Товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.04.2021 й. 249-сон қарорига 3-илова)
Товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.04.2021 й. 249-сон қарорига 3-илова)Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 28 апрелдаги
3-ИЛОВА
Товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни
электрон расмийлаштириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон ҳужжат айланиш тизими операторларининг ахборот тизимлари орқали электрон расмийлаштриш тартибини тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
электрон ишончнома - хўжалик юритувчи субъектлар томонидан товар-моддий бойликларни олиш учун расмийлаштириладиган электрон ҳужжат;
электрон ишончномаларни расмийлаштириш жараёни иштирокчилари (кейинги ўринларда - иштирокчилар) - маҳсулотларни (товар ва хизматларни) етказиб бериш бўйича товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни расмийлаштирган хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахслар;
ишонч билдирилган жисмоний шахс - ишончнома расмийлаштирилаётган корхонада меҳнат шартномаси асосида фаолиятини амалга ошириб келаётган Ўзбекистон Республикаси резиденти;
QR-код - электрон ишончномага бириктириладиган, мобил иловалар ва дастурий маҳсулотлар орқали ўқиш (сканерлаш) вақтида электрон ишончнома ҳақида барча маълумотларга ҳавола бўладиган махсус график код.
3. Ишончномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.
Электрон ишончномаларни расмийлаштириш электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
4. Электрон ишончномалар электрон ҳужжат айланиш тизими операторлари ахборот тизими орқали шартнома ёки онлайн оферта асосида амалга оширилади.
2-БОБ. ЭЛЕКТРОН ИШОНЧНОМАЛАРНИ
РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ
5. Электрон ишончномалар ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шакл асосида расмийлаштирилади.
6. Электрон ишончномада қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
...