишини;

уч ой муддатда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини, жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарори билан белгиланган иш ўринларининг энг кам сони ва иш берувчилар томонидан иш ўринлари захирага қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотларни "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида акс эттирилишини;

икки ой муддатда ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун бандлик соҳасида интерактив хизматлар доираси кенгайтирилишини таъминласин.


12. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Ҳусанов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 2021 йил 1 декабрга қадар ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 28 апрелдаги

ПҚ-5094-сон қарорига

1-ИЛОВА



2021 йилда доимий янги иш ўринларини ташкил

этишнинг йиғма прогноз кўрсаткичлари


(иш ўрни)

Т/р

Кўрсаткичлар

Республика

бўйича


шу жумладан, ҳудудлар кесимида (масъуллар - тегишли

ҳудуд раҳбарларининг ўринбосарлари):


Қора-

қалпо-

ғистон

Респуб-

ликаси

(масъул -

Н.Ерле-

песов)


Анди-

жон

вило-

яти

(ма-

съул -

О.Тур-

сунов)


Бу-

хоро

вило-

яти

(ма-

съул -

Н.Хол-

муро-

дов)


Жиз-

зах ви-

лояти

(ма-

съул -

А.Мус-

танов)


Қаш-

қадарё

вило-

яти

(ма-

съул -

Б.Юсу-

пов)


На-

воий

вило-

яти

(ма-

съул

О.Ҳаса-

нов)


Наман-

ган ви-

лояти

(ма-

съул

Т.Юсу-

пов)


Самар-

қанд

вило-

яти

(ма-

съул -

Ж.Ура-

ков)


Сур-

хон-

дарё

вило-

яти

(ма-

съул -

Ф.Ма-

манов)


Сир-

дарё

вило-

яти

(ма-

съул -

А.Ка-

ри-

мов)


Тош-

кент

вило-

яти

(ма-

съул -

М.Фай-

зиев)


Фар-

ғона

вило-

яти

(ма-

съул -

А.Ўрин-

боев)


Хо-

разм

вило-

яти

(ма-

съул -

К.Игам-

берге-

нов)


Тош-

кент

шаҳри

(ма-

съул-

Х.Ша-

киров)


Жами янги иш ўринларини ташкил этиш


457 127

22 041

43 239

29 568

18 181

28 045

17 697

49 853

35 969

29 896

15 687

42 814

39 615

24 766

59 758


шу жумладан:

















I.

Инвестиция лойиҳалари ва ижтимоий инфратузилма ҳисобига


247 620

11 136

27 909

15 282

10 183

10 595

11 093

34 684

18 465

17 320

8 820

24 068

22 685

10 701

24 681

1.

Тармоқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш


34 881

254

7 987

1 910

1 016

1 267

2 983

2 682

908

1 872

1 840

4 906

2 550

785

3 921

2.

Ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш


206 098

10 591

19 481

12 966

8 631

8 648

7 944

31 503

16 681

14 856

6 520

18 576

19 463

9 803

20 435

3.

Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш


6 641

291

441

406

536

680

166

499

876

592

460

586

672

113

325

II.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига


209 507

10 905

15 330

14 286

7 998

17 450

6 604

15 169

17 504

12 576

6 867

18 746

16 930

14 065

35 077

1.

Янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига


121 038

6 040

8 000

9 000

3 856

10 027

4 500

6 500

8 300

7 000

3 950

10 500

8 500

7 300

27 565

2.

Якка тартибдаги тадбиркорликни, шу жумладан ҳунармандчиликни ривожлантириш


88 469

4 865

7 330

5 286

4 142

7 423

2 104

8 669

9 204

5 576

2 917

8 246

8 430

6 765

7 512

              

*) 2021 йил давомида прогноз кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 28 апрелдаги

ПҚ-5094-сон қарорига

1.1-ИЛОВА



2021 йилда тармоқ инвестиция лойиҳаларини

амалга ошириш ва ижтимоий инфратузилмани

ривожлантириш ҳисобига яратиладиган иш

ўринларининг прогноз кўрсаткичлари

(иш ўрни)

Т/р

Кўрсаткичлар


Республика

бўйича


шу жумладан ҳудудлар кесимида:


Қора-

қалпо-

ғистон

Респуб-

ликаси


Ан-

ди-

жон


Бу-

хо-

ро


Жиз-

зах


Қаш-

қа-

дарё


На-

воий


На-

ман-

ган


Са-

мар-

қанд


Сур-

хон-

дарё


Сир-

дарё


Тош-

кент


Фар-

ғона


Хо-

разм


Тош-

кент

шаҳ-

ри


Ташкил этиладиган иш ўринлари, жами


41 522

545

8 428

2 316

1 552

1 947

3 149

3 181

1 784

2 464

2 300

5 492

3 222

898

4 246


шу жумладан:

















1.

Тармоқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш


34 881

254

7 987

1 910

1 016

1 267

2 983

2 682

908

1 872

1 840

4 906

2 550

785

3 921

2.

Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш


6 641

291

441

406

536

680

166

499

876

592

460

586

672

113

325


шундан:


















соғлиқни сақлаш


148

17

40


30

13


10


13

5




20


мактабгача таълим


3 711

266

282

395

262

414

141

185

600

167

282

311

310

98

0


халқ таълими


1 480


90


175

115


290

105

160

140

205

90


110


олий таълим


1 302

8

29

11

69

138

25

14

171

252

33

70

272

15

195

           





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 28 апрелдаги

ПҚ-5094-сон қарорига

1.2-ИЛОВА



2021 йилда ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга

ошириш ва янги кичик корхона, микрофирмалар

ташкил этиш ҳисобига яратиладиган иш

ўринларининг прогноз кўрсаткичлари

(иш ўрни)

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами

шу жумладан:


Ҳудудий

инвестиция

лойиҳаларини

амалга ошириш


шундан йўналишлар бўйича:


Янги кичик

корхона ва

микрофирмалар

ташкил этиш


Саноат


Қишлоқ

хўжалиги


Хизмат

кўрсатиш ва

бошқалар


Республика бўйича


327 136

206 098

107 418

43 840

54 840

121 038

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


16 631

10 591

4 459

4 404

1 728

6 040

2.

Андижон вилояти


27 481

19 481

7 911

7 017

4 553

8 000

3.

Бухоро вилояти


21 966

12 966

6 694

5 203

1 069

9 000

4.

Жиззах вилояти


12 487

8 631

4 724

2 278

1 629

3 856

5.

Қашқадарё вилояти


18 675

8 648

3 342

2 764

2 542

10 027

6.

Навоий вилояти


12 444

7 944

4 116

1 855

1 973

4 500

7.

Наманган вилояти


38 003

31 503

23 101

3 058

5 344

6 500

8.

Самарқанд вилояти


24 981

16 681

6 657

3 158

6 866

8 300

9.

Сурхондарё вилояти


21 856

14 856

8 607

3 252

2 997

7 000

10.

Сирдарё вилояти


10 470

6 520

4 313

1 556

651

3 950

11.

Тошкент вилояти


29 076

18 576

8 686

5 583

4 307

10 500

12.

Фарғона вилояти


27 963

19 463

11 063

3 221

5 179

8 500

13.

Хоразм вилояти


17 103

9 803

8 917

491

395

7 300

14.

Тошкент шаҳри


48 000

20 435

4 828

0

15 607

27 565

               





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 28 апрелдаги

ПҚ-5094-сон қарорига

1.3-ИЛОВА



2021 йилда якка тартибдаги тадбиркорликни

ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига

яратиладиган иш ўринларининг прогноз кўрсаткичлари


(иш ўрни)

Т/р

Ҳудудлар номи


Якка тартибдаги

тадбиркорликни

ривожлантириш


шундан:


Янги якка тартибдаги

тадбиркорликни

ташкил этиш


шундан:


Якка тартибдаги

тадбиркорлар

томонидан жалб

этиладиган ёлланма

ишчилар


Ҳунармандчиликни

ривожлантириш


Жами


88 469

81 184

10 663

7 285

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


4 865

4 511

413

354

2.

Андижон вилояти


7 330

7 150

1 500

180

3.

Бухоро вилояти


5 286

4 710

763

576

4.

Жиззах вилояти


4 142

4 059

399

83

5.

Қашқадарё вилояти


7 423

6 775

775

648

6.

Навоий вилояти


2 104

1 995

760

109

7.

Наманган вилояти


8 669

8 567

810

102

8.

Самарқанд вилояти


9 204

8 057

394

1 147

9.

Сурхондарё вилояти


5 576

5 382

683

194

10.

Сирдарё вилояти


2 917

2 886

242

31

11.

Тошкент вилояти


8 246

7 018

560

1 228

12.

Фарғона вилояти


8 430

8 120

2 420

310

13.

Хоразм вилояти


6 765

5 834

154

931

14.

Тошкент шаҳри


7 512

6 120

790

1 392

          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 28 апрелдаги

ПҚ-5094-сон қарорига

2-ИЛОВА



2021 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва иш

берувчиларни рағбатлантириш бўйича кўрсатиладиган

хизматларнинг умумий прогноз кўрсаткичлари

(киши)

Т/р

Кўрсаткичлар

Респуб-

лика

бўйича


шу жумладан, ҳудудлар бўйича:


Қора-

қал-

поғис-

тон

Рес-

пуб-

лика-

си


Ан-

ди-

жон


Бу-

хо-

ро


Жиз-

зах


Қаш-

қа-

дарё


На-

во-

ий


На-

ман-

ган


Са-

мар-

қанд


Сур-

хон-

дарё


Сир-

дарё


Тош-

кент


Фар-

ғона


Хо-

ра-

зм


Тош-

кент

шаҳ-

ри



Хизмат кўрсатиш турлари


513 575


42 097


51 524


28 531


24 710


38 349


21 161


50 162


41 747


31 613


20 203


33 648


51 699


57 397


20 734


1.

Ишга жойлашишга кўмаклашиш


281 289


24 905


36 977


16 992


10 658


18 225


10 059


31 511


25 400


17 011


9 849


20 090


32 898


18 100


8 614


2.

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш


112 332


10 899


4 010

5 007

7 947

10 506


5 142

7 952

6 012

4 840

4 886

5 064

10 654


25 500


3 913


3.

Касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малака ошириш


75 700

3 205

7 543

3 644

4 411

5 620

4 360

5 851

6 036

6 529

3 920

5 529

4 190

8 000

6 862

4.

Субсидия ажратиш


39 754


2 788

2 674

2 588

1 414

3 588

1 360

4 438

3 809

3 033

1 208

2 575

3 527

5 497

1 255

4.1.

Тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш харажатлари


8 965

680

813

509

270

813

313

596

596

596

226

726

770

1 600

457

4.2.

Квоталанган иш ўринлари учун


1 589

175

87

132

83

97

66

177

108

92

61

154

112

117

128

4.3.

Малака оширишга сарфланадиган харажатлар


8 850


490

810

510

360

850

260

730

1 050

680

220

760

980

480

670

4.4.

Томорқа ер эгаларига сарфланадиган харажатлар


11 635


790

658

921

395

1 053

395

1 711

1 184

1 053

395

527

1 053

1 500

0

4.5.

Кооператив аъзолари учун


8 715

653

306

516

306

775

326

1 224

871

612

306

408

612

1 800


5.

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан бериладиган кредит ҳисобига


4 500


300

320

300

280

410

240

410

490

200

340

390

430

300

90

           





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 28 апрелдаги

ПҚ-5094-сон қарорига

2.1-ИЛОВА



2021 йилда ишсизларни бўш ва захира иш ўринларига

ишга жойлаштириш прогноз кўрсаткичлари


(киши)

Т/р

Ҳудудлар номи

Ишга жойлашишда

кўмаклашиш


шундан


Мурожаат қилган ишсиз

фуқароларни бўш иш

ўринларига ишга

жойлаштириш


Махсус (квота асосида)

иш ўринларига ишга

жойлаштириш


Республика бўйича


281 289

240 635

40 654

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


24 905

23 166

1 739

2.

Андижон вилояти


36 977

30 609

6 368

3.

Бухоро вилояти


16 992

14 552

2 440

4.

Жиззах вилояти


10 658

9 222

1 436

5.

Қашқадарё вилояти


18 225

16 959

1 266

6.

Навоий вилояти


10 059

7 917

2 142

7.

Наманган вилояти


31 511

28 304

3 207

8.

Самарқанд вилояти


25 400

19 077

6 323

9.

Сурхондарё вилояти


17 011

14 629

2 382

10.

Сирдарё вилояти


9 849

7 979

1 870

11.

Тошкент вилояти


20 090

15 880

4 210

12.

Фарғона вилояти


32 898

29 196

3 702

13.

Хоразм вилояти


18 100

16 230

1 870

14.

Тошкент шаҳри


8 614

6 915

1 699

            





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 28 апрелдаги

ПҚ-5094-сон қарорига

3-ИЛОВА



2021 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш

мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат

жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия,

ишсизлик нафақалари ва микрокредитлар

ажратиш прогноз кўрсаткичлари

(млн сўм)

Т/р

Ҳудудлар номи


Субсидиялар*


Ишсизлик

нафақаси

учун

ажратил-

ган маблағ

миқдори*

(млн

сўм)**


Касбга

тайёрлаш,

қайта

тайёрлаш

ва малака

ошириш

харажат-

лари учун


Янги иш

ўринлари

ташкил

этишни

назарда

тутувчи

кичик

лойиҳалар-

ни амалга

ошириш

учун тижорат

банкларига

ажратила-

диган

ресурслар*


шундан:


Жами


Тад-

биркор

сифатида

рўйхатдан

ўтиш хара-

жатлари**


Квота-

ланган иш

ўринлари

учун**


Малака

оширишга

сарфлана-

диган хара-

жатлар**


Томорқа ер

эгаларига

сарфлана-

диган хара-

жатлар


Кооператив

аъзолари

учун


"Микро-

кредит-

банк"

АТБ


"Агро-

банк"

АТБ


"Халқ

банки"

АТ


ЖАМИ

92 260,3


4 996,4


4 997,7


14 969,9


45 501,0


21 795,2


65 052,8


40 600,8


125 000,0


50 000,0


37 000,0


38 000,0


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


7 601,5


289,3

774,0

1 098,5

3 299,8

2 140,0

3 735,1

1 311,9

11 642,0


2 902,0

3 960,0

4 780,0

2.

Андижон


5 789,3


513,8

454,1

1 148,4

2 648,3

1 024,7

5 905,7

4 363,0

9 216,0


4 716,0

2 220,0

2 280,0

3.

Бухоро


6 641,3


381,0

279,7

875,5

3 671,7

1 433,4

5 178,4

1 575,4

8 140,0


2 900,0

2 960,0

2 280,0

4.

Жиззах


3 361,2


158,7

175,4

614,4

1 557,4

855,3

2 412,9

1 464,0

7 718,0


2 478,0

2 960,0

2 280,0

5.

Қашқадарё


9 791,1


519,7

431,4

1 412,3

5 139,7

2 288,0

5 873,4

3 652,5

11 496,0

4 716,0

2 220,0

4 560,0

6.

Навоий


3 770,9


191,2

139,3

433,4

2 123,8

883,3

2 160,1

2 981,9

7 476,0

2 540,0

2 960,0

1 976,0

7.

Наманган


13 179,3


408,9

376,2

1 229,2

7 869,2

3 295,9

5 077,8

2 161,3

10 676,0

4 656,0

2 220,0

3 800,0

8.

Самарқанд


9 187,3


378,0

521,2

1 668,4

4 169,7

2 450,0

6 920,5

6 356,0

12 900,0

5 380,0

2 960,0

4 560,0

9.

Сурхондарё


8 143,7


337,7

195,3

1 178,5

4 704,2

1 728,0

5 473,1

2 804,6

5 628,0

1 996,0

1 960,0

1 672,0

10.

Сирдарё


3 051,7


143,8

129,0

395,3

1 555,9

827,7

2 134,7

1 184,0

7 448,0

3 688,0

2 220,0

1 540,0

11.

Тошкент


6 404,5


417,2

417,9

1 365,1

2 896,0

1 308,3

4 744,4

2 229,2

9 354,0

4 354,0

2 960,0

2 040,0

12.

Фарғона


8 573,1


476,0

526,3

1 670,8

4 083,9

1 816,0

7 436,0

3 945,0

11 320,0

5 320,0

2 960,0

3 040,0

13.

Хоразм


5 080,9


483,0

247,7

824,2

1 781,5

1 744,5

3 681,9

2 713,2

9 340,0

2 600,0

3 700,0

3 040,0

14.

Тошкент шаҳри


1 684,4


298,2

330,2

1 056,0

0,0

0,0

4 319,0

3 858,9

2 646,0

1 754,0

740,0

152,0

            

*) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан прогноз кўрсаткичларига ўзгартириш киритилиши мумкин.

**) Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Жаҳон банкининг грант маблағлари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 апрель


"Халқ сўзи", 2021 йил 29 апрель













































Время: 0.1475
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск