Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2021 й. 249-сон "Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2021 й. 249-сон "Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.04.2021 й.
N 249
МАҲСУЛОТЛАР (ТОВАР ВА ХИЗМАТЛАР) ЯГОНА
ЭЛЕКТРОН МИЛЛИЙ КАТАЛОГИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ,
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ЎРТАСИДА ТУЗИЛГАН
ШАРТНОМАЛАРНИ ЭЛЕКТРОН РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ
ВА ТОВАР-МОДДИЙ БОЙЛИКЛАРНИ ОЛИШ УЧУН
ИШОНЧНОМАЛАРНИ ЭЛЕКТРОН РАСМИЙЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш ва солиқ тўловчилар фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда - Давлат солиқ қўмитаси) бирламчи бухгалтерия ҳужжатларида маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) унификациялашган номларидан фойдаланиш, шу жумладан, товарларнинг штрих кодларини маҳсулотларнинг унификациялашган номларига босқичма-босқич автоматик равишда боғлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги 1-иловага мувофиқ;
Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 3-1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида" 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига мувофиқ Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги (кейинги ўринларда - Каталог) бўйича идентификациялаш ва штрих кодлари акс эттирилиши бўйича ҳисобварақ-фактура шаклларига қўшимчалар киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. 2021 йил 1 июндан бошлаб қуйидагиларни ўз ичига олган тартиблар:
Ягона электрон шартномаларнинг ахборот порталида (кейинги ўринларда - Шартномалар портали) тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни ихтиёрий равишда электрон рўйхатдан ўтказиш;
Шартномалар порталида рўйхатдан ўтган шартномалар асосида маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) унификациялашган номлари ва идентификациялаш кодларини ҳисобварақ-фактураларда автоматлаштирилган тарзда акс эттириш;
товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон ҳужжат айланиш тизими операторлари ахборот тизими орқали шартнома ёки онлайн оферта асосида расмийлаштириш тажриба тариқасида жорий этилсин.
Давлат солиқ қўмитаси 2022 йил 1 сентябрга қадар тажриба натижалари бўйича тадбиркорлик субъектларининг таклифларини инобатга олган ҳолда, ушбу тартибларни такомиллаштириш ҳамда идентификациялаш ва штрих кодлари ҳисобварақ-фактураларда қасддан нотўғри акс эттирилиши бўйича жавобгарликни кучайтириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
2023 йил 1 январдан маҳсулотларни сертификатлаш жараёнида маҳсулотлар (товар ва хизматларнинг) идентификация кодини (МХИК) мажбурий акс эттириш тартиби жорий этилсин.
5. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Янги технологиялар" илмий-ахборот маркази" давлат унитар корхонаси Каталог ва Шартномалар порталини юритиш оператори этиб белгилансин ҳамда унга заруратга кўра, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
бир ой муддатда Каталогнинг Давлат солиқ қўмитасининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилишини ва маълумотлар келгусида доимий янгиланиб борилишини;
икки ой муддатда Шартномалар порталининг ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграцион платформасига уланишини;
икки ой муддатда маҳсулотларнинг штрих кодларини кўрсатиш орқали маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) унификациялашган номлари ва идентификациялаш кодларини аниқлаш имконини берувчи интерактив хизмат жорий этилишини ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилинишини;
уч ой муддатда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимига маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) унификациялашган номлари ва идентификациялаш кодлари интеграция қилинишини таъминласин.
Белгилансинки, Каталогни ва Шартномалар порталини ташкил этиш ва амалиётга жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.
7. Давлат солиқ қўмитасиикки ҳафта муддатда Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш тартибини тасдиқласин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг "Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2021 йил 28 апрелдаги
249-сон қарорига
1-ИЛОВА
Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон
МИЛЛИЙ КАТАЛОГИ*
Т/р |
Гуруҳ |
Гуруҳ тавсифи |
Синф |
Синф тавсифи |
Асосий бирликлар** |
1. |
001 |
ТИРИК ҲАЙВОНЛАР |
00101 |
Тирик отлар, эшаклар, хачирлар |
Миқдор / вазн |
2. |
00102 |
Тирик йирик шохли қорамоллар |
Миқдор / вазн |
||
3. |
00103 |
Тирик чўчқалар |
Миқдор / вазн |
||
4. |
00104 |
Тирик қўй ва эчкилар |
Миқдор / вазн |
||
5. |
00105 |
Тирик парранда |
Миқдор / вазн |
||
6. |
00199 |
Бошқа тирикҳайвонлар |
Миқдор / вазн |
||
7. |
002 |
ГЎШТ ВА ГЎШТЛИ ОЗИҚ-ОВҚАТ СУБМАҲСУЛОТЛАРИ |
00201 |
Йирик шохли қорамол гўшти |
Вазн |
8. |
00202 |
Йирик шохли қорамол гўшти, музлатилган |
Вазн |
||
9. |
00203 |
Чўчқа гўшти |
Вазн |
||
10. |
00204 |
Қўй ёки эчки гўшти |
Вазн |
||
11. |
00205 |
Отлар, эшаклар, ёки хачирлар гўшти |
Вазн |
||
12. |
00206 |
Озиқ-овқат субмаҳсулотлари |
Вазн |
||
13. |
00207 |
Парранда гўшти ва озиқ-овқат субмаҳсулотлари |
Вазн |
||
14. |
00208 |
Бошқа гўшт ва озиқ-овқат субмаҳсулотлари |
Вазн |
||
15. |
00209 |
Чўчқа ва парранда ёғи |
Вазн |
||
16. |
00210 |
Тузланган, қуритилган, дудланган гўшт ва гўшт субмаҳсулотлари |
Вазн |
||
17. |
003 |
БАЛИҚ ВА СУВДА ЯШОВЧИ УМУРТҚАСИЗ БОШҚА ҲАЙВОНЛАР |
00301 |
Тирик балиқ |
Миқдор / вазн |
18. |
00302 |
Янги тутилган ёки музлатилган балиқ, балиқ филеси ва бошқа балиқ гўшти бундан мустасно товар позицияси 0304 |
Вазн |
||
19. |
00303 |
Музлатилган балиқ |
Вазн |
||
20. |
00304 |
Балиқ филэси |
Вазн |
||
21. |
00305 |
Бошқа балиқ маҳсулотлари ва субмаҳсулотлари |
Тегишли ўлчов бирликлари |
||
22. |
00306 |
Қисқичбақасимонлар ва уларнинг субмаҳсулотлари |
Вазн |
||
23. |
00307 |
Моллюскалар ва уларнинг субмаҳсулотлари |
Вазн |
||
24. |
00399 |
Сувда яшовчи умуртқасиз бошқа ҳайвонлар |
Тегишли ўлчов бирликлари |
||
25. |
004 |
ҲАЙВОНЛАРДАН ОЛИНАДИГАН МАҲСУЛОТЛАР |
00401 |
Сут ва қаймоқ, концентрланмаган ва ширинлаштирилмаган |
Миқдор / ҳажм |
26. |
00402 |
Сут ва қаймоқ, концентрланган ва ширинлаштирилган |
Миқдор / ҳажм |
||
27. |
00403 |
Крем, йогурт, кефир ва бошқа ферментланган овқатлар |
Миқдор / ҳажм |
||
28. |
00405 |
Сариёғ ва бошқа ёғлар |
Вазн |
||
29. |
00406 |
Пишлоқлар ва творог |
Вазн |
||
30. |
00407 |
Қуш тухумлари |
Миқдор |
||
31. |
00409 |
Табиий асал |
Вазн |
||
32. |
00499 |
Ҳайвонлардан олинадиган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари |
Тегишли ўлчов бирликлари |
||
33. |
006 |
ТИРИК ДАРАХТ ВА ЎСИМЛИКЛАР |
00601 |
Пиёзбошли ва илдиз мевалар |
Миқдор |
34. |
00602 |
Дарахтлар, тирик гуллар ва бошқа ўсимликлар |
Миқдор |
||
35. |
00603 |
Кесилган гуллар ва гул куртаклари |
Миқдор |
||
36. |
00699 |
Ўсимликларнинг бошқа қисмлари |
Миқдор |
||
37. |
007 |
САБЗАВОТЛАР |
00701 |
Картошка |
Вазн |
38. |
00702 |
Томатлар |
Вазн |
||
39. |
00703 |
Пиёз ва саримсоқ |
Вазн |
||
40. |
00704 |
Карам (оддий ва бошқа турлари) |
Вазн |
||
41. |
00705 |
Сутчўп ва сачратқи |
Вазн |
||
42. |
00706 |
Сабзи, шолғом, лавлаги ва бошқа илдиз сабзавотлар |
Вазн |
||
43. |
00707 |
Бодринг ва унинг турлари |
Вазн |
||
44. |
00708 |
Дуккакли сабзавотлар |
Вазн |
||
45. |
00710 |
Музлатилган сабзавотлар |
Вазн |
||
46. |
00711 |
Консерваланган сабзавотлар |
Вазн |
||
47. |
00712 |
Қуритилган сабзавотлар |
Вазн |
||
48. |
00799 |
Бошқа сабзавотлар |
Вазн |
||
49. |
008 |
МЕВАЛАР ВА ЁНҒОҚЛАР |
00801 |
Ёнғоқ (кокос, Бразилия ёнғоғи, кешью) |
Вазн |
50. |
00802 |
Бошқа ёнғоқлар |
Вазн |
||
51. |
00803 |
Бананлар |
Вазн |
||
52. |
00804 |
Хурмо, анжир, ананас ва бошқалар |
Вазн |
||
53. |
00805 |
Цитрус мевалар |
Вазн |
||
54. |
00806 |
Узум |
Вазн |
||
55. |
00807 |
Қовун, тарвуз |
Вазн |
||
56. |
00808 |
Олма, нок ва беҳи |
Вазн |
||
57. |
00809 |
Ўрик, гилос, олча, шафтоли, олхўри |
Вазн |
||
58. |
00810 |
Бошқа барра мевалар |
Вазн |
||
59. |
00811 |
Қуритилган мевалар ва ёнғоқлар |
Вазн |
||
60. |
00812 |
Консерваланган мева ва ёнғоқлар |
Вазн |
||
61. |
00899 |
Бошқа мевалар ва ёнғоқлар |
Вазн |
||
62. |
009 |
КОФЕ, ЧОЙ ВА ЗИРАВОРЛАР |
00901 |
Кофе |
Миқдор / вазн |
63. |
00902 |
Чой |
Миқдор / вазн |
||
64. |
00903 |
Мате |
Миқдор / вазн |
||
65. |
00904 |
Қалампир |
Вазн |
||
66. |
00905 |
Ваниль |
Вазн |
||
67. |
00906 |
Дарчин |
Вазн |
||
68. |
00907 |
Чиннигул |
Вазн |
||
69. |
00908 |
Мускат ёнғоғи |
Вазн |
||
70. |
00999 |
Бошқа зираворлар |
Вазн |
||
71. |
010 |
ДОНЛИ ЎСИМЛИКЛАР |
01001 |
Буғдой |
Вазн |
72. |
01002 |
Жавдари |
Вазн |
||
73. |
01003 |
Арпа |
Вазн |
||
74. |
01004 |
Юлғун |
Вазн |
||
75. |
01005 |
Маккажўхори |
Вазн |
||
76. |
01006 |
Гуруч |
Вазн |
||
77. |
01007 |
Донли оқжўхори (сорго) |
Вазн |
||
78. |
01008 |
Гречка |
Вазн |
||
79. |
01099 |
Бошқа донли ўсимликлар |
Вазн |
||
80. |
011 |
УН ВА УН-ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ |
01101 |
Буғдой ёки буғдой-жавдар уни |
Вазн |
81. |
01102 |
Бошқа ун |
Вазн |
||
82. |
01103 |
Ёрмалар |
Вазн |
||
83. |
01104 |
Дон ёрмаси |
Вазн |
||
84. |
01107 |
Солод |
Вазн |
||
85. |
01108 |
Крахмал; инулин |
Вазн |
||
86. |
01109 |
Буғдой клейковинаси |
Вазн |
||