Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.04.2021 й. 249-сон қарорига 2-илова)
Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.04.2021 й. 249-сон қарорига 2-илова)Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 28 апрелдаги
2-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган
шартномаларни электрон рўйхатдан
ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни Ягона электрон шартномалар ахборот порталида (кейинги ўринларда - Портал) рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган барча шартномаларга нисбатан татбиқ этилади.
Мазкур Низом талаблари "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасида назарда тутилган давлат харидлари бўйича шартномаларга нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
шартномаларни рўйхатдан ўтказиш - тадбиркорлик субъектлари томонидан имзоланган шартномаларни Портал орқали электрон рўйхатдан ўтказиш;
шартномаларни электрон рўйхатга олиш жараёни иштирокчилари - маҳсулотлар (товар ва хизматлар) реализация қилиш бўйича шартномани қоғоз ёки электрон шаклларда имзолаган тадбиркорлик субъектлари;
шартномаларнинг электрон реестри - Порталдаги шартномалар рўйхати;
QR-код - Порталда рўйхатдан ўтказилган электрон шартномага бириктириладиган, мобил иловалар ва дастурий маҳсулотлар орқали ўқиш (сканерлаш) вақтида электрон шартнома ҳақида барча маълумотларга ҳавола бўладиган махсус график код.
3. Шартномалар электрон рўйхатдан электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
4. Шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.
5. Шартномаларни электрон рўйхатга олиш бўйича хизматлар бепул кўрсатилади.
2-БОБ. ШАРТНОМАЛАРНИ ЭЛЕКТРОН РЎЙХАТГА
ОЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
6. Шартномалар Порталдан фойдаланган ҳолда, ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган шаклга мувофиқ электрон рўйхатдан ўтказилади.
...