Расчеты с персоналом

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2021 й. 243-сон "Халқ таълими тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.04.2021 й.

N 243



ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДАГИ

ТАШКИЛОТЛАРНИНГ БЮДЖЕТДАН

ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАЛАРИ МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимидаги ташкилотларда бюджетдан ташқари жамғариладиган маблағларни шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш, биринчи синф ўқувчилари ҳамда касаллиги туфайли якка тартибда уйида таълим оладиган ногирон болалар, шунингдек, кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчиларни замонавий ягона мактаб формаси тўпламлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Халқ таълими тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳамда улардан фойдаланиш йўналишларини белгилаш;

жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;

жамғарма маблағларнинг харажатлари ижросини назорат қилиш.


2. Белгилаб қўйилсинки, 2021 йилдан бошлаб мактаблардаги барча 1-11-синф ўқувчиларининг 15 фоизидан кўп бўлмаган кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчиларни замонавий ягона мактаб формаси тўпламлари билан бепул таъминланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими таълим вазирлиги бир ой муддатда:

биринчи синф ўқувчилари ҳамда касаллиги туфайли якка тартибда уйида таълим оладиган ногирон болалар учун бериладиган ўқув қуроллари тўплами билан текин таъминлаш тартибини;

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда кам таъминланган оилаларга мансуб 1-11-синф ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси тўпламлари билан текин таъминлаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;


6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 апрелдаги

243-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Махсус таълим-тарбия муассасаларидаги алоҳида меҳнат шароитлари учун қўшимча ҳақ белгиланган педагог ходимлар лавозимлари рўйхатига, мазкур тўловларнинг турлари ва миқдорларининг I-бандига қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбошиси қўшилсин:

"е) инклюзив таълим тизими жорий қилинган ва таянч коррекцион синфлар очилган умумтаълим мактабларининг махсус педагогларига уларнинг базавий тариф ставкасига ҳар ойда 50 фоиз устама ҳақ тўланади.".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўқитувчилар ва ўқувчилар моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарорининг:


а) 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Халқ таълими вазирлиги 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидагиларни ҳар йили:

биринчи синф ўқувчилари ҳамда касаллиги туфайли якка тартибда уйида таълим оладиган ногирон болалар учун бериладиган ўқув қуроллари тўплами;

мактаблардаги барча 1-11-синфлар ўқувчиларининг 15 фоизидан кўп бўлмаган кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчиларни замонавий ягона мактаб формаси тўпламлари билан бепул таъминлаш жорий қилинсин";


б) 1- ва 2-иловалар чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибида:


а) 15-бандда

...
Время: 0.0137
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск