ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Божхона божлари /

Ўзбекистон Республикасининг 29.04.2021 й. ЎРҚ-689-сон "Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 23.04.2021 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 24.04.2021 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

29.04.2021 й.

N ЎРҚ-689



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



АҲОЛИНИ АЙРИМ ТУРДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ

МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА

ДОИР ЧОРАЛАР ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 23 апрелда қабул қилинган

Сенат томонидан 2021 йил 24 апрелда маъқулланган



Мазкур Қонун глобал коронавирус пандемияси давом этаётган даврда республика аҳолисининг айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлаш ҳамда нарх-наволар асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинмоқда.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда, N 11, 652-модда, N 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, N 1, 6-модда) 483-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;

ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма".


2-модда. 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда:

айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан мазкур Қонуннинг иловасига мувофиқ экспорт божхона божлари киритилади;

тадбиркорлик субъектларига ўзлари томонидан импорт қилинган кунгабоқар ёғи ва кунгабоқар уруғларини қайта ишлаш натижасида олинган ўсимлик ёғининг (ТИФ ТН бўйича коди 1512 11 - 1512 19) 50 фоизидан ошмаган қисмини экспорт қилишга рухсат берилади.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинган кунгабоқар ёғи ва кунгабоқар уруғларини қайта ишлаш натижасида олинган ўсимлик ёғи ҳажмига нисбатан экспорт шартномалари доирасида амалга оширилган экспорт 50 фоиздан ошишига йўл қўйилмаслиги бўйича назорат ўрнатсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             Ш. Мирзиёев






Қонунига

ИЛОВА



Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига

нисбатан экспорт божхона божлари

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотининг

қисқача номи


Маҳсулотнинг

ТИФ ТН кодлари


Экспорт божхона божи

ставкалари* товарнинг

божхона қийматидан

фоиз ёки 1 кг учун

АҚШ доллари


1.

Кунгабоқар ва пахта уруғлари


1206; 1207 21 - 1207 29 (экиш учун мўлжалланган пахта уруғи бундан мустасно)


30 %, бироқ 1 кг учун 0,2 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда


2.

Кунгабоқар ёғи


1512 11 - 1512 19


20 %, бироқ 1 кг учун 0,2 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда


3.

Пахта ёғи


1512 21 - 1512 29


50 %, бироқ 1 кг учун 0,5 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда


            

*) Ушбу илова билан экспорт божхона божи ставкалари мазкур товарлар учун "божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимига нисбатан татбиқ этилмайди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 апрель


"Халқ сўзи", 2021 йил 30 апрель















































Время: 0.2091
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск