ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Алоҳида объектлар қурилиши ва реконструкцияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2021 й. 246-сон "Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш ишларини жадаллаштириш ҳамда замонавий ишбилармонлик ва турар-жой марказларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.04.2021 й.

N 246




ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ МАЪМУРИЙ МАРКАЗИНИ

ҚУРИШ ИШЛАРИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ҲАМДА

ЗАМОНАВИЙ ИШБИЛАРМОНЛИК ВА ТУРАР-ЖОЙ

МАРКАЗЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР

ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш ишларини янада жадаллаштириш, туман (шаҳар) марказлари меъморий қиёфасини яхшилаш ва ободонлаштириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, шунингдек, замонавий бизнес, молиявий ва туристик инфратузилмаларнинг жадал ривожланиши ҳамда сервис хизматлари турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ақлли шаҳар" концепцияси бўйича Тошкент вилояти маъмурий маркази қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 26 мартдаги 236-сон қарорига мувофиқ:

Тошкент вилояти маъмурий маркази қурилиши учун 246,2 гектар ер участкаси, шу жумладан "Кончи" массиви ҳудудида - 113 гектар ва "Янги турмуш" массиви ҳудудида- 133,2 гектар ер участкаси ажратиб берилганлиги;

Тошкент вилояти маъмурий маркази ҳудудида объектлар қурилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳузурида "Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш дирекцияси" давлат унитар корхонаси ташкил этилганлиги;

"Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш дирекцияси" давлат унитар корхонаси "Аклли шаҳар" концепцияси бўйича Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида буюртмачи функциясини амалга оширганлиги;

"Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш дирекцияси" давлат унитар корхонасини сақлаб туриш инвестиция лойиҳасининг ТИА (ТИҲ) белгиланган тартибда тасдиқлангунгача, кейинчалик амалга оширилган харажатларни Тошкент вилояти маҳаллий бюджетига буюртмачини сақлаб туришга инвестиция лойиҳасида назарда тутилган маблағлардан қоплаган ҳолда - Тошкент вилояти маҳаллий бюджети маблағлари, шунингдек, буюртмачини сақлаб туришга инвестиция лойиҳасида назарда тутилган маблағлар ҳисобига амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг:

қлли шаҳар" концепцияси бўйича Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш" инвестиция лойиҳасини "Nurafshon business city" концепциясига ўзгартириш;

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги "Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш дирекцияси" давлат унитар корхонасини Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Тошкент вилоятида бизнес марказларини қуриш дирекцияси" давлат унитар корхонаси шаклида қайта ташкил этиш (кейинги ўринларда - Дирекция) тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


3. Белгилансинки:

а) Дирекция Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги "Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш дирекцияси" давлат унитар корхонасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

б) Дирекцияни сақлаш харажатлари Тошкент вилояти маҳаллий бюджети маблағлари, шунингдек, буюртмачини сақлаб туришга инвестиция лойиҳасида назарда тутилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади;

в) Дирекция "Nurafshon business city" ҳамда туман ва шаҳарларда ташкил этиладиган бошқа замонавий ишбилармонлик ва турар-жой марказлари (кейинги ўринларда - бизнес марказлар) бўйича буюртмачи функцияларини бажаради, уларнинг ҳудудларида объектлар қурилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

г) Дирекциянинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика ҳудудларида "Business city" замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3895-сон қарори 3-бандида белгиланган асосий вазифаларга мувофиқ ташкил этилади;

д) бизнес марказлар ҳудудларида:

музей, халқаро конференция ва форумлар ўтказиш учун "Экспомарказ", театр, кутубхона, ёшлар ижодиёт саройи, спорт-соғломлаштириш объектлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо қилиш ишлари - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

бошқа объектларни қуриш ишлари - инвесторларнинг ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Дирекцияга ва бизнес марказларини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этувчи - инвесторлар, бош пудрат ташкилотлари ҳамда ташкилотлар - норезидентларга "Business city" замонавий ишбилармонлик марказларини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида қонунчилик ҳужжатларида "Business city" замонавий ишбилармонлик марказлари учун белгиланган ҳуқуқлар, шунингдек, солиқ ва божхона имтиёзлари татбиқ этилиши инобатга олинсин.


5. Тошкенти вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда бизнес марказлари ҳудудида ер участкаларини реализация қилиш натижасида тушган маблағларни Дирекциянинг фаолияти билан боғлиқ харажатларни инобатга олган ҳолда тақсимлаш тартиби бўйича таклиф киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг бизнес марказлар ҳудудида муҳандислик-коммуникация тармоқларини ва бошқа алоқа тармоқларини замонавий узоқ муддат хавфсиз эксплуатация қилишга мўлжалланган ер ости тоннел усулида қуриш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


7. "Nurafshon business city" замонавий ишбилармонлик ва турар-жой марказини тасдиқланган Бош режасига мувофиқ зарур инфратузилма, шу жумладан ичимлик ва оқова сув, электр энергияси, табиий газ, автомобиль йўллари ҳамда ирригация тармоқлари билан таъминлаш, лойиҳалаш, қуриш ишлари, кейинчалик уларни "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ўзсувтаъминот" АЖ, Автомобиль йўллари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тармоқ ташкилотларига топшириш шарти билан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига Дирекция буюртмачилиги асосида амалга оширилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги "Nurafshon Business city" замонавий ишбилармонлик ва тypap-жой марказининг тасдиқланган Бош режасига мувофиқ ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан 2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ақлли шаҳар" концепцияси бўйича Тошкент вилояти маъмурий маркази қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 26 мартдаги 236-сон қарорининг 2, 3 ва 4-бандлари, шунингдек, қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Д.А. Хидоятов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 апрель






































Время: 0.0023
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск