Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

"Соғлом турмуш тарзи" платформаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.04.2021 й. 253-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 апрелдаги

253-сон қарорига

ИЛОВА



"Соғлом турмуш тарзи" платформаси

фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Соғлом турмуш тарзи" платформаси (кейинги ўринларда - платформа) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Платформа аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, у орқали:

Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан;

ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга 1 млн сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аккаунт - платформа фойдаланувчисининг рўйхатдан ўтган қисқача номи;


аутентификация - фойдаланувчи идентификаторини текшириш учун фойдаланувчи номи ва пароли каби маълумотларини текшириш билан боғлиқ жараён;


веб-портал - аҳолига соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш, тарғибот ва ташвиқот ишларини ташкиллаштиришда хизмат кўрсатувчи ҳамда вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда платформада рўйхатдан ўтган ходимларнинг юриш натижаларига кўра, рейтингини тузувчи дастурий маҳсулот;


мобил илова - платформада рўйхатдан ўтган фуқароларга соғлом турмуш тарзини татбиқ этувчи, юриш натижасини кўрсатиб борувчи ҳамда фуқароларга электрон ҳамёнига келиб тушган маблағларни кўриб бориш ва тўлов тизимлари орқали сарф қилишда фойдаланадиган дастурий маҳсулот;


рўйхатдан ўтиш - платформа фойдаланувчисини идентификациялаш ва у тўғрисидаги шахсий маълумотларини қайта ишлаш учун мўлжалланган Ягона идентификация тизимидан рўйхатдан ўтиш;


фуқаро - мобил иловадан ҳамда веб-порталдан фойдаланувчи, 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон Республикасининг фуқароси;


электрон ҳамён - фойдаланувчиларнинг шахсий кабинетида электрон пул маблағлари сақланадиган ва улардан фойдаланиш имконини берадиган дастурий таъминот.


4. Платформа мобил илова ва веб-портал дастурий маҳсулотларидан иборат бўлади. Бунда, мобил илова орқали платформада рўйхатдан ўтган фуқароларнинг қадамлари тўғрисидаги маълумот веб-порталга интеграция қилинган ҳолда, Туризм ва спорт вазирлиги томонидан кўриб борилади. Веб-портал орқали вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг платформада рўйхатдан ўтган ходимларини юриш натижалари рейтинги тузилади ҳамда мазкур веб-порталда ёритиб борилади.


5. Тўловларни тўлаб бериш ҳамда рейтинг баҳолаш ошкоралик, холислик, адолатлилик, тенглик ва шаффофлик принциплари асосида амалга оширилади.


6. "Соғлом турмуш тарзи" платформасидан фойдаланиш ҳамда пул ўтказмаларини фуқароларнинг электрон ҳамёнига қадар келиб тушиши ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. МОБИЛ ИЛОВА ВА ВЕБ-ПОРТАЛДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


7. Мобил иловадан фойдаланиш учун фуқаролар Google Play Market ёки AppStore интернет дўконларидан мобил иловани юклаб олиши ҳамда Android операцион тизимида Google Fit, iOS операцион тизимида HealthKit иловаларини мобил қурилмасига ўрнатиши лозим.


8. Мобил иловадан фойдаланиш учун фойдаланувчининг телефон қурилмаси Android ёки iOS операцион тизимларидан бирида ишлаши ва акселерометр қурилмасига эга бўлиши керак.


9. Фуқаро мобил иловадан фойдаланиши учун "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (id.egov.uz) орқали рўйхатдан ўтган бўлиши ҳамда аутентификация ва идентификациясини амалга ошириши зарур.


10. Мобил иловадан фойдаланиши учун фуқаролар фақат битта қурилмадан рўйхатдан ўтиши лозим ва унинг қадамлари фақат шу қурилма маълумотлари асосида ҳисобга олинади.


11. Фуқаро мобил иловадан рўйхатдан ўтгандан кейин унга электрон ҳамён очилади ва тегишли тўловлар мазкур ҳамён орқали амалга оширилади.


12. Фуқаронинг ҳар кунлик юрган қадамлари ҳисоби мобил қурилмадаги қадамларни ҳисоблаш модули орқали юритилади.


13. Фуқаронинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрганлиги, ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар), ҳар бир ҳудуд, республика бўйича энг кўп юрганлиги платформа орқали автоматик тарзда аниқланади ҳамда Туризм ва спорт вазирлигининг "Алоқабанк" акциядорлик-тижорат банкида (кейинги ўринларда - "Алоқабанк" АТБ) очилган транзит ҳисобварағи орқали тўловлар амалга оширилади.


14. Туризм ва спорт вазирлиги томонидан буюртма платформа маълумотлари асосида автоматик тарзда шакллантирилади ва Молия вазирлигининг Ғазначилигига молиялаштириш учун юборилади. Буюртмага мувофиқ Туризм ва спорт вазирлигининг Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган шахсий ғазна ҳисобварағидан вазирликнинг "Алоқабанк" АТБда очилган транзит ҳисобварағи орқали фуқаронинг электрон ҳамёнига ўтказиб берилади.


15. Фуқарога мобил иловадан фойдаланган ҳолда унинг электрон ҳамёнига келиб тушган тўловлар бўйича маълумотларни кўриб бориш, шунингдек электрон ҳамёнидаги маблағларни банк карталарига ўтказиш ёки тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилади.


16. Фуқаро томонидан унинг электрон ҳамёнидан банк картасига маблағлар ўтказилганда ёки тўлов амалга оширилганда тўлов суммаси электрон ҳамён тизими орқали ушбу ҳамёнга бириктирилган Ягона виртуал карта ҳисобварағидан амалга оширилади.


17. Ягона виртуал карта ҳисобварағидан амалга оширилган транзакциялар "Алоқабанк" АТБ томонидан мустақил равишда Туризм ва спорт вазирлигининг ушбу банкдаги депозит ҳисобварағи маблағлари ҳисобидан қопланади.


18. Веб-портал орқали аҳолига соғлом турмуш тарзини татбиқ этувчи ҳамда вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда платформада рўйхатдан ўтган ходимларнинг юриш натижаларига кўра, рейтинги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.


19. Веб-порталдаги вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг платформада рўйхатдан ўтган ходимлари ва уларнинг юриш натижалари тўғрисидаги маълумотлар мобил иловадаги маълумотлардан автоматик тарзда олинади.



3-БОБ. МОБИЛ ИЛОВА ОРҚАЛИ ФУҚАРОЛАРНИНГ

ЭРИШГАН НАТИЖАЛАРИГА КЎРА РАҒБАТЛАНТИРИШ


20. Бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган фуқаролар ҳамда бир ой давомида ҳар бир туман (шаҳар), ҳудуд ҳамда республика бўйича энг кўп юрган шахслар мобил илова орқали автоматлашган тарзда Туризм ва спорт вазирлиги томонидан таҳлил қилинади.

Таҳлил натижаларига кўра, мобил илова орқали рўйхатдан ўтган фуқаро бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган тақдирда, унинг электрон ҳамёнига уч минг сўм ўтказиб берилади.

Ҳар ойда узлуксиз равишда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган фуқарога 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган фуқарога 1 млн сўм қўшимча равишда электрон ҳамёнига ўтказиб берилади.

Ҳар ойда узлуксиз равишда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича, ҳар бир ҳудуд бўйича, республика бўйича энг кўп юрган фуқаролар кўрсаткичлари тенг бўлиб қолган ҳолларда, юқорида белгиланган миқдордаги маблағлар уларнинг ҳар бирига тўлаб берилади.

Платформада фуқаронинг юрган қадамлари ҳисоби соат 00-00 дан 23-59 гача юритилади.

Мобил илова иш фаолияти давомида техник носозликлар келиб чиқадиган тақдирда, тегишли пул маблағлари 24 соат давомида ўтказиб берилади.

21. Туризм ва спорт вазирлигининг Молия вазирлигининг Ғазначилигида очилган шахсий ғазна ҳисобварағига тушадиган тегишли даромадлар манбаларининг бир меъёрда доимий тушиш имконияти чекланганлигини инобатга олиб, мазкур шахсий ғазна ҳисобварағида 500,0 млн сўмдан кам маблағ қолса, мобил илова бўйича фойдаланувчиларга тўловлар, ушбу шахсий ғазна ҳисобварағида 5,0 млрд сўмгача маблағлар бўлгунга қадар, автоматик тарзда тўхтатилади.

Агар шахсий ғазна ҳисобварағида маблағлар 5,0 млрд сўмдан ошса, шу кундан бошлаб мобил иловада ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган фуқароларга тўловлар автоматик тарзда амалга оширилиши бошланади.

Бунда, шахсий ғазна ҳисобварағидаги маблағлар 500,0 млн сўмдан 5,0 млрд сўмгача бўлгунгача даврда мобил иловада ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган фуқароларга тўланадиган тўловлар тўланмайди.

Шу билан бирга, ушбу бандда назарда тутилган шартлар ҳар ойда узлуксиз равишда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган фуқарога 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган фуқарога 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган фуқарога 1 млн сўмдан тўланадиган тўловларга нисбатан татбиқ этилмайди.


22. Туризм ва спорт вазирлиги томонидан амалга оширилган тўловлар бўйича ҳисоботлар, рейтинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек Молия вазирлигининг Ғазначилигида очилган Туризм ва спорт вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварағидаги маблағлар 500,0 млн сўмдан 5,0 млрд сўмгача бўлган даври ҳақидаги маълумотлар платформа веб-порталида эълон қилиниб борилади.


23. Тўловларнинг ҳаққонийлигини назорат қилиш Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.



4-БОБ. МОБИЛ ИЛОВА ОРҚАЛИ ИДОРАЛАРАРО

БАҲОЛАШ РЕЙТИНГИНИ АНИҚЛАШ ҲАМДА

УНИНГ ҒОЛИБЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ


24. Идоралараро баҳолаш рейтинги қуйидаги мезонлар бўйича 100 баллик тизимда амалга оширилади:

"Соғлом турмуш тарзи" мобил иловасидан рўйхатдан ўтган ташкилот ходимлари сони (жами ходимлар сонига нисбатан фоизда) - 30 баллгача;

бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган энг кўп ташкилот ходимлари сони (жами ходимлар сонига нисбатан фоизда) - 50 баллгача;

бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган ташкилотнинг 50 ёшдан ошган энг кўп ходимлари учун қўшимча равишда - 20 баллгача баҳоланади.


25. Вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда платформада рўйхатдан ўтган ходимлари ҳамда уларнинг юриш ва натижалари 100 баллик рейтинг тизими асосида қуйидагича баҳоланади:

85,0 - 100 балл тўпланганда - "намунали";

71,0 - 84,9 балл тўплаганда - "яхши";

50,0 - 70,9 балл тўплаганда - "қониқарли";

49,9 балл ва ундан кам балл тўплаганда - "қониқарсиз".



5-БОБ. ҒОЛИБЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


26. Вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг платформада рўйхатдан ўтган ходимлари ҳамда уларнинг юриш натижалари ва якуний рейтинг баҳолари Туризм ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.


27. Ярим йиллик якунида рейтинг баллари натижалари бўйича "намунали" деб топилган давлат органлари (ташкилотлар) раҳбарларини рағбатлантириш (эсдалик совғалари, диплом ва бошқалар) Туризм ва спорт вазирлигининг ҳамда ҳудудий ташкилотлар раҳбарларини рағбатлантириш (эсдалик совғалари, диплом ва бошқалар) ҳудудий оммавий спорт тадбирларини ўтказиш учун режалаштирилган маблағлар ҳисобидан қопланади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Мобил илова орқали фуқароларнинг электрон ҳамёнига ўтказмалар уларнинг геолокациялари ёрдамида фуқаролар томонидан ҳақиқатдан тегишли масофани босиб ўтганлиги тасдиқлангандан кейин ўтказилади.


29. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда доимий равишда платформада белгиланган тартибни бузган ҳолда қадамларни бажариш ва электрон ҳамёнига пул тушираётган шахсларни аниқлашга қаратилган мониторинг тадбирларини олиб боради.


30. Белгиланган тартибни бузган (бузишда гумон қилинган) фуқароларнинг аккаунтига чекловлар (вақтинча чекловлар) ўрнатилади.


31. Ушбу Низомнинг талабларига риоя этилишини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


32. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.






Низомга

1-ИЛОВА



"Соғлом турмуш тарзи" платформасидан фойдаланиш

ҳамда пул ўтказмаларини фуқароларнинг электрон

ҳамёнига қадар келиб тушиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати



1-босқич

Банк, Платформа


1. Электрон ҳамён карталари учун ягона виртуал картани тизимга бириктириш.


2. Электрон ҳамён карталари учун ягона виртуал карта ҳамда транзит ҳисобварағини очиш.


Заруратга қараб









2-босқич

Фойдаланувчи


id.egov.uz орқали авторизациядан ўтиш


1 соат давомида









3-босқич

Платформа


1. Электрон ҳамён мавжудлигини текшириш (Электрон ҳамён мавжуд бўлса).


2. Фойдаланувчига Электрон ҳамён картасини яратиш, Электрон ҳамён картасини банкдаги ягона виртуал картага бириктириш (Электрон ҳамён мавжуд бўлмаса).


Автоматлашган тарзда









4-босқич

Фойдаланувчи


Электрон ҳамён карта рақамини киритиш


Автоматлашган тарзда









5-босқич

Платформа


1. Фойдаланувчи Электрон ҳамён картасини рўйхатдан ўтказиш.


2. Ҳар кунги босиб ўтилган қадамлар сонини ҳисоблаш.


3. Бир кун олдинги якунланган кун бўйича фойдаланувчилар учун Рағбатлантириш реестрини шакллантириш.


Автоматлашган тарзда



24 соат давомида



Автоматлашган тарзда









6-босқич

Туризм ва спорт вазирлиги


1. Тўловлар реестрини тасдиқлаш.


2. Маблағ ажратиш бўйича ғазначиликка сўровнома юбориш.


Сўровнома келиб тушгандан кейин бир иш куни давомида









7-босқич

Молия ғазначилиги


Ғазначилик ҳисобварағидан вазирликнинг "Алоқабанк" АТдаги ҳисобварағига тўловларни амалга ошириш.


Сўровнома келиб тушгандан кейин бир иш куни давомида









8-босқич

Банк


1. Туризм ва спорт вазирлиги ҳисобварағига маблағларни кирим қилиш.


2. Ягона виртуал карта ҳисобини тўлдириш.


Автоматлашган тарзда


маблағ кирим қилинган вақтдан бошлаб уч соат давомида









9-босқич

Платформа


1. Туризм ва спорт вазирлиги ҳисобварағига маблағларни кирим қилиш.


2. Ягона виртуал карта ҳисобини тўлдириш.


Автоматлашган тарзда



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 апрель












































Время: 0.1886
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск