Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2021 й. 253-сон "Соғлом турмуш тарзи" платформаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.04.2021 й.

N 253



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



"СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ"

ПЛАТФОРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида "Соғлом турмуш тарзи" платформаси (кейинги ўринларда - платформа) яратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Соғлом турмуш тарзи" платформаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

платформанинг мобил иловаси ва веб-порталидан фойдаланиш тартиби;

мобил илова орқали фуқароларнинг эришган натижаларига кўра рағбатлантириш;

мобил илова орқали идоралараро баҳолаш рейтингини аниқлаш ҳамда унинг ғолибларини рағбатлантириш;

платформада тўловларни амалга ошириш тартиби.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан платформа тўлиқ ишга туширилганидан сўнг доимий техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш шарти билан Туризм ва спорт вазирлигига ўтказиб берилади;

"Алоқабанк" акциядорлик-тижорат банки платформа фаолиятида техник имкониятларини инобатга олган ҳолда хизмат кўрсатувчи банк ҳисобланади;

платформа фаолияти тегишлилигига кўра Туризм ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назорат қилиб борилади. Бунда:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги - платформа доимий равишда ҳаққоний ва фаол ишлаб туриши, шунингдек унинг доимий техник қўллаб-қувватланиши;

Молия вазирлиги - фуқароларнинг платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилиши билан боғлиқ тўловларнинг молиялаштирилиши;

Туризм ва спорт вазирлиги - платформадан фойдаланиш шартларини бузган фуқароларнинг иштирокига чекловлар ўрнатиш, шунингдек улар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш, тузилган рейтинглар шаффофлиги ва ошкоралиги таъминланиши;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги - платформада фойдаланувчилар учун тақдим этилаётган таомлар килокаллорияси тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгар ҳисобланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар платформа фаолиятини ташкил этиш натижалари пухта таҳлил қилинган ҳолда, мазкур тизимни янада такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Белгилансинки, платформа 2021 йил 10 майдан тест режимда ишлайди ҳамда 2021 йил 1 июндан бошлаб платформа тўлиқ ишга туширилади ва тўловлар белгиланган тартибда амалга оширилади.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 апрель
























Время: 0.2032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск